TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti28,190Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 82 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 7

Аслидан айрилиб чиққан ғарибдир. Ғурбатнинг азоби қаттиқ. Бадбахт инсон охиратда, бахтли инсон эса дунёда ғарибдир. Ғарибларга саодат бўлсин! Муҳйиддин ибн Арабий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,820 views

Ippubblikat Apr 6

Хушдур манга - Сандан келан, Ё - ғунча-гул, ёхуд - тикан, Ё - хилъату, ёхуд - кафан, Лутфинг-да хуш, қаҳринг-да хуш. Юнус Эмро қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,850 views

Ippubblikat Apr 6

Яхшилик қилган йиқилмайди, йиқилса тургизадиган топилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

2,770 views

Ippubblikat Apr 6

АВТОДЛАР КИМЛАР? «Автод» أوتاد сўзининг луғавий маъноси - қозиқлардир. Улар ҳам абдол каби зотлар бўлиб, ададлари баъзи манбаларда 4 нафар дейилса, баъзиларида 70 нафар дейилган. Улар ернинг тўрт томони; шарқ, ғарб, шимол ва жанубларнинг манзилларидаги тўрт кишилар бўлиб, Аллоҳ улар сабабидан шу жиҳатларни балолардан сақлайди. Чунки улар Аллоҳ назарининг ўринларидир. Автодлар — авлиёлар тоифасидан бўлиб, улар Аллоҳнинг заминдаги "устунлари"дир. Бу тушунча тасаввуфда кенг тарқалган. Улар, Аллоҳ таоло билан яқин бўлган, дуолари қабул бўладиган, умматнинг маънавий ҳолатида барқарорликни сақлашда восита бўладиган зотлар ҳисобланади. Автодлар ер юзида турли жойларда яшайди, у зотларни одамлар танимаслиги мумкин, лекин Аллоҳ уларни танийди. @Rahimjon_Aliy

2,090 views

Ippubblikat Apr 6

Жаннат ва дўзах ҳақида тафаккур қилиш Аллоҳнинг ориф бандаларининг қалбини ларзага солади, поклайди. Довуд ат Тоий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,810 views

Ippubblikat Apr 6

Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чекган заҳматингиз, кун келиб раҳмат бўлади... Ҳазрати Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,780 views

Ippubblikat Apr 6

✍Шайх Абдулқодир Жийлоний 📋#Раббонийликни_англаш китобидан ҚИРҚ ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЖЛИС 🎙| Раҳимжон Али ўқиди Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲 👉https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,960 views

Ippubblikat Apr 5

НАСИМИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҲАҚИДА …Милодий 1417 йил. Суриянинг Ҳалаб шаҳри марказидаги қатл майдони одамларга тўлиб тошган. Бу ерда буюк мутасаввиф, оташнафас шоир, турк дунёсининг етук намояндаларидан бири Саййид Имодиддин Али Насимий Миср султони Муайяд томонидан қатл этилиши лозим. Кишилар ҳаяжонда. Бироқ, шоирни ўлимдан асраб қолиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Ниҳоят қўлига кишан урилган Насимийни қатл дастгоҳи олдига олиб келишди. Ҳукм ўқиб эшиттирилди. Бутун оломон даҳшатда. Инсоннинг терисини тириклай шилиб олиш… Бу қандай ваҳшийлик, қандай разолат. Шоир эса, қатл олдидан ҳеч қандай талвасага тушмагани кўриниб турарди. У юзида кинояли табассум билан рўпарасида турган дин пешволарига улуғвор назар соларди. – Халойиқ, – бақиради шу пайт оломон ичидан Насимийнинг ўлимига фатво берган шайхулислом, – Бу бир кофир, динидан юз ўгирган муртад. Унинг қони қаерга бориб сачраса, ўша жойни кесиб ташлаш жоиз бўлади. Вужудингизга унинг қони тегишидан эҳтиёт бўлинг! Жаллодлар маҳкумнинг қўл-оёғини махсус устунга боғлаб унинг вужудига тиғ соладилар. Томошабинларнинг аксарияти уввос солиб йиғлаб юборади. Бироқ, шоир бу азобларга матонат билан бардош беради. Шу чоқ Яратганнинг қудрати билан унинг бир томчи қони бояги “ҳазрат”нинг бир бармоғига сачрайди. У ҳеч ким кўрмасин, дея қонни этагига артмоқчи бўлганида уни кузатиб турган шоирнинг мухлисларидан бири дарҳол руҳонийнинг қўлидан тутиб колади. Қатл майдонига тўпланганлар унга бояги фатвони эслатишади. – Мусулмонлар, – дея жон талвасасида ўз аҳдидан тона бошлайди руҳоний. – Мен бу гуноҳкорнинг гуноҳидан беҳад ғазабланганим учун шундай дегандим. Аслида на Қуръони каримда, на Ҳадиси шарифда бундай ҳукм бор. Мен жаҳл устида айтдим. Кутимаганда қип-қизил қонга ботган шоир қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборади ва бадиҳа тарзида ушбу байтни ўқийди. Зоҳидинг бир бармоғин кессанг, тониб Ҳақдин қочар, Кўр бу мискин ошиғи, сарпо сўярлар йиғламас. Хўш, Насимий ким эди ўзи? Уни нима учун бунчалик ваҳшийларча қатл этдилар? (Давоми бор) Р. Жабборов @Rahimjon_Aliy

2,270 views

Ippubblikat Apr 5

Эй дил, қай ҳолда бўлмагил ризо бирла бўл, Қай ҳолда бўлмагил Худо бирла бўл. Мирзо Абдулқодир Бедил ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

3,790 views

Ippubblikat Apr 5

Ҳой Бедил, юракдан куйиб нолишни бас қил, Қалби сўқирларга не парво сени юракдан куйишинг. Мирзо Абдулқодир Бедил роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,310 views

Ippubblikat Apr 5

​​#Маснавийдан_сабоқлар 8. ҒОР СОҲИБЛАРИ ҲОЗИР ҲАМ БОРМИ? Савол сизни қизиқтиргани аниқ. Ахир улар Ийсо алайҳис салом даврларида яшаб, ўз иймонларини сақлаб қолиш ва золим подшоҳга бўйинсунмаслик учун ғордан паноҳ топганлар эди. Аллоҳ уларни 300 йилга ухлатиб қўйган, улар эса уйғониб, ҳақиқатни билгач, Аллоҳнинг бу улуғ мўъжизасидан, чексиз фазлу марҳаматидан ҳайратланган эдилар. Ва улар ўша вақтларда одил подшоҳ даврларида ҳаётдан кўз юмган ва улар ҳаёти одамлар ичра афсоналарга айланган эди. Қуръони Каримда ҳам уларнинг зикри қайд этилган. Мавлоно Жалолиддин Румий Қуръоннинг ботиний маъноларини очар эканлар, шундай мисрани келтирадилар: Эй, неча асҳоби Каҳф, аҳли жаҳон, Боқ, сенинг ёнингдадирлар шул замон. Яъни, асҳоби Каҳф – ғор соҳиблари ҳар замонда бор, улар ҳатто сенинг яқинингда, ёнингда демоқдалар. Хўш, буни қандай тушунамиз? Тасаввуфий ва буюк Илоҳий илҳом билан битилган “Маънавий маснавий” китобига биз айнан ўша нуқтадан боқамиз. Бунинг учун биз уларнинг зикри келган “Каҳф” сурасига мурожаат қиламиз. Ғор эгалари қандай инсонлар эди? Улар аввало иймон келтирган, Аллоҳдан қўрққувчи, солиҳ, тақводор зотлар эди. Уларнинг ғордаги ҳолатлари-чи, қандай эди? “Каҳф” сураси 18-оятда келади: “Уйқуда эканлар, (кўзлари очиқ бўлгани учун) сен уларни уйғоқ, деб ўйларсан…” Ҳа, демак улар худди уйғоқдек ётишган, уларда уйқу ёки мудроқ аломатлари бўлмаган. Уларни кўрган одам ухлаяпти деб ўйламаган, аммо улар уйқуда бўлишган. Оят давомида келади: “Биз уларни (баданларидан ерга тегиб турган томони чириб кетмаслиги учун) ўнг томон, сўл томонга айлантириб турурмиз...” Худди шундай бу ҳаётда ҳам худди уйғоқ одамдай, аслида бошқа олам одамлари бор. Биз уларни уйғоқ, биз каби яшаяпти деб ўйлаймиз (ёки умуман эътибор бермаймиз). Аслида улар бу дунёдан уйқуда, Аллоҳ билан бирга бўладилар. Аллоҳнинг шундай тақводор, муқарраб дўстлари борки, улар қазои қадар ва ризолик мақомида гўё ғассол қўлидаги маййит кабидирлар. Ғассол маййитни ўнгу сўл томонга айлантириб тургани каби улар ҳам Ҳақ таолонинг ҳар қандай қадарига шундай муносабатда бўладилар. Мавлоно ҳазратлари айтадиларки, ўша ғор эгалари каби зотлар, яъни Аллоҳнинг дўстлари ҳамиша ҳар вақтда бор дейдилар. Аллоҳ уларни Қуръонда “ғор эгалари” дея зикр қилди. Уларнинг аталиши шундай бўлди. Аммо бошқа даврларда бу номда эмас, бошқа-бошқа номлар билан валий зотлар яшаб келадилар. Улар турли номлар остида: орифлар, ошиқлар, девоналар, дарвешлар, ҳароботийлару мажнунлар бўлиб, балки, умуман бир номга тааллуқли бўлмай яшаб келадилар. Аммо Яратган ҳузурида юзлари ёруғ, бутун борлиқлари билан Унга таважжуҳ этадилар. Ўзларини дунёда уйғоқдек тутадилару, аслида бу дунёдан кўзларини юмган бўладилар. Аллоҳ яна-да Билгувчироқдир! Раҳимжон Али

2,110 views

Ippubblikat Apr 5

Эй, Парвардигорим! Менга мени билдир мен уни билай, Мени билган мен билан ўзимга келай. Менинг менсизлигим билан мен Сени билай, Сени билмаган "мен"ни мен нима қилай?! Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,630 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••808182838485