TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват12,492Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 35 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 11 июл.

#Жиззах_вилояти #Ўрганиш Суд мустақиллиги — адолат мезони, ҳуқуқий давлат пойдевори Аслида, “адолат” деган сўз ҳар бир фуқаронинг онгида, аввало, одил ва холис судлов жараёнини гавдалантиради. Ҳақиқат излаган одам сўнгги умидни судга боғлайди. Зеро, суд — энг олий, ҳал қилувчи ва адолатни қарор топтирадиган маскандир. Шу боис, суд тизимининг самарадорлиги ва холислиги жамиятдаги умумий адолат ва қонун устуворлигининг асосий кўрсаткичига айланган. Шу нуқтаи назардан, партия ишчи гуруҳи билан ўрганишларимиз Жиззах вилоят судидан бошланди. Унда суд-ҳуқуқ тизимининг жойлардаги реал аҳволи, судьялар фаолияти, уларнинг мустақил қарор қабул қилиш имкониятлари, ҳуқуқий муҳит ва фуқароларнинг ишончига таъсир этувчи омиллар атрофлича таҳлил этилди. Суд раҳбарияти ва ходимлари билан бўлган очиқ мулоқотимизда қатор масалалар – жумладан, мураккаб фуқаролик ва жиноят ишлари ечимида учраётган тўсиқлар, суд-тергов жараёнларидаги ҳуқуқий механизмларни муҳокама қилдик. Вилоят суди раиси Акрам Шукуров ҳудудда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мамлакат раҳбарининг сиёсий иродаси ҳамда қонунчилик ташаббуслари билан уйғунликда олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан илгари сурилаётган “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш, фуқаролик ишлари бўйича ҳар бир туманда алоҳида судларни ташкил этиш, судлар ихтисослашувини кенгайтириш масалалари келгусида суд ҳокимиятини янада мустақил ва таъсирчан тузилмага айлантиришга хизмат қилишини қайд этди. Тан олишимиз лозим, амалдаги ислоҳотлар натижасида суд ишлари соҳалар кесимида ихтисослашмоқда. Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар алоҳида суд органларида кўриб чиқилаётгани судлов тизимини самарали, шаффоф ва мутахассислашган ҳолга келтирмоқда. Мулоқот чоғида соҳага боғлиқ тармоқлардаги ислоҳотлар ҳам эътибор марказида бўлди. Хусусан, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари ўртасида ҳуқуқий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи тизимни яратиш, шу орқали саломатликни таъминлашда ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича партиямиз олиб бораётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот бердик. Савол-жавоблар жараёнида, амалиётда кўп учрайдиган ҳолатлар — айниқса оилавий низоларда мулк бўйича келишмовчиликлар, никоҳ шартномаларининг ҳуқуқий кучини қайта кўриб чиқиш, маъмурий судлар орқали келишув механизмларини янада самарали қилиш борасида таклифлар билдирилди. Судья Азамат Абдусатторов ўз нутқида кредит сиёсати доирасида ундирув ишларининг жиноят судларидаги улуши 20-30 фоизгача етиб қолганини, натижада судлар банклар манфаатини ҳимоя қилувчи восита сифатида кўрилаётгани хавфини билдирди. У бундай ишлар иқтисодий судда соддалаштирилган тартибда кўрилиши, халқаро имтиҳон тизимига мувофиқ ҳолда холисликни таъминлаш бўйича қонунчилик асосларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, снос бўйича эски турдаги уйларга нисбатан адолатли компенсация миқдорини белгилаш, иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганда компенсацияни ҳисоблашдаги аниқ чегараларни белгилаш таклифини берди. Судьялар билан мулоқотимизда киберҳуқуқ ва рақамли хавфсизлик масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Таъкидлаш жоиз, Жиззах вилоятида киберхужумлар ортидан келиб чиқаётган молиявий йўқотишлар ҳолатлари 60 фоизгача етиб, жиддий хавотир уйғотмоқда. Мазкур ҳолатлар ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқиш, айниқса, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, киберхужумларга қарши жавобгарликни қатъийлаштириш заруратини кўрсатиб берди. Биз юқоридаги ҳолатларни алоҳида ўрганиб, ҳуқуқий механизмларни чуқур таҳлил қилиб, тегишли қонунчиликка таклифлар киритиш устида иш олиб борамиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,100 views

Опубликован 9 июл.

#Муносабат ЙЎЛЛАРДА АДОЛАТ ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ! Президентимиз раислигида бўлиб ўтган йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши, мамлакатимиз учун энг оғриқли нуқталардан бирига айланган муаммонинг ечимига давлат миқёсида қанчалик жиддий ёндашилаётганини яна бир карра намоён этди. Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган йилнинг ўзида 2 203 нафар фуқаромизнинг ҳаётдан бевақт кўз юмгани, ҳар тўртинчи авария ўлим билан якунланаётгани – барчамизни ҳушёрликка чорлаши, масъулиятни чуқур ҳис этишга ундаши шарт. Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган янги ташаббуслар ва дастурлар партиямизнинг ғоялари билан ҳамоҳанг эканлиги биз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу, ўз навбатида, олдимизга белгилаб олган мақсадларимизни ҳаётга самарали татбиқ этиш имкониятидир. ➖ Биринчидан, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Сурункали қоидабузарлар” дастури ва қоидабузарликлар учун жазо чораларини кучайтириш, хусусан, тезликни 2-3 карра оширганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифи – “Адолат” СДПнинг ашаддий қоидабузарларга нисбатан муросасиз кураш олиб бориш ҳақидаги позициясига муштарак ва айни давр учун муҳим ташаббусдир. Зеро, “Жаримани тўлаб, билганимдан қолмайман” деган қарашга энди ўрин бўлмайди. Биз бу борадаги чораларни янада кучайтириш тарафдоримиз ва ўзимизнинг энг қатъий таклифимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз: транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб, одам ўлимига сабабчи бўлган шахслар умрбод ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши шарт. Бу адолатнинг энг олий кўриниши бўлар эди. ➖ Иккинчидан, хавфсиз инфратузилма – хавфсиз ҳаёт гарови. Йўл инфратузилмасини яхшилашга қаратилган “Хавфсиз йўл” миллий дастури ва бунинг учун алоҳида жамғарма ташкил этилиши партиямизнинг йўлларни ривожлантириш, пиёдалар учун хавфсиз шароит яратиш борасидаги ғояларига тўла мос келади. Айниқса, муаммоларни аниқлаш ва маблағларни йўналтиришда аҳоли фикрини ўрганувчи электрон порталнинг ишга туширилиши шаффофлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашда улкан қадамдир. Партиямиз ушбу дастур доирасида янги қуриладиган ва таъмирланадиган йўлларни босқичма-босқич цемент-бетон қопламасига ўтказиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилади. Бу, дастлабки харажатлари юқорироқ бўлса-да, узоқ йиллик чидамлилиги ва кам таъмирталаблиги эвазига ўзини тўлиқ оқлайдиган, стратегик жиҳатдан тўғри сармоядир. ➖ Учинчидан, йиғилишда жамоат транспорти фаолиятини субсидиялаш, йўналишларни оптималлаштириш ва ташувчиларнинг масъулиятини ошириш бўйича белгиланган вазифалар партиямиз дастурий мақсадларида қайд этилганидек, тартибга солинган график, электрон тўлов тизими ва қулай транспорт воситалари шаҳарларимиздаги тирбандликни камайтириш ва фуқароларнинг вақтини тежашга хизмат қилади. Мухтасар айтганда, “Адолат” социал-демократик партияси йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ислоҳотларни, Президентимиз томонидан белгиланган барча вазифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз фуқароларимиз хавфсизлигига дахлдор ташаббус ва вазифаларнинг амалга оширилишида, тегишли қонунчилик базасини такомиллаштиришда фаол иштирок этишга ва ижро устидан қатъий парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишга тайёрмиз. Зеро, ҳар бир фуқаронинг хавфсиз ва адолатли муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш – барчамизнинг бурчимиздир! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,070 views

Опубликован 8 июл.

Бугунги ялпи мажлисда кўпчилик учун қизиқ ва муҳим аҳамиятга эга тармоқни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик. Ушбу қонун лойиҳаси билан автомобиль йўлларини тартибга солиш мақсадида қарийб 18 йил аввал қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдагисини қабул қилиш кўзда тутилган. Автомобиль йўлларининг ҳолати, унинг таъмирланиши, унда хавфсизлик қоидалари ўрнатилиши - доимо ҳаммамизнинг эътибор марказимизда бўлиб келган. Айниқса, одамларимизнинг эҳтиёжлари, истаклари, дунёқараши ва талаби ўсиб бораётган бугунги замонда ушбу соҳани мувофиқлаштирувчи қонун ҳам замон талабига тўлиқ мос бўлишини таъминлаш биз, депутатларнинг зиммамизлаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Хусусан, йўл ҳаракати иштирокчиларига барча қулайликлар яратилган “пулли йўллар” қандай бўлиши кераклигини, автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ёки реконструкция қилувчиларнинг ваколатлари аниқ белгиланиши қонун билан тартибга солинадиган вақт аллақачон келган. Бизнинг фракция ҳам бу борада ўзининг қатъий позициясига эга: йўл соҳасига инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш лозим. Боиси пуллик йўлларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш учун ажратиладиган бюджет маблағларини (харажатларини) сезиларли даражада камайтиради. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, пуллик автомобиль йўлининг қурилиши муқобил бепул автомобиль йўли мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Хуллас, янгича талаб ва қоидалар маънан эскирган қонунни янгилаш заруратини юзага келтирмоқда. Шу боис биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқулладик ва бошқаларни ҳам уни қўллаб-қувватлашга ундадик. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

981 views

Опубликован 6 июл.

#Ҳамкорлик #Меморандум Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена маданиятини ошириш бўйича ҳамкорлик Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида партия ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, Сиёсий Кенгаш аъзолари, партия Марказий аппарати ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда ОАВлар вакиллари иштирок этишди. Мазкур меморандум доирасида томонлар аҳолининг санитария-гигиена маданиятини ошириш, хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи, маънавий ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилади. Шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида конференция, семинар-тренинг ва давра суҳбатларини ташкил этиш, тиббиёт ходимлари орасида сиёсий фаоллик бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олишга оид тадбирларни ўтказиш ҳамда соҳага доир қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Тадбирни очиб берган партия раиси Робахон Маҳмудова соғлиқни сақлаш соҳаси ҳар қандай жамият тараққиётининг асоси эканини қайд этди. «Адолат» партияси Сайловолди дастурида тиббиёт соҳасида адолатни таъминлаш, малакали кадрларни қўллаб-қувватлаш, рақамли тиббиётни жорий этиш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва санитария назоратини кучайтириш устувор вазифа эканлигини таъкидлади. — “Биз тиббиёт соҳасини сиёсий баҳс объекти эмас, балки умуммиллий манфаат деб биламиз. Соғлом жамиятни барпо этишда тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш – партиямизнинг доимий устувор йўналишларидан биридир”, — деди партия етакчиси. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Баходир Юсупалиев аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена талабларини такомиллаштириш заруриятига алоҳида урғу берди. Шунингдек, ҳамкорлик меморандуми икки томон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратди. — “Бизнинг асосий вазифамиз — аҳолига сифатли тиббий хизматни ўз вақтида кўрсатиш ҳамда жамоат саломатлигини мустаҳкамлашдир. «Адолат» социал-демократик партияси билан ҳамкорликда бу йўналишда янги имкониятларга йўл очилади”, — деди қўмита раиси. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми мамлакатда аҳоли саломатлигини сақлаш, санитария-гигиена маданиятини яхшилаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда янги имкониятлар яратади. Бу ҳамкорлик, жамиятнинг барқарор ривожи ва соғлом келажаги йўлида муҳим қадам саналади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

665 views

Опубликован 3 июл.

#Премьера НЕГА ЁШЛАРИМИЗНИНГ СИНТЕТИК ОҒУДАН ЗАҲАРЛАНИШИГА ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛЯПМИЗ?! Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан “Тотли рўёлар” номли ижтимоий аҳамиятга эга янги спектакль саҳналаштирилди. 🔴 Асар муаллифлари — “Адолат” СДП фаоллари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев ва “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Сардор Ҳамроевдир. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

774 views

Опубликован 3 июл.

#Давра_суҳбати Судлар мустақиллиги: назария ва амалиёт Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамкорлигида “Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш: назария ва амалиёт” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

608 views

Опубликован 2 июл.

Азиз юртдошлар! Барчангизни бугунги қутлуғ сана, 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этамиз! Давлат герби – бу шунчаки рамз эмас. У ўзида халқимизнинг бой тарихи, юксак маънавияти, орзу-умидлари ва буюк келажакка бўлган қатъий ишончини мужассам этган муқаддас тимсолдир. Унга боқар эканмиз, кўз ўнгимизда тинч ва озод Ватан, меҳнаткаш ва бағрикенг халқ, буюк аждодлар мероси ва навқирон авлод шижоати гавдаланади. Гербимизда акс этган бахт ва эркинлик рамзи бўлган Ҳумо қуши барча халқимиз қаторида, бизнинг “Адолат” партиямиз ҳам интилаётган ҳар бир инсон фаровон яшайдиган, адолатли жамият қуриш ғоясига ҳамоҳангдир. Тоғлар узра порлаётган қуёш – Янги Ўзбекистоннинг ёруғ истиқболини, буғдой бошоқлари ва очилган пахта чаноқлари эса юртимизнинг беқиёс бойлиги, халқимизнинг ризқ-насибаси ва меҳнаткаш инсонларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ифодасидир. Бу тимсоллар ҳар биримизни ана шу муқаддас қадриятларни асраб-авайлашга, уларни ҳар бир фуқаро ҳаётида рўёбга чиқариш учун сидқидилдан хизмат қилишга ундайди. Биз учун давлат герби – бу адолат, тинчлик ва тараққиёт йўлидаги масъулиятимизни доимо ёдга солиб турувчи буюк маёқдир. Барчангизга яна бир бор байрам муборак бўлсин! Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Давлатимиз гербидаги Ҳумо қуши каби Ўзбекистонимизнинг парвози доимо сарбаланд бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,420 views

Опубликован 30 июн.

🏢Islohotlar markazida yoshlar siyosati So‘nggi yillarda mamlakatimizda yoshlar siyosati davlat taraqqiyotining lokomotiviga aylandi va bu jarayonda yoshlar islohotlarning shunchaki obyekti emas, balki ishonchli subyekti, faol ishtirokchisi hamda o‘zgarishlarning haqiqiy muallifi sifatida namoyon bo‘lmoqda. Bu borada davlatimiz rahbarining bayram munosabati bilan mamlakatimiz yoshlariga yo‘llagan tabrigi va yoshlarimiz bilan o‘tkazgan uchrashuvida bildirilgan fikrlari ham buning yaqqol tasdig‘idir. 🔴BATAFSIL 🏢Veb-sayt📱Telegram📱Facebook📱YouTube📱Instagram📱X🔴ParlamentTV_RADIO 🔹Yoshlar parlamenti

506 views

Опубликован 30 июн.

⚡️“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви: Ташаббускор ёшлар — миллий тараққиётимиз пойдевори Ҳар бир давлат тараққиёт концепциясини белгилар экан, аввало, ушбу мақсад ва вазифаларни амалга оширишда энг қимматли ресурс — инсон, айниқса, ёшлар капиталига алоҳида аҳамият қаратади. Зотан, бугун глобал рақобат, инновацион тараққиёт ва ахборот технологиялари даврида янги авлод нафақат ижтимоий ҳаётнинг кузатувчиси, балки янгиликлар ташаббускори, ислоҳотлар иштирокчиси сифатида жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши зарур. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

443 views

Опубликован 30 июн.

🔴 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

495 views

Опубликован 30 июн.

#Қутлов ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИДА ЁШЛАР СИЁСАТИ Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, агар инсонга тақдир томонидан фақат битта орзусини амалга ошириш имконияти берилса, у кўпроқ нимани танлаган бўларди? Менимча, мазкур савол дунё адабиёти, халқ оғзаки ижоди, ҳатто ҳаётдаги реал воқеликда ҳам турли талқинларда намоён бўлган. Бироқ, жавоб деярли бир хил: “Ёшлигимга қайтсам эди...”. Англаганингиздек, бу бежиз эмас. Ҳақиқат шундаки, инсон ҳаётида ёшликка тенг давр йўқ ва шунинг учун ҳам унга қайтиш, навқирон яшаш истаги қалбимизда ҳамиша кучли бўлади. Аммо барча замонларда ҳам ёшлик доимо адолатли, муносиб имкониятлар бағрида кечган эмас. Кўп миллатлар, кўп давлатлардаги миллионлаб ёшлар мустақил фикр билдириш, илм олиш, тенг имкониятлардан унумли фойдаланиш, ҳимояланган ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлиш орзуси билан яшаган ва ҳозир ҳам буни истисно эта олмаймиз. Яъни бу орзулар кўпинча амалга ошмайди, ижтимоий-сиёсий эврилишлар ва бошқа факторлар бунга тўсқинлик қилади. Минг шукрки, бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари ўз куч ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқара оладиган тарихий имкониятлар даврида улғаймоқда ва бу муҳит мамлакат раҳбариятининг стратегик эътибори ҳамда халқимизнинг юксак ишончи билан мустаҳкамланмоқда. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,220 views

Опубликован 30 июн.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "ХАЛҚЧИЛ ИСЛОҲОТЛАР АҲОЛИНИ ЭШИТИШДАН БОШЛАНАДИ" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,210 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3334353637•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384