TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 80 из 84 · 1,001 постов
#Хоразм_вилояти Партиянинг Хива туман Кенгаши фаолияти ўрганилди Айни вақтда хизмат сафари билан Хоразмда бўлиб турган Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг вилоятдаги партия ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ ўрганишлари Хива туманида бўлиб ўтди. Партия раҳбари дастлаб ҳудудий Кенгаш жойлашган бино ҳолати, шарт-шароитлари билан қизиқди. Хива туман Кенгаши раиси Шукурой Мадаминова билан бўлган суҳбат давомида эришилаётган ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокама этилди. Бугунги кунда туман Кенгаши таркибида 4517 нафар аъзо бўлиб, улар 26 та БПТга бирлашган. Туманда 3 нафар депутатдан иборат депутатлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида сессияга 1 та масала киритилган. Доимий комиссия йиғилишларида эса 7 та масала муҳокама этилган. Шунингдек, 4 та мансабдор шахс эшитуви ташкил этилиб, 6 та депутатлик сўрови чиқарилган. Ўрганишлар жараёнида аъзолар сони, аъзолик бадалларининг тушуми, партия туман Кенгашининг режасига асосан тадбирларнинг кенг кўламда ва самарали ташкил этилаётгани, «Ёш адолатчилар» ва «Аёллар» қанотларининг иш режаси ва фаолиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва бошқа бир қатор масалалар танқидий таҳлил этилди. Шу билан бирга, сессияга масала киритиш, мансабдор шахс эшитуви, доимий комиссияларга масала киритиш, депутатлик гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш каби бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашилиб, керакли тавсиялар берилди. Партия раҳбарининг вилоятдаги хизмат сафари давом этмоқда. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Хоразм_вилояти Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Хива шаҳрида жойлашган «Хива Гилам» комбинати фаолияти билан танишди. Мазкур комбинат махсус лойиҳа асосида анча вақтгача фойдаланилмай ётган бино ўрнида 2020 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган бўлиб, ҳозирда самарадорликни янада ошириш юзасидан замонавий ёндашувлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Корхона Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган энергия тежовчи ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, полипропилен ип, гилам ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган ип маҳсулотлари АҚШ, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинади. Комбинатда 750 та иш ўрни яратилган бўлиб, 2022 йилдан буён учинчи босқич — акрил толасидан калава тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Маҳсулотнинг 45 фоизи чет элга сотилиши, йиллик экспорт 5 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. Партия етакчиси корхона жамоаси билан самимий суҳбатлашиш давомида ишчи-ходимларнинг эл-юрт равнақи йўлида қилаётган меҳнатларини юқори баҳолаб, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадр-қимматини юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди. Учрашув сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган комбинат ишчи-хизматчиларига партиянинг аъзолик билетлари топширилди. «Хива гилам» МЧЖ таркибида янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Адолат_газетаси Адолат ва тенг ҳуқуқ таъминланишига эришамиз Батафсил adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Қашқадарё_вилояти_Кенгаши Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраймиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партиянинг Қашқадарё вилояти Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан вакиллар, партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Ўзаро очиқ мулоқот шаклидаги мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини янада юксалтириш, иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш партиянинг доимий эътибор марказида бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда институт ректори Ориф Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали ўқитувчиси Дилафруз Ёвқочдиевалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш борасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган тизим яратилганини ҳамда ушбу ёндашув амалиётда ўзининг ижобий натижасини бераётганлигини эътироф этдилар. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Қашқадарё_вилояти_Кенгаши Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Қашқадарё вилояти аҳолиси ва партия фаоллари билан учрашувлари ғоят самарали ўтди. Куни кеча партиямиз раҳбари Қарши туманидаги “IYMAN textile” хусусий корхонасида ҳам бўлиб, ишчи-ходимлар билан учрашди. Бу ерда 280 нафар хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланган. Энг муҳими, улар ишлаб чиқараётган тикувчилик маҳсулотлари ҳозирда Россия давлатига экспорт қилинмоқда. Яқин келажакда корхона тикувчилари томонидан тайёрланаётган бежирим кийим-кечаклар 10 дан ортиқ хорижий мамлакатларга тайёр маҳсулот сифатида етказиб берилиши режалаштирилган. Хусусий корхонада бўлган партия раҳбари ишчилар билан самимий мулоқот қилар экан, бу ерда хотин-қизларга яратилган шароитлар, касаба уюшмаси томонидан уларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам қизиқди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Қашқадарё_вилояти_Кенгаши Музейлар халқ тарихининг кўзгусидир “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қарши давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида ҳам бўлиб, халқимиз, миллатимиз тарихи акс этган экспозициялар билан танишди. Учрашув давомида партия раҳбари, жадид боболаримиз илм-зиёсини кенг тарғиб этиш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, чора-тадбирлар кўламини таҳлил этиб, музей ходимларининг мазкур жараёндаги хизматларини юқори баҳолади. Шунингдек, Робахон Махмудова музей таркибида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти тарғибот-ташвиқот ишлари жадал суръатларда, самарали йўлга қўйилаётганлигини эътироф этиб, келгусида БПТ фаолиятини янада янги поғоналарга кўтариш, аъзолар сонини кўпайтириш, партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг халқ оммасига етказиш юзасидан кўрсатмалар берди. Тадбир сўнгида Робахон Махмудова музей фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Қашқадарё_вилояти_Кенгаши “Юртимга 10 туп дарахт менинг туҳфам” ҳаракати давом этмоқда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё ҳудудий кенгаши жамоаси билан биргаликда партия биноси майдонига мевали ва манзарали кўчатлар экиш жараёнида иштирок этди. “Кўчат-юрт чиройи” шиори остида “Юртимга 10 туп дарахт менинг туҳфам” ҳаракати доирасида вилоятда мавсум давомида 10 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш мўлжалланган бўлиб, айни вақтда ҳудуднинг барча шаҳар ва қишлоқларида лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Қашқадарё_вилояти_Кенгаши Қашқадарё вилоятидаги учрашувлар самарали кечмоқда Куннинг иккинчи ярмида «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали ва Қашқадарё вилояти кардиология марказида бўлиб, тиббиёт ходимлари билан ташкиллаштирилган давра суҳбатида иштирок этди. Тадбир аввалида тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишилиб, соҳа вакилларини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Робахон Махмудова учрашув давомида партиямиз электоратининг кўпчилик қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш мавзусига алоҳида тўхталиб, бу борада мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Самимий суҳбат, савол-жавоблар тарзида ўтган тадбир сўнгида «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган ҳар икки тиббиёт масканининг 60 нафар саломатлик посбонларига Робахон Махмудова партиянинг аъзолик гувоҳномаларини топширди. Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали ва Қашқадарё вилояти кардиология марказида «Адолат» СДПнинг янги бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 18 апр.
Адолат ва тенг ҳуқуқ таъминланишига эришамиз Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қашқадарё вилоятига хизмат сафари билан борди. Қарши халқаро аэропортида кутиб олинган партия раҳбари дастлаб аэропорт ҳудудида ташкил этилган партиянинг бошланғич ташкилоти билан яқиндан танишди. Ушбу БПТ таркиби 30 нафар «адолатчи»лардан иборат. Партиявий-тарғибот тадбирларини, партия лойиҳаларида илгари сурилаётган ғояларни кенг халқ оммасига етказишда бошланғич партия ташкилотлари ўрни беқиёс. Робахон Махмудова мазкур БПТ иш фаолияти билан яқиндан танишиш давомида, бошланғич ташкилотларнинг партия ривожи йўлида тутган ўрни борасида алоҳида тўхталиб, БПТлар фаолияти аъзолар сонини кескин кўпайтириш, партия лойиҳалари доирасидаги тадбирлар сифатини янада яхшилаш, энг асосийси фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларини кечиктирмай, ўз вақтида ҳал этилиши каби масалалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
#Ўзбекистон_24 “Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, оилада зўравонликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети ҳамкорлигида «Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, оилада зўравонликни олдини олиш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Cўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини мустаҳкамлаш, уларнинг давлат бошқарувидаги ҳамда жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди. adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
#Байрам_қутлови Кадри баланд айём бу! Шиддат билан ўтиб бораётган ҳафталаримиз, ойларимиз силсиласида айрича шукуҳи, фазлу марҳамати ила ажралиб турадиган кунларимиз бор. Шубҳасиз, улуғ айёмимиз бўлмиш Рамазон ҳайити шундайин саодатманд кунларимиздан биридир. Азиз ва муҳтарам юртдошлар, қадрли партиядошлар, бугун катта байрам, Ийди Рамазон айёми. Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги улкан ўрни, жамиятимизда шукроналик, меҳр-оқибат, мурувват, инсонпарварлик, савобталаблик каби бебаҳо инсоний фазилатларни қарор топтиришдаги аҳамияти ҳақида эса ҳар қанча гапирсак арзийди. Зеро, айнан шу куни ота-оналар, дўсту биродарлар, хеш-уруғлар, табаррук ёшдаги кексалар зиёрат қилинади, беморларнинг ҳолидан хабар олинади, меҳру мурувватга муҳтож кишиларга эътибор кўрсатилиб, уларга байрам қувончи улашилади. Ҳайитга сўз ва кўз озодалиги, тил ва дил поклиги байрами дея таъриф берган ҳазрат Алишер Навоийнинг машҳур байти айнан шу кун учун битилгандай: Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай... Ёинки Ҳадиси шарифда битилган ҳикматни ёд этайлик: “Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик улашишдир”. Ҳайит хурсандчилик, яхши кайфият ва эзгу, савобли ишлар, тинчлик-тотувлик, биродарлик тантанаси сифатида биз учун алоҳида қадрли байрам. Назаримда, айниқса, бугун, дунё “киприкдаги ёш томчисидай” титрабгина турган, давлатлар ўртасидаги муносабатларда чигалликлар авж олиб, баҳслар муҳораба майдонларига кўчган синовли паллаларда бундай умуминсоний айёмларнинг қадри минг чандон ошаётгандай. Зеро, ҳассос шоиримиз Абдулла Орипов айтганидек: Ҳайит кунларида жанглар ҳам тўхтаб, Қиличлар қинига қайтиб киргувси... Шундай бўлсин. Ҳайит айёми дунёнинг энг қиммат бойлиги бўлган тинчликнинг, мусаффо осмоннинг қадрига етишга ундаб тургандай бизни. Куни кеча муҳтарам Президентимизнинг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарорда, жумладан, шундай дейилади: “Раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда”. Демак, муборак Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган ана шундай анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш бизнинг бош вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоғи лозим. Зеро, асло унутмайликки, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳоту ютуқлар, инсонпарвар сиёсат, инсон қадри улуғланиши – буларнинг бариси тинчлик ва хотиржамлик неъматларининг ҳосилаларидир. Бундай неъматлар учун шукроналар айтайлик, уларнинг қадрига етайлик. Ийдул фитр кечиримлилик байрами ҳамдир. Халқимизга хос бўлган бу фазилат ҳамиша ва ҳар жойда намоён бўлиб келган. Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Демак, шу кунлари юзлаб оилаларда қувонч кўз ёшлари, ҳаяжон... Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг кўп минг сонли аъзолари номидан барчаларингизни Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Яна бир бор улуғ шоиримиз Абдулла Ориповнинг ҳикматли сўзлари билан айтганимизда, ўтар ҳар лаҳзамиз бир ҳайит бўлсин! Жаннатмонанд Ватанимиз ҳамиша обод, ҳаётимиз эса тинчлик-хотиржамлик ва фаровонликда кечсин! Робахон МАХМУДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси adolat.uz| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
Hashtags
Опубликован 10 апр.