TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват5,804Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 65 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 5 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Робахон Махмудова учрашув ўтказиладиган манзилга патиянинг тарғибот-ташвиқот тадбирларига мўлжалланган махсус автобусида етиб келди. Айни вақтда Сиёсий Кенгаш раиси олийгоҳ қошидаги музей фаолияти билан танишмоқда. Партия етакчисига ҳамроҳлик қилаётган ректор Ботир Даминов Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти тарихи, илмий салоҳияти, олий таълим тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар ва талаба-ёшлар ютуқлари бўйича маълумот тақдим этяпти. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

362 views

Опубликован 5 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Бугун, 5 октябрь куни Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида партия етакчиси Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтади. Айни дақиқаларда учрашув бошланиш арафасида. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

353 views

Опубликован 4 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова партия фаоллари, номзодлар ва ёшлар билан биргаликда Тўрақўрғон туманида ҳам бўлиб, улуғ жадид бобомиз Исҳоқхон тўра Ибратга эҳтиром кўрсатди ва аллома ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди. Шунингдек, Қатағон қурбонлари ва Ибрат уй музейига бориб, ўтмиш хотиралари акс этган кўргазмалар билан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

754 views

Опубликован 4 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Барқарор ва адолатли жамият қуриш истиқболи: халқчил Сайловолди дастур муҳокамаси Наманганда Маълумки, ўтаётган ҳар бир кунимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органлари сайловига бизни тобора яқинлаштирмоқда. Умуман, мазкур сиёсий жараён сиёсий партиялар, айниқса, депутатликка номзодлар учун катта синов бўлиши айни ҳақиқат. Шу нуқтаи назардан, “Адолат” СДП ҳам сайловда муносиб номзодлар билан қатнашмоқда. Сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари партиянинг барча ижроия тизимида қизғин паллага киряпти, аҳоли орасида “Адолат” танилувчанлиги ортиб, барқарор ва адолатли келажак овозлари баралла янграяпти. Шундан келиб чиқиб, партия етакчиси Робахон Махмудова партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, янги Сайловолди дастур мазмун-моҳияти, ундаги долзарб аҳамиятга эга таклиф ва ғоялар бўйича ҳудудлардаги сайловчилар, аҳоли вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказмоқда. Робахон Махмудова "Гуллар шаҳри" номини олган, айни пайтда енгил саноат тармоғи жадал ривожланаётган Наманган вилоятида бўлиб, ҳудуд сайловчилари билан учрашди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

343 views

Опубликован 4 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Барқарор ва адолатли жамият қуриш истиқболи: халқчил Сайловолди дастур муҳокамаси Наманганда Робахон Махмудова партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, янги Сайловолди дастур мазмун-моҳияти, ундаги долзарб аҳамиятга эга таклиф ва ғоялар бўйича ҳудудлардаги сайловчилар, аҳоли вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказмоқда. Партия етакчиси "Гуллар шаҳри" номини олган, айни пайтда енгил саноат тармоғи жадал ривожланаётган Наманган вилоятида бўлиб, ҳудуд сайловчилари билан учрашди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

374 views

Опубликован 3 окт.

#Наманган_вилоят_Кенгаши 🎥Айни дамда Наманган муҳандислик-технология институти фаоллар залида Робахон Махмудованинг бўлажак маҳаллий вакиллик органлари сайлови олдидан наманганлик таълим соҳаси вакиллари, педагоглар, сайловчилар билан учрашуви бошланди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига вилоятдаги бир мандатли округлардан кўрсатилган номзодлар, Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман (шаҳар) кенгашларига номзодлар, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Бизни кузатишда давом этинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

418 views

Опубликован 3 окт.

#Наманган_вилоят_Кенгаши 🎥 Тарғибот-ташвиқот пункти танишувидан сўнг Робахон Махмудова мазкур институтнинг салкам 50 йилдан ортиқ тарихи ҳақида маълумотлар, кўргазмалар фондига эга рамзий музейида бўлди. Қайд этиш жоизки, ушбу олийгоҳ ўтган асрнинг 60 йилларида, аниқроғи, 1968 йилда ташкил этилган. Институт фаолиятининг асосий йўналишлари тўқимачилик, енгил саноат ва матбаа саноати тармоқлари, озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси, электр-энергетика технологияси учун машина ва асбоб-ускуналар, кимё технологиялари, технологик жараёнларни автоматлаштириш, манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашдан иборат. Ўқув даргоҳида дастлаб талабалар сони 750 нафар бўлган бўлса, ҳозирги кунда 3500 нафардан ортиқни ташкил қилади. Айни пайтда бу ерда 23 та таълим йўналишида бакалавр ва 7 та мутахассислик бўйича рақобатбардош магистрлар тайёрланмоқда. Бизни кузатишда давом этинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

369 views

Опубликован 3 окт.

#Наманган_вилоят_Кенгаши 🎥Партия етакчиси Робахон Махмудова таълим соҳасини янада ривожлантириш, ўқитувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш шароитларини яхшилаш ҳамда ижтимоий муҳофазасини таъминлашда партиянинг янги стратегик режаларини белгилаб олиш учун ҳудудларда бўлиб, педагоглар, таълим соҳаси вакиллари билан учрашаётгани хусусида аввал ҳам хабар бергандик. “Гуллар шаҳри” номини олган Наманган “Адолат” партиясининг юқоридаги мақсадларини амалга ошириш йўлида муҳим манзили бўлди. Айни дамда Сиёсий Кенгаш раиси Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда ушбу олийгоҳ ҳудудида жойлашган “Адолат” СДП тарғибот-ташвиқот пункти фаолияти билан танишяпти. Бизни кузатишда давом этинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

513 views

Опубликован 3 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова МДҲ Бош котиби ўринбосари Денис Трефилов ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси Миссия штаби раҳбари Евгений Козяк билан учрашув ўтказди Учрашувда Робахон Махмудова хорижий кузатувчиларга бўлажак сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида партия томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодларни шакллантириш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, айни пайтда қизғин паллага кирган сайловолди ташвиқотларида партия ва номзодларнинг иштирокига тўхталди. Бу йил илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказилаётган сайловларда партиянинг қизғин тайёргарлик кўраётганлиги меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, делегация вакиллари сайловлар бўйича кузатув олиб бориш тартибига тўхталиб, ўзларини қизиқтирган саволларга партия етакчисидан жавоб олди. Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

388 views

Опубликован 1 окт.

УСТОЗЛАР – МАЪРИФАТ ЧИРОҒИ, ТАФАККУР МАШЪАЛИ Азиз муаллимлар! Маорифимиз жонкуярлари! Бугун – билим, маърифат ва тарбия оламида фидоийлик билан хизмат қилаётган сиз, азиз муаллим ва мураббийларнинг улкан меҳнати, шарафли вазифаси, миллат олдидаги катта масъулияти яна бир бор тилга олиниб, алоҳида қадрланадиган кун. Сўзим аввалида, бугунги касб байрамингиз билан барчангизни, таълим даргоҳларидаги онгу тафаккур муҳандислари ва маърифат боғининг боғбонларини қизғин муборакбод этаман! Бу кун бизга яна бир бор эслатиб турадики, ҳақиқий юксалишнинг асосий манбаи — билимли, саводли, маънавиятли ёшлар ва уларга ғамхўрлик қилувчи, ҳаётини ёш авлод комиллигига бағишлаган устозлардир. Сизлар нафақат ёш авлоднинг илмий-маънавий қудратини мустаҳкамлайсиз, балки жамиятимиз такомиллашувида асосий пойдеворни қурасиз. Қадрли ўқитувчилар! Ҳар бир давлат тараққиёти, жамият юксалиши биринчи навбатда таълим тизимига узвий алоқадор эканлиги бор гап. Жамиятнинг эртаси ёш авлодни тарбиялаётган муаллимлар қўлида. Шу боис, мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, муаллимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш «Адолат» социал-демократик партиясининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан партиямиз томонидан ушбу йўналишларда кўплаб муҳим қонун ва дастурлар ишлаб чиқилди ва бу жараён бугун ҳам давом этмоқда. Бугун таълим соҳасидаги қонунлар ва ижтимоий кафолатларни янада мустаҳкамлаш, муаллимлар ва мураббийлар меҳнатини муносиб қадрлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан жуда муҳим қадамлар ташланмоқда. Биз ушбу жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида сизнинг манфаатларингизни доимо биринчи ўринга қўйиб келмоқдамиз. Пировард мақсадимиз – ҳар бир муаллим меҳнати алоҳида қадрланиши керак! Албатта, олдимизда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Биз, «Адолат»чилар таълим соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш, ҳар бир муаллимнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаровонлигини ошириш борасида тинимсиз ҳаракатдамиз ва бундан кейин ҳам фаолиятимизни изчил давом эттирамиз. Мўътабар муаллимлар! Маънавият ва маърифат ривожининг фидоийлари! Устознинг ҳар бир сўзи, қилган иши нафақат бир шахс, балки бутун жамият келажагига таъсир кўрсатади. Мана шу маънавий масъулиятни ҳис этган ҳолда, сизлар шиддатли замон талаби ва умумбашарий ўзгаришларга қарамай, ўз вазифаларингизни ҳалоллик билан амалга ошириб келмоқдасиз. Бу эса сизларнинг жасоратингиз, фидойилигингизнинг намунаси, албатта. Эртанги маърифатли келажак қурувчиларини тарбиялаётган сизларнинг мислсиз хизматларингиз олдида ҳамиша таъзимдамиз. Ушбу қутлуғ дамларда сизларга чексиз миннатдорлик билдириб, барчангизни яна бир карра ушбу улуғ байрам билан табриклайман. Доимий куч-қувват, мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик ва шогирдларингиздан фахрланиш туйғуси ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Давлатимиз ва халқимиз учун қилаётган шарафли ишингиз самараси янада юксалишини тилаб қоламиз. Сизларнинг олдингизда ҳамиша таъзимдамиз, азиз устозлар! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

653 views

Опубликован 29 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бухоролик таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашди. Тадбир давомида партия етакчиси жараёнда иштирок этган бир гуруҳ фидойи педагог-ўқитувчиларни яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни билан қутлади. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

707 views

Опубликован 29 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партия етакчисикуннинг иккинчи ярмида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида ташкил этилган тадбирда иштирок этди Тадбир аввалида партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўнгги йилларда жамиятимизда ўқитувчилар мавқейини мустаҳкамлаш, ижтимоий нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган салмоқли ишлар ҳақида сўзлади. «Адолат» СДП ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш орқали ўқув жараёнлари самарадорлигини ошириш, таълимнинг мамлакат тараққиётида драйвер соҳага айланишига интилиб, муҳим натижаларга эришгани қайд этилди. Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимизнинг таълимга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратишга хизмат қилади. Учрашув давомида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Партия етакчиси даставвал учрашувда иштирок этаётган ўқитувчи ва таълим соҳаси вакилларини яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни билан табриклаб, уларнинг ҳар бирини илм-маърифат боғининг жонкуяр боғбони сифатида эътироф этди. «Бугунги замонавий дунёда давлат ва жамият тараққиётнинг асоси юқори сифатли таълим тизими ва илм-маърифат эканлиги сир эмас. Шу сабабли Ўзбекистон тараққиётини илғор педагоглар ва сифатли таълимсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу икки соҳани тўғри йўлга қўйсак, юртимиздан Учинчи Ренессанснинг замонавий намоёндалари етишиб чиқади. Маърифатли ва қалби пок янги авлод билан биз комил жамиятни, бой ва фаровон Ўзбекистонни барпо қиламиз»,- деди Сиёсий Кенгаш раиси. Робахон Махмудова тиббиёт соҳасида вилоятда етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган мазкур олийгоҳдаги ўқитувчи-профессорлар, бўлажак шифокорларга «Адолат» СДПнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастури мазмун-моҳияти, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифлари юзасидан маълумот берди. Таъкидланганидек, унда «Ақлли тиббиёт» тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «Электрон поликлиника» ва «Ягона электрон анкета» тизимларини йўлга қўйиш, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш каби муҳим масалалар ўрин эгаллаган. Шунингдек, партия етакчиси бу йилги янгича, аралаш тизимда ўтадиган сайловларда сиёсий партиялар ўртасидаги ўзаро рақобат, ғоявий кураш янада юқори даражага кўтарилишини инобатга олиб, сайловчиларни фаол бўлишга чақирди. Шундан сўнг сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Феруз Хусенов, Ўткир Нажмиддинов, Зилола Носирова, Шохида Усмоновалар янги Сайловолди дастурда илгари сурилаётган айрим муҳим таклиф ва ғоялари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

570 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6364656667•••70•••75•••80•••8384