TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 19 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Diċ 29
Киши астойдил Аллоҳ таолога тавба қилса, унинг жаннатдаги қасри, еру осмон ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўладилар! Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 28
“Аллоҳнинг бандасига бўлган раҳматидан бири шуки, уни шундай синов билан имтиҳон қиладики, у буни ҳеч кимга айта олмайди, айтса ҳам, ҳеч ким уни тўлиқ англамайди. Бу – унинг қалби Аллоҳдан Ўзга ҳеч кимга боғланиб қолмаслиги ва шикоятини фақат Унгагина айтиши учун берилади”. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 28
Умидимиз ҳар он Аллоҳгадир... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 28
#иқтибос Умуман олганда эса муҳаббат — тасаввуфнинг асосий рукнларидан бири. Жуда кўп ирфоний тушунча-истилоҳларнинг шарҳи муҳаббатга келиб боғланади. Тасаввуфни лўнда қилиб, илоҳий муҳаббат ҳақидаги илм дейиш мумкин. Чунки тасаввуф илоҳий маърифатни эгаллаш, Аллоҳнинг сифат ва исмлари орқали Унинг Зотини билиш ва танишни талаб қилар экан, буни ақл ва назарий — тафаккурий билимлар билан эмас, балки, яширин бир ички туйғу, ботиний басират, яъни муҳаббат воситасида амалга ошириш мумкин, деб таълим беради. @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Diċ 28
Юзаки тавба қилиб, асл мақсад сари юзланмаган кишини экинзордаги бегона ўтларни юлиб, илдизини қўпормаган деҳқонга ўхшатиш мумкин. У фақат ўтнинг кўриниб турган қисмини олади. Ҳақиқий тавба қилган киши ўтларни илдизи билан тозалаб ташлайди. Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 27
Муҳаббат қалбда бўлади, шаҳват тақозосидан ҳосил бўлмайди. Муҳаббат яхшилик билан зиёда бўлмайди ва жафо билан камайиб ҳам қолмайди. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 27
Абдоллар Аллоҳ таолодан узоқлаштирадиган барчани алмаштирувчидир. Абдоллар бир жамоадир. Улардан бири вафот этса, Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқасини алмаштириб қўяди. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 27
ИЛТИЖО Мавжлаб кетган дарёман, сувларимни тиндиргин. Қақшаб қолган руҳимга оромингни индиргин. Даргоҳингга келдиму, Муҳаббатинг тиландим, Бу гадонинг ҳолини қаноатга дўндиргин. Кўз ёшиму қалб ёшим — Сенга оқса бахтлиман, Зикринг қилган ҳар оним — Сенга ёқса бахтлиман, Бору йўғим, вужудим — Сенга боқса бахтлиман, Раҳматинг чечакларин йўлларимда ундиргин. Маъсият ботқоғида чўккандан чўкиб кетдим, Гуноҳлар уммонида бўккандан бўкиб кетдим, Савоб тўла Даргоҳдан озгина чўқиб кетдим, Оловдай тиним бермас исёнимни сўндиргин. Ўзинг қолиб нафсимни ўзимга дўст тутганман, Зоҳирда тақво сари қўлимда туғ тутганман, Ботинимда Фиръавн, Намрудлардан ўтганман, Ичимдаги минглаган бутларимни синдиргин! Раҳимжон Али 25. 12. 2025 йил @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 27
Уни изладим — ўзим йўқ бўлдим, ўзимни изладим — Уни топдим. Мансур Ҳаллож ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 27
Кўрмаган билмайди, билмаган инкор қилади. Мансур Ҳаллож ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 27
Ишқ — азоб эмас, ишқ азобни йўқ қилади! Мансур Ҳаллож ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Diċ 26
Азизлар! Каналимизга жойланаётган барча нарса халқнинг (яъни, Сизларнинг) мулкингиздир. Ундан истаганча фойдаланишингиз, истеъфода этишингиз мумкин. Ҳатто бунинг учун каналимиз линкини ҳам тарқатишингиз шарт эмас. Фақат муаллифлар (улар асосан Аллоҳнинг азиз бандалари) исмлари тушиб қолмаса, кифоя. Барчасига розимиз! https://t.me/Rahimjon_Aliy