TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti27,940Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 17 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Jan 11

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар навбатдаги саволимиз: УСУЛИ ДИН — ДИН УСУЛЛАРИ НИМАДАН ИБОРАТ? @Rahimjon_Aliy

1,920 views

Ippubblikat Jan 11

Илмул яқин – билим орқали ишониш. Масалан, дейлик, менга тушунтириб айтдиларки, олов иссиқдир ва у куйдиради, мен бунга ишондим. Айнул яқин – тўлиқ илмий ишонч, тажриба қилиб кўриб ишониш. Мен ўзим синаб кўрдим: олов ҳақиқатдан ҳам иссиқдир ва у куйдиради. Ҳаққул яқин – ҳақиқий ишонч, яъни: мен ўзим оловда ёндим ва оловнинг ёндириш кучи, хусусиятига батамом ишондим. Бу – Ҳаққа етиш илми. @Rahimjon_Aliy

2,150 views

Ippubblikat Jan 11

Эй фарзанд, азизликка эришмоқчи бўлсанг, роҳат эшикларини ўзинг учун ёпгил! Роҳат эшигини ўзи учун беркитган кимса қаршисида абадий ҳузур ва саодат эшиги очилганини кўради. Бу оламда Аллоҳ ризолигини қўйиб, бошқа истаклар ортидан қувган кишидан ҳам нодонроқ бошқа кишини топиш мумкинми? Фаридуддин Аттор ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,170 views

Ippubblikat Jan 11

“Инсонларни йўқотишдан қўрқма! Инсонларни рози қиламан деб, ўзингни йўқотишдан қўрқ!”… @Rahimjon_Aliy

2,240 views

Ippubblikat Jan 9

Улуғ авлиёлардан бўлмиш Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Жузулий ас-Сулолий ал-Мағрибий ҳазратлари “Далоилул-хайрот” асарининг ёзилиш сабабини қуйидагича зикр қиладилар: “Фос шаҳрида талабалик чоғимда намоз вақти бўлиб қодди, таҳорат қилиш учун ўрнимдан турдим. Қудукдан сувни тортиб оладиган бирор нарса топа олмадим. Менинг бу ҳолатимни тепаликдан кузатиб турган бир кичкина қиз мендан: “Сиз кимсиз?” деб сўради. Мен унга кимлигимни айтдим. Шунда бояги қизалоқ: “Сизни инсонлар яхши сўз билан мақташади-ку, ваҳоланки, сиз ҳозир қудуқдан сувни қандай чиқариб олишни билмай ҳайрон бўлиб турибсиз?” деди. Сўнг қизалоқ қудуққа куфлади, бас, қудуқнинг суви тошиб чиқиб, атрофдаги ерларга оқди. Таҳорат қилиб бўлгач, ундан бу мартабага нима билан етганини сўрадим. У қиз ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга кўп салавот айтиш ва саломлар йўллаш билан ушбу даражага етганини айтди. Кейин мен Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш ҳақида бир китоб ёзишга онт ичдим”. @Rahimjon_Aliy

2,820 views

Ippubblikat Jan 8

*** Дедимки: "Кўзим". Деди: "Йўлига тик ҳар он". Дедим: "Жигарим". Деди: "Мудом айла қон". Дедимки: "Дилим". Деди: "Дилингда не бор?" Дедимки: "Ғаминг". Деди у: "Асра пинҳон". Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,900 views

Ippubblikat Jan 8

Агар қалбингни Аллоҳ билан бирга бўлган ҳолда топсанг, нафсдан эҳтиёт бўл, мабодо қалбингни нафс билан бирга топсанг, Аллоҳдан эҳтиёт бўл. Шайх Шиблий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,230 views

Ippubblikat Jan 7

Анчадан бери мўлжаллаб юрган китобимга бугун эришдим, алҳамдулиллаҳ. Бу китобни ўқиган кўплаб олимлар: "Агар "Таъарруф" китоби бўлмаганида, биз тасаввуфни билмаган бўлар эдик" деб асарга юқори баҳо беришган экан. @Rahimjon_Aliy

1,940 views

Ippubblikat Jan 7

Жўнайд Бағдодий ҳазратлари йигирма йил ҳафталаб пайдар-пай рўза тутар ва ҳар куни тўрт юз ракъат намоз ўқир эдилар... @Rahimjon_Aliy

1,600 views

Ippubblikat Jan 7

Аллоҳ валийсининг обрўси ошса, тавозеси ортади, моли кўпайса, саховати ошади, умри узайса, риёзати кучаяди. Аҳмад ибн Абу Вардраҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,150 views

Ippubblikat Jan 7

#иқтибос Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга: “Ё Абу Ҳурайра, кунора зиёрат қилсанг, зиёда муҳаббат қозонасан”, - дедилар. Бакр ибн Абдуллоҳ Мазаний: “Соғ одам зиёрат қилинади, касал бориб кўрилади”, - дейдилар. @Rahimjon_Aliy

2,710 views

Ippubblikat Jan 3

Эй инсон… Ҳаддингни бил! Агар тижорат аҳли бўлмасанг, дўкон очма. Ҳол аҳли бўлмасанг, оғзингни очма. Катталар бор мажлисда сўз қотма. Кўрлар бозорида ойна сотма. Агар аҳил бўла олмасанг, ҳеч бўлмаса одобли бўл… Ҳазрати Мавлоно қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

4,110 views
12•••5•••10•••151617181920•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485