TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti23,100Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 85 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mar 31

ТУТҚУН ҚУШНИНГ ЎГИТЛАРИ Бир киши ҳийла билан бир қушни тузоққа туширди. Қуш тилга кириб, унга ёлворди: – Эй улуғ инсон, сен катта-катта ҳўкизлару қўйларни, туяларни сўйиб единг. Бу дунёда уларга тўймадинг. Кичкинагина қушни еб тўярмидинг? Агар мени қўйиб юборсанг, сенга учта насиҳат айтаман. Сен уларга амал қилсанг, оғиринг енгил бўлади. Биринчи ўгитни қўлингда туриб айтаман, агар маъқул бўлса, мени қўйиб юборасан. Иккинчисини том устига, учинчисини эса анави баланд дарахтга қўниб, айтаман. Одам қушни маҳкам ушлаб: – Қани, айт-чи, насиҳатларингни ёқтирсам, сени қўйвораман, – деди. Бечора қуш биринчи насиҳатини айтди: – Бўлмайдиган гапга, ким айтса-айтсин, асло ишонма! Одам қушни қўйиб юборди. Қуш учиб, том четига қўнди, сўнг иккинчи насиҳатини айтди: – Ўтиб кетган нарса, бой берилган фурсат учун хафа бўлма, оҳ-воҳ чекма. Қуш яна бир оз учиб, баланд дарахт шохига қўнди ва: – Қорнимда оғирлиги ўн бир дирҳамли дур бор эди. Қўйиб юбормаганингда у сеники бўларди, – деди. Буни эшитган одам афсус чекди, сочларини юлди. Унинг бу ҳолини кў-риб, қуш: – Мен сенга: «Ўтиб кетган нарса, бой берилган фурсат учун оҳ-воҳ қилиб, хафа бўлма», дедим-ку. Фурсатни бой бердинг, энди нега ғамга ботяпсан? Ёки насиҳатимни эшитмадингми? – деди. Қуш яна давом этди: – Сенга тағин: «Бўлмайдиган гапга ишонма!» дедим. Ахир, менинг оғирлигим уч дирҳам, қорнимда қандай қилиб ўн бир дирҳамли дур бўлсин?! Шундагина одам ўзига келди: – Бўлди, бўлди! Энди яхши англадим. Қани, учинчи ўгитни айтақол, – деди. Шунда қуш: – Ҳой, Худо хайрингни бергур, икки ўгитга риоя қилмасдан, учинчисини сўрайсанми? Ухлаб ётганга ўгит бериш – унумсиз тупроққа уруғ экиш кабидир. Аҳмоқлик ва ношудлик, илмсизлик йиртиққа ямоқ ҳам бўлмайди, – деди-ю, учиб кетди. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу. "Маснавийи шариф"дан https://t.me/Rahimjon_Aliy

3,230 views

Ippubblikat Mar 31

Илмул яқин – билим орқали ишониш. Масалан, дейлик, менга тушунтириб айтдиларки, олов иссиқдир ва у куйдиради, мен бунга ишондим. Айнул яқин – тўлиқ илмий ишонч, тажриба қилиб кўриб ишониш. Мен ўзим синаб кўрдим: олов ҳақиқатдан ҳам иссиқдир ва у куйдиради. Ҳаққул яқин – ҳақиқий ишонч, яъни: мен ўзим оловда ёндим ва оловнинг ёндириш кучи, хусусиятига батамом ишондим. Бу – Ҳаққа етиш илми. https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,880 views

Ippubblikat Mar 31

​​ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ (қуддиса сирруҳу) Шамоллар солиб сурон, Тож-тахтлар ағдарилди. Малаклар қолиб ҳайрон, Дунёлар сарғарилди. Нелар бўлмоқда, ё Ҳу? Аслига қайтди бир қул! Чорласа Мавлом агар, Кийиклар тилга киргай. Кўксингда мангу ҳанжар - Муҳаббат тилкалагай. Юрак безовта нуқул, Аслига қайтди бир қул! ...Самолар самъо тушар, Отиб солдим дунёни Гул-у гиёҳлар билан, Зикрин айтдим Худони. Ҳар онимда минг шукр, Ўзингга хокисор қул! Йўл узоқми ё яқин, Ҳеч нарсани билмайман. Таваккулим - тулпорим, Тулпоримни йитмайман. Ҳаққа қараб чоп, югур Ўзингга шайланди қул! Манзил ажиб ғавғодир, На ўнгу сўл чизилган. Висолингни йўлида, Саккиз жаннат тизилган. Аларни йўлдан супур, Ўзингга шайдо бу қул! Ё Аллоҳу ё Ҳу! Аслига қайтди бир қул! Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,710 views

Ippubblikat Mar 31

@Rahimjon_Aliy

2,740 views

Ippubblikat Mar 30

Халқ Сендан қўрқар, мен эса ўзимдан... Чунки Сендан яхшилик, ўзимдан ёмонлик кўрдим... Хожа Муҳаммад Порсо қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,750 views

Ippubblikat Mar 29

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Қалблари Аллоҳга муҳаббатли, Унинг тоатини севгувчи, зикрини қадрловчи, неъматларини ардоқловчи, розилиги талабида жидду жаҳд қилгувчи азизларим! Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Бу муборак ойда тутган рўзаларингизни ва барча солиҳ амалларингизни Даргоҳида мақбул қилсин! Ўзи рози бўладиган амаллар устида барчамизни бардавом қилсин! Ўзининг Муҳаббатига ошно қилсин!Байрам муборак! @Rahimjon_Aliy

2,300 views

Ippubblikat Mar 29

Одамларни зикр қилиш – дард, Аллоҳнинг зикри шифодир. Фузайл ибн Иёз қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,120 views

Ippubblikat Mar 29

"Қалбни Аллоҳнинг азаматига тўлдирадиган нарса ибодатдир!" @Rahimjon_Aliy

1,560 views

Ippubblikat Mar 28

Орифнинг қалбидек кенг ва катта бўлган бошқа нарса йўқдир. Ер ва осмонлар Орифнинг қалбига нисбатан бир нуқта кабидир. Шайх Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,740 views

Ippubblikat Mar 27

Аз дарун шав ошино ваз берун бегонаваш, Ин чунин зебо равиш кам мебувад андар жаҳон. (Ботинда Ҳаққа ошно бўл, зоҳирда эса бегонадек кўрин. Бундай гўзал бир усул жаҳонда кам топилади). Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,520 views

Ippubblikat Mar 27

Валийولي дўст, кўплиги авлиё أولياء дўстлар дегани. Авлиёлар – Аллоҳнинг дўстлари, Унинг розилигини топган зотлар, Аллоҳга яқин кишилар. Улар – Ҳақ таолонинг севикли ва суюкли, Унинг назари тушган солиҳ, тақводор, кароматли ва ихлосли бандалари. Авлиёлар вафотларидан кейин ҳам инсонларга маънавий фойда етказиб, уларнинг тушларига кириб, бирор нарсадан огоҳ этадилар ёки уларга насиҳат қиладилар, танбеҳ берадилар. Авлиёлар тўғрисида ҳар хил салбий фикр билдиришдан, уларни васила (восита) қилиш, уларнинг қабрларини зиёрат қилиш ёки ҳақларига дуои фотиҳа қилиш ширк дейишдан эҳтиёт бўлиш керак. @Rahimjon_Aliy

1,550 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••838485
PreċedentiPaġna 85 minn 85Li jmiss