TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват22,698Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 25 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 27 сент.

Хонқада хоразмлик “адолатчи” депутатларимиз билан фаолият самарадорлигини оширишга келишиб олдик Йиғилиш якунларидан сўнг вилоятдаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги партиямиз депутатлари билан очиқ ва самарали мулоқот ташкил қилдик. Бунда депутатлик корпусининг аҳоли орасидаги таъсирини кучайтириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини янада кенгайтириш, партия нуфузини ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик. Аввало, жорий йилда “Коррупцияга қарши курашиш”, “Одам савдосига қаршимиз!”, “Ёшлар саломатлиги — партия эътиборида” каби лойиҳаларнинг Хоразм вилоятида юксак савияда амалга оширилишида депутатларимизнинг ташаббускорлиги ва фаол иштирокини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу ишлар, ўз навбатида, партиямизнинг жамият олдидаги нуфузини оширяпти, аҳоли ишончини янада мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича депутатларимиз сессияларда аҳоли муаммоларини чуқур таҳлил асосида кўтариб чиқиш, кун тартибига долзарб масалаларни киритиш, депутатлик сўровлари орқали идоралар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш каби муҳим механизмлардан кенгроқ фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидладик. Чунки айнан шундай амалий воситалар орқали халқнинг дарди эшитилади, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади, адолатга интилиш амалда ўз ифодасини топади. Очиғини айтиш керак, бугунги кун депутати кечаги кун депутатидан тубдан фарқ қилиши лозим. У доимо халқ орасида, уларнинг фикрини тинглайдиган, ташаббус кўрсата оладиган, халқчил амалий куч сифатида фаолият юритиши шарт. Бунинг учун эса депутатлик корпуси фаолияти партия кенгашлари билан яқин ҳамкорликда, ўзаро мувофиқликда ташкил этилиши, партия ғоя ва мақсадлари аҳоли орасида кенг тарғиб қилиниши, ҳар бир депутат ўз ҳудудида партиянинг ёрқин кўзгусига айланиши муҳим аҳамият касб этади. Биз ушбу мулоқот давомида депутатларимизни янада фаолликка, масъулиятни чуқур ҳис қилишга ундадик. Зотан, депутатнинг фаолияти қоғозда эмас, амалда – одамларнинг кундалик ҳаётида, уларнинг қониқиши ва ишончида намоён бўлиши зарур. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,140 views

Опубликован 27 сент.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат 🔴 БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Президентимиз сўзлаган тарихий маърузага Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг муносабати “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,290 views

Опубликован 26 сент.

🟦🟦🟦 Ҳурматли Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари! Сизларни бугунги касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва бир миллион нафардан зиёд партиядошларимиз номидан муборакбод этамиз! Мамлакатимиз суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий тузумини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдек ўта масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишдаги хизматларингиз юксак таҳсинга сазовор. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини кафолатлаш партиямизнинг ҳам устувор мақсадларидан биридир. Шу боис сизларнинг тинчлигимиз посбони сифатидаги машаққатли фаолиятингиз биз учун ғоят қадрли. Фурсатдан фойдаланиб, барча соҳа фидойиларига мустаҳкам соғлик, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

2,800 views

Опубликован 26 сент.

🔴🟦🟦🟦 🔴 “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудова Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида вилоятдаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги партия депутатлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Бунда депутатлик корпусининг аҳоли орасидаги таъсирини кучайтириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини янада кенгайтириш, партия нуфузини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,210 views

Опубликован 26 сент.

Коррупцияга қарши кураш – адолатли жамият йўлидаги устувор вазифа Адолат устувор бўлган жамиятда халқнинг давлатга ишончи юқори, тараққиёт эса барқарор бўлади. Шу сабабли замонавий Ўзбекистон учун энг катта таҳдидлардан бири бўлган коррупцияга қарши кураш нафақат партиямиз ёки масъул идораларнинг, балки шу юрт фуқароси сифатида ҳар биримизнинг умумий вазифамиздир. Бу иллат ҳар қандай ислоҳот самарасини йўққа чиқариши, одамларни адолат тамойилларидан бездириши мумкин. Давлатимиз раҳбари ўз фаолиятининг илк кунлариданоқ коррупцияга қарши муросасиз курашни бошлаши улкан сиёсий ирода намунаси бўлди. Бу борада 2017 йилда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, стратегик ҳужжатлар ва ушбу масалада махсус Агентликнинг ташкил этилиши ана шу ироданинг амалий ифодасидир. Жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида Президентимиз бу курашни миллий дастур даражасига кўтариш зарурлигини таъкидладилар. Бу – эндиликда коррупцияга қарши кураш фақат давлат идораларининг эмас, балки бутун жамиятимизнинг, хусусан, сиёсий партияларнинг ҳам умумий бурчига айланганини англатади. Ана шу масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, партиямиз жорий йилнинг 1 апрелидан 10 майига қадар мамлакатимиз бўйлаб “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”ни ўтказди. Назарий муҳокамалардан амалий натижаларга ўтиш мақсадида бугунги ташрифимизни айнан Хонқа туманидан бошладик. Туман ҳокимлигида “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказдик. Дастлаб туман ҳокими Улуғбек Давлатов ҳудудда бу борада қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Мулоқот давомида асосий эътиборни бир масалага қаратдик: биздан талаб қилинаётган вазифа — коррупцияга қарши курашни қоғозда ёки ҳисобот учун эмас, балки ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида амалий натижа берадиган даражага олиб чиқишдир. Шу мақсадда партиямиз фаоллари, депутатлар ва маҳаллий кенгашлар вакиллари билан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг самарали йўлларини муҳокама қилдик. Тадбиримиз якунида эса яқинлашиб келаётган "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами муносабати билан ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи ўқитувчи ва мураббийларни табриклаб, эсдалик совғаларимизни топширдик. Зеро, ҳалоллик ва адолат, энг аввало, таълим даргоҳларидан бошланади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,910 views

Опубликован 26 сент.

🟦🟦🟦 Коррупцияга қарши кураш – адолатли жамият йўлидаги устувор вазифа 🔴 Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида Хонқа тумани ҳокимлигида ўтказилган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” мавзусидаги очиқ мулоқот жараёнидан видеорепортаж ⚖️Расмий саҳифаларимиз

283 views

Опубликован 26 сент.

Робахон МАХМУДОВА, ВОССТАНОВИТЬ ФОРМАТ ДОВЕРИЯ Наша партия готова активно участвовать в реализации инициатив и предложений, выдвинутых главой государства. газета «Народное слово» №199 от 26.09.2025 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

345 views

Опубликован 26 сент.

🗺#Хоразм_вилояти #Ўрганиш Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар не чоғли самара бераётгани бевосита аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилганда яққол сезилади. Уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда ҳам бундай учрашувлар қўл келади. Зеро, ҳаётбахш ўзгаришларнинг ҳақиқий қиймати инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашда намоён бўлади. 🔴Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари билан биргаликда Хоразм вилоятига келдик. Мақсадимиз мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳудуддаги ижроси билан танишиш, одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишдир. 📌 Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш каби масалалар ҳам диққат марказимизда бўлади. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш амалиёти, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси, аҳоли учун барқарор бандлик ва юқори даромад топиш имкониятлари ўрганилади. Тафсилотларни улашиб боришга ҳаракат қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,270 views

Опубликован 24 сент.

🟦🟦🟦🟦 ГЛОБАЛ АДОЛАТ САРИ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Президентимиз илгари сурган фикр ва ташаббуслар нафақат юртимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун сиёсий, ижтимоий ва гуманитар жиҳатлари билан муҳим аҳамият касб этди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида инсоният олдида турган энг оғир муаммолар – иқтисодий ва ижтимоий тенгсизлик, қуролли можаролар, терроризм, иқлим ўзгариши, сув ресурслари тақчиллиги, рақамли ривожланишдаги тенгсизлик, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларнинг глобал жараёнлардаги ўрни ҳақида фикр юритди. Янги Ўзбекистон стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг аниқ натижалари рақамларда асослаб берилди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда камбағаллик даражаси юртимизда 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқаргани глобал миқёсда мисли кўрилмаган натижа ҳисобланади. Бу рақам миллионлаб инсонлар ҳаётидаги аниқ ўзгаришлар, оилалар фаровонлиги, янги иш ўринлари ва ижтимоий имкониятларни ифодалайди. Мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизгача оширилгани эса ҳар 100 боладан қарийб 80 нафари сифатли таълим-тарбия олиш имконига эга бўлганини англатади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида хотин-қизлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда уларнинг салоҳиятини тўла намоён этишига қаратилган сиёсат юритилаётганини таъкидлади. БМТ минбарида туриб, мамлакатимиз номидан таклиф этилган Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириш ташаббуси ҳам хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини глобал миқёсда ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади. Президентимиз таъкидлаганидек, “дунёнинг тақдири ва фаровонлиги ўсиб келаётган ёш авлод қўлида”. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир. Бу демографик ҳолат мамлакатимиз тараққиётида беқиёс имконият яратади. Олий таълим билан қамровни 9 фоиздан 42 фоизга етказилиши натижасида юртимизда юқори малакали кадрлар захираси шаклланмоқда. Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган “Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ташаббуси ёшларнинг глобал миқёсда тинчликпарвар ғоялар асосида бирлашишига хизмат қилади. Унинг бош қароргоҳи Ўзбекистонда бўлиши эса мамлакатимизнинг ёшлар сиёсатидаги пешқадамлигини яна бир бор мустаҳкамлайди. Шунингдек, мамлакатимиз педагогларнинг обрўси ва нуфузини кескин оширишга ҳал қилувчи масала сифатида қараётгани қайд этилди. Ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун Ўзбекистонда ягона халқаро платформа яратиш мақсадида бутунжаҳон профессионал таълим саммити ўтказиш таклиф этилди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Марказий Осиё давлатлари ўртасида ёпиқ чегаралар, ҳал этилмаган баҳс ва низолар барҳам топганига алоҳида эътибор қаратди. “Бундан 8 йил муқаддам ушбу юксак минбардан туриб Марказий Осиёни тинчлик, яхши қўшничилик, шериклик маконига айлантиришга қатъий қарор қилганимизни эълон қилган эдик. Бугун чуқур мамнуният билан таъкидлашим мумкинки, биз бу стратегик мақсадга эришдик. Ёпиқ чегаралар, ҳал этилмаган баҳс ва низолар даври тарихда қолди”, деди Президент. Президентимиз Афғонистон масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик, халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Афғонистон орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш, Афғонистонда иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш каби ташаббусларни илгари сурди. Маърузада Ўзбекистон Ғазо ва Украина масалаларида ҳам тинчлик ва конструктив мулоқот тарафдори экани қатъий таъкидланди. Бу Ўзбекистоннинг тинчликпарвар ташқи сиёсатининг ёрқин намунасидир. Партиямиз ушбу ташаббус ва таклифларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр. Биз учун адолат ва тараққиёт тамойиллари – мамлакатимизнинг келажакдаги муваффақияти кафолатидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,640 views

Опубликован 23 сент.

🏢Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини уч ўқишда кўриб чиқдик ва Сенатга юбордик. ✅ Бу қонунни фракциядошларимиз давлат харидлари жараёнида шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида эътироф этишди. ❗️Маълумки, айни пайтда давлат буюртмачилари томонидан харид ҳужжатларини ишлаб чиқиш, талабларни белгилаш ва экспертиза ишларини оширишда ноаниқ ва турлича талқин қилинаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бундай ноаниқликлар рақобат муҳитини бузади, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга салбий таъсир кўрсатади. Қонун билан давлат харидларини комплекс экспертизадан ўтказмаган мансабдор шахсларга нисбатан аниқ жавобгарлик белгиланиши келгусида қонунбузарликларнинг олди олинишига ва давлат харидлари жараёни янада очиқ ва шаффоф бўлишига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. 🔴 Партиямиз платформасида ҳар бир соҳада адолат ва тенг имкониятлар тамойилини амалиётга татбиқ этиш ғояси илгари сурилган. Мазкур қонун айнан шу ғояларга тўла мос келади. Чунки давлат харидларида шаффофлик ва рақобат таъминланса, кичик ва ўрта бизнес учун ҳам тенг имкониятлар яратилади. Бу эса бозорда соғлом рақобатни кучайтиради, сифатли товар ва хизматларни танлаш имконини оширади. Зотан, бизнинг фикримизча, жавобгарлик белгиланса, давлат маблағлари самарали сарфланади, инфратузилма ва ижтимоий соҳалардаги ишлар сифатли бажарилади ҳамда коррупциявий ҳолатлар кескин камаяди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

3,340 views

Опубликован 22 сент.

🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши жараёнидан видеорепортаж. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

2,220 views

Опубликован 22 сент.

🟦🟦🟦 Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилмоқда 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди. 👉БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

2,250 views
12•••5•••10•••15•••20•••2324252627•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384