TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 31 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Hul 25
Абу Бакр Сиддиқ ва Мистоҳ ибн Асаса розияллоҳу анҳумо Қариндошингиз бор. Жуда ҳам фақир, Сиз доимо унга берасиз ёрдам. Аммо шаънингизга ёғдириб таҳқир, Сиз кўмак берётган айни шу одам- Қизингиз шаънига сўзласа бўҳтон, Зинода айбласа билиб-билмасдан. Нима қилардингиз албатта шу он, Жазолар эдингиз ёрдам қилмасдан. Қизининг шаънига турфа туҳматлар, Сўзлагани учун бўлиб асабий. Абу Бакр Сиддиқ деди:" Мистоҳга, Нафақа бермоқни кесдим абадий". Инсон шунақада инсон найларди, Ғазаби тўсганда салоҳиятни. Шунда Аллоҳ таоло нозил айлади, Нур сурасидаги ушбу оятни: "Мискинга ва яқин қариндошларга, Ҳам муҳожирларга бадавлат зотлар. Ёрдам бермасликка ичмасин қасам, Нафақа узгум деб ичмасин онтлар. Бас авф айласинлар ва кечирсинлар, Ўтиб юборсинлар" бўлиб фаҳмли. Севмайсизми Аллоҳ сизни этса авф, Аллоҳ мағфиратли ўта раҳмли" Абу Бакр дарҳол деди:"Қасамки, Мағфират қилмоғин севаман Бориъй. Ва Мистоҳга бериб юрган ёрдамин, Нафақасин қайта айлади жорий. Биз гуноҳкор қулмиз, саҳобамасмиз, Бу воқеа ўта қизиқдир балки. Лаббай деганига Аллоҳ амрига, Абу Бакр Сиддиқ, Сиддиқдир балки. Яхшилик қилавер эй биродарим, Жигар илон яғин ялаб турса ҳам. Тинчлан, очиб ўқи Қуръони Карим, Қондошла кўравер бойлигинг баҳам. Қадр топмоқ учун ё мақтов учун, Сарфлаганинг йўқку динор ё дирҳам. Аллоҳ учун қилдинг чидайсан энди, Озорлар жаннатда топгунча барҳам. @A_meshayan 07:19-25.07.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Hul 24
Uyatsiz maddohlarga!
Na-publish Hul 24
Na-publish Hul 24
Яхши ният Байрам қилмоқдасиз бу кун муҳтарам, Муборак бир ёшга тўлганингизни. Тилагим шудирки халқ сиз кетган дам, Нишонлаб юрмасин ўлганингизни! Мақтовингиз айлаб муттаҳам зотлар, Қасрлар қурарлар, яна бойирлар. Аммо сиз кетсангиз ичаман онтлар, Энг аввал сотади маддоҳ шоирлар! @A_meshayan 2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Hul 23
БИР ОТАНИНГ ҚИСМАТИ Кўплаб суҳбат қурганман, Мухлислар-ла мароқли. Аммо бўлган бу суҳбат, На газак, на ароқли! Мухлисларим дер гохи: “Aрмани бўлсангиз хам, Ўзбек шоирлариндек, Шеърингизда хикмат жам” Имконин топганлари, Суҳбатимга тўйишар. Ибодат қилганлари, Дуо қилиб қўйишар. Шеър-дарахтдан гох танқид, Гохи мақтов терилар. Каминага кўпинча, Ушбу савол берилар: “Ота-онангиз мансуб- Эмиш Озарбайжонга, Қандай келиб қолишган, Улар Ўзбекистонга?” Асли бунинг тарихи, Қисқа эмас, хўб узун. Гох табассум, гох йиғи, Гох қувончли, гох маҳзун. Асли бунинг баёнин, Дўстларимга сўйласам. Бошда ақлимни тўплаб, Мундоқ жиддий ўйласам. Елдек учиб ўтибди, Ўтиз тўрт йил орадан. Амакимни бир миршаб, Сўккунгача онадан. Водариғки гупуриб, Унинг Кавказча қони. Харбийни дўппосламиш, Тандан чиққунча жони. Ғазаб берган буйруқ деб, Содир бўлмиш бу гуноҳ. Сўнгра бу жиноятга, Топилмишдир бир гувоҳ. Сўроқ қилишган чоғда, Ўшал гувоҳ одамни. Айбдор амаким қолиб, Кўрсатмиш у отамни. Янги йилни бутун халқ, Ўтирганда нишонлаб. Отам қўлин миршаблар, Олиб кетган кишанлаб. Бу холдан онам йиғлаб, Падарим кўп эзилган. Битта туҳмат ортидан, Ўн уч йилга кесилган. Собиқ Иттифоқ даврин- Қонунлари бўйича. Махбуслар тақдири хал- Бўлган қуйидагича: Дейлик Озарбайжонда, Маҳбус қилинган одам. Гох Москов, гох Киевда, Жазо ўтаган бир дам. Отам асли қилмаган, Ўшал жиноятига. Юборилмиш Қозоқнинг- Жамбул вилоятига. Бари Аллоҳ хохиши, Бари Аллоҳ қудрати. Отам Жамбулда қолмиш, Тугаганда муддати. Маним онажонимни, Севар ёрини жондан. Олиб Жамбулга қайтмиш, Отам Озарбайжондан. Кейинчалик Тошкентлик, Қодош қилгач тавсия. Кўчмиш Ўзбекистонга, Яқин бўлайлик дея. Аммо унутмаганлар, Улар юртин қадрини. Жигарлар-ла доимо, Қилган борди келдини... Бир йил Озарбайжонга, Борганда отам содда. Учратмиш қишлоқдошин, Ўшал гувоҳни "сохта". Бемор экану "гувоҳ, Яқин эмиш қазоси. Ўғил-қизлари эмас, Тиргак эмиш асоси. Отам демиш "гувоҳ”га: “Шунча йил чекдим заҳмат. Ёмонлик қилмовдимку, Нечун қилгандинг тухмат?” Бу сўзлардан ул гувоҳ, Кўзларини ёшламиш. Асл хақиқатни у, Шундай дея бошламиш: “Асли туғишган уканг, Олиб харбий жонини. Она замин бағрига, Тўккан эди қонини. Хақиқатни сўзлашни, Болаликдан ўргандим. Ўшал оқшом сенимас, Мен укангни кўргандим... Ўтиргандим турфа хил, Хаёлларга чалиниб. Оппоқ соч-у соқолли, Отанг келди ялиниб. Ичдик бирга мусаллас, Қондек қизил винони. Отанг деди кўр дўстим, Хаёт деган кинони. Бу савдо хам бормиди. Қариб қартайган чоғим. Оғрийди гар тишласам, Фарқи йўқ қай бармоғим. Билдим гувоҳ эмишсан, Лек демам сўзингдан қайт. Кенжаммас тўнғичимни, Аммо айбдор деб айт! Ўйламаки ачимас, Катта ўғлимга ичим. Лек кенжам чидамсиздир, Бардошлидир тўнғичим. Тўнғичим тегирмондан, Чиқар бўлмасдан нобуд. Лек кенжамни зиндондан, Олиб чиқгайдир тобут. Майли де бу ишингиз, Аблахлиг-у гумроҳлик! Ялинаман берақол, Мен айтгандай гувоҳлик. Терговчига бориб айт, Қоронғуда адашиб. Акасинмас укасин, Кўрсатибман чалкашиб. Аслида бор-йўқ гуноҳ, Унинг акасинда де. Қариб қартайган чолнинг Сўзларига кўнгин ке! Виждоним бирла қўрқув, Келди ўшанда тўқнаш. Уканг сенга, сен унга, Рост хам эдинглар ўхшаш. Гарчи ўзгача эди, Дунёқараш ўйловинг. Бир хил эди кўз-у қош, Хам соқол, хам мўйловинг. Отанг кетди, мен карахт, Гўё эдим гунг ва лол. Шунга сени айбловдим, Бўлсангда йигит халол. Кечир мени қийналур, Неча йилларки виждон. Ўлай ёруғ юз билан, Хотиржам топширай жон. Бу воқени билса хам, Отам асло синмаган. Амаким-у бобомга, Мехрин нури тинмаган. Отамнинг мардлиги деб, Бошим баланд жахонда. Бухорийдек туғилдим, Мен хам Ўзбекистонда! Яхшилар ёнимдадир, Фаришталар қошимда. Хаққа иймон келтирдим, Мен ўн олти ёшимда! Улфатим-турк, дўстим-рус, Ўзим эса армани. Лек Хақ насиб айламиш, Ўзбекча шеър ёзгани! Не хам дердим омаднинг- Сойида чўмилсам бас Ҳидоят топдим... энди- Ҳидоятда ўлсам бас! @A_meshayan 15:55-25.01.2016 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Hul 22
Na-publish Hul 13
Na-publish Hul 12
#Юсуф_пайғамбарнинг_мадрасасида Қалбим яроланди, кўзларим маҳзун, Дард бор кўксимдаги булбул сасида. Кимдир беш йил "ўқир", кимдир ўн беш кун, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Биров ич-ичидан кета бошлар зил, "Таълим" тугагунча орттирганча сил. Аслида берилар энг яхши "таҳсил" Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Оксфорд эмас у, Гарвард эмас у, Бу бой, бу камбағал, бу бой демас у. Кимдир қолиб кетар уйқуда мангу, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Унда"таълим" олган мазҳаббоши ҳам. Хали-ҳануз унда мусулмонлар жам. Бир муддат яшаган Имоми Аъзам, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Ва лекин бошлайди юрагим қиса, Ёв мўмин шаънига бўҳтон тўқиса. Ҳижобли аёллар кўп йил "ўқиса" Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Унда орзу емоқ, патир-қаймоқлар, " Кирсанг" гоҳ юз бурар уруғ-аймоқлар. Бир кун тугармикан ваҳший қийноқлар, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Олим кириб кетди савоб йиққани, Айби ёмонларга қарши чиққани. Жазоланар энди хадди сиққани, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Кимга хам хуш келур унинг хўрдаси, Ошқозон тўйдирмас нонин бурдаси. Халқни эзганларнинг чиқсин мурдаси, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"дан! Йўқ мен эмас "таълим" олганлар айтсин, Дард чекканин омон қолганлар айтсин. Ўғиллар онасин бағрига қайтсин, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"дан. @A_meshayan 12:00-06.05.2021 Абдурроҳман Мешаян
Hashtags
Na-publish Hul 11
Йигирма икки йиллик ижод йўли Мен шеъриятга энди қадам қўйганимда, роса машҳур бўлишни, ТВда чиқишни, радиоларда интервьюлар беришни истаганман. Шеърларим газеталарда босилганида, уюшмага борганимда устоз шоирларни кўрганимда қандай қувонч, қандай ҳаяжон туйганимни билсангиз эди... Санъаткорлар билан ишлашни ўша пайтларда шараф деб ўйлардим. Кейинчалик шеърларимдан Юлдуз Усмоновадан тортиб, Шоҳжаҳон Жўраевгача ижро қилди. Жаҳонгир Отажонов Инстаграмларида фойдаланди, хорижий интернет порталларида ҳам роса чоп этилди шеърларим. Аммо кейинчалик, 2018-йилдан буён мени на китоб чиқариш, на ТВ, на радио, на интервью, на машҳурлик қизиқтирмай қўйди. Ҳозир ҳам шу. Аммо мен бугун бошқа нарсани айтмоқчиман: мен доим ҳақиқатни ёздим. Шу ҳақиқатни ёзганларим ортидан жарималар тўладим, судландим. Алҳамдулиллаҳ. Атрофимда одам кўп эди. Аммо Камол исмли дўстимдан бошқа бирортаси мени чақиртирганларида мен билан бирга бормади. Кимгадир: “Яна чақиришди”,-десам, менга юпанч сўз айтиш ўрнига, илжайиб: “Сизни доим чақиришадику, ўзи ўлдириб юборишмаганига шукр қилсангизчи,”-дейишди. Индамай, синиқ кулиб кетавердим. Бир қўнғироғига, бир энлик мактубларига, тасаллиларига зор бўлганларим қанча... Нима демоқчиман? Агар ҳеч кимга кераксиз, бир ўзингиз ва ҳақиқатингиз билан яшашга қурбингиз етса- ҳақиқат тўла шеърларингизни ёзинг. Жарималар, судлар, пўписалар, босимларга тайёрман десангиз-ёзаверинг. Аксинча бўлса- ёзманг. Ҳеч қачон унвон ололмайсиз, илло халқнинг меҳру муҳаббатидан бошқа. Қиёматда бир шаҳид тирилтирилиб, ундан: “Нима учун жанг қилдинг?”-деб сўралса, у: “Ё Аллоҳим, Сен учун,”-деркан. Ўшанда Аллоҳ: “Ёлғон гапирдинг, сени қўрқмас, жасур деб ўйлашлари учун жанг қилдинг,”- деб, уни жаҳаннамга улоқтираркан. Мени ҳам ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, қўрқмас деб ўйлашади. Аслида ундай эмас- жуда қўрққанман доим. Шеърни ёзиб қўйиб, онамга, жиянларимга зимдан қараб, охирги марта кўраётгандек яшириб йиғлаганларим, “Ана энди аниқ олиб кетишади,” деб кийимларимни тахлаб қўйганларим... Эҳхе, қўрқинч кунларнинг ҳадди-ҳисоби йўқ. Аммо ёзаверганман. Ҳали ҳам ёзяпман. Ва Аллоҳ паноҳ бўлса, яна ёзавераман ҳақиқатларни. Аммо ўшанда ҳам қўрққан бўламан. Шуни инобатга олинг. Мен дунёда сохта қаҳрамонлик кўрсатиб, у дунёда оташда қолгим йўқ. Мен Ўзбекистоннинг нонини еб, шу халқ ичида улғайдим. Шеърларим- шу эзилган халққа миннатдорчилигим, раҳматим, ташаккуримдир. У йиғлаб турганда “у куляпти” деб хаспўшлолмадим. Шунча меҳнатим кетган китоб учун қилган сай-ҳаракатларим ҳам бекор кетди. Руҳсат тегмади. Ўзи билардим буни. Шунинг учун ҳеч чиқаргим келмасди. Ўзбекларни яхши кўра-кўра ўзим ҳам ўзбеклашиб кетдим. Онам учун бироз сиқилдим. Ўзимча тақдимотлар қиламан, дегандим онамга. Майли, хайрлиси. Бугундан яна саҳобалар ҳақидаги туркум шеърларим давом этади. Китобда ўқишар деб эълон қилинмаган яна 250 шеърим. P.S. Расмдаги аҳволим эса бир каттаконга бир шеърим роса тегиб кетгач содир бўлган. Бу ҳолатга мени бирор тузум ёки ташкилот эмас, шеър атаган одамим туширганди. Мен эса шеъримни барибир ўчирмаганман. Кейинчалик, орадан бир ой ўтиб, тан олди- шеърим беҳуда эмаслигини. Аммо бўлар иш бўлганди. "Дунёда сизга кучим етмайди қолганини бошқа оламларда гаплашамиз мансаб ҳам ўткинчи,” деганман ўшанда. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Hul 11
Қалбимдаги мунофиқлигим. Золим бўлдим эмасман мазлум, Яна шеърга топилди мавзум. Ўзгагамас, Ўзингга маълум, Қалбимдаги мунофиқлигим. Қилмишимга бир боқ, бир кузат, Менга иймон шарбатин узат, Қалбим касал Ёр Ўзинг тузат, Қалбимдаги мунофиқлигим. Мудом яшаб кибр-у ҳаво-ла, Ошно бўлдим қўшиқ наво-ла, Ёлвораман Ўзинг давола, Қалбимдаги мунофиқлигим. Тутган янглиғ гўё ваража, Паст бўлмишдир баланд даража. Буюк Табиб қил муолажа, Қалбимдаги мунофиқлигим. Лағулардан тўйганман етар, Кундан-кунга мени маҳв этар. Шояд Зикринг айласам кетар, Қалбимдаги мунофиқлигим. Борсам агар Уйингга маҳтал, Қирқ кун тинмай ҳар кун беш маҳал, Буткул кетар қолмас ҳам сағал, Қалбимдаги мунофиқлигим. Ё Аллоҳим айла мурувват, Ўзингдадир ҳамма куч, қувват. Иймонга айлансин бақувват, Қалбимдаги мунофиқлигим. @A_meshayan 18:21-24.06.2023 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Hul 3
Эртага - Тасуо, яъни, Муҳаррам ойининг тўққизинчи куни. Бу кунни Ашуро кунига қўшиб тутиш суннат. Индинга - Ашуро, яъни Муҳаррам ойининг ўнинси куни. Бу кундаги тутилган рўза ўтган бир йилги кичик гуноҳларга каффорот бўлади. Мўминлар учун ажойиб фурсат! Биздек гуноҳкор бандаларига шундай фурсатларни бериб қўйган Раббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин! Ғанимат билинг!
Na-publish Hul 2
"Қўрқинчли кино" "Қўрқинчли бир кино" кўрябман дўстим, Бўлган воқеалар унинг асоси. Йиғидан қизарган кўзларим тўсдим, Оч ўлган юзларча гўдак қасосин- Ололмаябман деб қийналур виждон, "Кино"да кўп ишлар бўладир содир. Раҳмдил кимсалар юборарлар нон, Озиқ овқатларга лиқ тўлар чодир. "Фильм" давомида юрагинг ўйнаб, Кўнгил деганлари ёмон ғашланар. Чодир томон кимки очлиги қийнаб- Борса аямасдан отиб ташланар.. Дунё қилмоқдадир буни томоша, Олам ҳам ақлдан буткул озмишдир. Сионистлар эса сценарийни, Ғазоликлар қони билан ёзмишдир... @A_meshayan 02:28-03.06.2025 Абдураҳмон Мешаян