TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 49 из 84 · 1,001 постов
#Табрик Қадрли партиядошлар, ҳурматли фаоллар ва партиямизга хайрихоҳ дўстлар! Барчангизни жонажон партиямиз – Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ташкил этилганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Ўтган 30 йил давомида партиямиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, республикамизда демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қурилишини такомиллаштириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида салмоқли ютуқларга эришди. Бу муваффақиятларда партиямиз фаолларининг бирдамлиги, ташаббускорлиги ва фидойилиги муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда миллиондан ортиқ аъзоларимиз — партиямиз таянчи, ғояларимизни амалга оширишдаги энг муҳим кучимиздир. Шу ўринда партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларига, партия Сиёсий Кенгаши аъзоларига, партиямизнинг асосини ташкил этувчи бўғин — бошланғич партия ташкилотларидан бошлаб, туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари ва Марказий аппаратда фидойилик билан меҳнат қилаётган партия ходимларига, шунингдек, бир миллион бир юз минг нафардан зиёд адолатпарвар электоратимизга чуқур миннатдорлигимни билдираман! Партиямизнинг бугунги нуфузи, салоҳияти – бу, энг аввало, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз ва фидойилигингиз самарасидир. Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача фахр, адолатни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва фаровонлик йўлида мамлакатимиз тараққиёти учун янада кўпроқ хизмат қилиш мақсади мужассам. Ушбу эзгу мақсад йўлида ҳар биримиз бор имкониятимизни сафарбар этишимизга, халқимиз ишончига муносиб бўлишимизга ишонаман. Қадрли партиядошлар! Шундай файзиёб кунда барчангизни яна бир бор қутлаб, Ватанимизга тинчлик, хонадонларингизга тотувлик, келгуси фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман! Адолат доим ҳамроҳингиз бўлсин! Байрам муборак, азизлар! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 18 февр.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганига 30 йил тўлди! Бундан 30 йил муқаддам, 1995 йил 18 февраль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг таъсис Қурултойида Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, Республикада демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий партия тузиш юзасидан қарор қабул қилинган эди. Ўтган ўттиз йилликда жамиятимизда адолат тантанаси учун курашаётган “Адолат” социал-демократик партияси, унинг депутатлик корпуси ҳамда бир миллион бир юз мингдан ортиқ аъзолари "Адолат ҳар бир инсон учун!", "Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!" каби кўплаб ҳаётбахш ғоялар ижроси йўлида хизмат қилиб келмоқда. Бугунги шодиёна, партиямиз ташкил топганлигининг 30 йиллиги билан барча партиядошларимизни ҳамда партиямиз хайрихоҳларини самимий муборакбод этамиз! Ҳурмат билан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | YouTube
#Ўзбекистон_ёшлари #Юрт_келажаги Кўксарой қароргоҳида Президентимизнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти ва унда билдирилган халқчил ташаббуслар нафақат ўғил-қизларимизни, балки биз, парламент аъзоларини ҳам руҳлантириб юборди. Ёшлар қачон муваффақиятга эришади? Улар қачон масъулиятни ўз зиммасига олади? Қачонки, уларга ишонч билдирилиб, ўқиш ва ишлашлари учун шароит яратилса, "сиз уддалайсиз" дея мотивация бериб турилса. Давлат етакчисининг ҳар бир ташаббус ва таклифида ишонч ҳам, мотивация ҳам юксак даражада бўлганига гувоҳ бўлдик. Мулоқотда тарбияси оғир ёшлардан тортиб, хориждан қайтиб келганлари, тадбиркорлар, олимларгача, ҳатто бўлажак ва бугунги ёш депутатлар тақдирига дахлдор масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ўз навбатида, фаол, интилувчан ёшларимизнинг таклифлари тингланди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган учта йирик ҳужжатга имзо чеккани ҳақидаги хабар, аъзоларининг 39 фоизини ёшлар ташкил қиладиган “Адолат” СДП вакилларига ўзгача руҳият бағишлади. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг стартап лойиҳаларига эса 2 миллиард сўмгача инвестиция киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим яратилмоқда. Бу йўналишга 100 миллион доллар ресурс ажратилиши режалаштирилиб, битирувчи ёшларнинг ташаббусларини лойиҳага айлантириш учун янги банк хизматлари пакетлари жорий этилаяпти. Бу, ўз навбатида, битирувчиларни иш билан таъминлаш, ёшлар(айниқса, ёш тадқиқотчилар ва олимлар)нинг ташаббус ҳамда ғояларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётга татбиқ этишда фаол бўлган партиямиз учун кенг имкониятлар яратмоқда. Шу боис, биз белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни мақсад қилдик. Шунингдек, парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам ёшлар масаласи муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди. Бундан буён ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш амалиёти янада оммалаштирилиши партиямизнинг "Ёшлар қаноти" ҳамда фракция аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни тақозо этади. Бундан ташқари, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳудудий партия ташкилотларидаги фаолларимиз ҳамда маҳаллий кенгашга сайланган депутатларимиз фаолиятини яна бир бор таҳлил қилишга ундайди. Президентимиз ишонч билдираётган ёшлар мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланишига ишонамиз. Уларнинг куч-ғайрати, ижодкорлиги янгидан-янги чўққиларни забт этишимизга ёрдам беради. Робахон МАХМУДОВА Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 14 февр.
14 февраль — Шоҳ ва шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун! Ўзининг бебаҳо ижодий мероси билан нафақат миллий маданиятимиз, балки жаҳон адабиёти, адабий-эстетик тафаккури шаклланишида, илм-фан ва давлатчилик тарихида ҳам алоҳида ўрин тутган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур мана неча асрлар оша ўзининг дилбар, бетакрор ва ранг-баранг асарлари билан халқимиз юрагида ҳамон барҳаёт. Адолат, инсонпарварлик ғоялари тараннум этилган Бобур мирзо ижоди инсоният тамаддуни учун муҳим ҳаётий дастуриламалга айланган десак, айни ҳақиқатдир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#ombudsman #Инсон_ҳуқуқи_амалда Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисида маърузани кўриб чиқдик. Маърузадаги таҳлилий маълумотлардан кўриб турганимиздек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда парламент қошидаги Омбудсман институтининг ўрни ва роли тобора ошиб борган. Буни Омбудсманга келиб тушаётган мурожаатларнинг сонидаги динамикадан ҳам кўрсак бўлади. Хусусан, Омбудсман номига келиб тушган мурожаатлар 2024 йилда 23422 тани ташкил этгани, яъни 2023 йилга нисбатан 4800 тага кўпайгани одамларимизнинг мазкур институтга нисбатан ишончи мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир. Яна бир масала депутатларимизнинг эътирофига сабаб бўлди. Омбудсман мутахассислари нафақат келиб тушган мурожаатларни ўрганиш билан, балки ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган ахборотларга ҳам ўз вақтида муносабат билдиргани, ушбу ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга талабномалар юборгани диққат марказимизда бўлди. Шунингдек, омбудсманнинг хориждаги ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишдаги фаолиятини ҳам эътироф этиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Мурожаатларнинг келиб тушиш воситасига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг қарийб 80 фоизи замонавий ахборот коммуникация алоқа воситалари, яъни www.murojaat.gov.uz интернет портали, почта алоқаси, Президентнинг виртуал қабулхонаси, Омбудсман мобиль иловаси ёки ишонч телефонлари орқали юборилган. Қолган 20 фоизи сайёр қабул ва шахсий қабуллар давомида келиб тушган. Бу рақамларга алоҳида тўхталишимизнинг сабаби бор. Партиямиз доимо фуқароларга хизмат кўрсатиш ва улар билан яқиндан алоқа ўрнатишда илғор информацион технологиялардан, яъни интернет, почта, телефон ва мобиль иловалардан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлаб келади. Ялпи мажлисда ушбу ғоямиз қанчалик асосли эканлиги Омбудсман фаолиятида ҳам яққол сезилиб тургани бўйича фикримизни билдирдик. Хулоса қилиб айтганда, депутатлик корпуси вакиллари Бош қомусимизда белгиланган ваколатлардан унумли фойдалана олган Омбудсман институти билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишдан доимо манфаатдор. Зотан, қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида биргаликда қиладиган ишларимиз кўп. Робахон МАХМУДОВА
Hashtags
Опубликован 9 февр.
Бугун, 9 февраль – Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун! Алишер Навоий – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий тахаллуси остида Чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда ижод қилган. Алишер Навоий инсоният тарихида ҳам ижодий, ҳам сиёсий соҳаларда бирдек самарали фаолият олиб борган йирик, серқирра шахс сифатида ўчмас из қолдирган. Мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; адолат тамойиллари устуворлиги, тинчлик ва тотувликнинг доимо барқарор бўлиши учун фаол ҳаракат қилган. Алишер Навоий адабий мероси ХV асрдан ҳозирги кунгача нафақат ўзбек адабиёти, балки дунё маданияти, санъати ва илм-фани ривожи учун муҳим манба сифатида эътироф этилади. Асрлар давомида унинг асарлари бутун инсоният учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак. Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Муносабат Хизмат кўрсатиш соҳаси: Инновациялар ва иш ўринларини яратишнинг мақбул механизми Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг бугунги ҳолати бирма-бир таҳлил қилинди. Йиғилишда нафақат соҳада эришилган ютуқлар эътироф этилди, балки барчамизнинг эътиборимиз ва ҳаракатимизни талаб қиладиган мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Батафсил Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 5 февр.
ОАВ — ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ Хабарингиз бор, Repost.uz интернет нашри томонидан ўтказилган "Халқ рейтинги – 2024"танловида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова 2024 йилнинг энг фаол партия раҳбари сифатида эътироф этилган эди. Бугун Repost.uz бош муҳаррири Фарҳод Тошпўлатов ушбу ютуқ билан партия етакчисини муборакбод этиб, интернет нашрининг махсус дипломини топширди. — Ушбу ютуқ нафақат менинг, балки барча партиядошларимизнинг ютуғидир. Биз ҳамиша ОАВ билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. ОАВ–жамият кўзгуси, шу сабабли биз журналистлар билан кўпроқ мулоқот қилиш тарафдоримиз, — деди Робахон Махмудова Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 4 февр.
🔍Солиқлар давлат бюджетининг асосий даромад манбаи ҳисобланади. Солиқ тушумлари ёрдамида йўлларимиз қурилади, мактабларимиз реконструкция қилинади. Қолаверса, партиямиз электорати вакиллари — ўқитувчилар, шифокорлар ва пенсионерларимизни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Лекин, афсуски, айрим “тадбиркорлар” солиқларни яширишга ёки тегишли йиғимларни тўлашдан бўйин товлашга уринмоқда. Демак, бутун жамият, хусусан, биз, парламент аъзолари “инсофли” солиқ тўловчиларни муносиб даражада рағбатлантириб, “инсофсиз”лари билан муросасиз курашишимиз керак бўлади. Бунинг учун аввало ушбу масалани тартибга соладиган амалдаги қонунларимизни қайта кўриб чиқиш мантиқан энг мақбул йўл ҳисобланади. 🔍Кеча фракциямиз йиғилишида, бугун эса ялпи мажлисда солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган айрим қонунларимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси депутатларимиз томонидан муҳокама қилинди. Ушбу қонун лойиҳаси билан таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг таг замирида солиқларни қасддан яширган, йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ёки сохта тадбиркорликни амалга оширганлар етказилган зарарга мутаносиб равишда жазоланиши керак, деган ғоя мужассам. Эътиборлиси, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у терговга қадар текширув, тергов ва биринчи инстанция суд муҳокамаси давомида солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши таклиф этилмоқда. Бу норма билиб-билмай хатоликка йўл қўйган, аммо жамиятга нафи тегаётган кўплаб тадбиркорларимизни жавобгарликдан озод қилади. Бундан ташқари, суриштирувчи, терговчи ёки суд жиноят иши бўйича айбланаётган тадбиркорлик субъекти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига хабар бериши шарт бўлади. 🤝Қолаверса, юқорида номи келтирилган икки муҳим институт вакиллари суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида тадбиркорнинг жамоатчи ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин. Шунингдек, амалдаги тартибга кўра давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган кўчмас мулк ижараси шартномаси бундан буён давлат солиқ органларида ҳам мажбурий ҳисобга қўйилиши кераклиги билан боғлиқ ўзгартириш киритилмоқда. Хуллас, хуфиёна айланмалар ва солиқларни яшириш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган қонун лойиҳаси фракциямиз томонидан концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Айни пайтда депутатларимиз қонунларимиз тўғридан-тўғри ишлайдиган бўлиши, коррупцион омиллардан ҳоли бўлиши ҳамда амалиётда турлича талқинларни юзага келтирмаслиги лозим, деган нуқтаи назарни маъқуллашди. Биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси фракциямиз аъзоларининг таклиф ва тавсиялари асосида маромига етказилишига ишонамиз. Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Фарғона_вилоят_Кенгаши Партия етакчиси кексалар ҳолидан хабар олди Ўзбекистон “Адолат” СДП Cиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Фарғона вилоят Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Уларнинг яшаш шароитларини ўрганди. Марказ 260 ўринга мўлжалланган бўлиб, доимий яшовчилар учун 170 ўрин ажратилган. Бугунги кунда бу даргоҳда 139 нафар фуқаро доимий истиқомат қилади. — Партиямиз дастурий мақсадларида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, уларни жамиятдан ажралиб қолмасликлари учун зарур шароитларни яратиш борасидаги ташаббусларни илгари суриб келмоқда, — дейди партия етакчиси Робахон Махмудова Марказда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларда меҳнат ҳамда маданий кўникмаларни шакллантириш мақсадида марказда учта даволаш меҳнат устахоналари ташкил этилган. — Ҳозирги кунда муассасада каштачиликнинг 2 хил йўналиши билан 17 нафар, тикувчилик билан 4 нафар, теридўзлик билан 10 нафар, боғдорчилик ва қуёнчилик билан 3 нафар, тўқувчилик билан 6 нафар, кулолчилик билан 4 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар мунтазам шуғулланиб келишмоқда, — дейди марказ раҳбари Нигора Асқарова. Робахон Махмудова учрашув сўнггида марказда истиқомат қилаётган, кексалик ва ногиронлигига қарамай, умрини эзгу ишларга бағишлаётган фуқароларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди. Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши ▶️Робахон Махмудова Пастдарғом туманидаги "Beka Charos" МЧЖга қарашли тикувчилик цехи фаолияти билан танишиш жараёнидан видеолавҳа. Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши Ўрганишлар доирасида Робахон Махмудова Пастдарғом туманидаги "Beka Charos" МЧЖга қарашли тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам танишди. Қайд этиш керакки, мазкур цех фаолияти 2008 йилда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Гулбека Қўчқорова томонидан йўлга қўйилган ва айни пайтда унда 50 нафардан ортиқ маҳаллий хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Аҳамиятлиси, улар орасида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 9 нафарни ташкил этади. Робахон Махмудова ишчи-хизматчиларнинг махсус кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини кузатди ва тикувчилар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Шу билан бирга, партиянинг хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурий вазифалари доирасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчилик ташаббуслари ҳақида фикр билдириб, бу каби ижтимоий лойиҳаларнинг янада кўпайиши учун етарли шароитларни яратиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, цехда фаолият юритаётган имконияти чекланган хотин-қизларга "Адолат" СДПнинг махсус совғалари топширилди. Робахон Махмудованинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда. Adolat.uz |Facebook |Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags