TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 20 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Diċ 26
ИШҚНИНГ ТУРЛАРИ Ишқ уч қисмга бўлинади: Биринчи қисм — оддий одамлар ишқи бўлиб; халқ орасида машҳур ва кенг тарқалгандир. Айтадиларки, «фалон одам фалончига ошиқ бўлибди».— Бу хилдаги одамлар кимгадир ошиқ бўлиб, изтироб чекиб, шунинг хаёли билан юрадилар. Бу ишқ жисмоний лаззат ва шаҳвоний нафс билан чегараланадики, олий мартабаси — шаърий никоҳдир. Никоҳ — барча халқлар учун умумий ва зарурийдир. Қуйироқ мартабасида жанжал, ташвишлар, кўнгилсизлик ва шармандаликлар кўринадики, бу ҳақда сўзлаш — одобсизлик, баён этиш — ҳаёсизликдир. Иккинчи қисм — алоҳида фазилат эгаларига хос ишқ бўлиб, бу хос ишққа мансуб шахслар пок кўзни пок ният билан пок юзга соладилар ва пок кўнгил у пок юзнинг шавқи-завқи билан беқарор бўлади. Ва бу пок юз воситаси билан пок ошиқ ҳақиқий маҳбубнинг жамолидан баҳра олади. Ҳикоят: Нақл қилишларича, ишқнинг ҳажр ўти Мажнун жонига улашди; заиф баданига ҳароратли у ўтнинг алангаси туташди. Ҳар қанча муолажа қилсалар ҳам фойда қилмади; касал ортди, иситма тушмади. Бемор оғирлашиб жон талвасасига тушганда, кимдир бу аҳволдан Лайлини хабардор қилди. Паривашни у хабар ношод қилиб, ўз девонасининг ҳолини сўраш учун нома ёзди. Бир одам у хатни Мажнунга етказганида, унинг танида жон асари қолмаган эди. Шу пайтда меҳрибонлари Лайли номасини ўқиганларида беморнинг эшитаётгани ва таъсирланганини сездилар. Ҳар гал нома такрор ўқилганда, бемор танига жон қайта киргандек бўлар эди. Мажнун аҳволига ҳар қанақа дори-дармон, дуо ва тумор таъсири даври ўтган эди. Лекин унга Лайлининг хати тумор ва дуо ўрнини босди. Бемор касалдан тузалиб, сиҳат-саломат бошини кўтаргунча бу хатни такрор-такрор ўқиди, соғайгач эса тумор қилиб бўйнига тақиб олди. Ишқ алангасидан Мажнуннинг касали тузалди ва у сўз такроридан бадани қувватга кирди. Байт: Агарчи ошиқнинг мижози заиф ва касалдир, Аммо маъшуқни ёдлаши унинг касалига даводир Учинчи қисм — сиддиқлар — ҳақгўйлар ишқи бўлиб, улар ҳақнинг жамолини очиқ кўриш умиди билан яшайдилар ва шунинг билан матлубдирлар. Уларнинг ҳақни кўз билан мушоҳада қилиш умидлари ўзни унутиш даражасига етган ва бундан ҳам ўтиб, ҳалок бўлиш мақомига кўтарилган бўлади. Агар ҳодисалар бўрони осмон гулшанининг бир қабатини учириб кетса — улар бехабар ва агар юлдузлар гул баргини ҳар томонга совурса, буларга асар қилмайди. Уларнинг ҳислари ҳақ жамолини кўриш ташвиши билан ишдан чиққан; шавқ-завқлари эса, унга бўлган ишқларининг ҳужуми остида йўқолиб битган... Ҳазрати Мир Алишер Навоий, "Маҳбуб-ул қулуб" китобидан қисқартириб олинди. https://t.me/Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 26
Ер юзининг низоми тўрт нарса билан қоимдир: Тупроқ, сув, олов ва шамол. Табиатнинг низоми тўртта: Иссиқлик, совуқлик, нам ва қуруқлик. Диннинг салоҳи тўрт нарсага суянади: Намоз, закот, рўза ва ҳаж. Инсоннинг дунёлик ҳаёти тўрт нарсадан иборат: Ейиш, ичиш, кийиниш ва бошпана топиш. Тўрт китоб: Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони карим. Тўрт улуғ фаришта: Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроил (алайҳиссалом). Тўрт содиқ халифа: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али (розияллоҳу анҳум ажмаин). Тўрт ҳақ мазҳаб: Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ханбалий. Фасллар тўртта: Баҳор, ёз, куз, қиш. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 26
Агар Муҳаммад Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳаёт бўлганларида, замонамиз муаммоларини бир пиёла чой устида ҳал қилиб қўйган бўлардилар. Бернард Шоу, инглиз ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 26
*** Ул Ҳабибим келсаю, гуллар уйғониб кетса, Товонларин соғинган йўллар уйғониб кетса. Шамол қайдан елди деб, ҳолимиз ким билди деб, Мангу баҳор келди деб, чўллар уйғониб кетса. Бутоғида тутиб зар, бир-биридан ким ўзар, Орзиқиб, титраган ҳар диллар уйғониб кетса. Ўн тўрт аср тўлғонган, сониялари чўғ солган, Ҳажрида куйиб-ёнган, йиллар уйғониб кетса. Биз нимадан арз этдик, Муҳаббатни фарз этдик, Ошиқ хоки сўнмаган куллар уйғониб кетса. Раҳимжон бир учқундир, ишқингизга тутқундир, Қалбида сўнаётган нурлар уйғониб кетса. Раҳимжон Али,2019-йил @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 25
Ибн Абу Шайба Абдурраҳмон ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтади: “Биз масжидларни шайтондан сақловчи мустаҳкам қўрғон, деб гапириб юрардик”. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 25
Қалб илми, ботиний илм шу қадар муҳимки, ҳатто бу илмни ўрганишни Имом Ғаззолий ҳазратлари "фарзи айн" деганлар. Қолганини "фарзи кифоя" санаганлар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 25
Аллоҳ таолонинг саҳарда қилинган зикр ва истиғфорларни Малик ул-Жаббор ҳузурига кўтариб эсадиган шамоли бордир. Суфён ас Саврий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 25
Эй фарзанд, амал қилмасанг, ажр олмайсан! Ҳикоя қилишларича Бани Исроилда Аллоҳ Таолога 70 йил ибодат қилган киши бор экан. Аллоҳ таоло уни фаришталарга ошкор, маълум қилишни ирода қилди ва у шунча ибодатлари билан бирга жаннатга нолойиқ эканини хабарини берди. Вақтики бу хабар обидга етгач у: "Биз ибодат учун яратилганмиз. Бас бизга ибодат қилмоқ лозимдир", - деди. Обиднинг ҳузуридан қайтган фаришталардан Аллоҳ таоло: "Бандам нима деди?" - деб сўради. Улар: "Эй Аллоҳим, уни айтган сўзини Ўзинг билгувчироқсан."– дедилар. Бас Аллоҳ таоло: "Агар у бизнинг ибодатимиздан юз ўгирмаган бўлса, биз ҳам Ўз карамимиз билан ундан юз ўгирмаймиз. Эй фаришталар, сизлар гувоҳ бўлингларки албатта мен уни кечирдим" – деди. Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 24
Кекса, ёш — ҳаётга ҳар кимки етар — Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар. Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий, Келдилар, кетамиз, келишар, кетар. Умар Хайём роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 24
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар! Кеч кирганда яна бир саволимиз: ЖАЗБА НИМА? @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 23
Кичкина ғамга эътибор қилиб, катта ғамни тарк қилишинг жоҳиллигингга кифоя қилади. Мусулмон ҳолингда ўласанми ёки кофир ҳолдами, бадбахт бўласанми ёки саодатлими? Шунинг ташвишини қил. Интиҳоси йўқ абадийлик билан сифатланган дўзах ташвишини қил. Номаи аъмолингни ўнг тарафдан оласанми ёки чап тарафданми, шунинг ғамини қил. Фикр қилиш керак бўлган ғам аслида шудир. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 23
#иқтибос Ғафлат аҳли агар тонг оттирсалар молларини текширадилар, зуҳд ва ибодат аҳли эса зикр ва вирдлардан иборат бўлган ҳолларини текширадилар. @Rahimjon_Aliy
Hashtags