TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват9,146Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 83 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 18 февр.

1995 йил 18 февралда илк бор бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг таъсис Қурултойида Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, Республикада демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий партия тузиш юзасидан қарор қабул қилинди. Ўтган даврдан бугунги кунгача жамиятимизда адолат тантанаси учун курашаётган “Адолат” социал-демократик партияси, унинг депутатлик корпуси ҳамда 620 мингдан ортиқ аъзолари "Адолат — ҳар бир инсон учун!" каби ҳаётбахш ғоялар ижроси йўлида хизмат қилишда олға бормоқда. Бугунги шодиёна, партиямиз ташкил топганлигининг 29 йиллиги билан барча партиядошларимизни ҳамда партиямиз хайрихоҳларини самимий муборакбод этамиз! Ҳурмат билан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇 adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | YouTube

1,570 views

Опубликован 14 февр.

14 февраль — Шоҳ ва шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун! Ўзининг бебаҳо ижодий мероси билан нафақат миллий маданиятимиз, балки жаҳон адабиёти, адабий-эстетик тафаккури шаклланишида, илм-фан ва давлатчилик тарихида ҳам алоҳида ўрин тутган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур мана неча асрлар оша ўзининг дилбар, бетакрор ва ранг-баранг асарлари билан халқимиз юрагида ҳамон барҳаёт. Адолат, инсонпарварлик ғоялари тараннум этилган Бобур мирзо ижоди инсоният тамаддуни учун муҳим ҳаётий дастуриламалга айланган десак, айни ҳақиқатдир. adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,170 views

Опубликован 12 февр.

#09_02_2024_йил #Андижон_МТРК “Андижон МТРК” телеканалида партиямизнинг Андижон вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган “Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусидаги давра суҳбати ёритилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирок этиб, йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциямизнинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари юзасидан тушунчалар бериб ўтар экан, Бош қонунимизга киритилган муҳим ўзгаришларга атрофлича тўхталди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

933 views

Опубликован 10 февр.

https://uza.uz/uz/posts/robaxon-mahmudova-keng-zhamoatchilikning-partiyamizga-ishonchi-ortmoqda_566365

877 views

Опубликован 8 февр.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова андижонлик “адолатчилар” билан учрашувлари доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Андижон филиалида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишди. Жараёнда Робахон Маҳмудова партия сафидаги шифокорлар билан тизимдаги ислоҳотлар юзасидан суҳбатлашди. Шунингдек, партия сафига кириш истагини билдирган 5 нафар тиббиёт ходимларига партия раҳбари томонидан аъзолик гувоҳномалари топширилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,120 views

Опубликован 8 февр.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Фуқароларни 16 ёшдан жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш тартиби жорий этилади ▶️Қонун билан киритилган ўзгартиришга кўра, гербли гувоҳномаларда давлат герби ва QR-код(матрик штрихли код) тасвири мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб “Оила кодекси"да мустаҳкамлаб қўйилди. 🗂 Шунингдек, “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларга идентификацияловчи ID-карталарни бериш билан бир вақтда амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. ✔️“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра: 📋 Белгиланган ҳолларда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин бўлди. ⚠️ Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим воситасида ваколатли органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.(Илгари бундай қоида мавжуд эмас эди) adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

591 views

Опубликован 8 февр.

#Онлайн #Андижон_вилояти Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатасида партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан 2024 йилда партия олдида турган устувор вазифаларга бағишланган давра суҳбатида қатнашди. Жараёнда партиямиз раҳбари кейинги йилларда сиёсий партиялар ва вакиллик органларининг жамиятдаги роли ошиб бораётганлигига тўхталиб, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш, сиёсий майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларда, жумладан, “Ўзбекистон – 2030» стратегиясидан ўрин олган 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсадни амалга оширишда ҳам сиёсий партиялар ва депутатлик гуруҳларининг фаол ташаббус кўрсатаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Таъкидланганидек, “Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 79-мақсади Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада оширишга бағишланган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари янада фаоллик билан иш олиб бормоқда. Бу борада андижонлик партия фаолларининг ташаббускорлиги ва жамиятимиздаги долзарб масалаларга ўзининг креатив таклиф ҳамда ечимларини билдиришаётгани эътиборга молик. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

590 views

Опубликован 8 февр.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Адвокатлик бюролари, фирмалари ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказишда давлат божи камайтирилди 🔰Қонун билан“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 🏢 Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш(қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш функциялари адлия органларидан Давлат хизматлари марказларига ўтказилди. ✅ Шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди, жумладан: ➖адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари рўйхатдан ўтказилганда давлат божи БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди. (Илгари БҲМнинг 2 баравари эди) 📝 Бундан ташқари, боғдорчилик-узумчилик ширкатларини, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳам Давлат хизматлари марказларининг зиммасига юклатилди. Манба: Ҳуқуқий ахборот adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

426 views

Опубликован 8 февр.

#Онлайн Айни дамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида Андижон давлат тиббиёт институтида “Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Унда партия раҳбари йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциямизнинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари юзасидан тушунчалар бериб ўтар экан, Бош қонунимизга киритилган ўзгаришларга атрофлича тўхталди. Таъкидланганидек, жамиятимизда фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳар қачонгидан долзарб вазифага айланди. Бугун қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришлар замирида айни шу масала ётади. Айтиш мумкинки, бу борада сиёсий партиялар олдига давлатимиз раҳбари томонидан катта вазифалар қўйилмоқда. Ўз Сайловолди дастурида янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашни бош мақсад қилиб олган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзолари фаолиятида бу кенг ўрин эгаллагани бежиз эмас. “Куч-адолатда” шиори остида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “адолатчилар” қонунлар ижросини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада жамоатчиликда уларга бўлган ишонч ортиб боряпти. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

477 views

Опубликован 6 февр.

#Қорақалпоғистон_Республикаси #АдолатСДП 🔰Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова қорақалпоғистонлик суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари ва ҳуқуқшунос олимлар билан учрашди. 👉Батафсил adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

519 views

Опубликован 6 февр.

#АдолатСДП #Қорақалпоғистон_Республикаси 🔰Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Нукус шаҳридаги миллий маданий марказлар фаолияти билан танишди. 👉Батафсил adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

458 views

Опубликован 6 февр.

#АдолатСДП #меморандум "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш жараёнидан лавҳа. adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

415 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••8081828384