TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti18,120Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 10 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Fra 17

НАФС ВА ШАЙТОН ВАСВАСИ ОРАСИДАГИ ФАРҚ Нафс агар сендан бир нарсани талаб қилса сени (ўша ишга) ундайди ва қайта қайта келаверади бу ҳол токи сени ўзи истаган нарсани бажартирмагунича давом этади. Aллоҳим бундан паноҳ берсин, бундай ҳолатдан фақатгина нафсини тарбиялаш йўлида ҳақиқий кураш қилганлар омонда қолур. Нафс бир гуноҳга қайта қайта чорлайверади. Шайтонга келадиган бўлсак, у сени бир ёмонликка васваса қилса-ю сен унга қарши чиқиб буни рад қилсанг у энди сени бошқа ёмон ишга васваса қилади, чунки шайтон учун ёмонликлар ҳаммаси баробар (яъни қайсидур гуноҳ ишни қилдирса кифоя). Шайтон ҳар доим сени қайсидур гуноҳ иш билан машғул қилишни истайди, унинг фақат бир гуноҳнигина васваса қилиш деган мақсади бўлмайди. ЖЎНАЙД БАҒДОДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ @Rahimjon_Aliy

1,640 views

Ippubblikat Fra 17

Бутун дунёни менга берсалар, бунинг эвазига чумолининг оғзидан донини олишни истасалар, бу зулмни қилмайман. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,890 views

Ippubblikat Fra 17

https://youtu.be/ugYICfVoZ4k?si=7xW2gak3G0Bydx67

1,200 views

Ippubblikat Fra 17

https://youtu.be/ugYICfVoZ4k?si=7xW2gak3G0Bydx67

1,440 views

Ippubblikat Fra 17

ШАЙХ АБДУЛҚОДИР ЖИЙЛОНИЙ ҲАЗРАТЛАРИ «Ғавсул Аъзам» номи билан танилган Шайх Муҳйиддин Саййид Абулқодир Жийлоний қодирия тариқати сўфийларидан бўлиб, Жийлоннинг Баштир қишлоғида 471/1078 йилда дунёга келган. Жийлоний дастлаб Абу Закариё Табризийдан адабиёт бўйича дарс олган. Ўн олти ёшида Бағдодга бориб, Абу Бакр ибн Муҳаммад, Абулқосим Али ибн Аҳмад ибн Баён, Абу Толиб ибн Юсуф каби уламолардан калом ва ҳадис илмидан таҳсил олган. Али ибн Абу Саъид Мухрумийдан фиқҳ илмидан сабоқ олган. Абу Саъид Мухрумий қўлидан шайхлик хирқасини кийган. Бағдодга қайтган Абдулқодир Жийлоний мадрасада мударрислик қилган. Жийлоний ўттиз уч йил давомида ваъз айтиб, толиби илмларга сабоқ берган. Жамоат орасида «султон ул-авлиё», «қутби аъзам», «ғавс ул-аъзам», «ғавс ул-сақалайн» деб улуғланган Абулқодир Жийлонийнинг мақоми олий бўлиб, Аллоҳнинг валийси, каромати зоҳир машойих эди. Абулқодир Жийлоний 90 йил яшаб, 562/1166 йилда вафот этган. Қабри Бағдодда. Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғус қишлоғида Абдулқодир Жийлонийнинг қадамжойи бўлиб, мўътабар зиёратгоҳ ҳисобланади. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари деганлар: Ҳар икки оламнинг султони Шоҳ Абдулқодир, Одам авлодининг ҳоқони Шоҳ Абдулқодир, Аршнинг, Курсининг, қаламнинг ойи ҳам қуёши, Энг буюк нурдан бу қалб нури Шоҳ Абдулқодир. @Rahimjon_Aliy

1,420 views

Ippubblikat Fra 17

Муборак Рамазон ойида Қуръони Каримни хатм қилган кишининг баракотларга эришиши, хайрлардан улуш олиши умид қилинади. Бу ойнинг кунларининг баракоти алоҳида, кечаларининг хайрлари бошқача. Ифторни шошилиб қилиш ва саҳарликни кечиктириш ҳамда шу тариқа унинг кечаси ва кунини тўлиқ фарқлатиш суннат эканлиги ҳам шу нозик маънодан келиб чиқиши мумкин. Имом Раббоний роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,610 views

Ippubblikat Fra 16

Бу Дард билан яшаб бўлмас, ўлиб ҳам бўлмас... @Rahimjon_Aliy

1,230 views

Ippubblikat Fra 16

Кимки инсонларга моли, таоми ва шароби билан ёрдам беролмас экан, унда очиқ юзи ва ҳусни хулқи билан уларга ёрдам берсин. Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,530 views

Ippubblikat Fra 15

☘Имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳи кишилар рўзасини 3 хил даражага бўлгандилар. Улар қайсилар эди? ☘ @Rahimjon_Aliy

1,380 views

Ippubblikat Fra 15

Муборак Рамазон ойи кимдандир рози бўлса, у одамга хушхабар бўлсин! Агар у бир кишига ғазаб қилса, баракотлари ва хайрларидан улуш олмаса, унга афсуслар бўлсин! Имом Раббоний роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,800 views

Ippubblikat Fra 15

Яқин кунларда ойларнинг султони — Рамазони Шариф ташриф буюради. Унга қалбларимизни ҳозирлаб турайлик. Токи, бу муборак ойнинг ҳақларини гўзал суратда адо этиш барчамизга насиб этсин! @Rahimjon_Aliy

1,670 views

Ippubblikat Fra 14

Ошиқ ғолиб, ўзи толиб Ҳақни излар, Ҳақни тобқон девоналар беҳуш сўзлар, Мақомлари баланд мақом Аршни кўзлар, Халққа ўзин расво қилиб юрур бўлғай. Хожа Аҳмад Яссавий бобомиз ушбу ҳикматлари билан нима деяптилар? @Rahimjon_Aliy

1,310 views
12•••5•••89101112•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485