TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват7,730Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 60 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 21 окт.

464 views

Опубликован 21 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Партия етакчиси Андижон вилоятида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партия сайловолди стратегияси доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказаётгани хусусида аввал ҳам хабар бергандик. Уларда партиянинг асосий ғоя ва мақсадларини етказиш, сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда электорат эҳтиёж ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун, 21 октябрь куни юқоридаги устувор вазифалардан келиб чиқиб, Робахон Махмудова Андижон вилоятига борди. Дастлаб партия етакчиси "Адолат" СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси, Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов ҳамроҳлигида мазкур олийгоҳнинг илмий салоҳияти, ўқув фаолияти билан танишди. Қайд этилганидек, 2019-2020-ўқув йилида олийгоҳ клиникасида жойлашган жарроҳлик йўналишидаги умумий жарроҳлик, жарроҳлик касалликлари, урология, офтальмология, оториноларингология, нейрожарроҳлик кафедраларида телемедицина йўлга қўйилган. Талабалар ўқув аудиторияларида туриб жарроҳлик блокида олиб борилаётган жарроҳлик муолажаларини кузатиб боришлари ҳамда жарроҳ билан бевосита мулоқот қилишлари учун шарт-шароитлар яратилган. Танишув мобайнида Робахон Махмудова институт вакиллари ва талаба-ёшларига "Адолат" СДП электоратининг катта қисми тиббиёт соҳаси ходимларига тўғри келишини, шу нуқтаи назардан уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш, касбий фаолиятини қўллаб-қувватлашда партия кўплаб амалий натижаларга эришгани, бу борада тизимли лойиҳаларни ўтказиб келаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Сиёсий Кенгаш раиси бўлажак шифокор ва ҳамшираларга партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридаги тиббиёт соҳасига оид айрим муҳим таклифлар хусусида маълумот берди. Жумладан: — мактабларда болаларга бепул стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш ва ўқувчиларни йилига икки марта стоматологик кўрикдан ўтказиш; —Ўзбекистонда туғилиш сони кўплигини инобатга олган ҳолда, педиатрия соҳасида мутахассислар тайёрлаш сонини кўпайтириш; —дорихоналарда рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатини қисқартириш ҳамда дорихоналар сонини мақбуллаштириш. Сайловолди дастурига киритилган таклифлар ва уларни амалга оширишда институт талабалари бўлажак мутахассислар сифатида фаол бўлиши кераклигини қайд этди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

3,030 views

Опубликован 21 окт.

#ТАБРИК ОНА ТИЛИМИЗ – БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ Қадрли ватандошлар! Ўзбек тилининг азиз жонкуярлари! Бундан 35 йил олдин, 1989 йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши шонли тарих зарварақларига мустақиллик учун ташланган илк қадам, миллий ғуруримизни қайта тиклаш саҳифаси сифатида муҳрланди. Давлат тили мақоми нафақат ўзбек тилининг расмий ҳуқуқий мақомини белгилаб берди, балки она тилимизнинг давлат бошқаруви, таълим, фан, маданият ва барча соҳаларда ўзига муносиб ўринни эгаллашига йўл очди. Демак, ушбу кун халқимизнинг ўз тилига бўлган юксак эҳтиромини, миллий мустақиллигимизнинг маънавий таянчини ўзида яна бир карра намоён этади. Она тилимиз – ўзбек тили бой тарихга, улкан маънавий меросга эга бўлиб, асрлар давомида халқимизнинг маданияти ва адабиёти орқали сайқал топди. Буюк аждодларимизнинг бебаҳо мероси, халқимизнинг бой тарихи ва маданияти асрлар оша айнан ўзбек тили орқали бизга етиб келди. Бу тил миллатимизнинг ифтихори, ҳаётимиз ва фаолиятимизнинг ажралмас бўлаги. Она тилимизнинг бойлиги ва гўзаллиги инсон тафаккури ва ҳис-туйғуларини ҳеч бир чекловсиз ифодалаш имкониятига эга. Шоир ва ёзувчиларимиз асрлар давомида ўзбек тилида битилган асарлар орқали дунёда ўзбек тилининг қадри, нуфузини оширишда собитқадам турди. Шоиримиз Эркин Воҳидов: “Сўз – забаржад, сўз – гавҳар, олтин”, деб тилнинг қанчалик нозик ва қадрли эканини бизга тушунтирган бўлса, миллий романчилигимиз асосчиси Абдулла Қодирий “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал”, дея она тилимизнинг нуфузини эътиборини юқори баҳолайди. Ҳурматли юртдошлар! Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўша машҳур ҳикматини яна бир бор эслайлик: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадургон ойинайи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмак миллат руҳини йўқотмакдур”. Афсуски, бугунги глобаллашув даврида айрим ватандошларимиз она тилимизга нисбатан етарли эътибор бермаяпти. Айниқса, ёшларимиз орасида бошқа тилларга мойиллик кучайиб, она тилимизнинг юксак қадри тўлиқ англанмаётгани ачинарли ҳол. Буни бартараф этиш учун она тилига бўлган муносабатини янада мустаҳкамлаш, унинг гўзаллигини, бой ифода воситаларини теранроқ англашлари учун доимий равишда саъй-ҳаракатлар олиб боришимиз керак. Шу мақсадда давлатимиз тил сиёсатида ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини ошириш йўлидаги қатор ислоҳотлар орқали тилимизни халқаро миқёсда юксалтиришга катта эътибор қаратмоқда. Айни пайтда давлат томонидан кўплаб қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар қабул қилиниб, ўзбек тилининг ривожи учун кенг имкониятлар яратиляпти. Ҳозирги кунда ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошган, хорижий давлатлардаги 50 дан ортиқ олий ўқув юртида ўзбек тили ўргатилмоқда. Бу эса чет эллик ўрганувчилар, тилимизни ўрганиш учун яратилган электрон платформалар ва дарсликлар тилимизнинг халқаро майдонда ҳам кенгайиб бораётганини кўрсатади. Азиз ватандошлар! Бизнинг бурчимиз – бу улуғ меросни асраб-авайлаб, келажак авлодларга етказиш. Шундан келиб чиқиб, “Адолат” социал-демократик партияси учун ўзбек тилини янада ривожлантириш, уни замонавий дунё тилшунослик жараёнларига муваффақиятли интеграция қилиш, илм-фан ва технология соҳаларида ўзбек тилидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Сизларни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан яна бир бор табриклайман! Миллатимизнинг қудрати ва келажаги она тилимизга бўлган ҳурмат ва эътибор билан боғлиқ. Шундай экан, бугунги глобаллашув шароитида биз она тилимизни бойитиш ва ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифани бажаришимиз керак. Ўзбек тилини севиш, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз, фуқаро сифатидаги масъулиятимиздир. Она тилимизни янада улуғлаш, унинг бойлигини келажак авлодларга тўлиқ етказиш йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик! Робахон МАХМУДОВА, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

450 views

Опубликован 21 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сайловчиларимиз партиямизнинг ғоя ва мақсадларини тўғри тушуниб, бизни қўллаб-қувватлаётгани қувонарли. Зеро, “Адолат” СДП учун олий қадрият – бу инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларидир, – Робахон Махмудованинг Фарғона вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви нутқидан. Жорий йилги сайловларни фарғоналиклар ўзгача руҳда кутиб олмоқда. Муҳим сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатиб, бизни қўллаб-қувватлаётган сайловчиларимизга “Адолат” СДП жамоаси ўз миннатдорчилигини билдиради. Сиз ҳам сафимизга қўшилинг! Биргаликда тенг имкониятлар ва адолатли жамиятни барпо этамиз! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

529 views

Опубликован 20 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Интерактив мулоқотлар ва ёрқин таассуротлар — самарали тарғибот Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Фарғона давлат университетида сайловчилар билан ўтказган навбатдаги учрашуви ҳар жиҳатдан самарали кечди. Учрашув давомида Робахон Махмудова партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридаги мақсад ва ғояларни халқчил тилда, ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди. Партия етакчиси ижтимоий соҳалар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тиббиёт соҳаларини сифат жиҳатидан янада такомиллаштириш, шунингдек, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги мақомини мустаҳкамлаш бўйича таклиф этилаётган устувор ғояларга алоҳида тўхталди. Интерактив мулоқот ва ўзаро фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга партия раҳбарияти ва депутатликка номзодлардан батафсил жавоб олишди. Тадбир давомида маданият ва санъат соҳаси вакилларининг ижодий чиқишлари намойиш этилди, бу эса учрашувнинг самарали ва унутилмас таассуротларга бой ўтишига ҳисса қўшди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

375 views

Опубликован 20 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Аввал хабар берганимиздек, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Фарғона вилоятида бўлиб, сайловчилар билан учрашган эди. Учрашув давомида партия етакчиси Фарғона давлат университетидаги тарғибот-ташвиқот пункти фаолияти билан танишиб, олийгоҳ мажлислар залида вилоятдаги суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари билан учрашди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

386 views

Опубликован 20 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сиёсий Кенгаш раиси меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлди “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳибаси Туйғуной Эгамбердиева, "Эл юрт ҳурмати" ордени, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, фахрий педагог Омонжон Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова хонадонида бўлди. Партия етакчиси таълим, санъат ва адабиёт соҳаларида узоқ йиллик самарали меҳнат қилиб, фарғоналиклар орасида катта обрў ва ҳурматга сазовор бўлган, элимиз ардоғидаги соҳа фидойилари билан дилдан суҳбатлашди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

355 views

Опубликован 19 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 "Биз учун ҳаётингиз ва фаолиятингиз ибрат, айтган ҳар гапингиз ҳикмат десам, янглишмаган бўламан" — Робахон Махмудова Фарғона шаҳридаги "Нуронийлар маскани"да пиру-бадавлат отахон ва онахонлар билан суҳбатлашган партия етакчиси 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида кекса авлод ҳақида қайғуриш партиянинг доимий диққат-эътиборида бўлишини инобатга олиб, мазкур йўналишда акс этган таклифлар хусусида сўз юритди. — Бу борада кексаларга мўлжалланган турли-туман тадбирларни ўз ичига олувчи алоҳида комплекс соғломлаштириш дастури ишлаб чиқиш, айниқса, қариялар билан ишлайдиган шифокор-геронтологлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шифохоналар ва поликлиникаларда қариялар билан ишловчи шифокор-геронтолог штатини жорий этишни режалаштирганмиз, -деди Сиёсий Кенгаш раиси суҳбат чоғида. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

375 views

Опубликован 19 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Ҳудудларда "Адолат" овози жаранг сочмоқда Бўлажак муҳим сиёсий тадбир сайловолди кампанияси доирасида "Адолат" СДП фаоллик билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораётганидан хабарингиз бор. Ўзига хос томони, партия раҳбарияти вакиллари сайловчилар орасида, аҳоли ичида уларнинг таклифларини ўрганмоқда, фикр-мулоҳазаларини тинглашга ҳар қачонгиданда жиддий ёндашяпти. Партиядошлармиз томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Адолат" СДП ғоялари, Сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар ва таклифлар сайловчиларга ноодатий тарзда етказиляпти. Юртимиз кўчаларида "Адолат" СДПнинг тарғибот ишларига мўлжалланган махсус автобуслари ҳаракатланмоқда. Уларда "Ёшлар қаноти" фаоллари партия шиорларини, сайловдаги муваффақиятли иштирокини таъминлашга катта ҳисса қўшяпти. Бундан кўринадики, юртдошларимиз бугун "Адолат" ни ўзгача қаршилаб, сайловолди жараёнларида ишончли қўллаб-қувватламоқда. Яхшиси, юқоридаги лавҳани томоша қилиб, бунга ўзингиз амин бўлинг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

533 views

Опубликован 19 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Ичан-қалъа ҳудудида ўтказилган "Адолат марши" хорижлик сайёҳлар эътиборида "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан муҳим сиёсий жараён олдидан қадимий шаҳар марказида бўлиб ўтган тадбир нафақат маҳаллий аҳолини, балки хорижлик меҳмонларни ҳам диққат марказида бўлди. Маълумки, Ичан-қалъа нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон маданияти дурдоналаридан бири бўлиб, тарих ва бугунги кун уйғунлигини акс эттирувчи ноёб маскан ҳисобланади. Ана шундай бой тарихий жойда тарғибот тадбирининг ўтказилиши сайлов кампаниясига ўзига хос ранг-баранглик киритди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

310 views

Опубликован 19 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Робахон Махмудова Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди Аввал хабар берганимиздек, партия етакчиси Хоразм вилоятига қилган хизмат сафари давомида Урганч шаҳрида жойлашган Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, беморларга яратилган шарт-шароитлар, фаолият турлари ва ихтисослик йўналишлари бўйича олиб борилаётган даволаш ҳамда профилактика ишлари билан яқиндан танишганди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, марказ ташкил этилган йилларда 18 турдаги юқори технологик амалиётлар ўтказиш амалиёти мавжуд бўлган бўлса, айни пайтда бундай амалиётлар тури 30 тага етган. Марказ 115 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда кардиология, орттирилган юрак нуқсонлари ва болалар кардиохирургияси, интервенцион кардиология йўналишларидаги касалликларга ташхис қўйилади ва даволанади. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

327 views

Опубликован 17 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сўз фарғоналик партия фаолларига Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Фарғона давлат университетида сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди. Биз жараёнда иштирок этган турли соҳа вакиллари, партия фаолларининг Сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим таклифлар бўйича билдирган фикрларини ёзиб олдик. Учрашув хусусида Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси, партия фаоли Зокиржон Раҳмонов, республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори Нигора Иброҳимова, Данғара тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Баҳодир Раҳмонов ҳамда Фарғона политехника институти Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Зиёдбек Юнусовлар ўз фикр-мулоҳазаларини биз билан ўртоқлашди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

596 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5859606162•••65•••70•••75•••80•••8384