TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti26,300Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 83 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Apr 5

"Дунё осон бўлганида эди, Аллоҳ сабр қилувчиларнинг мукофотини буюк қилмаган бўларди..." @Rahimjon_Aliy

2,900 views

Ippubblikat Apr 4

Бир ўзбек Маккaдаги савдо дўконларида савдолаша туриб, нархни тушириш мақсадида: «Биродар, мен Бухорий юртиданман» - дебди. Шу пайт сотувчи деди: «Яхшику, мен эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юртиданман» @Rahimjon_Aliy

2,340 views

Ippubblikat Apr 4

Бир пайтлар рўзнома, журналларимиз шундай бўлган... Ким нимага эътибор берди? @Rahimjon_Aliy

2,130 views

Ippubblikat Apr 4

Шайтонни учратиш учун ўлиш шарт эмас. Бекорчи вақтингда ўзи олдингга келади. Грант Кородон @Rahimjon_Aliy

2,300 views

Ippubblikat Apr 4

АБДОЛЛАР КИМЛАР? Абдол أبدال – ғойиб кишилар тоифасидан бўлиб, ўзлари халқ ичида бўлсалар-да, уларнинг абдол эканликларини ҳеч ким билмайди. Абдол форс ва туркий тилларда "Чилтанлар" ҳам дейилади. Тасаввуфда валийликнинг юқори даражасига эришган сўфийларга, кимлигини билдирмай ўзини қул, хизматкордай кўрсатувчи авлиёларга нисбатан қўлланилади. Баъзан кенгроқ маънода улуғ тасаввуф шайхлари маъносини ҳам билдиради. Улардан қайси бири вафот этса, ўрнига дарҳол янгиси тайин этилади. Олдинги кишига бадал (ўринбосар) бўлиб келгани учун ҳам уларга «абдол», яъни ўринбосарлар деб ном берилган. Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг бундай ҳадислари бор: «Менинг умматим ичида абдол деб номланган валийлар ўттиз кишидир. Улар сабабли умматимга ёмғир ёғар, ризқ эҳсон қилинур. Асҳоби каҳф ҳам ана шулардан бир жамоат эди». @Rahimjon_Aliy

2,210 views

Ippubblikat Apr 4

*** Ўзингдан қўрқдиму ёш тополмадим, Савоб саройидан ош тополмадим. Бошимни урай деб ҳарчанд уриниб — Қалбимдан қаттиқроқ тош тополмадим. ✍🏻Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,800 views

Ippubblikat Apr 3

Ҳазрат Навоий “Насоимул-муҳаббат” асарида ёзишича, Увайс Қараний Уҳуд жангида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг битта тишлари синганини эшитиб, ўзларининг ҳамма тишини уриб синдирган эканлар. МУҲАББАТДАН БИЗГА ДАРС БЕРИНГ, ҲАЗРАТИ УВАЙС!(қуддиса сирруҳу) @Rahimjon_Aliy

2,020 views

Ippubblikat Apr 3

"Агар боғга тикон излаб кираркансиз, у ерда ўзингиздан бошқани топмайсиз!" @Rahimjon_Aliy

1,800 views

Ippubblikat Apr 3

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам қиёмат кунигача қайтмайман”. https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,760 views

Ippubblikat Apr 3

​​#Маснавийдан_сабоқлар 27. ТОАТ ЙЎЛИДАГИ “ЗАРАР”ЛАР (977-байт) “Маънавий маснавий” китобидан дарсларимизни давом эттирамиз. Аллоҳ таоло Ўз Китобида “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”, дейди (Зориёт сураси, 56-оят). Демак, ҳақиқий яратилишдан мақсад Унга ибодат қилишдир. Аллоҳ таоло аслида барча мавжудотларини ибодат учун яратган. Уларда ихтиёр бўлмагани сабаб, сўзсиз Аллоҳ буюрган вазифада Унга ибодат қиладилар. Фақат инсонлар ва жинларда ихтиёр бўлгани учун уларнинг асл яратилишдан мақсад нима эканини Аллоҳ таоло таъкидлаб қўймоқда. Бу мавзу жудаям кенг ва кўламли бўлгани учун, шоҳбайт ва унинг таҳлилига киришганимиз маъқул. Кофир ўлгум, кўрган эрса ким агар, Тоату иймон йўлида бир зарар. (Одил Икром таржимаси) Мусулмон инсон учун иймонидан муқаддасроқ нарса йўқ. Зеро иймон ҳар икки дунёга тааллуқли, Аллоҳнинг улкан неъматидир. Мавлоно бу ўринда ўша иймондан воз кечиш билан қасам ичяптиларки, тоат йўлида, ибодат йўлида кимки зарарни кўрган бўлса! Ҳа, инсон тоат йўлида асло зарарга етмас. Унга зарар етди деб қарашимиз мумкин, у бизнинг қарашимиздир, холос. Аслида у ғолибдир. Тоат бу итоат бўлиб, ҳақиқий оқил банда итоатни Яратганга қилади. Унинг Кўрсатмалари билан ҳаёт кечириб, Унинг қайтариқларидан нафсини тияди. Тоат аҳли асло зарарга кирмайди. Зарар аслида дунёга ва охиратга тегишли бўлиб, энг ёмони охиратда зарар топишдир. Охиратда зарар топиш эса бу дунёдаги маъсият туфайли бўлади. Тоат аҳли эса, ўша маъсиятларни тарк қилган кишидир. У бу дунёда молига, жонига зиён-заҳмат етиб зарар кўриши мумкин, лекин охиратда асло зарарга дучор бўлмас! Тоат аҳли, ибодат аҳли аввало ўз вазифаларини – Аллоҳга қуллик вазифаларини бажарадилар. Шунинг ўзи бутунлай фойдада бўлишдир. Иккинчидан тоат аҳлининг ҳақиқий зарари – тоатдан маҳрум бўлишдир. Шунинг учун ҳам улар Аллоҳга қулликни маҳкам ушлайдилар ва Аллоҳнинг дўзахидан эмас, Аллоҳга тоат-ибодатдан узилишдан, унс ва қурбатдан узоқлашишдан кўпроқ қўрқадилар. Шунинг учун ҳам Мавлонл тоат аҳли асло зиёнга кетмаслиги, зиёнга кетганини кимдир кўрган бўлса кофир бўлишликка онт ичадилар. Аллоҳ таоло бизларни ҳам тоат ва ибодат аҳлидан қилсинки, асло дунё ва охиратда зарар топувчилардан бўлмайлик. Раҳимжон Али

1,740 views

Ippubblikat Apr 2

Савол: Тасаввуфда و (вов) ҳарфи нимани англатади?

2,090 views

Ippubblikat Apr 2

Аллоҳнинг зикри кишини ғийбатдан, ҳаром луқмадан ва қалбни шубҳадан асрайди. Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий қуддиса сирруҳу https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,210 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••808182838485