TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват8,475Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 70 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 17 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎞 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини топширди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

933 views

Опубликован 17 авг.

#Сиёсий_ўқув Сиёсий ўқувда ижтимоий-сиёсий мавзулар муҳокама қилинди «Адолат» СДП Марказий аппарати ходимларининг навбатдаги сиёсий ўқуви «Сайлов кампанияси бошланганидан буён партия тизимида қилинган ишлар», «Париж-2024» ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг муваффақиятли иштироки», «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини олган ўзбек аёллари» мавзуларига бағишланди. Ўқувни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова кириш сўзи билан очиб, сиёсий ўқувлар иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар борасидаги билимини ошираётганини таъкидлади. Бунда маърузачиларнинг қизиқарли, долзарб мавзуларни ёритиш учун интерфаол тақдимот ва маърузалардан фойдаланаётгани яхши самара бераётганига алоҳида тўхталди. Шундан сўнг, янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари, сайловни ўтказиш тартиб ва босқичлари, депутатликка кўрсатиладиган номзодларнинг қонун чиқарувчи ҳокимият органлари тизимида тақсимланиш кўрсаткичлари юзасидан тақдимот қилинди. Маълумотга кўра, янгича амалиёт – аралаш сайлов тизими, мажоритар-пропорционал йўналишда сайловчи аниқ бир шахс ёки сиёсий партияга овоз беради. Жараёнда 30 мингга яқин номзод, 120 мингдан зиёд сайлов кампанияси аъзоси, 90 мингга яқин номзодларнинг ишончли вакили ҳамда 70 мингдан зиёд маҳаллий ва хорижий кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, сиёсий ўқувда «Париж-2024» ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки, қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоби бўйича маълумот ҳам берилди. Ҳақиқатан ҳам, 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз «икки карра олимпия чемпиони», деган юксак шарафли номга сазовор бўлди. Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини олган ўзбек аёллари» мавзусидаги тақдимот кўпчиликнинг эътиборини тортди. Қайд этилишича, бугунга қадар мазкур олий давлат мукофоти билан 105 киши тақдирланган бўлса, уларнинг 17 нафарини аёллар ташкил қилади. Тақдимот давомида барча қаҳрамонлар иштирокчиларга таништирилди. Улар орасида «Адолат» СДП аъзоси Муҳаббат Шаропова борлиги барчани бирдек қувонтирди. Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу борада партия ходимларининг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг «Менга етиб келмаган хат» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

807 views

Опубликован 17 авг.

Имзо варақалари Марказий сайлов комиссиясига топширилди Бугун, 17 август куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ҳамда партиянинг ваколатли вакили томонидан «E-saylov» ахборот тизими орқали сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотнома Марказий сайлов комиссиясига юборилди. Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг сайловдаги ваколатли вакили Абдукамол Раҳмонов бошчилигидаги партия Марказий аппарати ходимлари имзо варақаларини тақдим этишди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,360 views

Опубликован 11 авг.

Тарихий ва шонли ғалабалар Ўзбекистон халқига муборак бўлсин! Барча юртдошларимиз зўр иштиёқ ва катта ишонч билан кутган Париж-2024 Олимпия ўйинларининг бугунги баҳслари ҳам халқимиз учун фахрли натижаларни туҳфа этди. Паҳлавон курашчимиз Разамбекнинг Олимпиада олтин медалини қўлга киритиши билан бошланган бугунги шонли кечада Абдумалик Халоков ва икки карра Олимпия чемпиони бўлган Баҳодир Жалоловнинг фахрли ғалабалари натижасида терма жамоамизга яна 2 та олтин медаль қўшилиб, умумий ҳисобда 8 та олтин медалга эришилди. Қолаверса, Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган биринчи аёл спортчига айланди. Баракалла, Ватанимиз фарзандлари! Сизлар юксак маҳоратингиз, метин ирода ва қатъиятингиз билан билдирилган ишончни тўлиқ оқлаб, Ўзбекистонимизни туркий давлатлар ичида биринчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчи ҳамда бокс бўйича дунёда етакчи эканлигини амалда исботладингиз. Ота-онангиз ва мураббийларингизга катта раҳмат, Сизлар билан фахрланамиз! Шубҳасиз, бугунги кун Янги Ўзбекистонда спортга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин натижаси сифатида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Зафарлар муборак, азиз юртдошлар! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

1,320 views

Опубликован 10 авг.

Юрт шарафини юксакларга кўтарган фарзандларимиз! Айни дамда олис Франция заминида ўтаётган Олимпия ўйинларида ёш спортчиларимизнинг зафарли юришлари туфайли Янги Ўзбекистон номи дунё майдонида янада кўпроқ тилга олинаётгани ҳар биримиз учун фахрлидир. Шубҳасиз, Ватанимиз ва юртдошларимиз бу ёшлардан давомли ғалабалар ва янги чўққиларни кутмоқда. Барчамиз жараёнларни катта ҳаяжон ва ўзгача ҳиссиёт билан кузатяпмиз. Бугун ҳам спортчиларимиз юрт шарафи, халқимиз ишончини оқлаш учун катта масъулият билан курашишди. Шукурки, натижаларимиз фахрланарли бўлмоқда. Хусусан, паҳлавон курашчимиз Разамбек Жамалов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган бўлса, оғир атлетика бўйича терма жамоамизнинг умидли аъзоси Акбар Жўраев мазкур Олимпия ўйинларининг кумуш медалига муносиб кўрилди. Бу медаллар биз учун янада аҳамиятлидир, чунки бу — ҳисобимиздаги олтинчи олтин медаль ва илк кумуш медаллардир. Аҳамиятлиси, ҳали яна мамлакатимиз байроғини сарбаланд кўтаришни мақсад қилган ўғил-қилларимиз шай туришибди. Шулар қаторида иқтидорли таэквондочи қизимиз Светлана Осипова Жанубий Корея вакили Ли Дабинни мағлуб этиб, финалга йўл олди ва бугунги кунда ўзбек таэквондосида илк чемпион қизмиз бўлиш арафасида турибди. Эришилаётган шонли ғалабалар ва тарихий ютуқлар билан спортчи ўғил-қизларимизни, уларнинг яқинлари ва мураббийлари тимсолида бутун халқимизни чин юракдан табриклайман! Шубҳасиз, Янги Ўзбекистон дунё саҳнида барча жабҳаларда бўлгани каби спорт соҳасида ҳам юксак натижалар ва улкан зафарлари билан ўз ўрнини мустаҳкамламоқда. Бу олимпия ўйинлари ҳам юртимиз тарихида ва қалбларимизда оламшумул муваффақиятлар билан абадий сақланади. Умид қиламизки, бугунги тарихий оқшом делегациямиз ҳисобига яна кўплаб шонли медалларни қўшади. Спортчиларимизга келгуси баҳсларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламан! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

659 views

Опубликован 10 авг.

#Имзо_йиғиш #Жиззах_вилоят_Кенгаши «Адолатчи»лар масъулиятни чуқур ҳис этишмоқда Робахон Махмудова Жиззах вилоятида партия ходимлари учун ўтказилган сиёсий ўқув тадбиридан сўнг, Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчасида «Адолат» СДП вилоят Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган имзо йиғиш тадбирида ҳам қатнашиб, жараённинг демократия талаблари, ҳаққонийлик ва очиқлик принципларига қай даражада мос ўтаётганини кузатди. Робахон Махмудова сайловчилар билан суҳбатлашиш жараёнида партия электорат манфаатлари йўлида муҳим ташаббус ва таклифларни билдираётгани, партия тузилмалари ва депутатлари фаолияти самарадорлиги сезиларли равишда ошаётганини қайд этди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

548 views

Опубликован 10 авг.

#Сиёсий_ўқув #Жиззах_вилоят_Кенгаши «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар, бошланғич партия ташкилотлари аъзоларининг бўлажак сайловни муваффақиятли ўтказиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий позициясини мустаҳкамлаш борасида сиёсий ўқув тадбирларида иштирок этмоқда. Партия етакчисининг бу галги манзили Жиззах вилояти бўлди. Партиянинг вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, «Ёшлар қаноти» ва «Аёллар қаноти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирокидаги сиёсий ўқувда сайловнинг амалга оширилиш босқичлари, қонунчиликда акс этган ҳуқуқий асослар мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

489 views

Опубликован 9 авг.

Ҳозиргина Париж – 2024 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ўғлонларимиз, шерюрак боксчиларимиз Лазизбек Мулложонов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда мардонавор кураш олиб борган эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев, барчамизга бирдек чексиз ғурур ва ифтихор бахш этишди. Лазизбек Мулложонов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг Олимпиада олтин медалини қўлга киритиши ва Ғуломжон Абдуллаевнинг бронза медалига сазовор бўлиши, мамлакатимиз ёшларининг жаҳонда кучли ва тенгсиз эканини яна бир бор намоён этди. Бу ғалабалар ўзбек спорти тарихида нафақат янги рекордлар яратди, балки Ўзбекистоннинг янги марраларни забт этиш йўлидаги дадил қадамига айланди. Янги Ўзбекистоннинг янги зафарлари барчамизга муборак бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

548 views

Опубликован 9 авг.

#Имзо_йиғиш #Жиззах_вилоят_Кенгаши «Адолатчи»лар масъулиятни чуқур ҳис этишмоқда Бугун партиянинг сайловдаги муносиб иштироки учун қўйилган ҳар бир имзо «Адолат» СДП фаолиятини изчиллик билан олиб боришига берилган ишонч ҳисобланади. Бўлажак сайловлар олдидан юқоридаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда юрт тараққиёти, адолатли ижтимоий давлат қуриш йўлидаги интилишларга ҳар бир партиядошимиз ҳисса қўшяпти. Робахон Махмудованинг Жиззах вилоятида партия ходимлари учун ўтказилган сиёсий ўқув тадбирида иштирок этгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Куннинг иккинчи ярмида партия етакчиси Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчасида «Адолат» СДП вилоят Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган имзо йиғиш тадбирида ҳам қатнашиб, жараённинг демократия талаблари, ҳаққонийлик ва очиқлик принципларига қай даражада мос ўтаётганини кузатди. Таъкидлаш жоизки, имзо йиғиш пунктида зарур ахборот ва маълумот воситалари, кўргазмали қуроллар, партия шиорлари ўрнатилган ва ўтган йиллар давомида партия томонидан амалга оширилган муҳим ишлар бўйича маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд. Қисқа вақт ичида бу ерга 200 га яқин сайловчининг келгани ҳам жиззахлик «адолатчилар»нинг сайловдаги муносиб иштирок учун ҳаракатни бошлаб юборганини англатади. – Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш сайловчининг ихтиёрий хоҳиши ҳисобланади, – дейди Жиззах политехника институти қошидаги академик лицей ёшлар етакчиси Фарангиз Абдукаримова. – Бунинг учун сайловчи сиёсий партиянинг дастури ва амалий фаолияти билан яқиндан таниш бўлиши керак. Мен олдиндан «Адолат» СДПнинг мақсад ва вазифалари, ғоялари билан танишман ва менга маъқул келганлиги учун партиянинг сайловларда иштирок этишини ўз имзойим билан қўллаб-қувватладим. Партиянинг ёшларга оид «Ватан келажаги ёшлар қўлида», «Ёшлар саломатлиги – партия эътиборида» лойиҳалари, шунингдек, «Конституция билимдони» кўрик-танловларига ёшларни жалб қилиб келяпмиз. Мен ўз тенгдошларимни ушбу жараёнларда фаол иштирок этишларига чақириб қоламан. Робахон Махмудова сайловчилар билан суҳбатлашиш жараёнида партия электорат манфаатлари йўлида муҳим ташаббус ва таклифларни билдираётгани, партия тузилмалари ва депутатлари фаолияти самарадорлиги сезиларли равишда ошаётганини қайд этди. Шунингдек, бўлажак сайловларда партиянинг вилоятдаги барча бўғинлари фаолиятини ривожлантириш борасида ўз тавсияларини берди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

468 views

Опубликован 9 авг.

#Сиёсий_ўқув #Жиззах_вилоят_Кенгаши Янги ғоялар, муҳим ташаббуслар билан сайловчилар қалбига кириб борамиз! Албатта, сайловчилар билдирган юксак ишончни оқлаш ҳар бир сиёсий партия олдига қўйилган устувор мақсад. Шу жиҳатдан олиб қаралса, халқ манфаатини олий қадрият деб билувчи партиямиз бугунги қизғин сиёсий жараённинг фаол иштирокчисига айлансагина, унга бўлган ишонч юксалади. Шу мақсадда ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар, бошланғич партия ташкилотларидаги ходимлар, партия аъзоларининг жорий сайловни муваффақиятли ўтказиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий позициясини мустаҳкамлаш борасида сиёсий ўқув тадбирлари ўтказиляпти. Аҳамиятлиси, ўқувларда партия етакчиси ҳам иштирок этиб, «адолатчилар»нинг сайлов қонунчилиги, партия фаолиятига оид ҳуқуқий норма ва янгиликлардан бохабарлигини оширишга ҳисса қўшмоқда. «Адолат»нинг янги ғоялар, муҳим ташаббуслар билан сайловчилар қалбига кириб боришида партиядошларимизни янада фаолликка ундаш мақсадида «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова борган галдаги манзил Жиззах вилояти бўлди. Партиянинг вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, «Ёшлар қаноти» ва «Аёллар қаноти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирокидаги сиёсий ўқувда сайловнинг амалга оширилиш босқичлари, қонунчиликда акс этган ҳуқуқий асослар мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

376 views

Опубликован 9 авг.

Юрт фахрига айланган ўғлонлар! Бугун барчамиз икки карра шонли ғалабага гувоҳ бўлдик. Бокс бўйича маҳоратли спортчимиз Ҳасанбой Дўстматов ва таэквандочимиз Улуғбек Рашитов Париж – 2024 Олимпиада ўйинларида ўзбек ўғлонларининг тенгсиз эканини амалда кўрсатиб, чемпионликни қўлга киритишди. Баракалла, йигитлар! Бу ғалабалар нафақат шахсий ютуқларингиз, балки бутун Ўзбекистоннинг шарафи ва ғуруридир! Сизлар ўз маҳоратингиз, ирода ва қатъиятингиз билан дунё аренасида Ватанимиз байроғини юқори кўтардингизлар. Шу билан бирга, юртга бўлган чексиз муҳаббат ва садоқатингиз орқали Янги Ўзбекистон ёшларининг нималарга қодирлигини яна бир бор бутун дунёга намоён қилдингизлар. Биз сизлар билан фахрланамиз ва келгусида ҳам бундан юксак марраларни забт этишингизга ишонамиз. Ғалабангиз муборак бўлсин, чемпионлар! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

551 views

Опубликован 8 авг.

#Сайлов_2024 #Сирдарё_вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Гулистон давлат педагогика институтида партиянинг ҳудудий Кенгаш ходимлари, маҳаллий кенгашлар раислари иш фаолиятини такомиллаштириш, партия ходимларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув-семинарида иштирок этди. Сиёсий Кенгаш раиси сайлов кампанияси даврида партия томонидан келгусидаги мақсад ва режаларни белгилаб олиш, жараёнга пухта ва аниқ стратегик режалар билан тайёрланиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. Шу мақсадда ўтказилаётган мазкур семинар ҳам, энг аввало, ҳар бир «адолатчи»нинг сайловда партияни қўллаб-қувватлаши, бу борада тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда муҳим дастуриламал вазифасини ўтайди. Батафсил юқоридаги лавҳада🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube

416 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6869707172•••75•••80•••8384