TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 30 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 24 авг.
🟦🟦🟦 Адлия вазири, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик шукуҳи кезиб юрган ушбу қутлуғ айёмда мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи ватандошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланаётгани барчамизга ифтихор бағишламоқда. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан эл-юрт тинчлиги, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари муносиб тақдирланди. Алоҳида таъкидлашни истардикки, мукофотланганлар сафида партиямиз Сиёсий Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Джурабаевич Ташкуловнинг ҳам борлиги ва у кишининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланиши бизга мамнуният бахш этди. Акбар Джурабаевич ўз фаолияти давомида мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоясини кучайтириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасидаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида намуна бўлиб келмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ва барча аъзоларимиз номидан фидойи сафдошимиз Акбар Джурабаевич Ташкуловни юксак мукофот билан муборакбод этамиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 23 авг.
🟦🟦🟦🟦 МИЛЛИЙ СУД ТИЗИМИ ТАРИХИЙ БОСҚИЧГА ҚАДАМ ҚЎЙМОҚДА Президентимиз “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифа ва қоидалар миллий суд тизимимизда мутлақо янги давр бошланаётганидан дарак беради. Аввало, кўриладиган ишлар “Рақамли суд” концепцияси асосида тўлиқ электронлаштирилиши соҳада тарихий қадам ҳисобланади. Бу фуқароларга ҳужжатлардан нусха олиш, суд ишлари мазмуни билан танишиш, аризаларнинг судловга оидлигини, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларни онлайн текшириш имконини беради. Сунъий интеллект технологиялари нафақат мамлакатимиз, балки замонавий дунё учун ҳам мисли кўрилмаган янгилик саналади. Ундан одил судловда фойдаланиш ривожланган давлатлардагина йўлга қўйилган тажриба эканини ҳисобга олсак, мамлакатимиз учун улкан сиёсий ирода сифатида баҳолаш мумкин. Эндиликда, суд харажатларини ҳисоблаш, суд муҳокамасининг тахминий натижасини олдиндан ҳисобга олиш, мурожаатларни электрон юбориш, суд мажлиси баённомаларини реал вақт режимида тайёрлаш каби имкониятлар эшиги очилмоқда. Фармон билан “Рақамли суд” концепциясини амалиётга татбиқ этиш ҳам кўзда тутилмоқда. Бунда юртдошларимизга маҳкамаларда масофадан, онлайн иштирок этиш имкони яратилади. Махсус my.sud.uz порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модули ишга туширилади. Бу орқали юртдошларимиз виртуал ҳуқуқий маслаҳатчи ёрдамидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви ҳам тартибга солинмоқда. Хусусан, санкциялар ва мажбурлов чоралари бўйича тергов ва суд органлари ахборот тизимлари интеграция қилинади. Бунда, аввало, маъмурий жазо қўллаш ваколатига эга вазирлик ва идоралар томонидан ҳужжатларни судга тақдим этиш тўлиқ электронлаштирилади. Замонавий дунёда амалиётни илм-фанга уйғунлаштирмай туриб, тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу жиҳатдан “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда суд ходимларининг рақамли саводхонлигини ошириб бориш мақсад қилинаётгани айни муддао. Яна бир жиҳат. Фармон билан иқтисодий суд тизими мақбуллаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар ташкил қилинмоқда. Бу тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келадиган ҳуқуқий муаммоларда судга мурожаат қилишнинг қулайроқ усулидан фойдаланишга замин яратади. Соҳани рақамлаштиришнинг ташкилий шакллари ҳам белгилангани эътиборга молик. Яъни, бундан буён суд органларининг моддий-техник базасини шакллантириш, янги бинолар қуриш ва таъмирлашда “Рақамли суд” тамойили ҳисобга олинади. 🔴 “Адолат” СДП Сайловолди дастурида адолатли суд тизимини янада такомиллаштириш орқали фуқароларнинг одил судловга ишончини мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Унда илгари сурилган 30 дан ортиқ вазифаларни сифатли рўёбга чиқариш, аввало, соҳага замонавий технологиялар жорий этишни талаб этади. Президент фармони эса ушбу эзгу мақсадларимизга етишимиз учун муҳим омил, мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Суд тизимига кириб келаётган янги технологиялар одил судлов жараёнларини янги босқичга олиб чиқишига ишончимиз комил. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 22 авг.
🟦🟦🟦🟦 Одил судлов – адолатли жамиятнинг мустаҳкам пойдевори Давлатимиз раҳбари одил судлов тизимини такомиллаштириш масалаларига оид тақдимот билан танишди. Қайд этиш жоизки, ушбу соҳа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари кафолатланган адолатли, демократик жамият қуришда ғоят муҳим аҳамиятга эга. Мустақиллик йилларида, айниқса, Янги Ўзбекистонни барпо этишга киришилган сўнгги 8 йилда суд тизими мутлақо янги қиёфага кирди. Одиллик тамойилини мустаҳкамлаш, судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Тарихда илк бор алоҳида – маъмурий судлар ташкил қилингани, оилавий ҳамда инвестициявий низоларга ихтисослашган корпус яратилгани бу борада янги давр бошланганидан далолат беради. Натижада, маиший зўравонлик, тадбиркор ва сармоядорларга сунъий тўсиқ қўйиш, бюрократизм каби иллатлар жамият ҳаётидан чекина бошлади. Ушбу ислоҳотлар юртдошларимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан юксак сиёсий ирода сифатида эътироф этилаётгани қайд этиш жоиз. Эндиликда соҳа учун юксак салоҳиятли кадрлар етиштириш, тизимни тўлиқ рақамлаштириш, суд тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш каби долзарб вазифалар истиқболда турибди. “Адолат” СДП ўз Сайловолди дастурида ҳуқуқий давлат барпо этиш, бунинг учун замонавий стандартлар асосида мустақил судлов тизимини такомиллаштириш ғояларини илгари суради. Давлат раҳбари танишган тақдимотда ҳам ушбу жиҳатлар ўз аксини топгани бизни қувонтирди. Хусусан, “Рақамли суд” концепциясини амалиётга янада кенгроқ жорий этиш таклиф қилинмоқда. Шу орқали маъмурий ва иқтисодий ишларни экстерриториал тарзда кўриб чиқиш имкони яратилади. Бу фуқароларимизга, тадбиркор ва ишбилармонларга ортиқча оворагарчиликсиз суд амалиётларида иштирок этиш, тизимни эса коррупция иллатларидан тозалаш имконини беради. Судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш ҳам кўзда тутилмоқда. Дарҳақиқат, ушбу масалада ҳам халқаро тажрибани қўллаш фурсати етди. Зеро, юртдошларимиз учун адолат ва ишончни таъминлашда судьяларнинг лавозим барқарорлиги муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда суд тизими анча либераллашгани, аҳоли учун қулай тизимга айланиб бораётгани рад этиб бўлмас ҳақиқат. Эндиликда таклиф қилинаётган минтақавий тафтиш судларининг ташкил қилиниши холислик принципига амал қилишни янги босқичга кўтаради, деб ишонамиз. Биз учун жамиятда адолат мезонларининг мустаҳкам қарор топиши муҳим. Бунга одил судловсиз эришиб бўлмайди. “Адолат” социал-демократик партияси тизимда бошланаётган ислоҳотларнинг янги тўлқинини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда буни партия мақсадларига ҳамоҳанг деб ҳисоблайди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 22 авг.
🟦🟦🟦 МЕҲНАТ ВА ТАШАББУС ҚАДРЛАНАДИ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жамиятда хусусий мулк ва эркин бозор тамойилларини қарор топтириш, бизнес ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, халқимиз турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Бугунги ўзбек тадбиркори фидойилик ва ҳалол меҳнат рамзига айланаётгани қувонарлидир. Куни кеча қабул қилинган Президент фармони меҳнаткаш, ишбилармон юртдошларимиз давлат томонидан ҳам муносиб қадр топаётганининг ёрқин намунасидир. Фармонда ўзининг ташаббускорлик фазилатлари билан инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётган, саховат ва ҳомийлик ишлари орқали меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тадбиркорлар давлатимизнинг юксак мукофотлари, орден ва медаллари билан тақдирланди. Тадбиркорлик ҳаракати – бу фақат моддий бойлик яратиш воситаси эмас. У – янги иш ўринлари, аҳолини даромад манбаи билан таъминлаш, ҳудудларнинг ижтимоий қиёфасини янгилаш, ёшларга умид, оилаларга фаровонлик бағишлайдиган улуғвор кучдир. Шу боис, мамлакатимизда тадбиркорлар “Миллий тараққиётнинг локомотиви” сифатида эътироф этилмоқда. Мукофотланган юртдошларимиз ўз соҳасида намунавий фаолият юритиб, халқ орасида катта обрў-эътибор қозонганини эътироф этиш лозим. Улар тизимли иш услуби, замонавий бошқарув тамойиллари, ижтимоий лойиҳалардаги иштироки билан улкан ютуқларга эришиб келишмоқда. Улар яратган иш ўринлари, бозорга тақдим этган маҳсулотлари ва хизматлари бугун минглаб оилаларнинг фаровон турмуш кечиришида асосий омил бўлмоқда. Юксак давлат мукофоти – бу, аввало, халқ ишончи рамзи, Ватан равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилган шахсга берилган муносиб баҳодир. Бу мукофот уларнинг фидойилиги ва қатъиятли меҳнатини эътироф этиш билан бирга, барча тадбиркорларга намуна ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, тақдирланганлар орасида ишбилармон хотин-қизларнинг ҳам борлиги бизга чексиз фахр-ифтихор бағишлайди. Юртимиз тараққиётига ҳисса қўшаётган хорижий давлат фуқароларининг мукофотланиши эса ҳамкорлик муносабатларимиз мустаҳкамланаётганидан, иқтисодий интеграциянинг янги босқичга кўтарилаётганидан далолатдир. Партиямиз дастурий мақсадларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнес юритишда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш каби вазифалар алоҳида ўрин эгаллайди. Президент фармони билан тақдирланган тадбиркорлар фаолияти айнан шу ғояларнинг амалий натижасидир. Биз ишонамизки, ҳар бир тадбиркорнинг ютуғи ортида эркинлик, қонунийлик ва адолатга асосланган давлат сиёсати туради. Биз учун адолатли жамият қуриш, меҳнатни қадрлаш, юртдошларимиз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шарт-шароит яратиш устувор мақсад бўлиб қолади. Мукофотланган тадбиркорларимизни юксак эътироф билан муборакбод этамиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 22 авг.
Adolatli qonunlar va ochiq imkoniyatlar – xalq farovonligi uchun “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi o‘z dasturiy g‘oyalari bilan ushbu jarayonlarda faol ishtirok etishga, tadbirkorlar manfaatlarini qonunchilikda ifodalashga, tenglik va adolat tamoyillari asosida keng imkoniyatlar yaratishga intiladi. Ishonamizki, davlat va jamiyat sa’y-harakatlari uyg‘unlashsa, tadbirkorlarimizga adolatli va erkin muhit yaratilsa, yurtimiz iqtisodiyoti yanada yuksaladi, xalqimiz turmush darajasi yanada oshadi. 🔴BATAFSIL 🏢Veb-sayt📱Telegram📱Facebook📱YouTube📱Instagram📱X🔴ParlamentTV_RADIO 🔹Yoshlar parlamenti
Опубликован 21 авг.
“Ҳар бир мурожаат ҳал этилиши керак! Шундагина биз “Адолат” номи билан нафақат сиёсий майдонда, балки ҳар бир фуқаро ҳаётида ҳақиқий маънода адолат ва имкониятлар рамзига айланамиз” – Робахон Махмудова 🔴 Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XVII Пленуми бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг ўтган олти ойи давомидаги партия фаолияти сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар ва кузатилган айрим камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. 🎞 Тадбир тафсилотлари билан юқоридаги видеолавҳада батафсил танишинг👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#ПЛЕНУМ Ярим йиллик фаолият сарҳисоб қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XVII Пленуми бўлиб ўтди. ⚡️ Қайд этиш жоизки, ушбу тадбир 2025 йилнинг ўтган даврида партия фаолиятининг олти ойлик сарҳисоби, эришилган натижалар ва кузатилган айрим камчиликларни атрофлича таҳлил қилиш, шунингдек келгусидаги янги марраларни аниқ белгилашда муҳим аҳамият касб этди. 🔴Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 20 авг.
🟦🟦🟦🟦 Адолатли қонунлар ва очиқ имкониятлар – халқ фаровонлиги учун Мамлакат иқтисодий салоҳиятини ошириш ва халқ фаровонлигини таъминлаш, аввало, тадбиркорлар кучи ва салоҳиятига боғлиқ. Шу маънода, Президентимизнинг бугун ўтказилган тадбиркорлар билан учрашуви муҳим аҳамият касб этади. Учрашувда илгари сурилган фикр-мулоҳазалар, вазифалар ва стратегик йўналишларни диққат билан кузатдик. Маълумки, “Адолат“ социал-демократик партиясининг устувор ғоялари – инсон манфаатлари ҳимоя қилинадиган, адолат ва тенглик тамойилларига асосланган демократик жамият қуришдан иборат. Тадбиркор юртдошларимиз эса ўз меҳнати, саъй-ҳаракати билан янги қиймат яратади, иш ўринлари ташкил қилади. Бу халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш, меҳнат қилиб, даромад топишига, бозорларимиз тўкин бўлишига замин яратади. Президентимиз учрашув давомида иқтисодий сиёсатнинг марказида тадбиркор туриши лозимлигини қатъий таъкидлади. Айниқса, “Давлат тадбиркорнинг шериги бўлсин, ортиқча юк эмас” деган фикр бизнинг асосий позициямизга мос келади. Ҳар бир тадбиркор ўзининг меҳнати, инновацион ғояси ва ҳалол фаолияти орқали бозорга чиқиши керак. ⏩Давлатимиз раҳбари кичик бизнес учун қулай муҳит яратиш, солиқ ва божхона тизимини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни йўқотиш, ишбилармонлик муҳитини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш каби янги ташаббусларни илгари сурди. Биз ҳам адолатли қонунлар ва бир хил қоидалар асосида барчага тенг имконият яратиш ғоясини қўллаб-қувватлаймиз. Президентимиз таъкидлаганидек, солиқ юкини енгиллаштириш ва лицензия олиш жараёнларини соддалаштириш – бу нафақат тадбиркорларнинг балки бутун жамиятнинг манфаатига хизмат қилади. “Адолат” СДП ушбу жараёнларда фақат кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчи сифатида ўз масъулиятини ҳис қилади. Президентимиз таклиф қилган ташаббусларни қўллаб-қувватлар эканмиз, қуйидаги амалий таклифларни ҳам илгари сурмоқчимиз: 🔍 Қонун ижодкорлиги жараёнида тадбиркорлар фикрини тинглаш: ҳар бир қонун, ҳар бир қарор амалда ишбилармон инсоннинг кундалик ҳаётига қандай таъсир кўрсатишини эътиборга олиш керак. Бу адолат ва очиқлик тамойилидир. 🔍Солиқ ва молия тизимида рақамлаштиришни тезлаштириш: коррупция ва бюрократияни йўқотишнинг самарали йўли рақамли хизматларни кенг жорий этишдир. 🔍 Ёшлар тадбиркорлигини алоҳида қўллаб-қувватлаш: бугунги кунда мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар. Уларга қўшимча имкониятлар бермасак, эртанги кунда жамиятимиз тараққиёти секинлашиши мумкин. Шунинг учун ёш тадбиркорларнинг ғоя ва ташаббусларини моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозим. 🔴 “Адолат” социал-демократик партияси ўз дастурий ғоялари билан ушбу жараёнларда фаол иштирок этишга, тадбиркорлар манфаатларини қонунчиликда ифодалашга, тенглик ва адолат тамойиллари асосида кенг имкониятлар яратишга интилади. Ишонамизки, давлат ва жамият саъй-ҳаракатлари уйғунлашса, тадбиркорларимизга адолатли ва эркин муҳит яратилса, юртимиз иқтисодиёти янада юксалади, халқимиз турмуш даражаси янада ошади. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#ПЛЕНУМ 🎞"Адолат" социал-демократик партиясининг навбатдаги XVII Пленуми жараёнидан видеорепортаж. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
Опубликован 20 авг.
🟦🟦🟦 Қадрли тадбиркорлар, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган азиз юртдошлар! Сизларни 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан “Адолат” СДП номидан самимий табриклаймиз. Юртимизда тадбиркорлик фаолияти жамият ҳаётининг мустаҳкам устунига, иқтисодий тараққиётимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда. Сизларнинг ташаббус ва меҳнатингиз туфайли аҳоли турмуш даражаси ортиб бормоқда. Минглаб янги иш ўринлари яратилиб, маҳсулот ва хизматлар сифати янги босқичга кўтариляпти. Сизлар яратаётган янги иш ўринлари юртдошларимиз муносиб меҳнат ва турмуш шароитларига, даромад манбаига эга бўлиши учун замин яратмоқда. Биз тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш тарафдоримиз. Бундан ташқари, тадбиркорлар сафида юртимизнинг меҳнатсевар, ташаббускор ва ишбилармон хотин-қизлари ҳам тобора кўпайиб бораётгани бизни қувонтиради. Улар тадбиркорлик билан бир қаторда жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида ҳам фаол иштирок этишяпти. Шу билан бирга, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг янги ғоя ва ташаббусларини амалиётга жорий этиш ҳам партиямиз дастурида муҳим ўрин тутади. Зеро, ёшларимиз орасидан келажакнинг етакчи ишбилармонлари, халқаро майдонда юртимиз шарафини юксалтирувчи тадбиркорлар етишиб чиқишига ишонамиз. Юрт тараққиётига қўшаётган улкан ҳиссангиз учун самимий миннатдорлик билдирамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик ва бахт, фаолиятингизда эса барқарор муваффақиятлар тилаймиз. Тадбиркорлар куни муборак бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 19 авг.
🔴Бугунги ялпи мажлисда давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнининг ўрнини қоплаш тартибини ўзида акс эттирган қонунни қабул қилдик ва Сенатга юбордик. ✅ Маълумки, Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эгалиги билан боғлиқ норма мавжуд. Аммо етказилган зарарнинг ўрни қопланиши тартиби ягона қонун ҳужжати билан тартибга солинмаганлиги сабабли мазкур конституциявий норма амалиётга тўлиқ ва бир хил татбиқ этилмай қолинаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Яъни, давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул тўловларини амалга оширишнинг аниқ механизмлари мавжуд эмас эди. Қолаверса, етказилган мулкий зарарларнинг компенсациясини регресс тартибда ундириш асослари ҳамда тартиби қонунчилик билан белгиланмаган. Бу эса мансабдор шахснинг қарори ёки ҳаракатидан зарар кўрган айрим фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқи тўлиқ таъминланишига ҳалал бериб келмоқда. ➡️Бугун биз кўриб чиққан қонун имзоланиб кучга кирадиган бўлса, жисмоний ёки юридик шахсга етказилган ҳамда суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармасидан пул шаклида қопланиши таъминланади. ➡️Ундан кейин эса жамғарма ушбу маблағларни айбдор шахсдан, яъни хато ва камчиликка йўл қўйилганлиги исботланган давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида ундириш чораларини кўради. ➡️Албатта, айбдор деб топилган шахсга етказилган зарарнинг ўрнини ундирувчига ихтиёрий равишда қоплаш ҳуқуқи ҳам берилади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат органларидаги мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириб, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилишига хизмат қилади, деб умид қиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 18 авг.
Миллий спортимиз тарихида янги саҳифа Мамлакатимиз спорти тарихидаги улкан лойиҳалардан бири – Олимпия шаҳарчаси қад ростлади. Тошкент шаҳрида барпо этилган муҳташам мажмуанинг қурилиши Президентимиз ташаббуси ва ғояси асосида 2022 йил ноябридан бошланган эди. Шундай йирик комплекснинг қисқа вақт ичида қуриб битказилгани халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти ва спорт соҳасидаги интилишларидан дарак беради. 🔍Мажмуа мураккаб муҳандислик ечимлари асосида, ўзига хос дизайнда барпо этилган велодром, 12 минг ўринли стадион, сув спорти саройи, яккакураш ва жамоавий спорт турлари мажмуаси, шунингдек, 15 та очиқ ўйингоҳдан иборат бўлиб, ёшлар учун улкан имкониятлар яратади. Шаҳарчада нафақат маҳаллий мусобақалар, балки жаҳон чемпионатлари, қитъа биринчиликлари, Олимпия ва Осиё ўйинларига саралаш баҳслари ўтказилиши мумкин. Бу, ўз навбатида, юртимиз нуфузининг халқаро доираларда янада юксалишига хизмат қилади. “Адолат” СДП Сайловолди дастурида халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш устувор вазифалар сифатида белгиланган. Олимпия шаҳарчаси ана шу эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда қўл келади. Қолаверса, спортни ёшлар тарбиясининг ажралмас қисми сифатида кўрамиз. Зеро, соғлом авлод – бу юрт келажаги, миллат куч-қудрати ва давлат тараққиётининг асосидир. Олимпия шаҳарчаси орқали ёшларимиз замонавий спорт иншоотларида машқ қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва йирик мусобақаларда қатнашиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, бу мажмуа иқтисодий ва ижтимоий ҳаётимизга ҳам катта ҳисса қўшади. Спорт соҳасида янги иш ўринлари яратилади, халқаро мусобақалар орқали туризм ривожланади. Бу жиҳатлар ҳам бизнинг сайловолди дастуримизда қайд этилган аҳоли бандлигини таъминлаш, янги имкониятлар яратиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари билан ҳамоҳангдир. ⏩ Президентимиз Олимпия шаҳарчасида бўлиб, спортчи ёшлар билан учрашди. “Сизнинг ҳар бир ютуғингиз халқимиз учун ғурур, ёшларимизга куч, далда. Бу ҳаракатларни давом эттириб, болаларни ортингиздан эргаштириб, спортимизни янада юксалтиришингизни тилаймиз”, деди давлатимиз раҳбари спортчи ёшлар билан учрашувда. Шунингдек, мутасаддилар олдига янги вазифалар қўйилди. Хусусан, вилоят марказларида мавжуд енгил атлетика марказларини реконструкция қилиш, велоспортни оммалаштириш, сув спорт турлари бўйича халқаро турнирлардаги натижаларни яхшилаш каби аниқ ташаббуслар илгари сурилди. 🔴Биз, “Адолат” СДП фаоллари спортни ривожлантириш, ёшлар учун янги имкониятлар яратиш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлидаги ҳар бир ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, Олимпия шаҳарчасининг барпо этилиши – бу Ўзбекистоннинг кучли, соғлом ва адолатли жамият қуриш йўлидаги дадил қадамидир. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram