TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti129,499Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 55 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ġun 17

Сен фақатгина Аллоҳни зикрига ёрдам берувчи инсон билангина дўст бўлгин. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

10,500 views

Ippubblikat Ġun 17

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар! Бугун ТУШЛАР ҳақида гаплашсак нима дейсизлар? Тариқатда тушларнинг аҳамияти, уларга боғланиб қолиш ёки соликнинг тушларга муносабати қандай бўлиши ҳақида? Бу Сизлар учун қизиқми? @Rahimjon_Aliy

7,400 views

Ippubblikat Ġun 17

Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари кўйлаксиз, яктак киярдилар. Ёзда тўрт дирҳамлик кўйлак ва иштондан бошқа нарса киймасдилар. Муқимлик пайтларида ҳам, сафарда ҳам рўза тутардилар. Кечалари ухламасдан тафаккур қилардилар. Мардикорлик қилганларида иш ҳақларини дўстларидан оларди, ўзлари пулни ушламасдилар. «Бунга кўнглингиз тусаган нарсани олиб енглар», – дердилар. Ўзлари беэътибор ўтирардилар. Ёрғучоқда икки муд буғдойни бир қўллари билан янчардилар». @Rahimjon_Aliy

8,109 views

Ippubblikat Ġun 17

"اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ" «Аллоҳумма инний ас‘алука ҳуббак ва ҳубба май йуҳиббук, вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак. Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий ва аҳлий ва минал ма‘ил барид». Маъноси:“Аллоҳим, Сенинг муҳаббатингни ва Сени яхши кўрган кишининг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални Сендан сўрайман. Аллоҳим, муҳаббатингни, нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин” 🌹@Rahimjon_Aliy🌹

7,510 views

Ippubblikat Ġun 17

Пешво, имом, ориф, зоҳидлар саййиди Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Адҳам ибн Мансур ибн Язид ибн Жобир Ижлий Шомда истиқомат қилганлар. Қурайшийнинг «Рисола»ларида шундай дейилган: «Иброҳим ибн Адҳам Балхнинг боёнларидан. Ов пайтида тулки ёки қуённинг орқасидан қувлаётганларида, ғойибдан: «Сен шу нарса учун яратилдингми, шунга буюрилдингми?!» деган овоз келади. Уни эшитибоқ, отдан тушадилар. Оталарининг чўпонларини учратиб, унга от, кийим-бош ва бошқа нарсаларини берадилар-да, чўл-биёбонга чиқиб кетадилар. Суфён Саврий ва Фузайл ибн Иёз билан дўстлашадилар. Шомда яшайдилар. Ўроқчилик ва боғ қоровуллиги ортидан тирикчилик қиладилар... @Rahimjon_Aliy

8,230 views

Ippubblikat Ġun 16

Икки хислат қалбни қорайтиради: кўп таом ейиш ва кўп ухлаш. Бишр Ҳофий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

11,700 views

Ippubblikat Ġun 16

Масжидни тарк қилсанг, унга албатта бошқаси киради. Қуръонни ташлаб қўйсанг, уни бошқа биров ўрганади. Аллоҳдан узоқлашсанг, Унга бошқаси яқинлашади. Аммо, йўқотиш фақат сеники бўлади! Зарарини сен кўрасан. Тушун, Ислом дини сенсиз ҳам буюклигича қолади, аммо сен исломсиз буюкликка етолмайсан. Ҳар биримиз қўрқишимиз керак бўлган нарса Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишдир. Калимуллоҳ Масъуд @Rahimjon_Aliy

16,900 views

Ippubblikat Ġun 16

Айша исмли ҳофизи Қуръон қиз Туркиянинг Измир шаҳрида яшарди. Aйша ҳар куни бомдод намозигача баланд овозда Қуръон тиловат қилар, онаси ҳар сафар қизининг хонаси олдида қироатини тингларди. Кунларнинг бирида Айша оққон касаллигига чалинди. Бу тузалмас дард билан олишар экан, ҳар кун Қуръон қироатини канда қилмади. Қиз касаллик сабаб, 16 ёшида вафот этди. Кунларнинг бирида она қизининг хонаси ёнидан ўтaр экан йиғи овозини эшитди ва эшикни очиб қаради. Лекин у ерда ҳеч ким йўқ эди. Бу ҳолат ҳар куни тундан қуёш чиққунча такрорланаверарди. Бу ҳолатдан ташвишга тушган она Измирдаги машҳур шайхдан маслаҳат сўради. Бу воқеани эшитган имом қизни хонасига келиб ушбу ҳодисани ўзи кўриш истаги борлигини билдирди. Кечқурун имом қизни эшиги олдига келди. Ҳақиқатдан ҳам қизни хонасидан йиғи овози эшитиларди. Қизни хонасига кирган имон «Аллоҳy Акбар» дея йиғлаб юборди. Бу ҳолатдан саросимага тушган онаси имомдан нега йиғлаётганини сўради. Шунда Имом:

14,900 views

Ippubblikat Ġun 16

#Маснавийдан_сабоқлар 14. КИМДАН ЎРГАНИШГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК Мусо алайҳис салом диниданман деб масиҳийларнинг душмани бўлган подшоҳ ва унинг маккор вазири қандай услубда бўлмасин, насронийлар орасини бузиш, уларни мағлуб этишга шаъй эди. Ҳатто вазир бурун-қулоқларини кесиб бўлса ҳам масиҳийлар ичига кирди. Ўзини тақводор кўрсатди ва улар орасига катта фитналар сола бошлади. Кўп иғволар тўқиб чиқарди. Зоҳиран у масиҳийларга мансуб, улар учун қайғургандек кўрингани билан ботинан уларга мислсиз зиён етказмоқда эди. Унинг сўзлари шакар бўлгани билан, аслида заҳар бўлиб чиқарди. Сўзлари омухта эрди, йўқди шак, Худди шарбатга қўшилган оғудак. Зоҳири дердики: йўл юр, тўхтама, Ботини дерди: ўзингни қийнама. Гар кумушнинг ранги оқдир, лек шу дам, Қўлга олсанг, қўл қорайгай, жома ҳам. Ўт деган чўғдин қизил юздир магар, Сен қаро қилмишларига сол назар. Гарчи чақмоқ нурга монандир, ҳамон Чақнаса, кўзни қамаштиргай ёмон. Кумушнинг ранги оқ бўлгани билан уни қўлга олиш билан қўлни қора қилади, олов ҳар қанча оқ ва қизил бўлиб, чиройли кўрингани билан қаерга тушса ўша ерда ёнғин, талофот ҳосил қилади. Чақмоқ ҳам худди қоронғу осмонни ёруғ қилаётгандай туюлгани билан, кўзларингни қамаштириб, кўзни толдиради. У вазир ҳам халққа шундай ваъз-насиҳатлар қилар эдики, у инсонлар қалбини юмшатиш ўрнига, ғам-ғуссасини, хираликларини зиёда қиларди. Мавлоно ўтган умматлар ҳолидан ривоят келтириш билан, ўша пайт ва бугунги мусулмон жамиятига кўзгу тутади. Биз ваъз-насиҳат этгувчи, зоҳиран тақводор, дин фидоийси бўлиб кўринган ҳар қандай одамни яхши билмай, яхши танимай динимизни ўрганмаслигимизга ишорадир. У маккор вазир ҳам Инжил ва Тавротдан маъруза қилар, лекин унинг оятларини бузиб талқин қиларди. Одамлар орасига ихтилоф солар, одамларни адаштирарди. Бугунда ҳам Қуръон ва Суннат деб оғиз кўпиртириб гапирувчи, зоҳиран дин фидоийси, аслида дин хоини бўлган, адашган тоифалар урчиб ётибди. Улар ўз сўзлари билан оловдек чиройли кўриниши, яқинлашсак бутун ихлосу эътиқодларимизни куйдириб юбориши мумкин. Мавлоно Жалолиддин Румий яшаган давр ҳам фитналар авжаган бир давр бўлган. Лекин тарихга назар солсак, ҳар асрнинг ўз ғавғоси, ҳар авлоднинг ўз фитнаси, ўз мусибатлари бўлган. Шунинг учун ҳам комил иймон эгалари ҳамиша “Иҳдинас сиротол мустақийм” устунига суянадилар. Ҳамиша Аллоҳдан тўғри йўлни сўраб, ўша йўлда бардавом бўлишга интиладилар. Улуғ тобеъинлардан бўлган зот Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Албатта, бу илм диндир. Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранг”. Ва шунингдек ҳадиси шарифда ҳам шубҳали нарсалардан четланиш лозимлиги ҳам айтилган. Агар бир инсонга шубҳа билан қараркансиз ёки шубҳали туюларкан, тарк этишингизга монеълик йўқ. Зеро, атроф-жавонибимиз солиҳ аҳли тақво, аҳли илмлар билан тўла. Ўша маккор вазир ҳали-ҳамон турли қиёфа ва ном остида динимизга зиён беришда давом этаётганини унутмайлик. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

13,300 views

Ippubblikat Ġun 16

Бошга бало келмас , Ҳақ ёзмагунча, Ҳақ балони ёзмас, сен озмагунча. Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

12,200 views

Ippubblikat Ġun 16

ОЛЛОҲ ТАОЛО НУР БЕРМАСА, НУР ҚАНДАЙ БЎЛСИН? Баъзи буюк зотлар тавбалари сабаби ҳақида шундай дейишади: «Бир куни чалқанча ётган эдим. Шу пайт қушларнинг тасбеҳ айтаётганларини эшитдим. Шу ондан бошлаб дунёдан юз ўгириб, Роббим Оллоҳга юзландим. Муршид талабида сафарга чиқдим. Йўлда Аббос отаси Ҳизр алайҳиссаломга дуч келдим. У зот менга шундай дедилар: — Сен Абдулқодир Жилоний қуддиса сирруҳунинг ҳузурларига бор. Мен унинг мажлисида бўлганман. У шундай деган эди: “Агар Оллоҳ таоло бир бандасига ўз тарафидан жазба (илҳом) берса, уни менинг олдимга юборур.” Мен Абдулқодир қуддиса сирруҳунинг ҳузурларига бордим. У зот мени кўриб шундай дедилар: — Парвардигори олам қушлар тили орқали сенга жазба берган экан. Бундай шахсга кўп яхшиликлар берилган. Хуш келибсан, марҳабо! Сўнгра яна дедилар: — Бу оламдаги барча нарсалар сени ҳидоятга етказувчи, Оллоҳ таолонинг мавжудлигига очиқ ва равшан далиллардир. Сенга кечаю кундуз тавҳидга маҳкам ёпишиш вожибдир. Чунки тавҳид — зикрлар ва ибодатларнинг энг афзалидир. Оллоҳ таоло айтади: “Албатта, Оллоҳнинг зикри энг улуғ нарсадир.” Чунки зикр — бандани Оллоҳнинг ҳузурига, ҳатто У Зотни кўришга етказувчи воситадир. Аммо булар фақатгина Оллоҳнинг инояти билан бўлади. Кимгаки Оллоҳ таоло нур бермаса — у учун ҳеч қачон нур бўлмайди. Қалб унинг зикрига улфат бўлган эй зот, Ўзингдан бошқаси исталмаган зотсан. Замонлар ҳам, тунлар ҳам йўқ бўлганда, Қалбда хоҳишинг — ёқимли зотсан. "Руҳул баён" тафсиридан @Rahimjon_Aliy

11,200 views

Ippubblikat Ġun 15

Сени ортингдан ғийбат қилган кишига "Нимага ортимдан гапирдинг?", дема, балки, унга: "Гуноҳларим сенга совға бўлсин, мен саҳий, сен ҳақлисан!" дегин. @Rahimjon_Aliy

7,550 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••5354555657•••60•••65•••70•••75•••80•••8485