TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti21,950Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 3 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 25

#Маснавийдан_сабоқлар 17. БОРЛИГИ ҚОШИДА ФАНО БЎЛМОҚ Аввалда ҳеч нарса йўқ эди, фақат Аллоҳ бор эди. Аллоҳдан бошқа ҳар неки яралмишдир. Барча-барча нарса Унинг қудрати нишонасидир. Унинг Борлиги, Бирлиги, Парвардигорлиги, Яратувчи экани далилларидир. “Ўзини (нафсини) таниган, Роббисини танийди” ҳадисига кўра, ўзини таниган инсон – ўша йўқлик диёридан Аллоҳ таолонинг “Бўл” амрининг ижрочиси эканини англайди. Йўқлик оламидан борлик оламига кўчирган Парвардигорини танийди. Ўзини нақадар жирканч бир нутфадан, расо, хушсурат одам шаклига кирганини тафаккур қилиб, қалбини холис Аллоҳ учун бўшатади. Ахир қандай қилиб, Роббисини яхши таниган қул, хожасига исён қилсин? Унга маъсият дафтарини тутсин? У берган ёруғ кунларни, ойдин кечаларни гуноҳнинг қоп-қора дудига буласин?! Ҳақиқий ориф – ўзини Ҳақ таоло ҳузурида, Унинг Борлиги қошида фано қилади. Яъни, йўқ қилади. Унинг учун Сен ва Мен тушунчаси эмас, балки, фақат У тушунчаси қолади. Ўзини ўша мақомга олиб чиққанки зот, ФАНОФИЛЛОҲ мақомини забт этган ҳисобланади. Ҳар неки бор – Удир, Ундандир, Унгадир! Мавлоно ҳазратлари ёзадилар: Борлигин қошида йўқ бўлмоқ раво, Қошида борлик надир? Кўр, бенаво. Унинг борлиги қошида йўқ бўлиш бу ҳақиқий, бўлиши лозим ишдир. Аммо Унинг қошидаги борлик нима? Унга ўзини менгзаб “Мен – Менман, Сен – Сенсан!” дейишми? Ахир чойга тушган шакарга ўзини борлигини исбот қилиш нақадар нодонликдир. Худои таоло қошида банданинг ҳақиқий мақоми, Унга бутунлай ўзини топшириб, Унинг Борлигида Йўқ бўлмоқдир! Мавлоно Румийнинг Пирларидан бўлган Фаридуддин Аттор роҳматуллоҳи алайҳи “Мантиқут-тайр”да шундай байтни келтирадилар: Сен ўзингдан кеч, камол аслида шул, Бир йўла йўқ бўл, висол аслида шул. Биз ҳам ўзлигимиздан, борлигимиздан, менимиздан, соддароқ айтсак нафсимиздан кеча олган дақиқадан биз Роббимизнинг маърифатига, Уни англаш даражасига қараб қадам ташлаган бўламиз! Бу камолот йўлидир! Азизларимиз айтгандай, Аллоҳга етишмоқ икки қадамдир: биринчи қадам билан дунёдан, иккинчи қадам билан охиратдан кечиб ўтамиз ва Парвардигоримизга етамиз! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,510 views

Ippubblikat Apr 25

"Чумолини ҳам ранжитмайман" дема! "Ҳам" деган ифодангни ўзиёқ чумолини хафа қилади. Сўз сўйламоқ учун ирфон керак, Сўзни англамоқ учун инсон керак. Муҳаммад Фузулий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,270 views

Ippubblikat Apr 15

#Маснавийдан_сабоқлар 14. КИМДАН ЎРГАНИШГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК Мусо алайҳис салом диниданман деб масиҳийларнинг душмани бўлган подшоҳ ва унинг маккор вазири қандай услубда бўлмасин, насронийлар орасини бузиш, уларни мағлуб этишга шаъй эди. Ҳатто вазир бурун-қулоқларини кесиб бўлса ҳам масиҳийлар ичига кирди. Ўзини тақводор кўрсатди ва улар орасига катта фитналар сола бошлади. Кўп иғволар тўқиб чиқарди. Зоҳиран у масиҳийларга мансуб, улар учун қайғургандек кўрингани билан ботинан уларга мислсиз зиён етказмоқда эди. Унинг сўзлари шакар бўлгани билан, аслида заҳар бўлиб чиқарди. Сўзлари омухта эрди, йўқди шак, Худди шарбатга қўшилган оғудак. Зоҳири дердики: йўл юр, тўхтама, Ботини дерди: ўзингни қийнама. Гар кумушнинг ранги оқдир, лек шу дам, Қўлга олсанг, қўл қорайгай, жома ҳам. Ўт деган чўғдин қизил юздир магар, Сен қаро қилмишларига сол назар. Гарчи чақмоқ нурга монандир, ҳамон Чақнаса, кўзни қамаштиргай ёмон. Кумушнинг ранги оқ бўлгани билан уни қўлга олиш билан қўлни қора қилади, олов ҳар қанча оқ ва қизил бўлиб, чиройли кўрингани билан қаерга тушса ўша ерда ёнғин, талофот ҳосил қилади. Чақмоқ ҳам худди қоронғу осмонни ёруғ қилаётгандай туюлгани билан, кўзларингни қамаштириб, кўзни толдиради. У вазир ҳам халққа шундай ваъз-насиҳатлар қилар эдики, у инсонлар қалбини юмшатиш ўрнига, ғам-ғуссасини, хираликларини зиёда қиларди. Мавлоно ўтган умматлар ҳолидан ривоят келтириш билан, ўша пайт ва бугунги мусулмон жамиятига кўзгу тутади. Биз ваъз-насиҳат этгувчи, зоҳиран тақводор, дин фидоийси бўлиб кўринган ҳар қандай одамни яхши билмай, яхши танимай динимизни ўрганмаслигимизга ишорадир. У маккор вазир ҳам Инжил ва Тавротдан маъруза қилар, лекин унинг оятларини бузиб талқин қиларди. Одамлар орасига ихтилоф солар, одамларни адаштирарди. Бугунда ҳам Қуръон ва Суннат деб оғиз кўпиртириб гапирувчи, зоҳиран дин фидоийси, аслида дин хоини бўлган, адашган тоифалар урчиб ётибди. Улар ўз сўзлари билан оловдек чиройли кўриниши, яқинлашсак бутун ихлосу эътиқодларимизни куйдириб юбориши мумкин. Мавлоно Жалолиддин Румий яшаган давр ҳам фитналар авжаган бир давр бўлган. Лекин тарихга назар солсак, ҳар асрнинг ўз ғавғоси, ҳар авлоднинг ўз фитнаси, ўз мусибатлари бўлган. Шунинг учун ҳам комил иймон эгалари ҳамиша “Иҳдинас сиротол мустақийм” устунига суянадилар. Ҳамиша Аллоҳдан тўғри йўлни сўраб, ўша йўлда бардавом бўлишга интиладилар. Улуғ тобеъинлардан бўлган зот Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Албатта, бу илм диндир. Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранг”. Ва шунингдек ҳадиси шарифда ҳам шубҳали нарсалардан четланиш лозимлиги ҳам айтилган. Агар бир инсонга шубҳа билан қараркансиз ёки шубҳали туюларкан, тарк этишингизга монеълик йўқ. Зеро, атроф-жавонибимиз солиҳ аҳли тақво, аҳли илмлар билан тўла. Ўша маккор вазир ҳали-ҳамон турли қиёфа ва ном остида динимизга зиён беришда давом этаётганини унутмайлик. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,810 views

Ippubblikat Apr 15

"Аллоҳни севган қалб, дунёдан эмас, абадиятдан бахт излайди!" @Rahimjon_Aliy

2,300 views

Ippubblikat Apr 14

Ҳақиқий ошиқ Аллоҳни ҳар нафасида ёд этган инсондир... @Rahimjon_Aliy

1,720 views

Ippubblikat Apr 14

"Аллоҳни севган қалб, ҳеч қачон ёлғиз қолмайди..." @Rahimjon_Aliy

1,670 views

Ippubblikat Apr 14

Ривоят қилинишича, Иброҳим алайҳиссалом гуноҳ (маъсият) билан машғул бўлган бир кишини кўриб: "Аллоҳим, уни ҳалок қил!" дедилар ва у киши ҳалок бўлди. Кейин иккинчи ва учинчи кишини ҳам шундай ҳолатда кўрдилар, улар ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари сабаб ҳалок бўлишди. Тўртинчи кишини кўриб, уни ҳам дуоибад қилмоқчи бўлганларида, Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилди: «Тўхта, эй Иброҳим! Агар Биз ҳар бир гуноҳкор бандани ҳалок қилганимизда, Ер юзида жуда озчилик қолган бўларди. Лекин банда гуноҳ қиларкан, Биз унга муҳлат берамиз, агар тавба қилса, уни қабул қиламиз». @Rahimjon_Aliy

2,620 views

Ippubblikat Apr 14

Ким иззат-обрў илинжида қадам қўйса, хорлик билан синалади. Ким бойлик илинжида бўлса, фақирлик билан синалади. Кимки диндорликни (тақвони) ихтиёр этса, Аллоҳ унга дин билан бирга иззат ва бойликни ҳам қўшиб беради. Суфён ас-Саврий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,330 views

Ippubblikat Apr 11

Қайноқ қалб билан қаттиқ ерда ётиш юз минг юмшоқ кўрпага ётгандан кўра яхшироқдир. Сўфи Оллоҳёр ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,060 views

Ippubblikat Apr 11

"Мен суяниб (ёнбошлаб) емайман, балки қул егани каби ейман ва қул ичгани каби ичаман. Ажалим етиб, вафот этгунимга қадар Роббимга ибодат қиламан.” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам @Rahimjon_Aliy

1,720 views

Ippubblikat Apr 2

МАВЛОНО ШАМС ТАБРИЗИЙ МАҚОЛОТ Агар одам соғ-саломат бўлса, юз йил яшаса, охири мўмин бўлиб етишса, бу албатта, яхши. Аммо агар мўмин бўлмаса, юзга киргани ҳам беҳудадир. Охиратда ундан: «Нима олиб келдинг?» деб сўрайдилар. У эса: «Қалбимда Сендан бошқасини олиб келмадим», деб жавоб беради. Ана шу — мусулмоннинг охирги олийжаноб мақоми ҳисобланади. Агар “Алҳамдулиллаҳ”нинг маъносини тўлиқ билмасанг, тил билан айтишнинг ўзи етарли эмас. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг қўлингдан тутиб, сени юксак даражага олиб чиқмагунча, бу сўз сенга ҳақиқий фойда бермайди. Зеро, инсон юқори мартабага етиш учун, унга улуғ зотнинг ҳиммати керак бўлади. Чунки инсон бу дунёда осонгина ўйинларга берилиб кетади — худди бола ўйин билан овора бўлганидек, у ҳам дунё билан оввора бўлиб қолади. Унинг қалби дунё манзараларига боғланиб қолади. Худди қора тош каби бўлиб, унга ҳар турли таъсирлар ёпишиб олади. Одамлар икки турга бўлинади: — бири дунёга берилиб, уни мақсад қилади, охиратни унутади; — иккинчиси эса охиратга юз тутади, дунёга эътибор бермайди. Кимки охиратга берилиб, дунёдан кечса, у нажот топади. Кимки дунёга берилиб, охиратни унутса, у ҳалокатга юз тутади. Чунки инсонни Аллоҳга боғлайдиган нарса — муҳаббатдир. Агар бу муҳаббат кучли бўлса, инсон ўттиз йил бошини саждадан кўтармаслиги ҳам мумкин. Аммо агар муҳаббат бўлмаса, бу амаллардан фойда йўқ. Шунинг учун айтилади: “Дунё аҳлига дунё ҳаром, охират аҳлига охират ҳаром, Аллоҳ аҳлига эса дунё ҳам, охират ҳам ҳаром.” Бу сўзнинг маъноси шуки: инсон муҳаббатда шунчалик ғарқ бўлиши керакки, у на дунёни, на охиратни ўйласин — фақат Аллоҳни истасин. Агар ҳушёрлик муҳаббат ичида бўлса, бу яхши. Аммо агар муҳаббатсиз ҳушёрлик бўлса, бу нафсдан келган бир алдовдир. Шунинг учун буюклар айтганлар: «Бу парда кўтарилса, ҳамма ажабланади». Яъни бу сирларни ҳар ким англай олмайди. (Давоми бор) @Rahimjon_Aliy

2,210 views

Ippubblikat Apr 2

#Маснавийдан_сабоқлар 1. АЙРИЛИҚЛАРДАН ШИКОЯТ ҚИЛИНАДИМИ? Мавлоно Жалолиддин Румий ўзининг муҳташам асари бўлмиш “Маънавий маснавий” китобини қуйидаги сатрлар билан бошлайди: Тингла найдин, чун ҳикоят айлагай, Айрилиқлардин шикоят айлагай. Бу ерда шориҳлар иттифоқига кўра “най” – ошиқ ва ориф инсон тимсолидир. Хўш, ориф зотлар ўз шикоятларини элга ёядиларми? Дардларини дастурхон қиладиларми? Агар уларда шикоят бўлса, улар қандай қилиб ошиқ, қандай қилиб ориф бўлсин?! Айниқса улар айрилиқдан шикоят қилсалар?! Гап шундаки, най – ҳақиқий найчининг қўлида ўзини кўрсатади. Қандай гўзал наволар таратади. Демак, ориф, ошиқ инсон ҳам Ҳақ таолонинг изни билан сўзлайди. Унинг изни билан одамларга ирфон улашади. Лекин бу ҳолда “шикоят” қаердан келяпти? Келинг, буни бир мисол билан тушунтириб бераман: Кунлардан бир кун Робиятул Адавия ҳазратлари ҳузурига келган киши тинмай дунёни мазаммат қилди, ёмонлади. Дунёга нафратини тўкиб сочди. Киши чиқиб кетгач Робия ҳазратлари “Бу киши дунёни севаркан, илло киши ўзи севган нарсаси ҳақида кўп сўзлайди” дедилар. Зоҳиран қараганда, у дунёни ёмон кўрувчи эди. Аммо унинг дунёга муҳаббати аксини айтиб турса ҳам ошкор бўлиб қолди. Бу дунёда дардлар бор, яралар бор. Тинмай оғриқ бериб турадиган нуқталар бор. Одам боласи ҳам шу нуқтада ожиздирки, у муҳаббат ва нафратини, дарду изтиробини, оғриқларини сўзлари билан, имо-ишоралари, ҳатти ҳаракатлари билан билдириб қўяди. Шунингдек, Аллоҳ ошиқ зотларни сўзлатаркан улар ҳам ҳар қандай мавзуда бўлса ҳам ўз-ўзларидан ҳақиқий аслидан узилганлик – ҳижрон туйғуларидан “шикоят” қилиб қўядилар. Покиза руҳнинг гуноҳлар ботқоғига ботгани – асли эса нақадар Улуғвор Даргоҳдан келгани уларнинг қалбларига ҳамиша ҳузун бериб келади. Аллоҳнинг Жамолидан узилиб, яна Унинг Жамолига интилиб яшаш ва шу оралиқдаги ҳижрон уларни беҳуд қилади. Балки, найнинг ўша маҳзунлиги ҳам айрилиқнинг бир шикоятидир… Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,730 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485