TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti32,370Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 22 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Diċ 5

"Аллоҳнинг зикри яхши ишларни кўп қилишга сабаб бўлади. Зеро Аллоҳнинг зикри энг улуғ солиҳ амаллардан ҳисобланади". @Rahimjon_Aliy

2,590 views

Ippubblikat Diċ 5

«… Қўлимга ал-Антокийнинг «Қалблар давоси» китоби тушиб қолди. Гўё йўқотган ва қидираётган нарсамни топиб олгандай бўлдим. У ҳам бўлса нафс риёзати эди. Мен нафсимни тарбият қилишга киришдим. Бу саъйю-ҳаракатимда Оллоҳ менга мададкор бўлди. У менга нафсимни шаҳвоний ҳирс-туйғудан тийишлик йўлини ўргатди. Натижада аста-секин қалбимни англай бошладим… Қалбимда уйда узлатда ўтириш ва саҳроларга чиқиб кетиш иштиёқи пайдо бўлди, юртимдаги харобат, хилват ва мозористонларни айландим. Бу ҳозиргача менинг кундалик одатим бўлиб қолган. Тўғри сўз одамлардан менга ёрдам қўлини чўзишларини илтимос қилиш хаёлимга келди. Аммо ундай қилмадим, кимсасиз жойларни тавоф қилишни давом эттирдим. Шундай кунларнинг бирида худди туш кўраётган кишидек пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни кўрдим…» Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,260 views

Ippubblikat Diċ 5

Шаъбон ойида Маккага қадам қўйдим. Ҳажга қадар Оллоҳ менга у ерда истиқомат қилишни насиб этди ва тунлари менга дуо эшигини очиб қўйди. Каъбатиллоҳда, дуолар мустажоб бўладиган маконда туриб илтижолар қилдим. Кўнглимда тавбани маромига етказиш, нафсимни майда-чуйда нарсалардан йироқ қилиш азимати пайдо бўлиб қолганини ҳис этдим. Оллоҳдан қалбимни тўғри йўлга бошлашини, дунёда зоҳидлардан бўлишимга мадад беришини, Қуръони каримни тугал ёд олишни менга насиб қилишини сўрадим. Ватанга қайтаётганимда кўнглимда Қуръони каримни ёд олишга иштиёқ пайдо бўлганини сездим. Йўлда бир неча сурани осонликча ёд олиб қўйдим. Уйга келганимдан сўнг сал кун ўтмай уни бошидан охиригача хатм қилдим. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,310 views

Ippubblikat Diċ 5

Ҳаловат... @Rahimjon_Aliy

1,600 views

Ippubblikat Diċ 2

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: Бир обид бошқа бир обидга мактуб ёзиб, «Ҳолинг қандай?» деб сўрайди. Иккинчи обид жавобда: «Менинг ҳолим билан қизиқадиган даражада сен яхши экансан,» деб ёзган экан. @Rahimjon_Aliy

2,160 views

Ippubblikat Diċ 2

Собит ал-Бунаний бир ҳикояни айтади: "Бир йигит бор эди. Балоғатга етганда онаси унга насиҳат қилиб: «Ўғлим, бир кун (ўлим куни) борки, уни ҳеч қачон унутма!» дер эди. Аллоҳнинг амри келганда ва йигит ўлим ётоғида ётар экан, онаси уни бағрига босиб: «Ўғлим, мен сенга шу кунни эсга солар эдим ва ундан эҳтиёт бўлишингни айтган эдим», деди. Ёш йигит эса онасига шундай деди: «Онажон, менда меҳрибон Роббим бор. У бу яхшилигини бугундан кейин ҳам мендан аямаслиги ва мени кечиришига умид қиламан.» У Роббисига нисбатан яхши гумонда бўлган ҳолда кетди ва бу яхшиликни кўрди." @Rahimjon_Aliy

2,190 views

Ippubblikat Diċ 1

Аллоҳим, бизларни машғуллиги Сен бўлган қалб билан ризқлантир! @Rahimjon_Aliy

2,210 views

Ippubblikat Diċ 1

СЕВИШ... Аллоҳни севиш… Аллоҳ севганни севиш… Аммо уни қандай севамиз? Яна ҳам тўғрироғи севгимизни қандай исботлаймиз? «Сени жуда севаман, Яратган Эгам! Сизни жуда яхши кўраман, эй Аллоҳнинг расули!» деймизми? Бу даъво исбот талаб қилмайдими? Аллоҳ ва Расул нурига парвона ошиқлар каби бўлишимиз керак эмасми? Бу ишқ насими эсмаган кўнгиллар хазонга айланмайдими? Уни севиш… Ота-она, бола-чақа, мол-дунё ва ҳатто ўзимиздан ҳам ортиқроқ даражада севиш. Бу севги билан иймоннинг чўққисига эришмоқ ва коинот сарварига уммат бўлмоқ… Уни севиш… У севилгач, Унинг барча яратиқлари ҳам севилади. У севганлар ҳам севилади. Ва бу севги амал дафтаримизга ибодат бўлиб ёзилади… Уни севиш… Унга кўнгил бериш… Унда Уни топиш, Уни билиш ва Унда Унинг зарраси бўлиш… Менликдан воз кечиш… Иккилик йўлини тарк этиб, бирлашиш, бирлик йўлига равона бўлиш… Ишқдан телба бўлиш… Ёниб-қовжираш… Фақат У билангина мавжуд бўла олиш… У билан борлиқ моҳиятига етиш. Уни билиш… Уни англаш билан ҳамма нарсани англаш… Уни топиш… Уни топган ҳамон ҳамма нарса топилади. Усиз ҳеч нарса бўлмайди. У билан бутун борлиқ мавжуд. "Гулнинг гуллари" китобидан @Rahimjon_Aliy

2,740 views

Ippubblikat Nov 30

Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен тавбада камчиликка йўл қўювчи, орзулари узун, амалсиз охиратдан умид этувчи, обидлар сўзини айтиб, мунофиқлар амалини бажарувчи, берилганда қаноат этмайдиган, тўсилганида сабр қилмайдиган, яхшиликка буюриб, уни бажармайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзини тўхтатмайдиган, солиҳларни яхши кўриб, улар қаторида бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, улар қаторида бўлувчи, бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб қилиб, ўзи вафо этмайдиган кишилардан бўлмагин. Эй одам боласи, бирор янги кун йўқки, Ер ўша куни хитоб қилмаса. У сенга: «Эй одам боласи, устимда хурсанд юрасан-да, кейин қорнимда хафа бўласан. Устимда нафсинг тусаган нарсалар ейсан-да, қорнимда қуртлар сени ейди. Эй одам боласи, мен қўрқинч уйиман, мен сўроқ қилинадиган уйман. Мен танҳолик уйиман. Мен зулмат уйиман. Мен илон ва чаёнлар уйиман. Шундоқ экан, (устимда фақат ўйин-кулги қилавермасдан) обод қилиб, хароб қилиб қўймагин», деб айтади», дейди. @Rahimjon_Aliy

2,780 views

Ippubblikat Nov 30

АСОНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА Маймун ибн Маҳрон Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳумо) ривоят қилади: “Таёқ кўтариб юриш мўминнинг белгиси бўлиб, пайғамбарларнинг суннатидир”. Ҳасан Басрий (Аллоҳ уни раҳмат қилсин) дейдилар: «Таёқда олтита хислат бор: “Пайғамбарлар суннати, мўминлик белгиси, солиҳ киши учун зийнат, душманларга қарши қурол заифларга ёрдам, мунофиқларнинг ёмон кўришлари ҳамда тоатда зиёдалик”. Айтадиларки, агар мўмин кишида таёқ бўлса, ундан шайтон қочади, мунофиқ, фосиқ кишилар эса, унга таъзимда қилади, намозда сутра тўсиқ бўлади, дармонсизланса, қувват бўлади, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг қиссаларида айтганидек, бошқа кўпгина фойдалари ҳам бор. “Ана у қўлингдаги нимадир, эй Мусо?! (Мусо) деди: “У асойим, унга таянурман ва у билан қўйларимга (барг) қоқиб берурман. Яна унда бошқа ишларим ҳам бор” (Тоҳо, 17-18). Таёққа суянишда минг хил фойда бор дейилган. "Бўстон-ул орифин" китобидан @Rahimjon_Aliy

2,760 views

Ippubblikat Nov 30

Айтиладики, кўп ейишда бешта ёмонлик бор: Аллоҳдан қўрқувни қалбдан кетказади; тоат-ибодатни кишига оғирлаштиради; ҳикмат эшитса, ундан таъсирланмайди; агар у ҳикматли гапларни гапирса, унинг гапи одамлар қалбида ўрнашмайди; танасида касаллик уйғонади. @Rahimjon_Aliy

4,920 views

Ippubblikat Nov 30

Киши хоҳлаган нарсасини еявериши исрофдир. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

3,850 views
12•••5•••10•••15•••202122232425•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485