TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 75 из 84 · 1,001 постов
#ВИДEОРEПОРТАЖ ⚖️Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида ўтказилган «Эркин ва очиқ ОАВ – адолатли фуқаролик жамиятининг муҳим шарти» мавзусидаги маданий-маърифий тадбир жараёнидан видеорепортаж. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 27 июн.
СИЗ ЖАМИЯТ КЎЗГУСИСИЗ! Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сиз инсон манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, демократиянинг муҳим йўналишлари ҳисобланмиш сайлов ва суд соҳасида одилликни таъминлаш борасидаги ишларни аҳолига ёритишдек шарафли вазифани адо этиб келмоқдасиз. Бугун мамлакатимизда сўз ва фикр эркинлигини таъминлаш борасидаги ролингиз, жамият ҳаётидаги иштирокингиз ҳар қачонгидан-да, долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Чунки жаҳон ахборот майдони ҳозирда маълумот, ахборот тарқатиш билан бирга турли ёт ғоялар, мафкураларнинг кураш ўчоғига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шиддатли давримизда кечаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва хабарларни тўғридан-тўғри, манфаатлар мувозанатини сақлаган ҳолда етказиш замон талабига айланган. Шу нуқтаи назардан, соҳа вакилларининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, жойларда фуқароларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммо ва камчиликларни холис, тезкор ёритиш орқали мутасаддиларнинг масъулиятини оширишдаги ўрни нечоғлиқ муҳим эканлигини яхши биламиз. Қадрли журналист ва блогерлар! Ахборот технологиялари замонавий медиамаконда кун сайин янги қиёфа касб этаётган матбуот ва интернет соҳасидаги таҳлилий-танқидий материалларингиз давлат, шу жумладан, депутатларнинг аҳоли билан тизимли ишлашига йўл очмоқда. Натижада аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалмоқда, халқнинг давлатга бўлган ишончи тобора ортмоқда. Албатта, масъулият, самимийлик, ҳамиша фаол фуқаролик позициясига таянадиган касбингиз, тезкорлик, холислик ва аниқлик принципи асосида фаолият юритишингиз халқ ва давлат ўртасида ишончли вакил бўлишингизни таъминламоқда. Сизнинг ҳар бир ижодий ишингиз халқ фикрини шакллантиради, фуқароларимизга юртга дахлдорлик туйғуси билан яшашни ўргатади. Сўзнинг залвори ва қалам ортидан қадр топиб, эъзоз ва эҳтиромга сазовор бўлиш оммавий ахборот воситаларининг ҳар бир вакили учун чинакам бахт ва эътирофдир. Шу ўринда яна бир бор алоҳида қайд этиб ўтмоқчиманки, мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларини тўлақонли қўллаб-қувватлаш ва янада ривожланишига ҳисса қўшиш бундан буён ҳам Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаверади. Ватанимизнинг демократик қиёфасини шакллантириш, уни дунёга тараннум этишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган сиз, азиз журналист ва муҳаррирлар, режиссёр ва операторлар, блогерлар, теле-радио каналлар, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахона ходимлари – барча-барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни, касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, ижодий ва касбий баркамоллик тилайман! Ҳамиша қаламингиз ўткир, сўзингиз кескир, объективингиз чақноқ бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 26 июн.
Оммавий ахборот воситалари партия эътиборида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан, бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида ўзининг юқори салоҳияти ва профессионал маҳорати билан жамиятда холислик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида фаол меҳнат қилаётган ОАВ вакилларини табриклаш ва тақдирлашга бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова тадбирни кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда мамлакатимизда соҳа ходимларига яратилаётган кенг имкониятлар, матбуот ходимларининг жамиятимиз ривожида тутган ўрни ҳақида сўз юритаркан, техника асрига айланган айни замонамизда ҳаётимизни бир дақиқа бўлса ҳам информацияларсиз, матбуотсиз тасаввур этиб бўлмаслиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Қолаверса, соҳа вакилларининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, жойларда фуқароларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммо-камчиликларни холис, тезкор ва адолатли ёритиш орқали мутасаддиларнинг масъулиятини оширишдаги ўрни ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлиги таъкидланди. Партия етакчиси юртимизда кечаётган ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни жамоатчиликка холис ва ҳаққоний етказиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган матбуот ходимларини табриклаб, ҳалол меҳнати, юксак касбий маҳорати ва танлаган ишига содиқ ҳамда фидойиликлари учун миннатдорлик билдирди. Учрашувда оммавий ахборот воситаларини тўлақонли қўллаб-қувватлаш ва янада ривожланишига ҳисса қўшиш бундан буён ҳам Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолиши таъкидланиб, соҳада самарали фаолият олиб бораётган бир қатор ОАВлар ходимлари партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Байрамона шукуҳ ва самимий давра суҳбати асносида давом этган тадбир жараёнида партия вакиллари ва журналистлар юртимиздаги янгиланишлар, партия ғояларининг амалиётга кенг татбиқ этилаётгани, шунингдек, замонавий ахборот медиамаконида кузатилаётган тенденциялар хусусида ўзаро фикр алмашдилар. Тадбир якунида журналист ва блогерлар келгусида ҳам адолат ва қонун устуворлиги йўлида партия билан биргаликда ишлашга тайёр эканликларини изҳор этиш билан биргаликда соҳа ходимларига кўрсатилаётган эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 23 июн.
Бугун, 23 июнь – Халқаро Олимпия куни 1894 йил айнан ушбу санада Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган. Шундан бошлаб, мазкур байрам бутун дунёда тинчлик ва саломатлик элчиси сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Мамлакатимизда ҳам ушбу сана ҳар йили ўзгача тарзда қарши олинади. Жойларда оммавий спорт тадбирлари ташкил этилади. Югуриш мусобақалари уюштирилади. Дарҳақиқат, ҳар қандай жамият ривожланишининг асоси бўлган аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашда соғлом турмуш тарзи ҳамда спортнинг ўрни беқиёсдир. Боиси, спорт нафақат жисмоний саломатликни мустаҳкамлаш, балки инсоннинг руҳий ҳолатини яхшилаш, ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш ва пировардида барқарорлик ҳамда тараққиётга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, ўзининг дастурий мақсадларида аҳоли саломатлигини сақлаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи ва спортни кенг оммалаштириш, ўзаро бирдамлик, барқарорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келаётган сиёсий куч сифатида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, унинг бир миллион нафардан зиёд аъзолари учун ушбу сана ўзгача аҳамиятга эга. Айниқса, спорт ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол вояга етиши, мамлакатни дунё миқёсида танитишнинг энг самарали воситаларидан биридир. Бу борада мамлакатимиз спортчилари халқаро чемпионатларда эришган ютуқлари билан нафақат ўз номларини, балки Ватанимизнинг шон-шуҳратини ҳам юксакларга кўтаришмоқда. Бугунги байрам муносабати билан, барча спортчиларимизга, мураббийларимизга ва спорт ихлосмандларига мустаҳкам соғлиқ, янги зафарлар тилаймиз! Жонажон Ўзбекистонимиз байроғини халқаро ареналарда янада баланд ва мағрур кўтаришингизда омад доимо ёр бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 22 июн.
"Адолат" – инсон қадри учун! Адолат ва инсон қадри – бу икки тушунча жамиятда барқарорлик ва тараққиётни таъминловчи муҳим асослардан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, куни кеча Ангрен университетида партиямиз ташаббуси билан «Адолат – инсон қадри учун!» мавзусида ўтказилган тадбир ҳар жиҳатдан аҳамиятли бўлди. Ўзаро очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди. Партия етакчиси йиғилганларга инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида атрофлича тушунча берар экан, бу борада партиянинг дастурий мақсадларида белгиланган муҳим таклифларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилаётгани ва келгусидаги режалари ҳақида маълумот берди. Қайд этилганидек, инсон қадри ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш партиянинг асосий мақсадларидан биридир. Шу боисдан мазкур йўналишда партия қатор ташаббусларни илгари суриб, муҳим чора-тадбирларга эътибор қаратмоқда. Айниқса, коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ҳар бир фуқаро учун фаровон ҳаёт яратиш каби масалалар партия Сайловолди дастурида асосий ўринни эгаллайди. Тадбирда сўз олган университет ректори, юридик фанлари доктори, профессор Комилжон Синдоров ва профессор-ўқитувчилар бугунги кунда гендер тенгликни таъминлаш борасида эришилаётган ижобий натижалар, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб, партиянинг ушбу йўналишдаги лойиҳалари ва саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Жараёнда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга партия фаоллари ва соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олиш баробарида мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Тадбир якунида партия ғояларига хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова томонидан аъзолик гувоҳномалари топширилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 21 июн.
Шубҳасиз, мазкур йиғилишда Президентимиз илгари сурган ташаббуслар партиямиз ғоялари билан ҳамоҳанг эканлиги зиммамизга янада улкан масъулият юклайди. Видеоселектор йиғилишида илгари сурилган янги ташаббуслар Янги Ўзбекистонда муҳандислик соҳаси обрўли ва қизиқиш юқори касб, тўғрироғи ҳунарга айланишига сабаб бўлиши билан ҳаммамиз учун аҳамиятлидир. Ишончим комилки, иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш учун бизга сув билан ҳаводек зарур бўлган юқори малакали муҳандис-технологлар қатлами шаклланишига партиямиз ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. Биз ишонамизки, бу чора-тадбирлар мамлакатимизда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада кучайтиради, инновацион иқтисодиётга ўтиш жараёнини тезлаштиради ва пировардида Янги Ўзбекистоннинг жадал ривожланишига хизмат қилади. «Адолат» социал-демократик партияси бу йўналишдаги ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этишга, ўз таклиф ва ташаббуслари билан жараённи қўллаб-қувватлашга тайёр. Зеро, илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги – Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг гаровидир. Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#МУНОСАБАТ МУҲАНДИС – ЗАМОНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИНГ ЛОКОМОТИВИ Фан ва инновацион технологиялар бемисл ривожланаётган XXI асрга келиб ишлаб чиқариш, саноат каби кўплаб соҳаларда муҳандисларнинг ўрни ва аҳамияти чандон ошиб кетди. Бугун қайси юқори ривожланишдаги мамлакатни қараманг, албатта, рақобат тобора кучайиб бораётган дунё бозорини эгаллашда айнан инженер-техник ходимларнинг салоҳияти, интеллекти, доимий изланувчанлигига таянганига шоҳид бўласиз. Биргина мисол билан кифояланайлик. Кун чиқар юрти завод-фабрикаларида меҳнат қиладиган муҳандис-технологлар йилига энг камида битта салмоқли, иқтисодий самараси улкан ихтиро ҳамда ўнлаб рационализаторлик таклифлари учун патентлар олиши оддий ҳолга айланган. Шу сабабдан ҳам Япониянинг муҳандис зоти борки, доимий изланишда, таъбир жоиз бўлса, мунтазам яратишда. Бундай ижодий муҳитга ҳавас қилмай бўладими! Албатта, ҳаваснинг ўзи билан иш битмайди. Шу боис, юртимизда ҳам мана шундай кунларни янада яқинлаштириш учун навбатдаги дадил қадам ташлангани барчамизни мамнун этди. Давлатимиз раҳбари раислигида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши бу соҳада муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилгани, энг муҳими, муҳим, изчил ўзгаришлар сари юз тутилгани билан ҳам ижтимоий ҳаётимизда ўзига хос воқеа бўлди. Ҳа, барчамиз кўриб турибмиз, афсуски, соҳада бир қанча муаммо ва камчиликлар етарли, ҳатто ортиқ даражада тўпланиб қолган. Бу эса олийгоҳ ва саноат корхоналари ўртасида интеграциянинг йўқолишига, 36 та олийгоҳнинг муҳандислик соҳаларига оид йўналишларни битираётган 67 минг талабадан 60 фоизи ўз соҳаси бўйича ишламаслигига сабаб бўляпти. Ваҳоланки, йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилиб, 150 минг атрофида иш ўрни яратилаётган пайтда муҳандис кадрларни илғор жаҳон тажрибалари асосида ўқитиш, улар олган билим ва кўникмасини амалиётда тизимли қўллашини тўғри ташкил этиш сув ва ҳаводек зарурлиги ҳеч кимга сир эмас. Зеро муҳандислик тармоқлари иқтисодиётнинг асосий йўналиши сифатида мамлакат тараққиётини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга. Сўзимизни биргина жорий йилнинг ўзида давлат инвестиция дастурлари асосида 21 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши, 37,5 миллиард долларлик хорижий ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши назарда тутилгани ҳам исботлайди. Бугунги кунда инновациялар ва муҳандис кадрларнинг муҳим аҳамияти алоҳида қайд этилган йиғилишда соҳани ривожлантириш учун амалиётга татбиқ этиладиган ташаббуслар ва таклифлар билдирилди. Жумладан, энди олий таълим муассасаларининг тажриба ишлаб чиқариш корхоналари мақоми қонун билан мустаҳкамланиши, уларга IТ-парк резидентларига қўлланилаётган имтиёзлар берилиши, шунингдек, шуъба корхонаси ишчисининг камида 60 фоизи докторант ва талабалардан иборат бўлиши соҳа ривожида дадил қадам бўлади, албатта. «Адолат» социал-демократик партияси Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларни изчил давом эттирмоқда. Чунончи, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, халқаро таълим стандартларига асосланган ўқув-услубий материаллар ва ўқув дастурлари, етакчи педагогик технологияларни ўқув жараёнига кенг жорий қилиш орқали ўқув сифатини ошириш масалаларига кенг эътибор қаратмоқдамиз. Шунингдек, партиямиз илмий ва инженер-техник ходимлар манфаатларининг самарали ҳимоясини таъминлашга ҳам жиддий эътибор беришни мақсад қилган.
Hashtags
Опубликован 20 июн.
🎞 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг пойтахтимизни Учтепа туманидаги «Шарқ юлдузи» маҳалласи аҳолиси ҳолидан хабар олиш ва улар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларига ечим топишга қаратилган сайёр қабули "Yoshlar" телеканали эфирларида ёритилди. Сайёр қабул давомида партия етакчиси уйма-уй юриб, имконияти чекланган хотин-қизлар, бемор кексалар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашаркан, улар учун мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигини тиклаш борасида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар ҳақида атрофлича тушунча берди. Айниқса, жараёнларда имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаси ва бошқа рўзғор учун керакли анжомлар топширилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатилгани муборак Қурбон ҳайити арафасида ўзгача моҳият касб этди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 16 июн.
САЙЁР ҚАБУЛЛАР ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизга татбиқ этилаётган янгиликлар аҳоли фаровонлиги, фуқароларнинг дарду-ташвишларини ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этиш, пировардида халқимизни рози қилиш орқали юрт тараққиётини таъминлашни кўзда тутади. Бу борада жойларда турли давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, сайёр қабуллар, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг пойтахтимизни Учтепа туманидаги «Шарқ юлдузи» маҳалласи аҳолиси ҳолидан хабар олиш ва улар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларига ечим топишга қаратилган сайёр қабули ҳар жиҳатдан самарали кечди. Сайёр қабул давомида партия раҳбари аҳоли вакилларининг мурожаатларини тинглаб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш баробарида, тадбирда иштирок этаётган Учтепа тумани ҳокимлиги масъуллари ҳамда «Шарқ Юлдузи» маҳалласи фаолларига мазкур масалаларнинг ижобий ҳал этилишида керакли тавсияларни берди. Дастлаб, «Шарқ Юлдузи» МФЙ биносида Учтепа тумани ҳокимлиги масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирокидаги сайёр қабулдан бошланган тадбир ҳудуддаги ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар хонадонларидаги учрашувлар асносида давом этди. Партия етакчиси уйма-уй юриб, имконияти чекланган хотин-қизлар, бемор кексалар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан суҳбатлашаркан, улар учун мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигини тиклаш борасида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар ҳақида атрофлича тушунча берди. Шунингдек, «Адолат» СДПнинг ижтимоий соҳага йўналтирилган дастурий мақсадлари ҳаётга самарали татбиқ этилаётгани, келгусида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари партиянинг доимий эътиборида бўлишини таъкидлаб ўтди. Қолаверса, жараёнларда имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаси ва бошқа рўзғор учун керакли анжомлар топширилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатилгани муборак Қурбон ҳайити арафасида ўзгача моҳият касб этди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 16 июн.
МЕҲР-ОҚИБАТ, ЭЗГУЛИК ШОДИЁНАСИ Қадрли партиядошлар, азиз юртдошлар! Қалбларни сурур, фахр ва қувонч туйғулари чулғаб олган айни лаҳзада курраи заминдаги аҳли мусулмон учун эзгулик, яхшилик, оқибат ва қадр айёми бўлмиш – Қурбон ҳайити муносабати билан сиз, азиз юртдошларимизни қутлаётганимдан чексиз бахтиёрман. Инсонпарварлик, меҳр-оқибат, биродарлик каби эзгу фазилатларга йўғрилган бу муқаддас тантана ҳар биримизни муштарак ришталар билан боғлайди, қалбларимизга меҳр уруғини қадайди. Янги Ўзбекистонда кечаётган шиддатли ва ҳаётбахш ўзгаришлар, инсон қадрини улуғлаш олий босқичга кўтарилгани бу азиз ва мўътабар куннинг барча фазилат ва хусусиятлари билан ҳамоҳанг эканлигини англатади. Шу куни Ватанимизда Қурбон ҳайити билан боғлиқ гўзал урф одат ва маросимлар амалга оширилади. Қурбон ҳайити умумхалқ байрами, шодиёна кун сифатида кенг нишонланади. Шу куни мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратлар ташкил этилишида ҳам чуқур ҳикмат бор. Қадрли юртдошлар, азиз партиядошлар! Ушбу мунаввар лаҳзаларни яқинларимиз ва қариндошларимизни йўқлаш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, муҳтожлар ва йўқсилларнинг кўнглини кўтариш каби солиҳ амаллар билан ўтказиш байрам файзини ошириб, унинг кўркига янада кўрк қўшиши барчамизга аён. Сизларни яна бир бор муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларингизга файзу барака, ишларингизга ривож тилайман! Жонажон Ватанимиз осмонига ҳамиша мусаффолик, Ўзбекистонимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, эл-юрт манфаати йўлидаги хайрли ишларимизга юксак муваффақиятлар ёр бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 15 июн.
⚖️️ Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида партия ходимлари учун навбатдаги сиёсий ўқув семинари ўтказилди. Тадбир аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бугун мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, кенг кўламли янгиланишлар ҳақида сўз юритиб, уларнинг самарадорлигини таъминлашда партия олдида турган муҳим вазифаларга атрофлича тўхталди. Шунингдек, партия ходимлари ва фаолларининг сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтиришда сиёсий ўқувларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда адолатли, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида салмоқли ишлар қилинди. Албатта, мазкур ислоҳотларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилишида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вакиллари, депутатлари ҳам нафақат фаол иштирокчи, балки ташаббускор сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Тадбирда бу каби сиёсий ўқувлар партия вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш орқали белгиланган мақсадларнинг янада натижадорлигини таъминлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди. Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Опубликован 14 июн.
Жисмоний ҳаракат – хотин-қизлар саломатлиги гарови Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова билан учрашув бўлиб ўтди. «Хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш кечиришларида спортнинг ўрни» мавзусидаги тадбирда партия раҳбари жамиятда хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини таъминлашда спортнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, спорт нафақат жисмоний соғликни яхшилаш, балки руҳий ҳолатни барқарорлаштиришда ҳам муҳим ўрин тутишини қайд этди. Шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни оммалаштиришда партиянинг роли ва вазифалари ҳақида сўз юритилар экан, бу борадаги ташаббуслар, амалга оширилаётган лойиҳалар ва дастурлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Қолаверса, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирларга ҳам атрофлича эътибор қаратилди. Тадбир якунида Робахон Махмудова партияга аъзо бўлиш истагини билдирган талаба-ёшларга аъзолик гувоҳномаларини топширди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube