TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot18,830Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 24 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Set 10

Tolibi ilm boʻlgan bir bemorimiz bor. Olti oydan buyon ogʻir dard bilan kurashib keladi. U kishi uchun bir necha bora xayriya e'lon qilganmiz, ko'pchilik moddiy yordam bergan. Bemorimiz, afsuski, hozirgi kunda kasalliklari juda avj olgan, vaqtida davolanmaslik oqibati hatto o'limga olib kelishi mumkinligi uchun biz yana sizga yuzlandik. Dori-darmon, muolajalari uchun moddiy yordam kerak. Sahovatpesha insonlarni koʻmagi bilan tekshiruvlarni katta qismidan oʻtib boʻlindi. Kasallik bilan shaxsan oʻzim tanishib, oʻrganib chiqdim. Azizlar, imkoningiz boricha — oʻn ming soʻmdan boʻlsa ham ushbu savobli ishga bosh qoʻshishingizni iltimos qilamiz. Tushgan pullarni bemorga yetkazilishiga men kafilman. Karta raqam: 9860196616260507 O'z nomimda. G'iyosiddin Yusuf

1,420 views

Na-publish Set 10

Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар

1,430 views

Na-publish Set 10

ЭНГ БАХТЛИЛАР ХАСАД ҚИЛМАЙДИГАНЛАР... Салом бўлсин сизга, ўнг қўли берса- Берганин чап қўли билмайдиганлар. Хасадгўй дунёда энг бахтсиз эрса, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Менга не? давлатманд қасрини қурсин, Гар халолдан бўлса айшини сурсин. Умрин сўнгигача қандини урсин, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Демасман: Тадбиркор дўстларим синсин, Хар кимнинг фарзанди ўзидан тинсин. Мен от минсам дўстим майли "Мерс" минсин, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Гуллар чаман учун аталган сарпо, Мени табиатмас Хақ қилмиш барпо. Хасадгўй қавмидан қилма эй Худо, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Дўстдан уч кун ортиқ қилмасман араз, Қалбимга тўлмаган адоват, мараз. Бўлмас қалб юртимнинг султони ғараз, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Обидман ва лекин эмасман золим, Мендан минг баробар устундир олим. Не қилибди дўстдан кам бўлса молим? Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Шайтонга бўйсуниб бошимни эга, Нафсониятингга дўстимни тега. Унга Хақ берганни қизғонай нега? Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Мансабга минсинлар, унвон олсинлар, Саройлар қурсинлар, қаср солсинлар. Тонггача зар санаб хориб толсинлар, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Аллоҳ мендан кўра унга яқинроқ, Мен кумушман, дўстим мендан олтинроқ! Кирсайди жаннатга мендан олдинроқ, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. 16:21-15.05.2017 Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan

1,880 views

Na-publish Set 9

Мубашшир Аҳмад устоз

1,580 views

Na-publish Set 9

СЕВАРМИКАН СЕВГАНИМ МАНИ? Қўрқувдаман ўйлаб охирим, Маҳзун дилга бир таскин қани? Ботинимдан бўлак зоҳирим, Севармикан Севганим мани? Ўзи менга кўрсатмишдир йўл, Хатоларга қўймайин деб йўл. Мендан бўлак ошиқлари мўл, Севармикан Севганим мани? Бахт аталмиш шаробга қондим, У Танҳодир! Ўзгадан тондим. Ёнар бўлсам ишқида ёндим, Севармикан Севганим мани? Хушнуд айтур хилватда оним, Тўқсон тўққиз исмин забоним. Топширгандан кейин хам жоним, Севармикан Севганим мани? Бахт қуёши порлагаймикан? Дард қузғунин хорлагаймикан? Жаннатига чорлагаймикан? Севармикан Севганим мани? Чўғман кулга айланадурғон, Қулман хондек даврини сурғон, Бўлолмаса имоним қўрғон, Севармикан Севганим мани? Хар кун беш бор уйимга дер кел, Хилватларда кўз ёшларим сел. Таскин даркор эй бағрикенг эл, Севармикан Севганим мани? Кўнгил Зам-зам янглиғ зилолмас, Оразим хам нурли хилолмас. На Умарман ва на Билолмас, Севармикан Севганим мани? Жаҳаннамга ирғитмасайди, Сиротидан йиқитмасайди. Кўнглимда бир умид яшайди, Севажакдир Севганим мани!

1,850 views

Na-publish Set 9

СЕВАРМИКАН СЕВГАНИМ МАНИ? Қўрқувдаман ўйлаб охирим, Маҳзун дилга бир таскин қани? Ботинимдан бўлак зоҳирим, Севармикан Севганим мани? Ўзи менга кўрсатмишдир йўл, Хатоларга қўймайин деб йўл. Мендан бўлак ошиқлари мўл, Севармикан Севганим мани? Бахт аталмиш шаробга қондим, У Танҳодир! Ўзгадан тондим. Ёнар бўлсам ишқида ёндим, Севармикан Севганим мани? Хушнуд айтур хилватда оним, Тўқсон тўққиз исмин забоним. Топширгандан кейин хам жоним, Севармикан Севганим мани? Бахт қуёши порлагаймикан? Дард қузғунин хорлагаймикан? Жаннатига чорлагаймикан? Севармикан Севганим мани? Чўғман кулга айланадурғон, Қулман хондек даврини сурғон, Бўлолмаса имоним қўғрон, Севармикан Севганим мани? Хар кун беш бор уйимга дер кел, Хилватларда кўз ёшларим сел. Таскин даркор эй бағрикенг эл, Севармикан Севганим мани? Кўнгил Зам-зам янглиғ зилолмас, Оразим хам нурли хилолмас. На Умарман ва на Билолмас, Севармикан Севганим мани? Жаҳаннамга ирғитмасайди, Сиротидан йиқитмасайди. Кўнглимда бир умид яшайди, Севажакдир Севганим мани!

1,440 views

Na-publish Set 8

Ustoz!

1,410 views

Na-publish Set 8

​​Мубашшир Аҳмадга озодлик! Олим қамаб бу дея ўлжам, Чойлар ичиб қандли-новвотли(к). Қандай яшаш мумкин ҳоооотиржааам, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Бир мазлумнинг қонатиб бурнин, Қандоқ қутмоқ мумкин ободлик? Ким тўлдира оладир ўрнин, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Бу нимадир бирор нима де, Олимларни қилишда зое. Биз биринчи ўринда вое, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Борма собиқ султон изидан, Тиламайлик сизга барбодлик. Қилмишлари қайтди қизидан, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Бутун миллат бугун бўлиб жўр, Унга сўрар озодлик бир кўр. Ўлдир бўлсанг Аллоҳданда зўр, Мубашшир Аҳмадга озодлик! P. S: Бугун навбатдаги суд. Аллоҳ домлага нажот берсин. Сурхондарёда сафардаман, бўлмаса менинг нафим тегмаса ҳам бормоқчи эдим. @A_meshayan 23:06-19.05.2025 Абдураҳмон Мешаян

1,610 views

Na-publish Set 8

​​"ЧАВАНДОЗ" Ёри тирикдир-у аммо у чўри, Ох дунёда бундай қанчалаб "тул" бор. Ул тулпорни минар "тулки"ю "бўри" Гар "чавандоз"- уйда хорижда-"тулпор". Йиғлайвериб кўзлар маъюслашдими? Йигитлар шерлашмай товуслашдими? Эркаклар шуқадар даъюслашдими? "Чавандоз"-уйда-ю, хорижда-"тулпор" "Чавандоз" кун-у тун кезар майхона, Бир кун ёри "сумбул", бир кун "райхона" Инсоф гулзорини айлаб пайхона, "Чавандоз" уйда-ю хорижда-"тулпор" "Тулпор"и юборган зар деб хойнахой Бул "эски чавандоз" бугун "янги бой" Ўртада сарсондир "эмизикли той" "Чавандоз" уйда-ю, хорижда-"тулпор" "Чавандоз"га бўлгач "тулпорхоним" ёр, Ёзда лой суваса, Қишда қураб қор, "Даюс чавандоз"нинг не кераги бор? Гар "чавандоз" уйда, хорижда "тулпор" "Тулпор"нинг кўзидан ёшлар томчилар, Қачонки юрагин виждон чимчилар. "Бегона чавандоз" уни қамчилар, Гар "чавандоз"-уйда, хорижда"тулпор" "Чавандоз"и мард уй қанчалар тинч-а? Ўшал уйда мехмон хар кун севинч-а? "Тулпор"мас қанийди бўлса аксинча "Чавандоз"-хорижда, уйдачи-"тулпор" Бағрига босганча "тойчоқча"ларин, Йиғса чавандозин жўнатган зарин. Аллоҳ ушалтирсин орзусин барин, "Чавандоз"ин кутса, вафоли "тулпор" telegram.me/a_meshayan Абдураҳмон Мешаян

1,560 views

​​#СИНОВ Чақиб бўлиб бошин ёнғоқнинг, Тарвузни пичоқлаб қўйишди. Жонин сақлаб сотқин янтоқнинг, Етилган қовунни сўйишди. Ҳануз ҳеч не ўзгаргани йўқ, Аҳвол шудир: Шом-у Қатарда. “Хом”лар яшар кўзин қилиб лўқ, “Пишган”ларнинг жони хатарда! @A_meshayan 16:19-11.10.2019 Абдураҳмон Мешаян

1,600 views

Hashtags

Na-publish Set 5

​​​​Эри хориждагилар қўшиғи Мен молу дунёни қилмадим ҳаёл, Дийдорингиз мудом тушга кирмоқда. Эркак қучоғига зордир ҳар аёл, Ёш ҳам кўп эканда кўздек ирмоқда. Сафардан қайтмайсиз беш йилдан бери, Иғвогарлар эса лойга қормоқда. "Дерлар: Уйланволган хорижда эри", Гумонлар гўёки юрак ёрмоқда. Қайтсангиз бўлмасми бутунлай бегим, Ётганингиз йўқку ахир қамоқда. Сизсиз тансиқ таом келмайди егим, Майли кўйлакларим бўлсин ямоқда. Сўрамам бўйнимга тиллодан занжир- Узук ҳам бўлмасин майли бармоқда. Наҳотки қайтасиз гуллагач анжир, Наҳот дийдор энди фақат тармоқда? Балиқча эмасман илинганимни- Кўрмассиз разиллар отган қармоқда. Кўрингиз ҳимоя қилинганимни, Мени нафс тўридан ишқ қутқармоқда. Сизнинг ўрнингизга қучганим болиш, Аччиқ кўз ёш таъми мудом томоқда. Қайтинг ва сўнг кетманг сизнинг бурч қолиш, Умрим сизни кутиб ўтиб бормоқда. @A_meshayan 22:00-05.09.2025 Абдураҳмон Мешаян

1,590 views
12•••5•••10•••15•••20•••2223242526•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384