TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 10 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 18 февр.
🟦🟦🟦 АДОЛАТ БОР ЖОЙДА — ТАРАҚҚИЁТ БАРДАВОМ! Азиз партиядошлар! Бугун, 18 февраль куни мамлакатимиз сиёсий ҳаётида мустаҳкам ўринга эга бўлган, халқ фаровонлиги ва давлат равнақи йўлида изчил фаолият юритиб келаётган "Адолат" социал-демократик партияси ташкил топганига 31 йил тўлди. Албатта, кўҳна тарих учун ўттиз бир йил киприк қоққанчалик фурсат кабидир. Аммо ғояга содиқлик, тамойилда қатъийлик ва халқ ишончига муносиб бўлиш нуқтаи назаридан бу давр биз учун улкан масъулият ва синовлар йўли бўлди. Партиямиз ижтимоий адолат, ҳақиқат ва тенглик ғояларини ўз фаолиятининг устувор йўналиши сифатида белгилаб, депутатлик корпуси, маҳаллий кенгашлардаги вакиллари ва жойлардаги фаоллари орқали ушбу тамойилларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида биз нафақат ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда, балки жамият маънавий муҳитини соғломлаштириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида ҳам фаол иштирок этдик. Қонунчилик ташаббусларимиз, амалий дастурларимиз ва манзилли таклифларимиз орқали таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, хотин-қизлар ва ёшлар масалаларида аниқ ечимларни илгари суриб, уларни ҳал этишга кўмаклашдик. Айниқса, ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий тенгликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз партиямизнинг бугунги кунда жамиятдаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда. Чунки адолат — тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир. Шу ўринда партиямиз ғояларини ҳаётга татбиқ этишда бир сафда туриб меҳнат қилаётган барча фаолларимиз, депутатларимиз, ҳудудий ва бошланғич ташкилотларимиз аъзолари, ходимларимиз ҳамда сафдошларимизга миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг фидойилигингиз, ташаббускорлигингиз ва қатъиятингиз “Адолат” байроғи барча давраларда сарбаланд туришига замин яратади. Аминмизки, келгусида ҳам халқ ишончига муносиб бўлиб, юртимизда адолат, қонун устуворлиги ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлида янада жипслашган ҳолда ҳаракат қиламиз. Байрам барчамизга қутлуғ келсин! Адолат йўлидаги интилишларимиз бардавом бўлсин! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 17 февр.
🟦🟦🟦🟦 Халқчил ижтимоий сиёсатнинг мустаҳкам асослари белгиланди Мамлакатимиз ҳаётида тизимли ва чуқур янгиланишлар босқичи кечмоқда. Иқтисодиётдан тортиб энг қуйи бўғин – маҳаллагача бўлган бошқарув тизими халқаро меъёрларга уйғунлашиб, очиқлик, ҳисобдорлик ва натижадорлик тамойиллари асосида тубдан такомиллаштирилди. Энг муҳими, миллий тараққиёт концепцияси амалда ишлаётган, жамият ҳаётида аниқ сезилаётган таъсирчан механизмга айланмоқда. Яқин йилларгача тасаввур қилиш қийин бўлган кўплаб ўзгаришлар бугун реал воқелик сифатида намоён бўлмоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш" йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва "Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида"ги фармони моҳияти, аҳамиятидан ҳам яққол кўриш мумкин. Илғор хорижий тажриба ҳамда мутлақо янги ёндашув асосида ишлаб чиқилган Давлат дастурининг Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар ва 2026 йил учун энг устувор ислоҳотларни қамраб олгани муҳим аҳамият касб этади. Дастурда маҳаллаларга янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш, иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, ички бозорда талабни рағбатлантириш, замонавий касблар ва янги меҳнат бозори архитектурасини шакллантириш, экологик мувозанатни таъминлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат бошқаруви ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш каби стратегик йўналишлар устувор этиб белгиланган. Бу вазифалар фақат иқтисодий ўсишни эмас, балки барқарор ва адолатли тараққиётни таъминлашга хизмат қилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу дастурни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнида жамоатчилик фикрига кенг йўл очилди. Қисқа муддат ичида миллионлаб фуқаролар лойиҳа билан танишиб, минглаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Олий таълим муассасалари ва давлат идораларида ўтказилган муҳокамалар аҳолининг сиёсий фаоллиги ва масъулияти ортиб бораётганини яққол намоён этди. Таҳлиллар натижасида конструктив деб топилган кўплаб таклифларнинг Давлат дастурига киритилиши халқ билан мулоқотнинг амалий самарасидир. Жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий қилиш, ипотека ва электромобиллар учун кредит механизмларини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш, коррупцияга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш, жиноят ишлари бўйича судларда халқ вакиллари иштирокини таъминлаш каби ташаббуслар кенг қўллаб-қувватланди. Бу таклифлар ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги қатъий қадамлардир. Партиямиз учун мазкур дастурлар ғоявий ва мазмун жиҳатдан ҳамоҳанг. Дастурий мақсадларимиз марказида ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тамойили туради. Жазо сиёсатини такомиллаштириш ва унинг муқаррарлигини таъминлаш орқали жамиятда адолат ҳиссини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши тизимли ёндашув, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш — партиямиз электорати манфаатларига тўлақонли мос келади. Ислоҳотлар ижросини парламентдаги фракциямиз ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик корпуси орқали изчил назорат қилиб бориш, жамоатчилик фикрини етказиш ва қонунчилик ташаббуслари билан уларни янада такомиллаштиришга эътиборни кучайтирамиз ва чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқамиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 16 февр.
🟦🟦🟦 Фракция аъзолари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг Судьялар олий кенгаши раисининг ахбороти билан танишувида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди. Депутатлар судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида Судьялар интизомий ҳайъатини ташкил этиш орқали судьяга нисбатан интизомий жазо қўллашнинг холис тартибини яратиш таклифини алоҳида эътироф этдилар. Шунингдек, суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш йўналишидаги тизимли чора-тадбирларни изчил давом эттириш юзасидан берилган бир қатор тавсиялардан келиб чиқиб, фракция олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди. Шундан сўнг, депутатлар “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартиби лойиҳасини шакллантириш, доимий комиссиялар ишини мувофиқлаштириш ва бошқа ташкилий ваколатларга эга Кенгаш Раёсати институтини жорий этиш ва унинг иш фаолияти тартибини белгилаш кўзда тутиляпти. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 16 февр.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 14 февр.
БОБУР ВА АДОЛАТ ҒОЯЛАРИ МУШТАРАК Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат буюк давлат арбоби ва нодир истеъдод соҳиби, балки адолатни давлат бошқарувининг устувор тамойили сифатида қадрлаган ҳукмдор сифатида ҳам тарихимизда ўчмас из қолдирган. Зеро, Бобур ва адолат ғоялари ўзаро муштарак тушунчалардир. Бобокалонимиз ёшлик чоғиданоқ сиёсий курашлар ичида оғир синовларни бошидан кечирди. Ана шу мураккаб давр унинг шахсиятини шакллантирди, адолат ва инсофни ҳаёт мезонига айлантирди. “Бобурнома” асарида у воқеаларни қандай бўлса, шундайлигича, беғараз ва холис баён қилади. Ўз камчиликларини ҳам яширмайди. Бу бобомизнинг ички адолат ҳисси, ҳақиқатга содиқлигидан далолатдир. Давлат бошқарувида адолат тамойили Бобур учун шиор эмас, амалий дастур бўлган. У қайси юртда ҳукмронлик қилмасин, аҳолининг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашни ўзининг асосий вазифаси деб билган. Тарихий манбаларда қайд этилишича, Бобур солиқ тизимида тартиб ўрнатишга, ортиқча зўравонлик ва талон-тарожнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратган. Қўшин интизомини кучайтириб, амалдорлардан аҳолига нисбатан зулм ва ноҳақликка йўл қўймасликни талаб қилган. Бобурнинг адолат ҳақидаги қарашлари унинг шеъриятида ҳам яққол кўринади. У инсон қадрини улуғлайди, инсоф, виждон ва покликни тарғиб қилади. Шоир сифатида у қалб эҳтиёжини сўзга айлантирган бўлса, ҳукмдор сифатида ана шу ғояларни давлат сиёсатига татбиқ этган. Бундай уйғунлик тарихда кам учрайди. Аксарият ҳолларда сиёсий манфаатлар инсонпарвар ғояларга соя солиб қўяди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур бошқарувида эса бундай зиддият кўзга ташланмайди. У мағлубиятга учраганида ёки оғир вазиятга тушиб қолганида ҳам одил қарор чиқаришга интилади. Қўл остидаги амирлар ёки саркардаларнинг хатолари учун жазо беришда шахсий адоватга эмас, давлат манфаати ва адолат мезонига таянади. Ушбу қатъияти сабаб турли миллат ва дин вакилларини бир давлат остига бирлаштира олди. Бошқарув услубидаги бағрикенглик ва тенглик тамойили дилбар шахс сифатида Бобур шахсиятини тарихга муҳрлади. Бугун Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан бораётган мамлакатимизда адолат ғояси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, очиқлик ва шаффофликни кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсадга хизмат қилмоқда. Ушбу жараёнда тарихий меросимиз, хусусан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ аждодларимизнинг тажрибаси ва қарашлари биз учун маънавий таянч вазифасини ўтайди. “Адолат” СДП ўз дастурий мақсадларида ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини мустаҳкамлашни асосий вазифалардан бири сифатида белгилаган. Бу борада Бобур мероси биз учун фақат тарихий хотира эмас, балки амалий сабоқдир. Улуғ бобокалонимизнинг 543 йиллиги муносабати билан унинг меросини чуқур ўрганиш, айниқса, адолатга оид қарашларини ёш авлод онгига сингдириш долзарб вазифамиздир. Таълим муассасаларида, илмий анжуманларда, оммавий ахборот воситаларида Бобур меросини кенг тарғиб этиш орқали жамиятимизда адолат ва инсоф қадриятларини мустаҳкамлашга интиламиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 12 февр.
🟦🟦🟦🟦 АДОЛАТ УСТУВОР БЎЛСА, ТАРАҚҚИЁТ БАРҚАРОР БЎЛАДИ Давлатимиз раҳбари бугун Судьялар олий кенгаши раисининг ахбороти билан танишди. Бунда, аввало, суд тизимини коррупциядан холи соҳага айлантириш, суд мустақиллигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани мамлакатимиз ҳуқуқий тараққиётида муҳим босқич бошланаётганидан дарак беради. Мамлакатимизда жорий йил коррупцияга қарши курашиш бўйича “фавқулодда ҳолат” эълон қилинганидан барчамиз хабардормиз. Судлар давлат ҳокимиятининг алоҳида бўғини сифатида ушбу жараёнда намуна бўлиши керак. Агар суд тизими шаффоф ва холис бўлса, жамиятда адолатга ишонч мустаҳкамланади, қонун устуворлиги таъминланади. Ҳисоботда қайд этилганидек, соҳада кадрлар сифатини ошириш ва масъулиятни кучайтириш бўйича амалий ишлар тизимли олиб борилмоқда. Ўтган бир йил ичида 135 нафар номзоднинг илк бор судьялик лавозимига тайинлангани, 286 нафар судьянинг қайта тайинлангани ва 241 нафар тергов судьяларидан иборат корпуснинг шакллантирилгани профессионализмни оширишга қаратилган муҳим қадамлардир. Бироқ, энг муҳим жиҳат масъулият ва жавобгарлик масаласига принципиал ёндашув намоён бўлаётганидадир. Судьялик қасамёдини бузган ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаган судьяларнинг лавозимидан озод қилиниши, айрим ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилаётгани суд тизимини ҳалол соҳага айлантиришда алоҳида қатъият мавжудлигини кўрсатади. Суд мустақиллигини таъминлаш судьяни ташқи босимлардан ҳимоя қилишгина эмас, балки унинг фаолиятини ортиқча маъмурий юкламалардан ҳам халос этишдир. Шу жиҳатдан “Суд маъмурчилиги” институтини жорий этиш ташаббуси эътиборга молик. Чунки судья фақат одил судлов билан шуғулланиши керак. Ташкилий, хўжалик ва маъмурий вазифалар алоҳида профессионал структура зиммасига юклатилса, адолатли қарор қабул қилиш жараёни янада самарали бўлади. Судьялар интизомий ҳайъатини ташкил этиш таклифи ҳам тизимда холис ва шаффоф жараённи таъминлашга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Бу орқали судьяларга нисбатан жазо чоралари қўллашда субъективлик ва турли таъсирларнинг олди олинади. Бундай механизмлар суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш билан бирга, унинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ҳам кучайтиради. Бундан ташқари, судьялар ва уларнинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бу, ўз навбатида, коррупцияга қарши курашда янги босқични бошлаб беради. Зеро, бу амалиёт кўплаб ривожланган давлатларда самарали восита сифатида қўлланиб келмоқда. Молиявий шаффофлик судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган омилларни камайтиради. Шу билан бирга, суд аппарати ходимлари учун комплаенс-назорат тизимини жорий этиш орқали фақат судьялар эмас, балки бутун тизимда ҳалоллик стандартлари мустаҳкамланади. Биз, “Адолат” СДП фаоллари суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Қувонарлиси, 10 март – Халқаро аёл судьялар кунини нишонлаш бўйича режалар белгилангани хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бугун жамиятимизда адолатга бўлган талаб ҳар қачонгидан ҳам юқори. Фуқаролар судга мурожаат қилар экан, адолатли қарорни кутади. Шу нуқтаи назардан, суд тизимини шаффоф ва мустақил институтга айлантириш мамлакат тараққиётининг ҳал қилувчи омилидир. Зеро, кучли суд – кучли давлат демакдир. Адолат устувор бўлган жамиятдагина барқарор тараққиёт, иқтисодий ўсиш ва фуқаролар фаровонлиги таъминланади. Суд тизимидаги бугунги ислоҳотлар айнан шундай юксак мақсадларга хизмат қилишига ишонамиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 12 февр.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди. Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович умрини мамлакатимиз ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини ривожлантиришга бағишлаган инсон эди. Айниқса, мустақиллик йилларида давлатчилигимизнинг юридик асосларини ривожлантириш борасида самарали фаолият юритди. Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, давлат хизмати ва ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи, Хавфсизлик кенгаши котиби ҳамда давлат маслаҳатчиси лавозимларида меҳнат қилди. Юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович, аввало, талабчан ва меҳрибон устоз эди. Ўз билим-тажрибасини ёш ҳуқуқшуносларни тарбиялашдай машаққатли ва шарафли ишга сафарбар этиб, ҳуқуқшунослик соҳасида ўз мактабини яратди. Устоз ўзбек юриспруденсиясини такомиллаштиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун давлатимиз томонидан II даражали “Шон-шараф” ордени ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан мукофотланган. Кўп қиррали фаолияти билан халқимиз орасида катта обрў-эътибор қозонган устоз Мир-Акбар Ҳожи-Акбаровичнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Опубликован 10 февр.
🟦🟦🟦🟦 Бугунги Омбудсман инсон ҳуқуқлари соҳасида амалий ҳимоя ва ортиб бораётган ишончмоделигаайланмоқда Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони саналади. Бу борада парламент назорати институти сифатида Омбудсман фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. У нафақат мурожаатларни кўриб чиқади, балки давлат органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва адолат қай даражада таъминланаётганини намоён этади. Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти юзасидан маъруза фракциямиз томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Таҳлиллар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ишлар изчил давом этаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, 2025 йилда 26 372 та мурожаат келиб тушгани (аввалги йилга нисбатан 12,6 фоизга кўп) фуқароларнинг мазкур институтга ишончи ортиб бораётганидан далолат беради. Давлат органларига киритилган 194 та таъсир чорасининг 159 таси ижобий ҳал қилингани идоралараро ҳамкорлик натижадор тус олаётганини кўрсатади. Омбудсманнинг маҳаллаларда учрашувлар ўтказгани эса инсон ҳуқуқлари ҳимояси жойларгача етиб бораётганини англатади. Ҳисобот даврида ундирилган ва ундирилиши белгиланган 11 миллиард 82 миллион сўм маблағнинг катта қисми фуқаролар эҳтиёжларига йўналтирилгани ҳам амалий натижадорлик ифодаси ҳисобланади. Муҳокама якунида “Адолат” СДП фракцияси Омбудсман фаолиятини мазмунли ва самарали, деб баҳолаб, маърузани маъқуллади. Шу билан бирга, жазони ижро этиш муассасаларидаги хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда хорижда тазйиққа учраётган ватандошлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш зарур, деган хулосага келди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 9 февр.
🟦🟦🟦 Электрон тижоратнинг шаффоф ва очиқ экотизими яратилади Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида Президентимизнинг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Депутатлар партия Соҳибқирон бобомизнинг “Куч – адолатда!” деган умуминсоний чақириғини ўз шиори сифатида қабул қилган сиёсий куч сифатида давлат раҳбарининг ушбу қарорини қўллаб-қувватлашини таъкидладилар. Мазкур ҳужжат ёш авлод тарбиясида янги имкониятлар эшигини очиши қайд этилиб, ҳар йили апрель ойини “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилиш ташаббуси халқимизда тарихий онгни юксалтириш, ўқувчи ва талаба ёшлар қалбида миллий ғурур ҳамда масъулият туйғусини кучайтиришга хизмат қилиши урғуланди. Шундан сўнг, фракция аъзолари электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 9 февр.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 9 февр.
АДОЛАТ ҒОЯЛАРИ НАВОИЙ БОБОМИЗДАН МЕРОС Бугун инсоният тарихидаги барча даврларнинг энг буюк шоири, мутафаккир ва давлат арбоби ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун. Ўтмишимизнинг ҳар бир саҳифаси у кишининг ибратли ҳаёти, улуғвор асарлари ва эзгу ғоялари билан боғлиқ. Алишер Навоий нафақат шоир, балки давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам тарихимизда муҳим аҳамият касб этади. Унинг ижоди юксак маънавият, адолат ва инсонпарварлик ғоялари билан уйғунлашган. Улуғ алломанинг ижодий мероси инсониятни асрлар давомида маърифатга чорлаб келгани бежиз эмас. Бобомиз бутун умри давомида инсон ахлоқини юксалтириш ва халққа зиё улашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Унинг асарларида инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жамиятни ижтимоий адолат асосида бошқариш ғоялари устуворлик қилади. Айниқса, адолат ғояси Навоий ижодининг марказини ташил қилиши эътиборга молик. Ўзи ҳам давлат арбоби сифатида ана шу ғояга қатъий амал қилган. Зеро, “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби асарларида ёритилган адолатли бошқарувга оид фикрлари бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Улуғ бобокалонимизнинг давлатчилик ва жамоатчилик фаолияти ҳам унинг юксак инсоний фазилатини намоён қилади. У киши ўз даромади ҳисобидан Ҳиротда “Ихлосия”, “Шифоия”, “Низомия” мадрасалари, “Халосия” хонақоҳини ва яна бир қанча масжидларни, Марвда “Хисравия” мадрасасини, бундан ташқари 9 та ҳаммом, 20 та ҳовуз, 90 та работ барпо қилганлари бугунги кунимиз учун ҳам ибратдир. Бир сўз билан айтганда, ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий бобомизнинг «Адолат — мамлакатнинг ободлиги ва халқнинг шодлигидир», деган пурмаъно фикрлари бугун ҳам Янги Ўзбекистон бунёдкорларининг бош ғоясидир. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags