TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti17,440Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 2 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mej 4

Аллоҳга яқинлик – қалбнинг поклиги билан, амалнинг кўплиги билан эмас. Бишр Ҳофий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,410 views

Ippubblikat Mej 3

*** Баҳор келди. Ёмғирлар - шаррос, Шамол қурғур хўп увламоқда. Менинг улкан қучоқларимда Гўзал бўлиб Дард гулламоқда. Ёмғир ёғар. Сўзлайман унга: Юрагимга сукунат элтма! Асраганим, бор-йўғим фақат - Дардларимни оқизиб кетма... Раҳимжон Али https://t.me/rahimjon_aliy

1,460 views

Ippubblikat Mej 3

Дунёнинг бир соати Қиёматнинг минг йилидан ҳам қимматлироқдир. Зеро, у ерда нажотга сабаб бўладиган бир амал ҳам қилиб бўлмайди. Шайх Жўнайд Бағдодий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,980 views

Ippubblikat Mej 3

Сўфий — Аллоҳ уни қандай истаса, шундай бўлган кишидир. Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,200 views

Ippubblikat Mej 3

ОШИҚОНА Бу дунёга келиб ҳамон, Ҳар не давру, ҳар не замон, На бир султон, на бир ҳоқон, Санга қул бўлгони келдим. Муҳаббатнинг оловида, Оловнинг ҳар томонида, Ошиқларинг девонида, Куйиб кул бўлгони келдим. Ато этсанг бир гўзал роҳ, Дилим турса Сендан огоҳ, Зикру шукрим Аллоҳ, Аллоҳ, Йўлингга йўл бўлгони келдим. Ишқинг ҳар дам жилва қилгай, Ҳажринг кўнгил қушим тилгай, Васлинг қачон насиб бўлгай? Сабрга тул бўлгони келдим. Санга қул бўлгони келдим... Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,030 views

Ippubblikat Mej 3

#Маснавийдан_сабоқлар (881-байт) 25. НАФАС… Ҳаёт ва Нафас. Бу ажралмас бўлак, бири йўқ бўлса иккинчиси ҳам. Нафас тушунчаси тасаввуфда жуда кенг қамровлидир. У барча нарсаларга йўлдир. Азалдан азизларимиз нафасга қаттиқ эътибор қаратганлар. Ҳар бир нафасни беҳуда совирмаслик учун зикр, муроқаба, мушоҳадалар ила унга зеб беришган. Мавлоно ҳазратлари ёзадилар: Бул нафас ҳам жонимиз ҳар онидан, Элтадир кам-кам жаҳон зиндонидан. (Одил Икром таржимаси) Яъники, ҳар бир олаётган нафасимиз бизни бу жаҳон зиндонидан оз-оздан, аста-секинлик билан озод қилади. Зиндонлар ер остида бўлганини инобатга олсак, демак озод бўлишлик юқорига қараб бўлади. Юқори бу ёруғлик, мусаффолик, кенгликдир. Демак, ҳар бир нафасимиз бизни торликдан (зиндондан) кенгликка (озодликка) кўтаради. Шу ерда савол туғилади: бу ҳамма учунми? Тўғри, байтнинг зоҳирий маъносини олсак, ҳар бир нафасимиз бизни бу дунёдан воз кечтиради. Ҳар бир нафасимиз бу дунёдаги вақтимиз қисқараётганига далолат қилади. Аммо бизни юксалтирмайди. Гап шу ерда. Бу зиндондан аста-секин озод бўлишимиз учун биз Аллоҳнинг зикрига машғул бўлишимиз даркор. Шунда кўтариламиз. Шунда Аллоҳнинг фазлу марҳаматига дохил бўламиз! Ҳар бир нафасимиз Аллоҳнинг зикри билан бўларкан, бу жаҳон зинжонидан камолот кенгликларига чиқамиз. Дунёнинг моҳияти ҳам шу, аслида. Биз бу тубан очундан фақат Аллоҳга боғланган ҳолдагина нажот топиб кетамиз. Ўтган валий зотлар шунинг учун ҳам нафасга қаттиқ эътибор қаратганлар. Ҳар бир нафасимиз Ҳақ зикрига боғланган бўлса, бу дунёнинг барча икир-чикирларидан, барча муаммо-ю мусибатларидан, ғаму ташвишларидан юқорилаб кетамиз. Фақат Ҳақ зикригина бизни ўзимиздан, ботқоқ дунёимиздан озод қилади. Бошқа чора, бошқа йўл йўқ! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,170 views

Ippubblikat Apr 28

Ҳақиқий озодлик — Аллоҳга бандаликда. @Rahimjon_Aliy

1,540 views

Ippubblikat Apr 28

"Қалбинг Аллоҳ билан бўлса, йўқотишдан қўрқмайсан". @Rahimjon_Aliy

1,480 views

Ippubblikat Apr 28

"Аллоҳга ошиқ инсон учун ҳар бир синов — учрашувдир". @Rahimjon_Aliy

1,620 views

Ippubblikat Apr 28

#Маснавийдан_сабоқлар 23. ШОҲНИНГ ДАСТУРХОНИ (800-байт) Бу дунё тескарилик устига қурилганки, машаққати роҳат, оқи қора, қораси оқ, чиройи хунук, хунуги чиройли бўлиб чиқади. Балки шу тескариликлар ичида бўлганимиз учунми, дунё бизни алдаши осон. Унга тез алданиб, йўриғида чопиб бораётганимизни сезмай қоламиз. Аллоҳ бизни адаштирмасин. Исо алайҳис салом даврида золим подшоҳ аҳли мусулмонларни олов ёқиб, бут ўрнатиб, иймонларидан кечишни ва омонликка эга бўлишни талаб қилди. Акс ҳолда уларни ўлим кутаётганини таъкидлади. Оловга улоқтирилган чақалоқ эса онасини ва кишиларни оловга киришга даъват этарди. Чақалоқ эса бу олов яхшилик ва омонлик жойи эканини, бу дунё роҳатларидан кўра роҳатлироқ, ҳаловатлироқ эканини айтарди. Шу ерда Мавлоно қуйидаги сатрларни келтирадилар: Кел ўзинг, ҳам ўзгаларни чорла тез, Ўт аро Шоҳ ёзди дастурхон бу кез! Эй онажон, кел оловга ва бошқаларниям оловга чорла. Ахир бу олов ичида Шоҳ – Ҳақ субаҳанаҳу ва таоло карам ва марҳамат дастурхонини ёзди. Муҳаббат ва нажот дастурхонини, розилик ва ғолиблик дастурхонини ёзди. Унга эга бўлишга шошил! У неъматларга сазовор бўлишга интил! Ҳақиқатан бу дунё балолари, офат ва мусибатлари одамлар наздида машаққат бўлиб туюлиши мумкин, лекин Аллоҳнинг авлиёлари ҳузурида роҳат дастурхонидир бу! Валий зотлар ҳамиша балолар ичра яшашган. Шунинг ичида Аллоҳга муҳаббат билан, завқу шавқ билан розилик мақомида умр суришган. Сарвари олам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бутун умрлари давомида тинимсиз мусибатлар ичида ва балолар ичида синалганлар. Бандамиз, ожизмиз, баъзан “олов”га тушишдан ҳайиқамиз. Ўзимизни ўтдан олиб қочамиз. Лекин ҳадиси шарифларда ҳам келадики, кимки Пайғамбаримизга муҳаббат қилса, фақирликка тайёр турсин, кимки Аллоҳга муҳаббат қилса, балоларга тайёр турсин. Шунинг учун ҳам “Авлиёларнинг либоси балодир”, деб бежиз айтилмаган. Аллоҳга яқин, валий зотлар шундай – “олов” ичра яшайдилар. Биз уларнинг оловларини куйиш, чўғ ва қийноқ деб тушунамиз, аммо у ерда Шоҳнинг дастурхони ёзилган бўлади. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,810 views

Ippubblikat Apr 25

Ким Аллоҳни севса, Унинг ҳар бир ҳукмини ҳам севар... @Rahimjon_Aliy

1,380 views

Ippubblikat Apr 25

"Қалбингдаги оғриқ — Аллоҳга қайтишга даъватдир". @Rahimjon_Aliy

1,360 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485