TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 38 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 10
#БИЛОЛ#ИБН#РАБОҲ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Кўксингга ҳарсангтош бостириб қўйиб, Мушриклар қийналсанг, туйдилар роҳат. Сен эса чидадинг синовга йўйиб, Тилингдан тушмади Аҳад ё Аҳад. Гоҳида оғриқдан ухлолмай чиқдинг, Ярангдан қон оққан кечаларида. Ахир ожизгина вужудинг сенинг, Судратишди Макка кўчаларида. Ул Умаййя ибн Халафдек золим, Жонингни қийнади, қийнади узоқ. Сен эса ёмондир демадинг ҳолим, Фақат Яратганга арз қилдинг у чоғ. Сенинг мақомингдан биздакалар лол, Сенинг улуғ номинг бўлмагай қаро. Борлигинг не бахтдир эй буюк Билол, Илк иймон келтирган беш мўмин аро. Эй буюк саҳобий энг оғир дамда, Пайғамбар ёнида бўлгансан демак. Мусулмон эдилар ёруғ оламда, У вақтда бешта қул ва бир ҳур эркак. Пайғамбар ёнида яна бор эди, Икки мўминалар сиздан ташқари. Хурмат билан тилга олинар энди, Хавас-ла эслашга арзийдир бари. Илк бор азон айтиб, тарихда қолдинг, Ҳа, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Жаннатийлик хақда расулдан олдинг, Нақадар бахт ахир, гўзал хушхабар. Ислом буюклиги шундадир албат, Рангу ирқ ажратмас не учун алдаш? Йўқса қандоқ қилиб азон айтарди, Каъбанинг томида қоп-қора ҳабаш? Қоп-қора хотиннинг ўғли дедию, Сўнг пушаймон бўлди юрагин эзар. Бир дам пайғамбардан дакки едию, Сўнг сендан кечирим сўрди Абу Зарр. Қора оёғинг-ла юзимдан босгил, Деган Абу Зарнинг сўзин қилиб рад. Мен Аллоҳга иймон келтирган зотнинг, Юзин босмам дединг, ўпганча фақат. Ана ўлиб кетди Роббин танимай, Умайя мисоли қадри арзонлар. Сени эса бизга эслатар тинмай, Минордан таралган гўзал азонлар. Меҳринг сохта бўлса, куйдириб бағир, Йиғламасдинг асло ўкириб хўнг-хўнг, Азон айтолмасдан қолмасдинг ахир, Муҳаммад пайғамбар вафотидан сўнг. Сасинг саҳобалар тинглади ҳазин, Пешин, аср, шому, ҳуфтон сабоҳда. Сенга тақлиддадир ҳар бир муаззин, Илк муаззин Билол ибн Рабоҳ-да! @A_meshayan 14:55-03.01.2022 АбдураҳмонМешаян
Hashtags
Na-publish Mar 10
📢 RAMAZONDA FOYDALI CHEGIRMA! 🍯 Siz va oilangiz uchun haqiqiy tabiiy asal endi SUPER NARXLARDA! 🤩 🔥 130 000 so‘m bo‘lgan asalni endi 30% chegirmada atigi 90 000 so‘mga olishingiz mumkin! ✅ 5 kg va undan ortiq miqdorda xarid qilsangiz – narx 90 000 so‘m! ✅ 10 kg va undan ortiq miqdorda olsangiz – atigi 85 000 so‘m! 130000 - 85000! 🥇 100% tabiiy, sof va mazali asal 💪 Immunitetingizni mustahkamlang, energiyangizni oshiring! 🕌 Ramazon uchun eng yaxshi tanlov – tabiiy shirinlik! 🚀 Chegirma muddati chegaralangan! 💬 Buyurtma berish uchun: +998999889465 @Asalkent_admin ERTAGA QIMMAT BO‘LMASLIGI UCHUN BUGUN OLING! 🎯
Na-publish Mar 10
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ. Мен шайх билан бир мартагина Рамазонда кўришганман. Бир сафда орамизда икки кишини хисобга олмасак ёнма-ён намоз ўқиганман. Алҳамдулиллаҳ. Аччиқ айрилиққа ҳам ўн йил бўлибди. Устундан айрилди Ислом минори, Қулаб тушди диннинг фақих чинори. Энди армон унинг нурли дийдори, Юраклар йиғлайди, кетди таассуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуриб колди улкан илм уммони, Юлдузин йўқотди Ислом осмони. Ёнига чорлади уни Раҳмони, Дерди:Аллоҳ қилар барин тасарруф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръонга тафсир-у Хадисларга шарҳ- Ёзмиш олим эди бебаҳо бенарҳ. Раҳмат денгизига Аллоҳ қилсин ғарқ Кетди умри эди Ислом, тасаввуф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Пайғамбар Муҳаммад Алайҳиссалом- Хазратга жаннатда шафоат инъом- Айласин!- Ичирсин Кавсар бардавом Тилагим шу маним эмас такаллуф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Илм хазинасин унда кўплиги- Боисдан тузалди халқ қалб кўрлиги Шайҳ учун кенгайсин Сирот кўприги Кўзларда жиққа ёш қалбларда андуҳ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Олимнинг ортидан ибрат қолгандир, Аллоҳ пок кўнглига бир нур солгандир. Қалбимнинг тўридан ўрин олгандир, Ўрнин босмас минг бир қори, файласуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. @A_meshayan 15:35-13.03.2015 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 10
#Ашъараи#мубашшара #УСМОН#ИБН#АФФОН#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУНИНГ#ШАҲИД#ҚИЛИНИШИ... #МУБОРАК#ЎЛИМ Олис ҳижрий ўттиз бешинчи йилда, Зулҳижжа ойининг еттинчи куни. Ёши эди асли саксон иккида, Разил зотлар шаҳид қилдилар уни. Оқарди бир пайтлар сочлари қаро, Бу саҳоба кўрди э вох қанча ғам. Халифалик қилди шу азоб аро, Тўлиқ ўн йил, фақат саккиз куни кам. У Ровма исмли яҳудий зотнинг, Сотиб олган эди қудуғин бир кун. Ва дирҳам хақ олмай ҳадя қилганди, Мусулмон зотларнинг эҳтиёжи-чун. Ўлимидан бир кун олдин тутганди, Хақни рози қилмоқ учун у рўза. У бир қултум ширин сувни кутганди, Одамлар тутмади унга бир кўза... Ифтор ҳам қилолмай ётиб ухлади, Аммо бўлганида саҳарлик вақти. Қўшни хотинлардан ёри сўрагач, Қўшнилар сув тутди бу ҳам бир бахти... Аммо у вақт тонг ҳам отиб қолганди, Ёри Ноилага эмасди осон. Аллоҳ учун рўза тутиб олганди, Саҳарлик ҳам қилмай Ҳазрати Усмон... Ўшал кун у тушда Набийни кўриб, Унутганди дунё бўлганлигин тор. Набий кафтларида сув тутганича, Дегандилар:Бирга қилармиз ифтор. Боғийлар бостириб кирган чоғида, Ҳимоя қилмоқ-чун севимли ёрин, Усмоннинг аёли сўзлади аста, Ўшал разилларга дилдаги борин: "Бир раъкатда тўлиқ Қуръон ўқувчи, Улуғ зотнинг жонин қандоқ олурсиз?" Разиллар эмасди Хақдан қўрқувчи, Ахир нимасига хайрон қолурсиз? Улар яхшиларга этса азият, Лаъинлар сингари олурлар роҳат. Жирканчлар топганда қулай вазият, Ҳазрати Усмонга етди жароҳат. Бақара сураси, бир юзу ўттиз- Еттинчи оятга қони сачради. Келинг биргаликча ўқийликчи биз, Шу муборак сўзлар унда учради: "Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан, кифоя қилур. У ўта билгувчи, ўта эшитгувчи" зотдир аслида, Бўлсайдик Сўзига амал қилгувчи! Фаришталар ҳаё қилган саҳоба, Кўзларини юмди Қуръонга қараб. Кўзларин юмгунча учраб азоба, Яшади умматнинг корига яраб... Қанийди бизлар ҳам ароқ ичибмас, Ё кавшаб турибмас бўлак гўшт ё нон. Номаҳрамнинг белин қаттиқ қучибмас, Ўқийтуриб ўлиб қолсайдик, Қуръон... @A_meshayan 01:46-25.01.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 9
ТОПҚИРЛИК. Рўза тутмам деди менга бир эркак. Дедим:Мусофир ё беморсиз демак? Йўқ деди. Шунда мен топқирлик қилдим, "Унда хомиладор бўлсангиз керак! @A_meshayan 18:45-26.05.2017 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 9
#Абу_Дардо_розияллоҳу_анҳу_ва__қизи Муовия халифа эди, Бошқарарди араб элини. Истар эди Абу Дардодек- Зотнинг қизи бўлса келини. Катта кетиб қаддин кермади, Учрамади бирор таҳдидга. Қизин Абу Дардо бермади, Муовия ўғли Язидга. Язид эди бақувват-моддий, Турганида куёвлик хохлаб. Абу Дардо ўз қизин оддий, Бир йигитга қўйди никоҳлаб. Нега бундай тутганлигин йўл, Сўрашганда Абу Дардодан. Жавоб берди қовуштириб қўл, Қўрқиб фақат қодир Худодан: "Қаср ичра яшаса қизим, Қуллар қилса хизматин ботир. Қай аҳолга тушарди дини, Мен динидан олдим хавотир." @A_meshayan 21:25-06.09.2024 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 9
#БУЮК#САҲОБИЯ#АЁЛ #ҲИНД_БИНТ_УТБА_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲО Бадр куни отанг ўлди- Утба ибн Робия. Сендек қизин қалби тўлди- Ғамга, қочиб тобия. Сен Исломга қарши эдинг, Кўзларингга тўлиб қон. Уҳуд жанги куни дединг: Мўминлардан олгум жон. Уҳуд куни хамма шоҳид. Қони шундоқ қайнадинг. Буюк Ҳамза бўлгач шаҳид, Жигарин сен чайнадинг. Қасосга топдим деб имкон, Байрамдек билдинг буни. Лек охир келтирдинг иймон, Макка фатҳ бўлган куни. Кун келиб бўлгувчи подшоҳ, Ўғлинг Набий қошида. Деди: Бир ва бордир Аллоҳ, Йигирма уч ёшида. Кўздан араз, қалбдан мараз, Дилдан ғараз қувилди. Бу шунчаки эмас фараз, Бор гуноҳинг ювилди. Кеча кофир аёл эдинг, Ким келтирмиш хаёлга. Бугун эса сен айландинг, Саҳобия аёлга. Ислом келмасдан аввал ҳам, Аслзода аёллар. Зино қилмоқликни бир дам, Сурмас эди хаёллар. Зино қилар эди фақат, Чўри, жория, қуллар. Зино қилмоқликка тоқат, Қилмасди озод гуллар. Тағин қилмас эди асло, Ҳур аёллар ўғрилик. Ҳамма жоҳил эди аммо, Ўлмаганди тўғрилик. Сен иймонга келганинг вақт, Ниқоб тортиб юзингга. Расулга бермоқ-чун байъат, Бординг, келиб ўзингга. Расулуллоҳ сендан сўрди: "Ибодат қилмоқликка, Ва Аллоҳни ягона бир, Илоҳ деб билмоқликка? Байъат қиласанми айтгин? Байъат қиламан дединг. Ва Аллоҳни ягона бир, Илоҳ биламан дединг. Расулуллоҳ на бир юзинг, На кўзларинг кўрдилар, Рост айтанинг билдинг ўзинг, Яна сендан сўрдилар: " Айтгин қиласанми байъат, Ўғрилик қилмасликка. Харом иш қилмасдан фақат, Зинони билмасликка. Сени чулғаб олди хайрат, Хайрон эдинг лол эдинг. Карахт бўлганингдан фақат, Набийга шундоқ дединг: Ё Расулуллоҳ ҳеч замон, Ўғирлик ва зинони. Озод аёл ҳам қиларми? Қаранг сўзда маънони. Озод аёл афифадир, Озод аёл малика. Дугонаси андишадир, Бахти Хақдан тахлика. Эй эри саҳобий аёл, Эй ўғли подшоҳ бир зот. Фирдавсда абадий қол, Руҳи покинг бўлсин шод. Яхшиямки бизнинг макон, Замонни кўрганинг йўқ. Бугун осур олиб арқон, Маликалар ўзга тўқ. Бугун озод аёллар ҳам, Ўғирликка ҳўб мойил. Зинони хам мана ҳар дам, Кўплари қилар қойил. Сен эса иймон топдингу, Лойқа умринг тиндирдинг. Ёмон саҳфангни ёпдингу, Суйган бутинг синдирдинг. Балта билан дединг чопиб: Сенга қилиб ибодат. На бўлди халоват топиб, Ва на бахту саодат. Бўлмаганинг учун қули, Харом ишрат ва айшнинг. Сен бўласан жаннат гули, Саййидаси Қурайшнинг! @A_meshayan 01:33-23.06.2021 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Mar 8
Abdurahmon Meshayan pinned «#Бир_аёл_дарди Дардга чалиндим, ҳозир Самарқанддаман, онкологияда операция қилишмоқчи, лекин сиз ўзга вилоятдансиз деб анализлар, койка, операция ҳаммаси пуллик , тўлов қилинг аввал дейишаяпти, мен онкология касаллари бепул даволанади деб…»
Na-publish Mar 8
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Na-publish Mar 8
#саҳобалар_ҳаёти Салмон Розияллоҳу анҳунинг ИЙМОН ва ИСЛОМгача босиб ўтган узун аммо хайрли йўли хақидаги шеър... 🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев ✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян Яқинларингизга ҳам улашинг ! 👇👇👇👇 @m_zuhriddin_official
Hashtags
Na-publish Mar 8
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲАҚЛАРИДА УЗОҚ КУТИЛГАН ШЕЪРИМ ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
Na-publish Mar 7
АЛЛОҲ ТАРАФИНИ ОЛГАН САҲОБАЛАР Суҳайб, Билол, Аммор, Хаббоб розияллоҳу анҳум ва бошқалар... Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом, Суҳайб ва Билол-ла суҳбат қурарди. Ўрганмоқлик учун энг буюк Калом, Аммор ва Ҳаббоб ҳам тайёр турарди. Набийнинг қошида бўлганди ҳозир, Иймонга келганлар заиф ва фақир. Уларга минг ҳавас қилсангда арзир, Саҳоба бўлганди бу зотлар ахир... Шу кун ўтиб қолди Набий ёнидан, Бир гуруҳ Қурайшнинг зодагонлари. Ва лекин дунёга келган онидан, Башарнинг шарафсиз, нотавонлари. Набийнинг ёнида Билол ва Суҳайб, Аммор ва Хаббоблар кўриб борлигин. Улар сўз бошлашди топгандек зўр айб, Билмасдан ўзларин мутлоқ хорлигин. "Эй Муҳаммад! Сен ўз қавминг ичидан, (Наҳот айт) Шуларга бўлдингми рози? Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар, Биз қолиб шу фақир зотларми ўзи? Энди биз шуларга эргашмоғимиз- Керакми ўзинг айт бу бизга малол! Уларни ёнингдан хайда балки биз, Сенга эргашармиз шунда эҳтимол. Бизлар булар билан бир жойда бўлсак, Кўнглимиз айнийди дақиқа сайин. Сен бундайлар билан тўпланмоқликаа, Алоҳида бир вақт айлагил тайин!" Ўшал он мўъжиза бўлдику содир, Бу мўъжиза мени йиғлатур ғоят. "Анъом"ни ўқисин ким бўлса қодир, Нозил бўлди эллик иккинчи оят! Эй Суҳайб! Эй Билол! Аммор ва Хаббоб, Қандоқ тан олмайлик шарафингизни? Ота-онангизмас, Аллоҳ ўшал тоб, Олиб турган бўлса тарафингизни. Сизга дунё аҳли хавас қилмоғин, О билсангиз эди, билсангиз эди. Аллоҳ Набийсига ўз Каломида, Хитоб қила туриб шундайин деди: "Эртаю кеч Роббиларига, Унинг юзини ирода қилиб, Дуо этаётганларни хайдама"(Анъом 52) Гарчи ўшал Қурайш зодагонлари, Фақирлар-ла бирга таом емасди. Қул ва фақирларни кўрган онлари, Уларни сира ҳам одам демасди. Бир боқинг Набийсин севган фақирлар, Хаққа бўйсундию жаннатга етди. Нотавон Қурайшнинг зодагонлари, Охир жаҳаннамнинг тубига кетди. Абу Жаҳл, Утба, Шайба ва яна, Бошқа Қурайшликлар гарчи эди бой. Ололмади улар хасаддан ёна, Буюк саҳобалар қаторидан жой. Кўринг бўлсаларда камбағал ё қул, Бўлган бўлсаларда ўз вақтида хор. Саҳоба бўлдилар Билол ва Аммор, Суҳайб ва Хаббоб ҳам шу қаторда бор! Диққат қил мусулмон азиз биродар, Тушкунликка тушма, бўлсангда фақир. Бой кофирлар сенга бўлмас баробар, Дахрий подшохлар ҳам тенгингмас ахир! Улар бу дунёда қисқа бир муддат, Кайфу сафо айлар ўзинг биласан. Сен эса жаннатда абадул-абад, Гўзал хурлар билан ишрат қиласан! Хавасинг келмасин қирқ йил бенамоз, Олтмиш йил рўзасиз "каттаконлар"га. Ўзингни қадрла, қийматингмас оз, Хавас қилма пасткаш зодагонларга. Борар ери аниқ хар бир жоҳилнинг, Борар ери аниқ кофир арбобнинг. Улар давомчиси Абу Жаҳлнинг, Сен Суҳайб-у Билол, Аммор, Хаббобнинг! @A_meshayan 02:43-02.07.2021 Абдурроҳман Мешаян