TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 2 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 20 апр.
🚫🟦🟦🟦 Рақамли секторга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ошади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Депутатлар сўнгги йилларда иқтисодиётимиздаги юқори ўсиш суръатларини таъминлашда қурилиш индустрияси энг асосий локомотивлардан бирига айланиб бораётганини қайд этдилар. Бугунги кунда соҳада 10 мингга яқин янги корхоналар ташкил этилиши, 3,5 миллион аҳолининг бандлиги таъминлангани ижтимоий барқарорликнинг муҳим омили эканлиги урғуланди. 💬 Фракция аъзоси Гулнорахон Абдувоҳидова мазкур масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар юртимизда қурилиш ва урбанизация соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилишини таъкидлади. ✒️Шунингдек, йиғилишда “Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди. Ушбу Конституциявий қонун лойиҳасининг мақсади — Рақамли технологиялар халқаро марказининг махсус ҳудуд сифатидаги мақомини ва унинг ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилашдан иборат. 🔴БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 20 апр.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 16 апр.
🟦🟦🟦🟦 Тадбиркорни жазолаш эмас, қўллаб-қувватлаш – устувор мақсад Сир эмас, кучли ва ташаббускор тадбиркор — иқтисодий юксалишнинг асосий иштирокчисидир. Шу сабаб, ривожланган ва бизнес муносабатларини муваффақиятли йўлга қўйган ҳар қайси давлат тажрибасида ишбилармоннинг ҳуқуқий дахлсизлиги ва уларни асоссиз текширув ва аралашувлардан ҳимоя қилиш энг устувор вазифа ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча, 15 апрелда қабул қилинган “Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида” ги қарор эса бизнес вакилларининг зиммасидаги маъмурий юкни енгиллаштириш ва давлат идораларининг масъулиятини юксалтириш йўлидаги муҳим ҳужжат бўлди. Албатта, ушбу қарорнинг амалий аҳамияти, аввало, иқтисодий рағбатлантиришнинг янги механизмлари жорий этилаётганида намоён бўлади. Жумладан, ваколатли орган томонидан қўлланган молиявий жаримани тадбиркор бир ой ичида ихтиёрий равишда 50 фоиз миқдорда тўласа, жариманинг қолган қисми бекор қилинади. Бу, ўз навбатида, тадбиркор учун молиявий енгиллик яратиш билан бирга, йўл қўйган хатосини камроқ талафот билан тузатиш имкониятидир. Шунингдек, қўлланган молиявий жарима суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби ўрнатилмоқда. Бунда ишбилармон бир ой давомида жарима суммасининг олтидан бир қисмини (1/6) тўлаганда, бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби ҳеч қандай қўшимча рухсатномаларсиз автоматик равишда амал қилади. Бу тадбиркорнинг айланма маблағларини сақлаб қолиш, унинг банкрот бўлишининг олдини олиш ва фаолиятини тўхтатмасдан давом эттиришига қаратилган иқтисодий ҳимоя дастаги демакдир. Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб “Ягона давлат назорати” тизимида жарималарнинг электрон реестри юритилиши коррупцион хавфларни минималлаштиради. Эндиликда реестрга киритилмаган ва электрон имзо билан тасдиқланмаган ҳар қандай жазо чораси юридик кучга эга бўлмайди. Бу назорат қилувчи органларнинг ўзбошимчалигига чек қўйиб, ҳар бир жариманинг қонуний асосларини шаффоф кўринишга келтиради. Эътиборлиси, суд томонидан “ноқонуний” деб топилган жарима маблағларининг 15 кун ичида, ҳатто кечиктирилган ҳар бир кун учун фоизлар билан қайтарилиши — давлат ва бизнес ўртасидаги муносабатларни тенг ҳуқуқли даражага олиб чиқади. Бу эса давлат органларининг қарор қабул қилишдаги масъулиятини ошириб, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини кучайтиради. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз иқтисодий ривожланиши учун коррупцияга муросасизлик муҳитини яратиш, бошқарувда шаффофликни таъминлаш ва тадбиркорнинг қонуний манфаатларини ҳар қандай маъмурий ортиқча юкдан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Қарорда бу борада кўплаб самарали механизмлар назарда тутилгани ушбу ислоҳотларни ижтимоий адолат тамойилларига мутаносиб бўлишига йўл очади, деб ҳисоблаймиз. Айниқса, тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарлик учун ҳам юридик шахсга (молиявий), ҳам унинг раҳбарига (маъмурий) жазо қўллаш амалиётини бартараф этиш ташаббуси “бир ҳуқуқбузарлик учун бир жавобгарлик” тамойили билан ҳамоҳангдир. Дарҳақиқат, тадбиркорлик соҳасини либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш — юртимизда соғлом инвестиция муҳитини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг ишончли омилидир. Зотан, адолат тамойилларига таянган иқтисодиёт ҳеч қачон инқирозга юз тутмайди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 15 апр.
ЎЗБЕК ШАХМАТИНИНГ ШОНЛИ ТАРИХИГА ЯНГИ САҲИФА БИТИЛДИ Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача фахр туйғуси жўш урмоқда. Ватанимиз фарзанди Жавоҳир Синдоров Кипрда ўтаётган FIDE Номзодлар турнирида муддатидан аввал зафар қучди. Шу тариқа, мазкур нуфузли мусобақа чўққисини забт этган тарихдаги илк ўзбек шахматчиси сифатида жаҳон чемпионлиги тожи учун даъвогарга айланди. Бу — Янги Ўзбекистоннинг, бутун миллатимизнинг улкан ғалабаси. Зотан, ушбу натижа — мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси билан ёшлар спортига, таълимига ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин самарасидир. Сўнгги йилларда инсон капиталига, ёш авлоднинг ҳар томонлама камолотига қилинаётган сармоя бугун шу қадар тез ва шу қадар салмоқли тарзда ўз меваларини бермоқда. Шахматнинг юксак чўққисига кўтарилган йигитимиз бугун ҳар бир ўзбек хонадонига чексиз ифтихор, ҳар бир ўзбек боласига эса юксак марралар сари интилиш иштиёқини бағишламоқда. Партиямиз кўзлаган мақсадлар ҳам айнан мана шу — ёшларимизни жисмонан соғлом, ақлан баркамол этиб тарбиялаш, Жавоҳир каби юксак салоҳиятли авлодни вояга етказишдир. Ўз навбатида, барча "Адолат"чилар номидан Жавоҳирбекни ушбу шонли ғалаба билан чин қалбдан қутлаймиз ҳамда олдинда турган тарихий — жаҳон чемпионлиги тожи учун ҳал қилувчи матчда унга тиниқ фикр, сабр-матонат ва навбатдаги зафар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 15 апр.
🟦🟦🟦 Маданият ва санъат — маънавий юксалиш ва миллат кўзгуси Азиз маданият ва санъат соҳаси фидойилари! Барчангизни 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз. Ушбу байрам нафақат соҳа ходимлари, балки ўз ҳаётини халқимизнинг маънавий оламини бойитишга бағишлаган барча ижодкорларнинг шодиёнаси ҳисобланади. Зотан, маданият — миллатнинг юзи, унинг дунё ижтимоий ҳаётидаги ўрнини белгиловчи энг муҳим мезонлардан биридир. Сизларнинг заҳматли меҳнатингиз туфайли аждодларимиздан мерос қолган бебаҳо маданий меросимиз, миллий қадриятларимиз ва санъатимиз дунё минбарларида садо бермоқда. Юртимизда маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, миллий мақом, бахшичилик ва аския санъатининг қайта тикланиши халқимизнинг ўзлигига қайтишида муҳим қадам бўлди. Театр, мусиқа ва тасвирий санъат соҳасида яратилаётган янги асарлар жамиятимизда инсонпарварлик ва эзгулик ғояларини тарғиб этмоқда. Миллий маданият ва санъатимиз бугунги кунда халқаро фестиваллар ва дунё саҳналарида муносиб эътироф этилиб, юртимиз нуфузини оширишга хизмат қилмоқда. Биз маданиятни миллатнинг соф ва тиниқ кўзгуси, халқ маънавиятини шакллантирувчи қудратли куч деб биламиз. Шу боис, партиямиз ушбу соҳада амалга оширилаётган янгиланишларни, ижодкорларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлайди. Аҳамиятлиси, партиямиз сафида нафақат сиёсий жараёнларда фаол, балки ўз касбининг ҳақиқий профессионали бўлган, маданият ва санъат ривожига беқиёс ҳисса қўшаётган фидойи инсонлар хизмат қилмоқда. Бунинг ёрқин исботи сифатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси аъзоси, таниқли композитор Ойдин Абдуллаеванинг кўп йиллик самарали меҳнатини алоҳида таъкидлашни истардик. Ойдин Утамурадовна каби профессионал кадрларимизнинг борлиги — партиямизнинг маданият соҳасидаги қонунчилик асосларини такомиллаштириш ва миллий санъатимиз манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳияти нақадар юксак эканидан далолат беради. Бундай эътироф, айни пайтда, партиямизнинг соҳа ривожига қўшаётган амалий ҳиссасига берилган баҳодир. Ҳурматли санъат аҳли ва ижодкорлар! Сизлар ўз истеъдодингиз ва фидокорона меҳнатингиз билан инсонлар қалбига нур бағишлайсиз, уларни эзгуликка ва ватанпарварликка чорлайсиз. Жамиятда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш авлодни юксак дид эгаси этиб тарбиялашда сизларнинг ўрнингиз беқиёс. Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Илҳом завқи сизларни асло тарк этмасин, янги-янги ижодий зафарлар ҳамроҳингиз бўлсин! Касб байрамингиз муборак бўлсин, азизлар! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 15 апр.
👨⚖️ Бугунги кунда суд ҳокимиятининг ижро этувчи органлардан чинакам мустақиллигини таъминлаш — давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. ‼️Шу вақтга қадар миллий қонунчилигимизда “судьялар ҳамжамияти органлари” тушунчаси мавжуд бўлса-да, уларнинг яхлит ҳуқуқий мақоми ва фаолият механизмларини тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмасди. Бу эса тизимда муайян ҳуқуқий бўшлиқларни келтириб чиқараётганди. 📄 Янги қонун лойиҳаси билан тизимда қуйидаги жиддий ўзгаришлар назарда тутиляпти: 🔴Аниқ мақом: Судьялар ҳамжамияти органларининг турлари, вазифалари ва функциялари қонун даражасида аниқ белгиланяпти. 🔴Шаффофлик: Судьяларга малака даражаларини бериш, интизомий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ваколатларни тўхтатиш тартиблари тўлиқ очиқ ва шаффоф механизмга ўтказилади. 🔴 Холислик: Малака ҳайъатлари таркибига тажрибали суд фахрийларининг жалб этилиши тизимда адолат мезонларини янада кучайтиради. 🔴Адолат СДП етакчиси Робахон Махмудоватаъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд ҳокимияти мустақиллигини конституциявий принцип даражасида мустаҳкамлайди. Бу эса, ўз навбатида, одил судлов сифатини ошириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим кафолат бўлиб хизмат қилади. 🧑🦲@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Опубликован 14 апр.
🟦🟦🟦🟦 Tадбиркорлар учун "тартибга солиш юки" камайтирилмоқда: Судларда кўрилаётган ишлар сони қисқаради ❗️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча харажат ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган навбатдаги муҳим қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдик. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат банк ҳисобварақларидаги операцияларни тўхтатиб туриш тартибини тубдан соддалаштиради. Аслида муаммо нимада эди❓ Таҳлилларга кўра, сўнгги 3 йилда иқтисодий судларда ҳисобварақларни тўхтатиб қўйиш бўйича 960 мингдан ортиқ иш кўрилган. Аҳамиятлиси, ишларнинг 95 фоизида солиқ органининг аризаси қаноатлантирилган. ➡️Қолган ҳолатларда тадбиркор ҳуқуқбузарликни тан олиб, камчиликни бартараф этган бўлса-да, барибир судлашишга мажбур бўлган. Бу эса тадбиркор учун ҳам, суд тизими учун ҳам ортиқча вақт ва маблағ сарфи демакдир. Янги тартибга кўра, агар тадбиркор айбини тан олса, солиққа оид ҳуқуқбузарлик юзасидан эътироз бўлмаган тақдирда, ҳисобварақни тўхтатиш ва камчилик тузатилгач, уни қайта тиклашни солиқ органининг ўзи амалга оширади. Агар тадбиркор эътироз билдирса, масала фақат ва фақат суд орқали ҳал этилади. Бунда солиқ органи 3 кун ичида судга даъво киритиши шарт. Суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарган куннинг ўзидаёқ барча чекловлар бекор қилинади. Ишончимиз комилки, ушбу ўзгартиришлар нафақат тадбиркорлик муҳитини яхшилайди, балки низосиз ҳолатларда суд босқичи олиб ташланиши тадбиркорга ўз фаолиятини тезроқ тиклаш имконини беради. Судлар фақат ҳақиқий низоли ва мураккаб ишлар билан шуғулланиши учун шароит яратилади. Энг муҳими, тадбиркорлик субъектларининг асоссиз тўхтаб қолиши олди олинади. Хулоса ўрнида айтганда, янги қонун лойиҳаси "Давлат – тадбиркорнинг кўмакчиси" тамойилини янада мустаҳкамлайди. Эндиликда солиқ органлари ва тадбиркор ўртасидаги низосиз масалалар ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этилади. 🔴Қолаверса, Иқтисодий кодекс ва Солиқ кодексига киритилаётган ўзгаришлар халқаро рейтингларда мамлакатимиздаги бизнес юритиш жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 14 апр.
🟦🟦🟦🟦 Суд ҳокимияти мустақиллигининг янги босқичи: судьялар ҳамжамияти органларининг мақоми оширилмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизими учун тарихий аҳамиятга эга бўлган "Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик. Таъкидлаш жоизки, ушбу қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2025 йил 30 январдаги фармони асосида амалга оширилаётган "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Хўш, бу ислоҳотнинг зарурияти нимада❓ Шу вақтга қадар миллий қонунчилигимизда "судьялар ҳамжамияти органлари" тушунчаси мавжуд бўлса-да, уларнинг яхлит ҳуқуқий мақоми ва фаолият механизмларини тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмас эди. Бу эса судьялар ташкилий фаолиятида ҳуқуқий бўшлиқларни келтириб чиқарар, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқаришга тўсқинлик қиларди. Эндиликда янги қонун лойиҳаси билан қуйидаги муҳим ўзгаришлар жорий этилмоқда: 🔴 судьялар ҳамжамияти органларининг турлари, вазифалари ва функциялари аниқ белгиланмоқда; 🔴 судьяларга малака даражаларини бериш, интизомий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ваколатларни тўхтатишнинг шаффоф тартиблари қонун даражасида мустаҳкамланмоқда; 🔴 малака ҳайъатлари таркибига тажрибали суд фахрийларини жалб этиш орқали тизимнинг холислиги таъминланади. Айтиш керакки, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд ҳокимиятининг ижро этувчи органлардан мустақиллигини конституциявий принцип даражасида мустаҳкамлайди. Бу эса, пировардида, одил судлов сифатини ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, ушбу қонун лойиҳаси суд ҳокимиятини "адолат қўрғони"га айлантириш йўлида навбатдаги муҳим қадамдир. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 13 апр.
🚫🟦🟦🟦 Жамоат жойларида хавфсиз муҳит таъминланади 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида дастлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Депутатлар сўнгги тўққиз йилда 1,5 мингдан зиёд маҳаллада 1 минг 774 та замонавий спорт майдончаси барпо этилгани, ҳудудларда 200 дан ортиқ йирик спорт иншооти, 4 мингга яқин хусусий спорт клуби иш бошлаганини алоҳида эътироф этдилар. Соҳада белгиланган устувор вазифалар нафақат спорт натижаларини яхшилаш, балки яқинда қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуннинг амалга самарали татбиқ этилишига ҳамда бу орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол авлод этиб тарбиялашга хизмат қилиши урғуланди. 🔴 Шунингдек, йиғилишда уюшган ва жамоат жойларидаги жиноятчиликка қарши курашиш механизмларини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси обдон муҳокама қилинди. Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига жиноий уюшма фаолиятини молиялаштирганлик учун алоҳида жавобгарлик киритиш, бундай шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўлламаслик назарда тутилмоқда. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 13 апр.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags
#Халқ_сўзи_газетаси НАТИЖАЛАРИМИЗ - САЛМОҚЛИ, МАРРАМИЗ - ЮКСАК 🔴 Жорий йилнинг биринчи чораги "Адолат" СДП фракцияси учун нафақат ҳисобот, балки халқимиз манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва адолат мезонларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим давр бўлди. ✒️«Халқ сўзи» газетасининг навбатдаги сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Маҳмудованинг жорий йилнинг биринчи чораги бўйича фракция фаолиятига бағишланган таҳлилий мақоласи эълон қилинди. Батафсил «Халқ сўзи» газетасининг 2026 йил 11 апрель, 71 сонида ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Hashtags