TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti20,920Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 70 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mej 4

МАНА АЗИЗЛАР СУҲБАТИГА ҲИММАТ Ҳазрати Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг «Мақомати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» асарларида нақл қилинишича, Ҳазрат Хизр алайҳис салом Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хизр алайҳис салом кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хожа Муҳаммад ар-Ревгарий Хизр алайҳис салом суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепадилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмайди. Натижада улуғларнинг суҳбатидан баҳраманд бўладилар. Бу ҳолни кўриб Хизр алайҳис салом Хожа Орифга дейдилар: «Сиз Ориф бўлгайсиз, иншаоллоҳ!» Хожа Хизр алайҳис салом нафасларининг барокатидан бутун дунёга Хожа Ориф номи билан машҳур бўлдилар. @Rahimjon_Aliy

1,730 views

Ippubblikat Mej 4

Аллоҳ билан бирга оз нарса ҳам кўпдир! Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,730 views

Ippubblikat Mej 4

Бандалик хожалик билан тўғри келмас, биз қул ва хизматкор тутмадик. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,640 views

Ippubblikat Mej 4

Эй, ҳайронларни ҳайрон қилган Зот, ҳайратимга ҳайрат қўшдир! Шайх Шиблий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,780 views

Ippubblikat Mej 4

Ўттиз йил ўзимни маънан жиловлашга уриниб шу нарсага амин бўлдимки, илмга амал қилишдан оғирроқ нарса йўқ экан. Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,970 views

Ippubblikat Mej 3

Ривоятда айтилишича шоҳ бир дарвешни чақириб бундай дебди: – Қани, нима тилагинг бўлса мендан илтимос қил! Дарвеш жавоб берибди: – Қулларимдан бирор нарса сўраш одатим йўқ. – Бу нима деганинг? – Менинг иккита қулим бор. Улар эса сенинг хўжайинларингдир. Булар – хоҳиш ва орзу-ҳавас. @Rahimjon_Aliy

1,580 views

Ippubblikat Mej 3

Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхий дейди: “Билимлар уч хил бўлади – Оллоҳни таниш илми, Оллоҳ билан робита (боғланиш) илми, ладуний илм”. Ладуний илм — маърифатни Оллоҳ таоло фақат ўз пайғамбарларига ва азиз – авлиёларга ато қилади. Ладуний илмга оддий воситалар билан эришиб бўлмайди. Оллоҳни таниш илми орқали биз бажарилиши шарт бўлган шариат қонун-қоидаларини билиб оламиз. Уни “шариат илми” деса ҳам бўлади. Оллоҳ билан робита (боғланиш) илми авлиёлик даражаси ва мақом манзиллари ҳақида билимга эга бўлишдир. "Кашфул маҳжуб" китобидан @Rahimjon_Aliy

1,580 views

Ippubblikat Mej 3

Иброҳим Адҳам ҳазратлари илм излаб сафарда юрган кезларида бир тошга дуч келибди. Унда шундай ёзув бор экан: “Тошнинг орқа томонига қара”. Шундай қилибди. Қараса, тошнинг орқа томонида “Бор илмингга амал қилмайсан, нега янги илм излайсан?” деган ёзувга кўзи тушибди. @Rahimjon_Aliy

1,750 views

Ippubblikat Mej 3

Ҳақ йўлида юриш қийин. Аммо шу мақсадда дунёга келган одамга бу қийин эмас. Шайх Абул Ҳасан Ҳужвирий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,430 views

Ippubblikat Mej 2

Ҳар киши Худони билса, Худонинг ёдидан ўзгага оғзи очилмас. Султон Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,850 views

Ippubblikat Mej 2

Аллоҳнинг валий қуллари қўрқув билан юксакликка чиқдилар. Улардаги қўрқув умиддан ҳам кўпроқдир. Бунинг ҳикмати эса башарий ҳолларига алданиб қолмоқ таҳликасининг мавжудлигидир. (Агар қўрқмасалар) уларнинг йўли шундай ҳолатда беркилиб қоладики, ҳатто сезмай ҳам қоладилар. Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,500 views

Ippubblikat Mej 2

Айтур эрдиларким: дарвешлик доимий тарзда зикр айтмоқ билан машғулланмоқ эмас, балки Ҳазрати Расулуллоҳнинг олижаноб хулқ-ахлоқларини, жумладан, юмшоқлик, карам, саховат, садоқат, камтарлик ва бошқаларни ўрганиш ва ўзлаштиришдан иборатдир. Хожа Аҳрори Валий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,380 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6869707172•••75•••80•••8485