TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват13,514Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 45 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 6 апр.

Пойтахтимиз – азим Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси парламентлараро глобал ҳамкорлик, инсоният тақдирига дахлдор масалалар муҳокамаси учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда. Унда турли мамлакат парламентлари вакиллари тинчлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашмоқдалар. Шубҳасиз, мазкур тадбир дунё парламент дипломатиясининг замонавий, халқаро муносабатлардаги ўрнини янада мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшади. Ушбу муҳим анжуманнинг очилиш маросимида Вьетнам Миллий кенгаши раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегацияга ҳамроҳлик қилар эканман, меҳмонларимиз тадбирнинг аҳамияти ва юқори савиядаги ташкилий жиҳатларини алоҳида мамнуният билан эътироф этаётганига бевосита гувоҳ бўлдим. Робахон Махмудова

1,160 views

Опубликован 6 апр.

Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Вьетнам Миллий кенгаши раиси Чан Тхан Ман ўртасида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этдик. Ушбу муҳим мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Вьетнам парламентлараро ҳамкорлигининг айни даврдаги ҳолати ва истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, икки мамлакат Ёшлар парламентлари фаолиятини ривожлантириш ва бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув натижасида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ишончим комилки, мазкур учрашув ва унда эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириб, халқларимиз фаровонлиги ва давлатларимиз равнақига, хусусан, ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Робахон Махмудова

1,090 views

Опубликован 6 апр.

#Ижтимоий_ролик ⚖️Коррупция бу – жамият танасидаги саратон! Ўзбекистон“Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг! Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

513 views

Опубликован 5 апр.

#150_yubiley_assambleya 🔴Вьетнам Миллий кенгаш раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегация Тошкентга етиб келди!🛬 🏢 Уларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Робахон Махмудова ҳамроҳлик қилади. 🔴 Бизни кузатишда давом этинг!

842 views

Опубликован 4 апр.

“Адолат” СДП – ICAPP учрашуви: халқаро ҳамкорликда янги қадамлар Бугунги дунёда сиёсий партиялар ўртасидаги халқаро ҳамкорлик нафақат тажриба алмашиш, балки умуминсоний қадриятлар, тинчлик, барқарор тараққиёт ва адолатни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Осиё мамлакатлари сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) доимий қўмитаси раиси, Жанубий Кореялик нуфузли сиёсатчи жаноб Чон Ый Ён билан учрашуви ҳар жиҳатдан самарали кечди. Мулоқотда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён, шунингдек, партия Марказий аппарати раҳбарияти ва масъуллари иштирок этди. Самимий ва қизғин руҳда ўтган учрашувда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова “Адолат” СДПнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни, аҳоли ўртасидаги нуфузи, қонунчилик ташаббусларидаги иштироки, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ҳаётга татбиқ этишдаги амалий ишлари ва Сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Жаноб Чон Ый Ён эса ICAPP “Адолат” СДП билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлади. Томонлар партиялар ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш, хусусан, ёшлар ва аёллар қанотларининг сиёсий саводхонлигини ошириш, партия нашрлари, медиа платформаларда ҳамкорлик қилиш, минтақавий бўлимлар ўртасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув якунида ICAPP доирасида Ўзбекистон сиёсий партияларининг фаол иштирокини таъминлаш, сиёсий мулоқот ва демократик жараёнларда ўзаро тажриба алмашиш каби устувор масалалар бўйича келишиб олинди. Айтиш жоизки, бу каби учрашувлар “Адолат” СДПнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётгани ва партия фаолиятида янги босқичга қадам қўяётганининг навбатдаги исботи бўлди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

630 views

Опубликован 3 апр.

#Муносабат ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ Кўҳна Самарқанд шаҳрида йирик нуфузли анжуман – “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади. Анжуман арафасида "Euronews" телеканалига берган интервьюсида Президентимиз мазкур саммит Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда янги саҳифа бўлишига ишонч билдирди. Дарҳақиқат, илк бор Марказий Осиёнинг бешта давлати ва Европа Иттифоқи раҳбарларини бир жойда йиққан саммит чинакам тарихий аҳамиятга эгадир. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,530 views

Опубликован 2 апр.

#Коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги #Тошкент_шаҳар_Кенгаши Коррупцияга қарши кураш – тараққиёт ва адолат гарови Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда "Коррупцияга қарши курашиш"ойлиги доирасида партия ва Агентликнинг ҳудудий ва маҳаллий тузилмалари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Олмазор туманидаги "Қичқириқ" маҳалласида бўлиб ўтган “Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати” номли тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати фаоллари, партиянинг Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, диний идора вакиллари, маҳалла аҳолиси ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Давра суҳбатида сўзга чиққан партия етакчиси “Адолат” СДП нафақат апрель ойида, балки келгусида ҳам коррупцияга қарши курашда тизимли фаолиятни изчил давом эттириш мақсад қилинганига алоҳида тўхталди. Коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боришда нафақат давлат органлари, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиши шартлигини таъкидлади. – Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз. “Адолат” СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да барчангизни фаол иштирок этишга чақираман. Зеро, коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!– деди Робахон Махмудова. Тадбир иштирокчилари коррупциянинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга салбий таъсири, унинг ҳуқуқий ва мафкуравий муаммолари ҳамда бу иллатга қарши курашда жамоатчилик назоратининг ўрни ҳақида фикр алмашишди. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларни қонун бузилишларига нисбатан муросасизлик руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди. – Партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ойликнинг биринчи ҳафтаси давомида пойтахт маҳаллаларида давра суҳбатлари ва учрашувларни юқори савияда, турли соҳалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилди, – дейди “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадаходжаева. – Мулоқотлар давомида фуқароларимизга кундалик ҳаёти давомида коррупциянинг у ёки бу кўринишлари, таъмагирлик ҳолатларига дуч келганда, қандай ҳуқуқий механизм ёки таъсир чораларини кўриши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилмоқда. Шаҳар Кенгаши таркибидаги маҳаллий кенгашлар томонидан бу борада ҳар бир туманда куннинг биринчи ва иккинчи қисмида иккитадан тадбир ва суҳбатлар ташкил этиляпти. Суҳбатдан сўнг партия раҳбари "Қичқириқ" маҳалласида аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Маҳалла институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганган ҳолда ҳамкорликда ишлаш бўйича МФЙ вакиллари билан фикр алмашди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

791 views

Опубликован 2 апр.

🔴🟦🟦 Айни дақиқаларда “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Олмазор туманидаги “Қичқириқ” маҳалласида “Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда. Тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, диний идора вакиллари, маҳалла аҳолиси ва ОАВ ходимлари иштирок этишмоқда. Тадбирда Робахон Махмудова сўзга чиқиб, 1 апрелдан партия томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”га старт берилганини таъкидлади. — Партиямиз нафақат апрель ойида, балки келгусида ҳам коррупцияга қарши курашда тизимли фаолиятни изчил давом эттиришни мақсад қилган. Шубҳасиз, коррупция — ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига ғов бўлувчи жирканч иллатдир. Шундай экан, унга қарши муросасиз кураш олиб боришимиз шарт ва даркор. Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз. “Адолат” СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да барчангизни фаол иштирок этишга чақираман. Зеро, коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!– деди Робахон Махмудова. Жараённи биз билан кузатиб боринг. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

668 views

Опубликован 2 апр.

#Ижтимоий_ролик ⚖️«ҲАЛОЛЛИК ВАКЦИНАСИ» Ўзбекистон“Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг! Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

537 views

Опубликован 1 апр.

🟦🟦 ⚖️Бугун, 1 апрель Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” бошланди. Ойлик доирасидаги самарали чора-тадбирлар ва амалий лойиҳалар ҳақида юқоридаги лавҳада батафсил танишинг👆 🟢Жараёнларда фаол иштирок этинг! Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

533 views

Опубликован 1 апр.

Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар! Қадрли партиядошлар! Бугун, 1 апрель партиямиз томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”га старт берилди. Ушбу долзарб ташаббус билан биз, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси коррупция иллатига қарши курашни бутун жамиятимиз миқёсида янада кучайтиришни мақсад қилдик. Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида коррупцияни бутунлай бартараф этиш йўлида бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. "Адолат" СДП Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари иштирокида қўшма йиғилиш ўтказдик. Йиғилишда партиямиз олдида турган устувор вазифалар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”ни амалга ошириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур ойлик доирасида "Адолат" СДП ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биргаликда бир қатор муҳим ташаббусларни амалга оширади. Жумладан: — Партия Марказий аппарати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва партиянинг ҳудудий ташкилотлари фаоллари учун “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида ўқув курслари; — Маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотларда “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари; — Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда “Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир” мавзусида чора-тадбирлар; — Олий таълим муассасалари, техникум, коллежлар ва лицейларида “Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби” мавзусида учрашувлар; — Соғлиқни сақлаш муассасаларида “Соғлиқни сақлаш тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш – устувор вазифамиз!” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш мақсад қилинган. Азиз ҳамюртлар! Партиямиз нафақат апрель ойида, балки келгусида ҳам коррупцияга қарши курашда тизимли фаолиятни изчил давом эттиришни мақсад қилган. Шубҳасиз, коррупция — ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига ғов бўлувчи жирканч иллатдир. Шундай экан, унга қарши муросасиз кураш олиб боришимиз шарт ва даркор. Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз. "Адолат" СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да барчангизни фаол иштирок этишга чақираман. Зеро, коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз! Биргаликда коррупция иллатига чек қўяйлик! Адолатли ва фаровон жамият барпо этиш йўлида бирлашайлик! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

3,360 views

Опубликован 31 мар.

#Муносабат Минтақавий бирлик ва фаровонлик сари муҳим қадам Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит ва унинг натижасида “Давлат чегараларининг учрашиш нуқтаси тўғрисида”ги битим имзолангани нафақат сиёсий жиҳатдан, балки тарихий ва маданий нуқтаи назардан ҳам муҳим воқеликдир. Бу учрашув минтақадаги мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва самимий ҳамкорликнинг янги саҳифасини очиб, ўтмишдаги мураккабликларни ортда қолдириш йўлида муҳим қадам бўлди. Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликнинг илк даврида бир қатор муаммолар ва қарама-қаршиликларга дуч келган эди. Айниқса, чегара масалалари билан боғлиқ қийинчиликлар халқларимизнинг кундалик ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган фаол ва конструктив ташқи сиёсат натижасида минтақавий муносабатларда ижобий ўзгаришлар юз берди. Давлат раҳбарларининг ўзаро оқилона ва тинчликпарвар сиёсати туфайли бугун чегаралар халқларимиз ўртасида ажратувчи эмас, балки бирлаштирувчи омил сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси мамлакатимизнинг фаол ташқи сиёсати ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Биз Марказий Осиёни ҳар томонлама ривожланган, тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлган минтақага айлантириш йўлидаги ташаббусларни ўзимизнинг Сайловолди дастуримизда ҳам устувор мақсад сифатида аниқ белгилаб олганмиз. Хўжанддаги учрашувнинг яна бир муҳим натижаси – давлат чегараларининг учрашиш нуқтасида барпо этилган "Дўстлик тимсоли" стеласи халқларимиз ўртасидаги азалий қардошлик, дўстлик ва бирдамликни ифода этадиган ёрқин рамз бўлди. Ушбу рамзий ёдгорлик мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг узоқ муддатли истиқболида ҳам ривожланишга хизмат қиладиган чинакам тарихий мерос бўлиб қолади. Шу билан бирга, давлат раҳбарларининг чегараларни делимитация қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари минтақада барқарорлик, иқтисодий тараққиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Чегараларнинг очилиши ва иқтисодий соҳадаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш минтақавий иқтисодий ва ижтимоий имкониятларни кенгайтириш учун янги йўлларни очиб бериши, шубҳасиз. Биз, "Адолат"чилар бугунги тарихий воқеани халқларимиз фаровонлиги ва тинч келажаги учун муҳим қадам сифатида баҳолаймиз ва минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш жараёнларига ўз ҳиссамизни қўшамиз. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram

1,860 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4344454647•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384