TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват5,584Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 54 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 26 нояб.

#ПАРТИЯ_ФРАКЦИЯСИ 🎞 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидагиЎзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишидан видеорепортаж 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

533 views

Опубликован 25 нояб.

#фракция_йиғилиши Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланади Йиғилишда дастлаб депутатларнинг ушбу масала юзасидан олиб борган ўрганишларига эътибор қаратилди. Маълум қилинганидек, сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбон ва дарахтзорлар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кенгайиб бораётгани кўп йиллик дарахтларнинг кесилишига, атроф муҳит ифлосланишига, оқибатда аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётган эди. БАТАФСИЛ 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

558 views

Опубликован 25 нояб.

#Муносабат “Яшил” иқтисодиёт – барқарор тараққиётнинг асоси Президентимиз томонидан 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш ташаббуси мамлакатимиз тараққиётидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. “Адолат” СДП ушбу ташаббусни нафақат экологик барқарорлик йўлидаги муҳим қадам, балки партиянинг экологиямиз софлигини сақлашга қаратилган ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этиш имконияти, жамиятнинг фаровон ҳаёти учун асос яратадиган долзарб таклиф сифатида баҳолайди. Бугун дунёда экологик муаммолар нафақат маълум бир ҳудуд ёки давлат билан чекланиб қолмасдан, глобал миқёсдаги жиддий хатарга айланиб бормоқда. Иқлим ўзгариши, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқнинг деградацияси, чўлланиш жараёнлари табиий ресурсларимизга салбий таъсир ўтказаётганини Президентимиз алоҳида таъкидлади. Бу каби муаммолар биздан нафақат жавобгарлик, балки келажак авлод олдидаги катта масъулиятни теран ҳис этиб, янгича ёндашувларда сидқидилдан меҳнат қилишни талаб этмоқда БАТАФСИЛ 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

538 views

Опубликован 22 нояб.

Raqobat bor joyda rivojlanish bo‘ladi, adolat qaror topadi Davlatimiz rahbarining uy-joy sotib oladigan aholi mablag‘larini kafolatli himoya qilishga qaratilgan qonunchilikni kuchaytirishga oid taklifi e’tiborga molik. Sababi, keyingi yillarda ko‘plab yurtdoshlarimiz ayrim soxta “quruvchilar”ning noqonuniy harakatidan aziyat chekmoqda. Bunday holatlarning oldini olish maqsadida fuqarolarimizning uy-joy qurilishiga jalb etilgan mablag‘larini kafolatli himoya qilishga qaratilgan qonunning qabul qilinishi bu boradagi muammolarga chek qo‘yishi, shubhasiz. 👉BATAFSIL Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

382 views

Опубликован 22 нояб.

#KONSTITUTSIYA #29_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. VII боб. 29-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава VII. Статья 29 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 7. Article 29 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

491 views

Опубликован 22 нояб.

#Фракция 🎞Фракциямиз йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби маъқулланди 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

495 views

Опубликован 22 нояб.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ҳукумат аъзолигига номзодларнинг дастур ва режалари билан танишиб, атрофлича таҳлил қилдик. Ҳар бир давлат ташкилотининг самарали фаолияти партиямиз дастурий мақсадларини ҳаётга изчил татбиқ этишда муҳим роль ўйнайди. Шу жиҳатдан, дастлаб партиямиз фракцияси йиғилишида ҳар бир номзоднинг келгуси режалари ва мақсадлари юзасидан атрофлича муҳокама қилдик. Унда фракциямиз аъзолари номзодларнинг салоҳияти ва касбий тажрибасини таҳлил қилиб, уларнинг мамлакатимиз ривожига қаратилган ташаббусларига алоҳида эътибор қаратдилар. Депутатларимиз номзодларга савол бериб, келгуси режалари ва соҳаларни ривожлантириш бўйича таклифларини тингладилар. Айниқса, таълим, тиббиёт, иқтисодиёт ва ҳуқуқ-тартибот соҳалари бўйича номзодлар билан атрофлича мулоқот қилдик. Унда юрт ривожи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Фракция аъзолари партиямизнинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, шу билан бирга, соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, жамиятда спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида номзодларнинг инновацион ғоялар ва замонавий бошқарув усулларини қўллашга тайёрлигини ижобий баҳоладилар. Конструктив руҳда ўтган мазкур муҳокамалар мамлакатимизда демократик тамойилларнинг мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳам депутатларимиз фаол иштирок этди. Муҳокама жараёнлари давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилди. Устувор вазифамиз мамлакатнинг келгуси тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган, чин ватанпарвар ва вазифасига садоқатли шахсларни танлаш эди. Комил ишонч билан айта оламанки, фракциямиз аъзолари ушбу жараёнда ҳам Ватанимиз ривожи йўлида энг тўғри қарорларни қабул қилинишига ҳисса қўшди. Албатта, янги Ҳукумат аъзолари билдирилган ишончини оқлашга қодир, ўз соҳасининг етук мутахассиси сифатида, юксак масъулиятни теран ҳис этадилар. Номзодлар сафида тажрибали раҳбарлар, юқори малакали мутахассислар ва янгича фикрловчи кадрлар мавжудлиги Ҳукумат олдида турган масъулиятли вазифаларни самарали бажаришда катта аҳамиятга эга. «Адолат» СДП фракцияси келгусида Ҳукумат таркибидаги барча вазирликлар билан самарали ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Биз мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларимизни амалга оширишда янги Ҳукумат аъзолари билан биргаликда, ҳамжиҳатликда ишлашга тайёрмиз. Партиямиз депутатлари парламент назоратини кучайтириш, қонунларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш, халқ манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этишни мақсад қилган. Янги Ҳукумат аъзоларини билдирилган юксак ишонч билан самимий табриклаймиз ва масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз! Уларнинг тажриба ва билими юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида янги ютуқларга хизмат қилишига ишонамиз! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

450 views

Опубликован 22 нояб.

408 views

Опубликован 20 нояб.

#МУНОСАБАТ Рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари: — Мамлакатимиз раҳбари сиёсий партиялар илгари сурган таклифларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларнинг асослиларини эътироф этди. Жумладан, партиямизнинг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархларнинг сунъий ошишининг олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишлари ижобий баҳолангани, албатта, келгуси фаолиятимизда бизга куч-ғайрат бағишлайди. Кўп миллатли халқимизни ўйлантириб турган кўплаб муаммоларга қонуний ечим топишда парламентнинг ролини ошириш ҳақидаги ташаббуслар ҳам фракциямиз аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди. Бинобарин, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурлари шаҳар ва қишлоқларимиздаги халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда. Масалан, шу йилнинг ўтган даврида инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлса-да, ушбу жараёнда депутатларнинг фаол иштироки, унинг ижроси устидан назорати деярли сезилмагани асосли танқид қилинди. Энди биз, депутатлар ушбу фикрлардан тўғри хулоса чиқаришимиз ва инвестиция дастурларини тайёрлашда фаол иштирок этадиган мукаммал тизим яратишимиз лозим бўлади. Давлатимиз раҳбарининг уй-жой сотиб оладиган аҳоли маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни кучайтиришга оид таклифи ҳам эътиборга молик. Сабаби, кейинги йилларда кўплаб юртдошларимиз айрим сохта «қурувчилар»нинг ноқонуний ҳаракатидан азият чекмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларга чек қўйиши, шубҳасиз. Мамлакатимиз раҳбарининг тугал ечимини кутаётган мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш ишларини якунига етказишга доир таклифларини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, партиямиз аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ишларини давом эттириш тарафдори. Шу нуқтаи назардан айтганда, дори-дармон тармоғини тартибга солиш, тиббиётда рақамли платформалардан самарали фойдаланиш ва мажбурий тиббий суғурта тизимини мувафаққиятли ишга туширишга қаратилган қонунчиликни ривожлантириш яқин истиқболдаги фаолиятимизнинг асосий мақсади бўлиб қолади. Мажлисда парламентда мухолифатни жонлантириш ва уларга қўшимча ҳуқуқлар бериш таклифи ҳам билдирилди. Бу демократик жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, соғлом рақобат ва очиқ муҳокамаларни таъминлайди. Ушбу тарихий нутқда сайловлардаги соғлом рақобат, қарашлар плюрализми парламентга кўчиб ўтиши, янги Ўзбекистон парламенти «ғоялар генератори»га, конструктив баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши лозимлиги ҳам қайд этилди. Бундай ёндашув парламент фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга замин яратади. Зеро, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади. Президентимиз белгилаб берган устувор вазифалар ва илгари сурилган муҳим таклифлар халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, «Адолат» СДП ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ушбу залворли вазифалар ижросини ҳаётга татбиқ этишда янада фаол иштирок этади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

468 views

Опубликован 20 нояб.

#KONSTITUTSIYA #28_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. VII боб. 28-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава VII. Статья 28 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 7. Article 28 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

414 views

Опубликован 20 нояб.

#KONSTITUTSIYA #27_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. VII боб. 27-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава VII. Статья 27 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 7. Article 27 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

424 views

Опубликован 19 нояб.

#KONSTITUTSIYA #26_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. VII боб. 26-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава VII. Статья 26 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 7. Article 26 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

423 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••5253545556•••60•••65•••70•••75•••80•••8384