TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti29,750Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 25 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Nov 4

Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди. Лекин бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди. Яна бир қавмларни кўрдимки, айблари бор эди. Бировларнинг айбини айтишдан тилни тийишган эди, Аллоҳ уларнинг айбларини яширди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

3,190 views

Ippubblikat Nov 4

Сабр ва чидамда ноғора каби бўлмоқ лозимки у қанчалик шапалоқ емасин, бироқ у ўз одатига хилоф овоз чиқармайди. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,990 views

Ippubblikat Nov 4

Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур. Улар, у жойларда мангу қолар эканлар, (бошқа бирон жойга) кўчишни истамаслар. Каҳф сураси, 107-108 оятлар @Rahimjon_Aliy

2,170 views

Ippubblikat Nov 4

Тупроқ устидаги ҳар нарса тупроқ бўлгувчидир... Робиятул Адавия қуддиса сирруҳа @Rahimjon_Aliy

2,630 views

Ippubblikat Nov 1

Дунё ўзи нима? - Ғамхона... Кимдир мол истар, кимдир гўзал ёр, яна кимдир уй-жой... Аллоҳ Жалла ва Аъло имтиҳон қилади, қолгани эса бир баҳона... Қул деганинг сабрли бўлсинки, камолотга эришсин... "Яхши эмас" демоқликка қандай ҳаддимиз бўлсин. Ҳар қандай ҳолатимизга Аллоҳга шукрлар бўлсин! Ҳазрати Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,670 views

Ippubblikat Nov 1

ТЎХТА НАФСИМ, ТЎХТА! Бир киши туясини сотмоқчи бўлиб бозорга борди. Лекин жуда катта нарх сўрагани боис, харидорлар: "Вой-бў, қиммат-ку!” – дея қайтиб кета бошлашди. Шунда сотувчи: – Бу оддий туя эмас, "уҳ”, десангиз юради, "уҳ-уҳ”, десангиз чопади, "омин”, деганингизда тўхтайди, – деди. Бир зумда туянинг атрофини қизиқувчилар ўраб олди. Улардан бири: "Аввал синаб кўрайлик, айтганингиз рост бўлса, мен сотиб оламан”, дея туяга минди ва "уҳ”, дейиши билан туя юриб кетди, "уҳ-уҳ”, деганида чопишни бошлади. Одамларнинг ҳайрат билан кузатаётганларини кўриб ҳаяжонда қолган одам туяни тўхтатадиган сўзни унутиб қўйди. Туя эса бу вақтда чопа-чопа жарлик ёқасига келиб қолганди. Бир қадам ташласа, бас, жарликка учиб тушишлари муқаррар бўлиб турган пайтда, одамнинг эсига тушиб "омин”, деб бақириб юборди. Туя тўхтади. Шу аснода ҳалокатдан омон қолгани севинчи билан яна "уҳ-ҳ-ҳ” деб юборди. Туя ҳаракатга тушди-ю, иккови ҳам жарликка қулади... Ҳикоядаги туя сингари, нафс ҳам қанча инсонларга "уҳ” дегизиб, ўз йўлида давом этаверади. Банданинг: "Уҳ, ниҳоят нафсимнинг туғёнларидан қутулдим”, дейиши эса ўзини маънавий жарлик томон отиш билан баробардир. @Rahimjon_Aliy

2,540 views

Ippubblikat Nov 1

ЁҒОЧ ТАСБЕҲ АЙТЯПТИ Бир киши бир ҳовлини ижарага олди. Уй эски экан, шифтнинг ёғочи ғичирлайверар экан. Уй эгаси келгач, ижарачи унга: “Мана бу шифтни тузатиб беринг, ёғочи ғичирлаяпти”, деди. Уй эгаси: “Бунинг ёмон жойи йўқ, у тасбеҳ айтяпти”, деди. Шунда ижарадаги одам: “Тасбеҳ айтсаку майли, лекин кўнгли юмшаб, сажда қилиб юбормасин деяпман, холос”, деди. ☺️ “Солиҳлар гулшани” китобидан @Rahimjon_Aliy

2,550 views

Ippubblikat Ott 31

Мен Аллоҳдан сўрайман. Ато этса, буюклигидан, бермаса имтиҳонимдир... Шамс Табризий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,180 views

Ippubblikat Ott 31

*** Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг: - Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди. У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди. Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар: - Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истеъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди! Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди. @Rahimjon_Aliy

3,040 views

Ippubblikat Ott 31

Тоғларга буғдойлар сепинг. Мусулмонлар ўлкасида қушлар оч дейишмасин. Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,050 views

Ippubblikat Ott 31

Ухлашга ётаётганингда Оллоҳни ёд эт. Уйғонишинг билан Оллоҳни ёд эт. Йўлда юраётганингда Оллоҳни ёд этиб юр. Уни ўйлашдан тўхтама. У – Мутлоқ Нажоткор. У – Мутлоқ Ижобаткор. У – Мутлоқ Мададкор. У – муаммоларни Мутлоқ Ҳал Этувчидир. У ҳамиша сени эшитади. У ҳамиша сенинг ўй-фикрларингдан хабардор. Оллоҳ Ўзини ёд этувчиларни ва Ўзига илтижо қилувчиларни севади. Паҳлавон Маҳмуд ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,610 views

Ippubblikat Ott 30

ҲАҚИҚИЙ ҚЎРҚУВГА ЭРИШГАН ЗОТЛАР Робиъатул Адавия доим муножотида дер эдики: “Илоҳи! Агар мен дўзахдан қўрқиб Сенга топинсам, мени дўзахга ташла! Агар жаннат умиди билан топинсам, жаннатни менга ҳаром қил!.. Агар Сенинг Ўзинг учунгина топинсам, менга дийдорингни насиб айла!..” * * * «Илоҳи! Дунёда менга неки берар бўлсанг, душманларга ҳам бер! Охиратда менга не берар бўлсанг, дўстларга ҳам бергил!». * * * «Ё Худовандо, Подшоҳо, Парвардигоро! Менинг ишим ва орзуйим дунё саройида Сенинг зикрингдир, охиратда лиқоингдир (яъни, Жамолингни кўришдир)! Мен заиф ҳолимни арз этдим. Бошқа не истасанг, Сен қил!..» * * * Нақлдирки, вафотидан кейин Робиъани тушда кўрдилар. «Мункар ва Накир сўроғидаги ҳолингни сўзла», – дедилар. Жавоб берди; «Ул икки жавонмард фаришта келиб: «Роббинг ким?» – деганларида, дедимки: «Орқага қайтингизлар, Ҳақ таъолога айтингларки: «Минглаб халқ орасидан сен бир қари қизни унутмабсан. Бутун жаҳонда Сендан бошқа ҳеч кими бўлмаган бир банда бўла туриб, мен Сени унутармидим!..» @Rahimjon_Aliy

2,130 views
12•••5•••10•••15•••20•••2324252627•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485