TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват9,246Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 48 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 2 мар.

#Муносабат Хавфсиз ва ишончли тиббий муҳитни биргаликда яратамиз “Мотиватор”нинг алдовига учиб, унинг “сеҳрли даъволаш услубини” ижтимоий тармоқларда роса реклама қилган таниқли актёрнинг фуқароларимиздан “узр” сўраб чиқиши, турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу каби хунук ҳолатлар жамоатчиликни огоҳлик ва ҳушёрликка ундайди, албатта. Шу билан бирга, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг рекламаси назоратини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |

1,380 views

Опубликован 28 февр.

#Муносабат Мақсад – фуқароларга енгиллик яратиш, судлар фаолиятида сифат ва самарадорликни таъминлаш Маълумки, партиямиз Сайловолди дастурида одил, мустақил ва халқчил суд тизимини яратиш орқали фуқаролар ҳамда тадбиркорлар учун енгилликлар яратиш, ортиқча сарсонгарчиликларни олдини олиш ва судьялар мустақиллигини янада кафолатлаш асосий мақсадлар сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Шу боис, Президентимизнинг суд тизими фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари бўйича ўтказган йиғилишида таъкидланган масалалар партиямиз учун ҳам аҳамиятлидир. Жумладан, суд ишларида қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш, “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш, Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари марказини ташкил этиш, низосиз ишларни кўриб чиқишни тегишли идораларга ўтказиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ахборот тизимларини судларга интеграция қилиш орқали қулайликлар яратиш ғояси партиямиз илгари сураётган мақсадлар билан тўлиқ ҳамоҳангдир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, суд ишларида сунъий интеллектдан фойдаланиш, ишларни инсон омилисиз тақсимлаш, суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва кетадиган харажатларни олдиндан аниқлаб бериш каби хизматлар фуқароларимиз вақти ва маблағларини тежаш, адолатли ҳамда шаффоф суд муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Партиямиз эришмоқчи бўлган яна бир муҳим мақсад – суд ҳокимиятига бўлган ишончни ошириш учун судьялар мустақиллигини таъминлаш, улар ҳуқуқларини юқори даражада кафолатлаш ва иш юкламаларини мақбуллаштиришдир. Шу нуқтаи назардан, йиғилишда қайд этилган чора-тадбирлар партиямиз режаларини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Зеро, судьялар малакасини ошириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ва жойларда зарур шароитлар яратиш мамлакатимизда адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, ҳар бир фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини сифатли таъминлаш муҳим масаладир. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз суд тизимида жаҳон тажрибасига мос келадиган ёндашувлар жорий этилмоқда. Партиямиз ушбу ислоҳотларни, жумладан, суд тизими фаолиятини рақамлаштириш ва уни янги босқичга кўтариш борасидаги чақириқларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу жараёнда фаол иштирок этиб, жойларда аҳоли билан бевосита мулоқотлар орқали ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ва илғор халқаро тажрибани жорий этиш учун доим тайёрмиз.

2,480 views

Опубликован 28 февр.

📍#Фарғона_вилоят_Кенгаши Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди. Бугунги кунда марказ аҳолига ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида моддий-техник базасинии мустаҳкамлаш, беморлар учун шароит яратиш ҳамда бўлимларни замонавий лойиҳалар асосида таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Фракция раҳбари ўрганишлар жараёнида марказнинг клиник лаборатория бўлими замонавий 11 турдаги юқори технологик автоматик анализаторлар билан жиҳозланиши натижасида таҳлиллар аниқлиги ошганлиги, бу эса беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволашда юқори натижаларга эришишга замин яратаётганини гувоҳи бўлди. Тиббий хизмат сифатини такомиллаштириш, замонавий технологияларни амалиётга жорий этиш билан бир қаторда, хорижий давлатларда магистратурани тамомлаган, илмий даражага эга ёш иқтидорли кадрларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилиши, албатта, ижобий натижалар беришини таъкидлади. Фракция раҳбари марказда даволанаётган беморлар билан ҳам юзма-юз мулоқот қилди. Уларнинг ҳолидан хабар олди. Ўрганиш якунида тиббий хизмат сифатини янада ошириш бўйича марказ ходимларининг таклиф ва тавсияларини тинглади ва тегишли чоралар кўришга келишиб олинди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

583 views

Опубликован 27 февр.

Партиямизнинг дастурий мақсадларида аҳолимиз турмуш фаровонлигини ошириш билан бир қаторда, юртдошларимизнинг маънавий ҳаётини юксалтириш ҳам муҳим ўрин тутади. Шу боис, жойларда китобхонлик маданиятини юксалтириш ва кутубхоналар фаолиятини тизимли ташкил этиш масалалари биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Сурхондарё вилоятига сафаримиз доирасида Термиз туманидаги “Орол” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ахборот кутубхона маркази фаолияти билан танишдик. Кутубхонада олиб борилаётган ишлар, маҳаллий аҳолининг китобхонликка бўлган қизиқиши, у ердаги адабиётлар бўйича фикр алмашиб, мавжуд ҳолатни ўргандик. Шунингдек, масъуллар ва ҳудудда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг бир қатор тавсия ва таклифларни тингладик. Шундан сўнг ушбу марказда жойлашган музей фаолиятига ҳам эътибор қаратдик. Музейда Термиз тумани табиати ҳамда XX аср ўрталаригача бўлган тарихни акс эттирувчи 100 дан ортиқ археологик топилмалар, амалий санъат намуналари сақланаётгани бизда катта таассурот қолдирди. 1989 йилда маданий дам олиш маскани сифатида фаолият кўрсатган, 2019 йилда эса Президентимиз қарори билан маҳаллий бюджет маблағлари асосида Ахборот кутубхона марказига айлантирилган ушбу бино 2023 йил ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида капитал таъмирланиб, замонавий кутубхона шаклига келтирилгани эса аҳолининг маданий-маънавий эҳтиёжларини қондириш йўлидаги муҳим қадамдир. Музейда ҳудуд ҳамда Термизий алломалар тарихи, қадимшунослик, тангашунослик, халқ оғзаки ижоди, этнография, халқ амалий санъати, ўлка табиати, спорт, тасвирий санъат бўлимлари ҳамда қадимий тарихга бой асарларга эга кутубхона мавжуд экан. Экспонатлар Термизнинг энг қадим замонлардан то бугунги кунгача бўлган тарихи ва маданияти ҳақида ҳикоя қилиб, ишчи гуруҳимиз аъзоларида катта қизиқиш уйғотади. Музей маданий-маърифий ишларни ташкил этиш, кўргазмалар ўтказиш, илмий тадқиқотлар нашр қилиш каби кўпгина фаолиятлар билан шуғулланиши ҳам эътиборга лойиқдир. Олиб борган ўрганишларимиз жараёнида қадимий топилмаларни муҳофаза қилиш ва уларни кенг оммага тақдим этиш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирдик. Қизғин ва самарали тарзда ўтган учрашувда биз ҳам аҳолининг маънавий эҳтиёжларини янада таъминлаш мақсадида аудио ва китоб шаклидаги бадиий, илмий, шунингдек, ҳуқуқий адабиётлар жамланмасини масъулларга топширдик. Бу манзилдаги ўрганишларимиз жойларда тарихий меросни ва аҳолимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш йўлида янги ғоялар ҳамда ташаббуслар учун мустаҳкам асос бўлиши, шубҳасиз! Робахон Махмудова Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |

573 views

Опубликован 27 февр.

📍#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши Партия раҳбари тиббиёт марказида ўрганиш олиб борди Хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали фаолияти билан яқиндан танишиб, беморлар ҳолидан хабар олди. Мазкур тиббиёт муассасаси 100 ўринга эга бўлиб, воҳа аҳолисига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда. Робахон Махмудова ўрганиш жараёнида аҳолига замонавий ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишларни, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, аутсорсинг орқали озиқ-овқат билан таъминлаш, тиббий суғурта ва электрон қабул тизимларининг йўлга қўйилганини юқори баҳолади. Олиб борилган ўрганишлар доирасида аҳолига онкологик ёрдамни янада сифатли ташкил этиш мақсадида касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, онкология марказида даволаш, диагностика, дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати таҳлил қилинди. Қолаверса, жараёнда муассасадаги нур аппаратларини қайта қувватлаш муддати яқинлашгани, иммуногистохимия (ИГХ) текшируви учун реактивлар харид қилиш зарурлиги аниқланди. Шунингдек, марказда амалга оширилаётган Дистанцион нур терапия жараёнини давом эттириш учун нур чиқарувчи манбани алмаштириш ва 1 йиллик сервис тўлови (360 миллион сўм) талаб этилмоқда. Бир неча бор маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш сўралганига қарамасдан, бу масала ечимини топмагани маълум бўлди. Партия раҳбари аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиши ва уларни доимий назоратга олишини билдирди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

550 views

Опубликован 26 февр.

Сурхондарёга баҳор Ватанимизнинг бошқа гўшаларига нисбатан анча эрта кириб келиши бежиз эмас экан... Бу йил ҳам Сурхондарёда февраль бошидаёқ бодомлар қийғос гуллаб, табиат бетакрор баҳорий жозибага тўлган. Меҳнаткаш сурхон аҳли эса анъанага кўра енг шимариб, деҳқончилик юмушларига киришган. Бугун биз партиямиз вакиллари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, ҳудуддаги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш жараёнлари, дошқозонларда сумалак қайнатиш каби миллий урф-одатлар тараннуми, ерларни турли зироатлар учун тайёрлаш, боғ яратиш ва бошоқли дон экинлари парвариши қанчалик қизғин паллага кирганига гувоҳ бўлдик. Термиз туманида жойлашган, қўшни Афғонистон билан чегарадош “Орол” маҳалласи хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳаёти билан яқиндан танишдик. Аҳолисининг 60 фоизини туркманлар ташкил этадиган ушбу манзилда ердан унумли фойдаланиш, иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш ва томчилатиб суғориш тизимида сабзавот-полиз экинлари етиштиришни ривожлантириш борасида кўрилаётган чоралар ниҳоятда эътиборли. Бу йил маҳалладаги 480 та иссиқхона сафига яна 200 га яқин ихчам иссиқхона қўшилишини эшитиб, ишчи гуруҳимиз аъзолари хурсанд бўлдик. Масалан, Дониёр Омонов хонадонида 2 сотих иссиқхона қурган экан. Олган фойда ҳисобига яна 12 сотих иссиқхона барпо этибди. Эътиборлиси, иссиқхона газ билан эмас, уч қаватли махсус плёнка билан иситилар, тежамкор технология асосида томчилатиб суғорилар экан. Ёмғир суви йиғилиб, қайта фойдаланилиши эса энг замонавий тажрибалар ҳаётга татбиқ этилаётганидан далолат беради. Дониёр Омонов иссиқхонадан тушган даромади эвазига уйини таъмирлаб, энди “Aida” навли булғор қалампиридан янада юқори ҳосил олишни режа қилгани ҳақида айтиб, бизда катта таассурот уйғотди. Ихчам иссиқхоналар қурилиши, оилавий тадбиркорликни кенгайтириш ҳисобига камбағалликка барҳам бериш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш партиямиз дастурий мақсадларининг энг устувор вазифалари сирасига киради. Партиямиз вакиллари маҳалла аҳолисига миллий қонунчилигимиздаги янгиликлар, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича тушунча бериб, бу каби ижтимоий лойиҳаларни янада кўпайтириш учун кўрилаётган чоралар хусусида суҳбатлашдик. Сурхондарё сафари биз учун катта тажриба бўлди. Бу ерда нафақат бодом дарахти, балки юртдошларимизнинг ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги ва ризқ-рўзни кўпайтиришга бўлган интилиши ҳам эрта “гуллаган”. Далаларда, хонадонлар томорқаларида бошланган ишларнинг барчаси халқимиз турмуш фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлардир. Биз эса, партиядошларимиз билан ана шундай лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Ҳудуддаги ўрганишларимиз давом этмоқда. Робахон Махмудова Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

1,120 views

Опубликован 26 февр.

🟦🟦📍#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши Робахон Махмудова Сурхондарёда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Ўрганиш давомида Робахон Махмудова дастлаб Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, фуқароларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Хусусан, Термиз шаҳри, "Мажнунтол" МФЙда яшовчи Тамара Шодмонова оғир шароитда яшаётгани, қизи Раънохон Бердиева 2-гуруҳ ногирони экани, улар шаҳардаги 10-ётоқхонада истиқомат қилиши, қизининг нафақаси коммунал тўловларни қоплашга етмаётганини билдирди. Робахон Махмудова ушбу масалани назоратига олиб, вилоят ҳокимлиги вакили билан музокара олиб борди ва муаммо жойида ҳал этилди. Шунингдек, Термиз шаҳри, "Боғишамол" МФЙда яшовчи Ҳайитой Холмуродова жигар циррози ва тизза емирилиши касалликларидан азият чекаётгани, тўрт фарзандидан икки нафари ногирон экани, кичик ўғли ишсиз эканини айтиб, ўғлини иш билан таъминлашда ёрдам сўради. Партия раҳбари шаҳар бандлик хизмати вакили билан суҳбатлашиб, муаммони ҳал қилиш бўйича келишувга эришди. Партия раҳбарининг ўрганишлари давом этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

334 views

Опубликован 25 февр.

#Муносабат Фарзандларимиз – келажагимиз! Бугун Болалар омбудсманининг 2024 йилдаги фаолиятига оид маърузани депутатлар, жумладан фракциямиз аъзолари билан биргаликда диққат билан кўриб чиқдик. Таъкидлаш жоизки, Болалар омбудсманининг ўтган йилдаги фаолияти кўп қиррали ва самарали ташкиллаштирилган бўлиб, болалар ҳуқуқлари ва манфаатларига оид қонунларга риоя этилиши устидан самарали ҳамда таъсирчан парламент назорати ўрнатилишида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг ўрни ошиб борганига гувоҳ бўлдик. Ўз навбатида, ушбу маъруза биз, депутатларни, бир қатор муҳим масалалар ҳақида янада чуқур ўйлашга ундади. Жумладан, болаларимизни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш учун амалдаги қонунларимизда аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмагани диққатимиз марказида бўлди. Ҳақиқатдан ҳам, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган салбий маълумотлар вояга етмаганларнинг маънавий ва руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аксарият ҳолатларда ота-оналар ўз мажбуриятларини бажармагани сабабли юзага келаётгани ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Бу эса ота-оналар масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш бўйича чоралар ишлаб чиқишни тақозо этади. Мухтасар айтганда, болалар ҳуқуқларини таъминлаш йўлида Болалар омбудсмани билан ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашимиз зарур. Биз, “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, омбудсман томонидан тақдим этилган маърузани маъқулладик ва келгусида бола манфаатларига оид ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Фарзандларимиз – келажагимиз. Уларга ишончли тарбия, кўникма ва энг муҳими, хавфсиз ахборот муҳити яратиш барчамизнинг вазифамиздир! Робахон МАХМУДОВА Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

421 views

Опубликован 25 февр.

#Фракция_йиғилиши Болалар омбудсманининг маърузаси кўриб чиқилди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани)нинг 2024 йилда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

376 views

Опубликован 22 февр.

#Ахborot_24 АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ САРИ ЯНГИ ҚАДАМЛАР: “Адолат” СДПнинг XV пленуми бўлиб ўтди Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

460 views

Опубликован 20 февр.

#Пленум АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ САРИ ЯНГИ ҚАДАМЛАР Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XV Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2024 йилга белгиланган чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама қилиниб, шунингдек, “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқадиган 2025 йилда партия ва унинг фракцияси амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишлар белгилаб олинди. Пленумда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, ҳудудий партия кенгашлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Тадбир танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова маъруза қилиб, партиянинг 2024 йилдаги асосий фаолияти “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”га оид Давлат дастури ҳамда партиянинг “Адолат – ҳар бир инсон учун” Сайловолди дастури асосида ташкил этилганини таъкидлади. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

526 views

Опубликован 19 февр.

#Kонференция Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови” мавзусида конференция ўтказди. Унда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Даставвал, сўзга чиққан "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

443 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••454647484950•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384