TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 60 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ġun 7
Чингизхон Нажмиддин Кубро ҳазратларига аҳли-аъёнлари, барча ёру дўстлари билан шаҳар ташқарисига чиқиб, жон сақлашни таклиф этган. Аммо Шайх Чингизхон таклифини рад қилиб, "Шу тупроқда туғилибмиз, шу тупроқда ўламиз!" деган эканлар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 6
Аллоҳим! Маъсиятим хорлигидан тоатинг азизлигига кўтаргин! Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 6
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли каналимиз обуначилари, азиз мўмин-мусулмон биродарлар! Аввало, икки муборак кунни бир кунга жамлаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг аҳли байт, зурриётларига салоту саломлар бўлсин! Бугунги кунда қилинаётган қурбонликлар Даргоҳи Илоҳийда мақбул бўлсин, ҳожиларимизнинг ҳажлари мабрур (қабул қилинган) ҳажлардан бўлсин! Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот, барчамизга икки дунё саодати насиб қилсин! Муҳаббат аҳлига муҳаббат, ҳайрат аҳлига ҳайрат, шавқ аҳлига завқу шавқлар ато этилсин! Ўзидан бегона қилмасин ва Ўзининг Муҳаббатига ошно қилсин! Қурбон ҳайити ва жума айёми барчамизга муборак бўлсин! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 5
Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй! Йиғлаганга "кул", инграганга "жим бўл" демагин. Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл! Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 5
Ушбу дуони арафа куни қуёш ботмасидан олдин ўқинг ва истаган нарсангизга эришинг! Арафа куни қуёш ботишидан олдин кимки ушбу дуони уч марта ўқиса, Аллоҳнинг изни билан ниятларига эришади! 👇
Ippubblikat Ġun 5
Ислом асоси уч нарсадандир: Биринчиси – ҳар тоат ва ибодатки айларсиз, унинг илмидан огоҳ бўлинг, иккинчиси – ҳар илмники ўрганибсиз, унга амал қилинг, учинчиси – ҳар амалники этгайсиз, сидқу ихлос билан адо этинг! Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 5
Бир куни Ҳорун ар Рашид аскарлари ила отларида сайрда юрган эди, бир яҳудий Халифага қараб: "Аллоҳдан қўрқ!" деди. Халифа Аллоҳ таолонинг исмини эшитиб, ўзи ва ҳамма аскарлари отларидан тушдилар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 5
Лутф этсанг тош ҳам жонона бўлғай, Ўшал дам шеваси мастона бўлғай. Зулфингнинг занжири гар бўлса зоҳир, Луқмони Ҳаким ҳам девона бўлғай. Мавлоно Жалолиддин Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 5
Икки нарса борки гарчи, кўзлар қон йиғласа ҳам фойда бермайди: 1.Ёшликни йўқотиш, 2.Дўстлардан айрилиш. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 4
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Сафина номли бир қулларини Яманга, Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни олдиларига жўнатдилар. Йўлда, ўрмондан ўтаётганида бир катта шер йўлига чиқди. Шунда Сафина шерга қараб; -Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қулиман, менда у зотнинг бировга йўллаган мактублари бор! деди, бу гапларни шер тушунди ва йўлдан четга чиқди. "Асийдатуш шуҳда фий қасидатил бурда" китобидан. Имом Харпутий раҳимаҳуллоҳ. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 4
Ушбу дуони арафа куни қуёш ботмасидан олдин ўқинг ва истаган нарсангизга эришинг! Арафа куни қуёш ботишидан олдин кимки ушбу дуони уч марта ўқиса, Аллоҳнинг изни билан ниятларига эришади! 👇
Ippubblikat Ġun 4
МАНҚУРТ ҚЎШИҒИ Ўнгини топмаган туш бўлиб қолдим, Учишин унутган қуш бўлиб қолдим, Киприкда қуриган тош бўлиб қолдим, Дилимнинг тилини йўқотиб келдим. Ортимдан изимни бузиб келдилар, Ёшимнинг шавқида сузиб келдилар, Ўзларин макридан ўзиб келдилар, Юракнинг йўлини йўқотиб келдим. Олдимда довону – баланд-паст қолди, Кўкраги осмону – ўзи паст қолди, Жаннатий боғимдан фақат хас қолди, Раҳмоним “қўли”ни йўқотиб келдим. Руҳимни чўғлатиб таним ёқдилар, Юзимдан ўпдилар тағин чақдилар, Ёқдилар – ёқдилар яна ёқдилар, Кўнглимнинг кулини йўқотиб келдим. Юзини ўгириб – кўнгли тўлмаган, Уйини йўқотиб – қўним билмаган, Тақвога ўранган – дунга сиғмаган, Эгамнинг қулини йўқотиб келдим. Аждодлар титроқда авлодлар музлар, Орзулар фироқда – армонлар тузлар, Бормикан боққувчи бир ёруғ юзлар, Ўтганлар ҳолига тутоқиб келдим. Эй ғофил, эй ғариб “Уйғотгин!” дегин, Дилимнинг тилини қайтариб бергин!.. Раҳимжон Али 2014 йил @Rahimjon_Aliy