TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 53 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 7 дек.
🔴 - Соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар тўлиқ сарфланмаган. Жумладан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 1.5 мингдан ортиқ овоз тўплаган лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун 60 млрд сўм ажратилган бўлса ҳам харажат қилинмаган, - Робахон МАХМУДОВА, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
🟢#ОНЛАЙН #Конституция_билимдони #Республика_босқичи Шундан сўнг иштирокчиларга беллашувда эътибор қаратиш керак бўлган айрим жиҳатлар бўйича тавсиялар берилди ва ҳакамлар ҳайъати таркиби таништирилди. Маълум қилинганидек, танловда иштирокчилар белгиланган учта шарт асосида ўз билим ва иқтидорини синовдан ўтказади. Жараённи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Судьялар ассоциацияси ва Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамда Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси аъзоларидан иборат ҳакамлар ҳайъати талабчанлик билан, одил ва холисона баҳолаб борадилар. Жараённи биз билан бирга кузатинг. 😊 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
🟢#ОНЛАЙН #Конституция_билимдони #Республика_босқичи Танловни кириш сўзи билан очган "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова мамлакатимиз Конституциясининг тарихи ва аҳамиятига алоҳида урғу берди. Шу билан бир қаторда партия томонидан бугунги “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови, унинг қонунчилик соҳаларига қизиқадиган ёшлар ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз юритди. — Ҳаммамизга маълумки, ўтган 30 йилдан ортиқ давр мобайнида мамлакатимиз Конституцияси шундай улкан вазифани бажарди. Конституциядан келиб чиққан барча қонунлар, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилди. Юртимиздаги бугунги тараққиётнинг, ҳар бир соҳадаги юксалишнинг бош омили — Конституциямизда ўрин олган ҳуқуқий нормалар, десам ўринли бўлади, - деди Сиёсий Кенгаш раиси. Шунингдек, Робахон Махмудова танловнинг жорий йилги ҳудудий босқичларида иштирок этган иштирокчилар янги таҳрирдаги Конституциямиз билан бир қаторда қонунчилигимиздаги ислоҳотлар бўйича ҳам билим ва иқтидорини намоён этганини алоҳида эътироф этди. — Бизнинг ягона мақсадимиз — сиз каби билимдон, ўз ҳуқуқларидан унумли фойдалана оладиган ёшларнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаш, Конституциямизда белгиланган тамойилларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилинишига кўмаклашишдир. Айтиш жоизки, ўтган йиллардаги танловимиз иштирокчилари таълим, фан, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришдилар. Улар ўз билим ва қобилиятлари билан нафақат ўзлари, балки бутун мамлакатимиз учун фахр-ифтихор олиб келмоқдалар. Бу эса танловимизнинг самарадорлиги ва аҳамиятини яққол намоён этади, - дея таъкидлади партия етакчиси. Шундан сўнг, иштирокчиларга омад тилаб, танловни очиқ, деб эълон қилди. Жараённи биз билан бирга кузатинг. 😊 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
🟢#ОНЛАЙН #Конституция_билимдони #Республика_босқичи Давлат мадҳияси садолари остида бошланган танловда "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаш раҳбарияти, хусусан партия етакчиси Робахон Махмудова, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП депутатлари, “Ёш адолатчилар” қаноти ҳамда “Ёшлар парламенти” аъзолари, олийгоҳ талаба-ёшлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёш ҳуқуқшунослар иштирок этмоқда. Қайд этиш жоизки, танловнинг мақсади – ёш авлодни Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, адолат ва қонун устуворлигини қадрлаш ҳиссини мустаҳкамлашдан иборат. Жараённи биз билан бирга кузатинг. 😊 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 4 дек.
Ҳар қандай синов инсон учун чеклов эмас, балки юксалиш учун имконият — Робахон Махмудова, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Адолат” социал-демократик партияси ва Сув спорт турларига ихтисослаштирилган Себзор спорт базаси ҳамкорлигида “Спорт ҳамма учун” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда «Адолат» СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия Марказий аппарати ходимлари, Сув спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб вакиллари, имконияти чекланган спортчи ёшлар, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари фаол иштирок этишди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
#Фракция Фракциямиз аъзолари бемор болажонлар саломатлиги учун қон топширишди «Бор меҳримиз сенга, болажон!» — беғараз донорлик акциясида «Адолат» социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳам фаол иштирок этишди. Партия фракцияси аъзолари орасида етук тиббиёт соҳаси вакиллари ҳам бўлиб, улар жараён давомида кўнгилли фуқароларга фойдали тиббий маслаҳатлар бердилар. Бу эса кўнгиллиларнинг фаол иштирокига ва донорлик жараёнига бўлган ишончини оширишга хизмат қилди. Донорлик акциясида иштирок этган ҳар бир кўнгилли болажонлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшди. Уларнинг бу ҳаракати нафақат тиббий аҳамиятга эга, балки жамиятимизда меҳр-оқибат, инсонийлик каби юксак қадриятларни мустаҳкамлайди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags
#Конституция_билимдони Қонун устуворлиги, адолат ва демократик жараёнлардан яхши хабардор авлод мамлакат келажагини белгилайди Жамоат хавфсизлиги университетида бўлиб ўтган “Конституция билимдони” кўрик-танлови айнан шу мақсадга қаратилган яна бир қадам бўлди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, университет бошлиғи, полковник Мирзаюсуп Рустамбаев, шунингдек, бир қатор олий таълим ва ҳарбийлашган олий таълим муассасалари вакиллари, “Адолат” СДП Марказий аппарати ходимлари, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. “Адолат” СДП Марказий аппарати, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Жамоат хавфсизлиги университети каби олийгоҳлар ва ҳарбий ўқув-юртларидан жами 1000 нафарга яқин талаба ўзининг конституцион билимларини синовдан ўтказди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags
#Конституция_билимдони ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ УНИВЕРСИТЕТИДА “КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида олий таълим ва ҳарбийлашган олий таълим муассасаларининг талабалари ва курсантлари ўртасида “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, университет бошлиғи, полковник Мирзаюсуп Рустамбаев, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси аъзолари ҳамда бир қатор олий таълим ва ҳарбийлашган олий таълим муассасалари вакиллари, “Адолат” СДП Марказий аппарати ҳамда партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Батафсил юқоридаги лавҳада▶️ 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags
#Фракция Фракциямиз таклифи асосли, деб топилди Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур жараёнда «Адолат» СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, зўравонлик ва низоларнинг олдини олиш каби муҳим вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириши учун моддий-техника базасини яхшилаш бўйича берган таклифлари асосли деб топилиб, қўшимча 3,1 млрд.сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Мазкур маблағлар омбудсман институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда ҳудудларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятни янада кучайтиришга йўналтирилади. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags
#Фракция_йиғилиши Судлар фаолиятига оид конституциявий кафолатлар кучайтирилмоқда Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида «Судларнинг фаолиятига оид конституциявий кафолатлар кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags
#Муносабат Аёлларнинг онкологик муҳофазаси доимий эътиборда бўлади Президентимиз томонидан жорий йилнинг 22 ноябрида қабул қилинган “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни бу йўналишдаги тарихий аҳамиятга эга ҳужжат сифатида баҳолаш мумкин. Боиси, қарор билан нафақат онкологик касалликларни эрта аниқлаш, балки бутун тизимни замонавийлаштириш ва илмий-техник жиҳатдан такомиллаштириш мақсад қилинган Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags
#фракция_йиғилиши “Адолат” СДПнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг Қонунчилик палатасидаги маърузаларида илгари сурилган таклифлар, амалий ташаббуслар ва берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш масалаларига қаратилди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Hashtags