TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват39,330Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 47 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 22 мар.

#ТАБРИК 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни билан мамлакатимиздаги барча фидойи, жонкуяр маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, банк ва солиқ хизмати ходимларини муборакбод этамиз! Сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институти фақатгина маъмурий тузилма эмас, балки ҳар бир хонадон, ҳар бир оила учун энг яқин бўлган инсонпарварлик ва меҳр-оқибат маскани, муаммо ва таклифларини ҳал этадиган биринчи ижтимоий бўғин сифатида қайта шаклланди. Қолаверса, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик муҳитини қарор топтиришда маҳалла тизими ходимларининг ҳиссаси катта. Тизим вакиллари нафақат муаммоларга ечим топиш, балки жамиятда адолат мезонларини мустаҳкамлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсон қилиб тарбиялаш каби масъулиятли вазифаларни ҳам сидқидилдан бажариб келаётгани алоҳида эътирофга сазовордир. Айниқса, сўнгги йилларда маҳалла институтининг давлат бошқарувидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб, унинг ҳуқуқий асослари янада такомиллашмоқда. “Адолат” социал-демократик партияси маҳалла тизими ходимларини қўллаб-қувватлаш борасида доимий ҳамкорликка тайёр. Чунки адолат, тенглик ва қонунийлик тамойиллари, аввало, маҳаллаларда қарор топиши лозим. Касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик-фаровонлик, фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

6,270 views

Опубликован 21 мар.

#Қутлов Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз! Қадрли ҳамюртлар! Яшариш ва янгиланиш тантанаси, инсон қалбидаги эзгу туйғулар ҳамда табиат уйғонадиган нурафшон палла, қадимий ва бетакрор Наврўзи олам муборак бўлсин! Бу йил Наврўзи олам шодиёнаси аҳли мусулмон уммати учун муборак ой ҳисобланмиш моҳи Рамазонда нишонланаётгани унинг файзи ва тароватини, шубҳасиз, оширмоқда. Шу билан бирга, эл-юрт бирдамлиги, инсонпарварлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибатни янада юксалтириб, янги орзу ва мақсадлар билан эртанги порлоқ куни сари дадил илдамлаётган она Ватанимиз, меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз ҳаётида ўзгача аҳамият касб этмоқда. Бугун мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида тизимли ва натижадор ишлар олиб борилмоқда. Адолатли, кучли ва фаровон давлат қуриш йўлида барчамиз бирлашган ҳолда ҳаракат қиляпмиз. Бу борада ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва эзгу ниятлар бош мезонимизга айланган. Наврўз айёми ана шундай олий мақсадлар сари янада дадил интилиш, эзгу ниятларни амалга ошириш, шукроналик билан янги марраларни кўзлашга ундайди. Муҳтарам юртдошлар! “Адолат” социал-демократик партияси жамиятимизда адолат ва тенгликни тарғиб қилиш, инсон қадрини улуғлаш йўлида ўз фаолиятини давом эттирар экан, юртимиздаги янгиланиш жараёнларида халқимизнинг фикр-мулоҳазаларига таянади, унинг орзу-умидлари ва талабларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади. Шу ўринда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланган, тенг имкониятлар яратилган эркин ва фаровон жамият сари интилишимиз Наврўз қадриятлари билан ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Байрам шукуҳи барчамизни янги марра ва режалар сари илдамлашга руҳлантириб, олдимизга қўйган эзгу мақсадларимизга етишишда куч-қувват бағишласин! Ҳар бир хонадонда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин! Оилаларимизда қут-барака, қалбларимизда муҳаббат, юртимизда эса доимо адолат ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин! Ҳаммамизга боқий Наврўз бахт ва тараққиёт, шижоат ва яратувчанлик кайфияти олиб келсин, ҳар кунимиз Наврўз бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,480 views

Опубликован 18 мар.

#Муносабат Бугун Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўплаб маҳкумларнинг ҳаётини ўзгартирадиган муҳим қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдик. ⚠️Қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунларимизга китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш билан боғлиқ қўшимча киритиш таклиф этилмоқда. ⚡️ Янги механизмга асосан, маҳкум аввалдан тасдиқланган рўйхатдаги ҳар бир китобни ўқиганлигини махсус имтиҳонда исботлай олса, жазосини 3 кунга қисқартириш имконига эга бўлади. Дейлик, йилига 10 та китоб ўқиб, белгиланган тартибда имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазоси 30 кунга қисқаради. Бразилия, Италия ва Боливияда мавжуд бундай тартиб бизда ҳам қўлланилишидан нима наф? Хўш, бу нима учун муҳим? 1. Маърифат инсонни камолотга етаклайди: китоб мутолааси маҳкумларнинг маънавий ривожланишига ёрдам беради. Бу эса жамиятга ҳурмат руҳини шакллантиради ва шахсий ўсишга хизмат қилади. 2. Инсонпарвар тизим шаклланади: китоб ўқиш маҳкумлар жазони шунчаки ўташи эмас , балки уларнинг ахлоқини яхши томонга ўзгаришига ёрдам беради. 3. Ижтимоий интеграция ривожланади: маҳкумларнинг китоб ўқишини рағбатлантириш орқали уларнинг жамиятга муваффақиятли мослашишига имконият яратилади. 🔴 Фракциямиз аъзолари барчани ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақириб, кенг жамоатчилик кечиримли бўлиб, маҳкумларга китоб орқали маърифат улашсак, жаҳолат ўз-ўзидан ортга чекинади, деб ҳисоблайди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,430 views

Опубликован 17 мар.

#фракция_йиғилиши Жабрланувчининг шахсий ҳаётига асоссиз аралашувнинг олди олинади Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

2,380 views

Опубликован 16 мар.

#Муносабат Президентимизнинг Францияга давлат ташрифи Ўзбекистон-Франция муносабатларида мутлақо янги даврни бошлаб берди Мазкур тарихий давлат ташрифи давомида Президентимизни расмий кутиб олиш маросими, ундан сўнг давлатимиз раҳбари шарафига уюштирилган давлат қабул маросими юқори даражада ўтказилгани бутун дунё ҳамжамиятининг эътибори ва эътирофига сабаб бўлди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

4,270 views

Опубликован 12 мар.

Фракциямиз қонун ижодкорлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, коррупция билан боғлиқ жиноятлар, айниқса, талон-торож ҳолатларида жазони кучайтирувчи, етказилган зарарларни ўн баробар миқдорда ундиришни назарда тутувчи нормалар киритишга алоҳида эътибор қаратади. Робахон МАХМУДОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Батафсил юқоридаги лавҳада⬆️ Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

4,720 views

Опубликован 11 мар.

Масъулияти чекланган жамиятлар фаолияти такомиллаштирилади Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

3,760 views

Опубликован 11 мар.

#Қўшма_йиғилиш Коррупцияга қарши курашишда партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар белгиланди Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ва ташаббуслардан келиб чиқиб, партия ва унинг фракцияси олдида турган асосий йўналишлар белгилаб олинди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

3,010 views

Опубликован 8 мар.

#Табрик ОФТОБЖАМОЛ АЁЛЛАР! Муҳтарама онахонлар! Азиз ва суюкли опа-сингиллар! Айни шукуҳли онларда сизларни, сизлар тимсолингизда юртимиздаги барча хотин-қизларни яшариш ва янгиланиш фасли ҳисобланмиш кўкламнинг илк байрами, нафосат ва гўзаллик айёми, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман! Башарият ҳаётига нафосат бағишловчи нозик хилқат вакилалари жамолини офтобга қиёс этсак арзийди. Сизлар дунёга шундай бир ёруғлик бахш этасизки, бу нур атрофингизни нафақат гўзаллик, балки меҳр ва эзгулик билан тўлдиради. Зеро, шонли тамаддун солномасининг ҳар бир саҳифасида давлатчилик ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аёллар етарли. Бу ёруғ оламни ёритган нур манбаи – аёл қалбидаги меҳрдир. Инсонга ҳаёт туҳфа этган, унга ғамхўрлик, сабр, матонат, зукколик ва эзгулик сабоқларини берадиган ҳам аёлдир! Қадрли опа-сингиллар! Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг давлат бошқарувидан тортиб, илм-фан, тиббиёт, тадбиркорлик ва ҳарбий хизмат каби соҳаларда юксак марраларни забт этаётгани, жамият ривожи, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётгани ҳам сўзимизнинг ёрқин далили бўла олади. “Адолат” социал-демократик партияси ҳам юртимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида аёлларни пассив кузатувчи эмас, фаол иштирокчи, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билган, қарорлар қабул қилиш жараёнида ўз сўзини айта оладиган қатлам сифатида кўришни мақсад қилган. Партиямиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир “адолатчи” — юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси аёлларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қонун ҳимоясида бўлишини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳафталиклари, бепул тиббий кўриклар, сиёсий ўқувлар ташкил этилиши партиянинг фақат қонунчилик ташаббуслари билан чекланиб қолмай, амалий ҳаракатлар билан хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш йўлида жадал иш олиб бораётганини кўрсатади. Бундан ташқари, Сайловолди дастуримизда ижро ҳокимияти тизимида аёлларнинг нуфузини ошириш мақсадида раҳбарлик лавозимларининг камида 30 фоизини аёллар эгаллашига оид қоида киритишни таклиф қилдик. Чунки аёллар ижтимоий тараққиётда ҳал қилувчи куч эканини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Муҳтарама онахонлар! Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақияти, аввало, зиммасига Ватан равнақидек шарафли масъулиятни оладиган, ҳар томонлама баркамол, кенг тафаккурли, юксак салоҳиятли ва фидойи ёш кадрларга боғлиқ. Ана шундай буюк мақсадларга қодир авлодни дунёга келтириш, уларни давлат ва жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи масъулиятсизлик, бепарволик ва коррупция каби иллатларга муросасиз руҳда тарбиялашда, шубҳасиз, Сизларга таянамиз! Азиз ва суюкли қизлар! Бугунги кунда мамлакатимизда сизларнинг жисмоний ва маънавий камолотингиз йўлида, орзу-истакларингизни рўёбга чиқаришингиз учун кенг имкониятлар яратилган. Сизлар бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим каби буюк аждодларимизга муносиб ворис бўласиз, деган умиддамиз. Зеро, аёл-қизлари баркамол бўлган миллатнинг келажаги, шубҳасиз, буюкдир! Қадрли ҳурмат ва эҳтиром соҳибалари! Сизларни яна бир бор ўз номимдан ва бир миллион нафардан ортиқ “адолатчилар” номидан Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳар бир кунингиз шодлик ва қувончга тўлсин! Оилангиз тинч ва қалбингиз хотиржам бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

2,810 views

Опубликован 7 мар.

#Адолат_газетаси #Депутат_муносабати Коррупцияга қарши кураш Умуммиллий ҳаракатга айланади Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида билдирилган кенг кўламли ташаббуслар биз, парламент аъзоларини том маънода сергакликка ундади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жамиятда энг кўп ва қизғин муҳокама қилинадиган коррупцияга қарши курашиш масаласи илк маротаба янги форматда, давлат раҳбари иштирокида кўриб чиқилиши кучли сиёсий иродани намоён қилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

2,060 views

Опубликован 4 мар.

#Қутлов 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг Фармонига кўра, мамлакатимизда аёлларимизга муносиб эҳтиром кўрсатиш ва уларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётидаги роли ва нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида бир гуруҳ фаол хотин-қизларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланди. Улар орасида ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий маҳорати ва ибратли ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш шунингдек фарзандларимизни Ватанга муҳаббат, садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган аёлларимиз кўпчиликни ташкил этади. Аҳамиятлиси, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланганлар сафида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, партиямиз фаоли Мавлуда Адҳамжонованинг ҳам эътироф этилгани барча партиядошларимиз учун қувончли янгилик бўлди. Мавлуда Адҳамжонованинг фидокорона фаолиятига эътирофни барча депутатларимиз ва партиядошларимизга бўлган катта ишонч, деб биламиз. Шу боис, ушбу юксак мукофот партиямиз аъзоларини янада фаол бўлишга ундайди. Фурсатдан фойдаланиб, Мавлуда Адҳамжоновага партиямизнинг нуфузини юксалтириш, ғоя ва мақсадларини амалга ошириш йўлида минглаб партиядошларимиз учун ибрат бўлиб, куч-ғайрат билан фидойилик кўрсатиб келаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз ҳамда келгуси фаолиятида бундан-да улкан ютуқлар тилаб қоламиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,760 views

Опубликован 4 мар.

#ТАБРИК ҲУРМАТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИ! Бугунги касб байрамингиз муносабати билан Сиз, азизларни самимий табриклаймиз! Сизлар доимо инсонлар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли вазифани бажариб келмоқдасиз. Мамлакатимизда табиий ва техноген хатарларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида сизларнинг мардонавор хизматларингиз беқиёсдир. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг кўплаб ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишдаги фаол ҳамкорлигингиз ва ташаббускорлигингизни алоҳида қайд этамиз. Жумладан, партиямиз ташаббуси билан кўп йиллардан буён анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” беғараз донорлик хайрия акцияларида соҳа ходимларининг бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолишдаги олийжаноб саъй-ҳаракатлари ҳамда беминнат кўмаги кенг жамоатчилигимиз учун чинакам ибратдир. Сана муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фидойи ва заҳматкаш барча ходимларини, ишчи-хизматчиларини самимий муборакбод этамиз. Юртимиз равнақи, фуқароларимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |

1,380 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••454647484950•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384