TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват17,811Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 5 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 25 мар.

#Халқ_сўзи_газетаси #Муносабат ✒️ Табиатнинг қайта жонланишини англатувчи Наврўз ва руҳий покланиш тимсоли бўлмиш муборак Рамазон ҳайити арафасида давлатимиз раҳбари томонидан «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Ушбу Фармон юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудованинг муносабати «Халқ сўзи» газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди. Батафсил «Халқ сўзи» газетасининг 2026 йил 22 март, 55 сонида ⚖️Расмий саҳифаларимиз

887 views

Опубликован 23 мар.

#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

346 views

Опубликован 22 мар.

🟦🟦🟦 Маҳалла — миллий юксалишнинг самарали модели Азиз маҳалла тизими фидойилари! Аввало, барчангизни Наврўз айёми ҳамда муборак Рамазон шукуҳига уйғун тарзда нишонланаётган 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаймиз. Жорий йил юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йили деб эълон қилингани давлатимиз раҳбарининг соҳага бўлган юксак эътибори ва ишончининг ёрқин ифодаси бўлди. Зеро, маҳалла халқимиз ижтимоий ҳаётининг ажралмас қисми, миллий ўзлигимиз ва маънавий қадриятларимиз рамзи ҳисобланади. Маҳалла институти донишманд халқимиз асрлар давомида шакллантирган ноёб жамоат бошқаруви тизимидир. У маъмурий тузилма эмас, балки инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдамга асосланган ижтимоий мактабдир. Аждодларимиз маҳалла орқали жамиятда адолат, тартиб ва ҳамжиҳатликни таъминлаб келишган. Шу маънода, бу тизим ёшларни инсоний фазилатлар руҳида тарбиялайдиган, уни жамиятга дахлдорлик руҳида камол топтирадиган, маънавий-ахлоқий камолотига хизмат қиладиган муҳим ижтимоий институт сифатида шаклланган. Маҳаллада одамлар бир-бирининг ҳолидан хабар олади, оғир шароитдагиларга ёрдам қўлини чўзади, кексаларга эҳтиром, ёшларга ғамхўрлик кўрсатилади. Сўнгги йилларда маҳалла институтини янада ривожлантириш, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада маҳалла фақат ижтимоий институт сифатида эмас, балки аҳоли муаммоларини ҳал этиш, одамлар турмуш фаровонлигини ошириш ва жамият барқарорлигини таъминлашнинг бирламчи бўғини сифатида шаклланди. Айниқса, “маҳалла еттилиги” тизимининг йўлга қўйилиши мазкур соҳада мутлақо янги бошқарув усулини амалиётга жорий этди. Натижада, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий муҳофазага муҳтож инсонларга ёрдам бериш, ёшлар тарбияси ва оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш каби муҳим вазифалар самарали амалга оширилмоқда. Энг муҳими, барча ислоҳотлар эндиликда қуйи тизимда бошланаётгани халқимиз ҳаётидаги ўзгаришларни янада яққолроқ намоён этмоқда. Чунки маҳалла халқнинг дардини яхши биладиган, унинг муаммоларига бефарқ бўлмайдиган яқин тузилмадир. Ҳурматли маҳалла тизими фаоллари! Зиммангиздаги масъулият ҳамиша юксак бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Аммо ишончимиз комилки, фидокорона меҳнатингиз, халқпарварлигингиз ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан шарафли вазифаларингизни муносиб адо этасиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни билан яна бир бор муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

8,070 views

Опубликован 21 мар.

🟦🟦🟦 Янгиланиш ва эзгулик айёми муборак бўлсин! Наврўз – халқимизнинг энг қадимий, энг азиз ва энг ардоқли байрамларидан биридир. Шу билан бирга, табиатнинг уйғониши, ҳаётнинг янгиланиши, инсон қалбида эзгу орзу-умидларнинг қайта жонланиши билан уйғунлашган шукуҳли айём саналади. Бу кунда инсон табиат билан ҳамоҳанг яшаш, уни асраш ва ундан илҳом олиш ғоясини яна бир бор чуқур англайди, ҳис этади. Ерга уруғ қадаш, дарахт экиш, ҳовли ва маҳаллаларни обод қилиш каби эзгу анъаналар айнан Наврўз руҳи билан боғлиқ экани бежиз эмас. Асрлар давомида турли тарихий синовлардан ўтган Наврўзи олам Янги Ўзбекистон ғояси ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдай эзгу орзуси йўлидан бораётган халқимиз учун бугунги кунда ҳам маънавий таянч ҳисобланади. Наврўз арафасида маҳаллаларимизда ҳашарлар ташкил этилиб, ногиронлиги бўлган, кекса ва беморлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Айниқса, жорий йил Наврўз байрамининг муборак Рамазон ҳайити кунларига тўғри келгани ҳам бу байрамнинг маънавий мазмун-моҳиятини янада бойитмоқда. 🔴 “Адолат” СДП мамлакатимизда қонун устуворлиги, ижтимоий тенглик ва инсон қадрини улуғлаш, шунингдек, эзгу мақсадлар сари халқ бирдамлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар, янгиланишларни қўллаб-қувватлайди. Наврўзнинг яратувчанлик ва янгиланиш руҳи айнан шундай эзгу мақсадларимиз билан ҳамоҳангдир. Барчамиз учун янгиланиш, умид ва эзгулик рамзи бўлган Наврўз айёми ҳар бир хонадонга қут-барака, тинчлик ва фаровонлик олиб кирсин! Юртимиз осмони доимо мусаффо, халқимиз ҳаёти тинч ва осойишта бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

2,850 views

Опубликован 20 мар.

#ҚУТЛОВ ШУКРОНАЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК ВА БИРДАМЛИК ТАНТАНАСИ Муқаддас Рамазон ойининг файзу баракоти қалбларимизга ҳузур, хонадонларимизга нур бағишлаб турган ушбу саодатли дамларда, юртимиз мусулмонларини ва кўп миллатли халқимизни инсонийлик, меҳр-оқибат ва эзгулик айёми — Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз! Шубҳасиз, бу муборак кун нафақат бир ойлик тоат-ибодат ва нафс тарбиясининг якуни, балки жамиятимизда маънавий покланиш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тантанасидир. Мурувват ойининг файзиёб кунларида халқимизга хос бўлган олийжаноблик, кексаларни йўқлаш, беморлар ҳолидан хабар олиш ва муҳтожларга кўмак қўлини чўзиш каби фазилатлар янада ёрқинроқ намоён бўлди. Зеро, муборак Ҳадиси шарифларда таъкидланганидек: “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”. Бугун юртимизда инсон қадрини улуғлаш, диний қадриятларимизни тиклаш ва виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар айни шу эзгу тамойилга асосланмоқда. Шу маънода, бу йилги Рамазон ҳайити халқимиз учун том маънода илм ва маърифат байрами сифатида тарихга муҳрланмоқда. Айниқса, байрам арафасида давлатимиз раҳбари иштирокида пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказининг тантанали очилиши ҳамда Самарқанд заминида боқий қўним топган муҳаддислар султони Имом ал-Бухорий мажмуасининг янги қиёфада бўй кўрсатиши барчамиз учун энг улуғ туҳфа бўлди. Бу муаззам масканлар Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс сари қўйган мустаҳкам қадами, аждодларимизнинг "Иқро!" ("Ўқи!") деган илоҳий даъватига содиқлигимиз рамзидир. Эътироф этиш даркор, Рамазон ҳайитининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган меҳр-оқибат тамойиллари бу йил давлат сиёсати даражасида янада юксак босқичга кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан "Вақф" фонди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилгани "Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг амалий ифодаси бўлди. 🔴 Биз, "адолатчилар" ҳам ушбу саодатли ой давомида партиямиз депутатлари ва "Ёш адолатчилар" қаноти фаоллари билан биргаликда "Саховат — беназир қадрият" лойиҳаси доирасида юзлаб хонадонларга кириб бордик. Ижтимоий адолат тамойилларига таянган ҳолда, кўмакка муҳтож ватандошларимизнинг оғирини енгил қилиш, уларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатишни ўзимизнинг инсоний ва партиявий бурчимиз, деб билдик. Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин, азизлар! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,330 views

Опубликован 19 мар.

🟦🟦🟦🟦 АФВ — АДОЛАТ ВА ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК ИФОДАСИ Табиатнинг қайта жонланишини англатувчи Наврўз ва руҳий покланиш тимсоли бўлмиш муборак Рамазон ҳайити арафасида давлатимиз раҳбари томонидан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон имзолангани халқимизга хос кечиримлилик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фазилатларининг яна бир амалий тасдиғи бўлди. Мазкур ҳужжат замирида давлатимизнинг инсон қадрига бўлган чексиз ҳурмати, демократик қадриятларга содиқлиги ва “Инсон қадри учун” тамойилининг ҳаётий ифодаси мужассам. Фармонга мувофиқ, жами 392 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 223 нафари асосий жазодан тўлиқ озод қилинган бўлса, 82 нафари муддатидан илгари шартли озод этилди. Шунингдек, 34 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, 53 нафарининг эса жазо муддатлари қисқартирилди. Бу рақамлар шунчаки статистика эмас, балки юзлаб оилалар қалбидаги умид ва юзлаб инсонлар учун ўз тақдирини эзгулик томон буриш имкониятидир. Афв этилганлар орасида 26 нафар аёлнинг борлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бу — оила чироғи бўлган аёлларнинг ўз хонадонига қайтиши, фарзандларнинг она меҳридан баҳраманд бўлиши демакдир. 14 нафар кекса ёшдаги отахонларнинг афв этилиши эса халқимизнинг катталарга ҳурмат ва меҳр-оқибат каби азалий қадриятларини намоён этади. Айниқса, афв этилганлар орасида 166 нафар ёшнинг борлиги диққатга сазовор. Адашган йигит-қизларга берилган иккинчи имконият — уларнинг келажагини қуриш учун очилган янги эшикдир. Бу давлатимиз ёшлар сиёсатининг нечоғлик ҳаётий ва инсонпарвар эканидан далолат беради. Афв этилганлар ичида тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган 24 нафар шахснинг борлиги давлатимиз бағрикенглигининг юксак намунасидир. Янги Ўзбекистонда қилмишига пушаймон бўлиб, тўғри йўлга ўтган ҳар бир инсонга имкон бериш — давлат сиёсатининг муҳим устунидир. Зеро, ҳақиқий адолат фақат жазолашдан эмас, балки хатосини англаган инсонни жамиятга қайтариш ва унинг оилавий бағрибутунлигини таъминлашдан иборатдир. Фармонда афв этилган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларни фойдали меҳнат билан банд қилиш ва соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича масъул идораларга аниқ вазифалар юклатилган. Зотан, инсонни афв этишнинг ўзи етарли эмас, унинг келажакка ишончи ва муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароит яратиш ҳам ғоят муҳимдир. Афв этилган шахсларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлик билан таъминланишида маҳалла фаоллари ҳамда ҳудудий партия ташкилотларимизнинг амалий кўмаги зарур бўлади. Хусусан, бандлик дастурларини ташкил этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва психологик мадад бериш ишларида фаол иштирок этадилар. Бугун Янги Ўзбекистон ислоҳотлари марказида инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари турибди. Мазкур Фармон ана шу эзгу тамойилларнинг амалий ифодаси сифатида халқимиз қалбида чуқур эҳтиром уйғотди. Ишонамизки, афв этилган фуқаролар ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, Ватан равнақи йўлида ҳалол меҳнат қиладилар. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,930 views

Опубликован 18 мар.

🟦🟦🟦🟦🟦 🚫🟦🟦🟦 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

399 views

Опубликован 18 мар.

🚫🟦🟦🟦 КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган «Ёшлар куни» анъанаси доирасида ўтган мазкур учрашув навқирон авлод вакиллари билан тизимли мулоқотнинг амалий ифодасига айланди. Тадбирнинг дастлабки қисмида Тошкент давлат аграр университети талабалари Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ёшлар кутубхона, музей ва ялпи мажлислар залида бўлиб, қонунлар қандай ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёнларини ўз кўзлари билан кўрдилар. Бу танишув талабаларда парламент фаолияти ҳақида жонли тасаввур уйғотди. Шундан сўнг, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова билан давра суҳбати ташкил этилди. Партия раҳбари ёшлар сиёсати «Адолат» партиясининг устувор йўналишларидан эканлигини алоҳида таъкидлади: «Бугунги ёшлар — фақат келажак эгалари эмас, балки бугунги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳамдир. Сизнинг билимга бўлган интилишингиз, ҳуқуқий саводхонлигингиз ва қатъий фуқаролик позициянгиз мамлакат тараққиётининг кафолатидир», — деди партия раҳбари. Тадбирда сўз олган Тошкент давлат аграр университети проректори Жасур Лапасов олий таълим ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорлик ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим кўприк эканини қайд этди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиянинг «Ёшлар қаноти» республика кенгаши раиси Беҳзод Тўхтамуродов мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва янги лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди. У ёшларни сиёсий жараёнларда нафақат фаол кузатувчи, балки ташаббускор бўлишга чақирди. Учрашувнинг савол-жавоб қисми баҳс-мунозараларга бой бўлди. Талабалар таълим сифати, бандлик, рақамли технологиялар ва тадбиркорликка оид ўзларини қизиқтираётган масалаларни ўртага ташладилар. Ҳар бир мурожаат юзасидан партия масъуллари томонидан асосли тушунтиришлар берилиб, билдирилган таклифлар партиянинг келгуси иш режаларига киритиш учун қайд этилди. «Адолат» СДП ёшлар билан тизимли мулоқотни нафақат муайян кунларда, балки ҳар кунлик иш тартибига айлантиришни мақсад қилган. Бундай учрашувлар навқирон авлоднинг давлат бошқарувига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг овозини олий минбарларга олиб чиқиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. «Адолат» СДП Матбуот хизмати ⚖️Расмий саҳифаларимиз

533 views

Опубликован 18 мар.

🟦🟦🟦🟦🟦 🚫🟦🟦🟦 "22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни"га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди 🔴 "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини мустаҳкамлашда парламентнинг ўрни" мавзусидаги ушбу тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси ҳамда Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

351 views

Опубликован 18 мар.

🟦🟦🟦 Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини мустаҳкамлашда парламентнинг ўрни 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини мустаҳкамлашда парламентнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Видеоконференц алоқа шаклида ўтган тадбирда депутатлар, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва унинг ҳудудий раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз раҳбарлигида соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида у ҳаётимизга дахлдор бўлган барча масалаларни ҳал этишда халқ ва давлатни бир-бирига яқинлаштириб, муносабатларни тартибга солувчи муҳим тузилмага айланмоқда. Хусусан, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳаллалар ваколатлари кенгайтирилиб, уларнинг молиявий мустақиллиги кучайтирилди. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

419 views

Опубликован 17 мар.

🖥🟦🟦 🔴Фарғона шаҳридаги Президент мактабида “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

349 views

Опубликован 16 мар.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

347 views
1234567•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384