TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 39 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 7
ИФТОР ЧОҒИ ЁДИМГА ТУШДИ ✍️Муаллиф:Абдурроҳман Мешаян 🎤Ижрочи: Ҳаётбек Мирбобоев Манзилимиз:t.me/A_Meshayan
Na-publish Mar 7
#ИФТОР_ЧОҒИ_ЁДИМГА_ТУШДИ Дастурхонда шоҳона таом, Этар экан маишат давом. Бисёрлиги юртда оч авом, Ифтор чоғи ёдимга тушди! Уйғурларнинг дил нолалари, Кўзларида мўл жолалари. Африканинг оч болалари, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Уммат оғир бемор экани, Урушлардан безор экани. Таҳажжудда бедор экани, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Худбинлашиб кетдим шу қадар, Гўё юзим доғли бир қамар. Олмаганим қўшнимдан хабар, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Уйим эмас кўнглим торлиги, Марҳаматга қалбим зорлиги. Менда дўстнинг хаққи борлиги, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Кўпнинг ризқи бу кунлар инон: Бир пиёла сув ва қотган нон! Менда эса кўплиги имкон, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Зўрлигим-чун қаддим ғозлиги, Қиш пайти хам хонам ёзлиги, Нолишим мўл, шукрим озлиги, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Ёдга олдим тарк этиб боғин, Саҳобалар қамалда чоғин. Еганлиги дарахт япроғин, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Чексиз гуноҳларга ботганим, Эртан емай бугун тотганим- Яроқсиз деб таом отганим, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Иймон қасрин емирганим хам, Ихлос кўшкин кемирганим хам. Еявериб семирганим хам, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Бир ёмон бир ёмон сиқилиб, Йиғлайвериб қолдим йиқилиб. Ўлганлиги кўпнинг тиқилиб, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Ишласада оғритганча бел, Ёғганда хам тиним билмай сел. Хали-хануз қашшоқлиги эл, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Учма-уч етсада ойлиги. Халнинг жуда хотамтойлиги. Султону вазирлар бойлиги, Ифтор чоғи ёдимга тушди. Даркорлиги хар кун “эришим”, Савоб қилиб, савоб теришим. Соҳибига закот беришим, Ифтор чоғи ёдимга тушди. @A_meshayan 19:41-28.04.2020 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Mar 7
Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу... Гўзал ҳулқ соҳиби эдинг Ҳанзала, Маъсиятдан узоқ ҳам тамомила. Сен каби иймонга келмиш бирйўла, Саҳобия бўлган ёринг Жамила. Ёр айладинг гарчи тариҳдир шоҳид, Асл мунофиқлар бошлиғин қизин. Эй малоикалар ювган зўр шаҳид, Маломат қилмадинг қизартиб юзин. Отанг Пайғамбарга қилгач ҳусумат, Кўп жангларда қарши қилиб иштирок. Макка фатҳ қилингач, Румда бир муддат, Яшаб, сувга чўкиб бўлди у ҳалок. Сен Абу Суфёнла қилар эдинг жанг, Бирга-бир қўрқмасдан тушмасдан ғамга. Шаддод ибн Асвад дўсти ҳоли танг- Бўлганин кўрдию шошди ёрдамга. У сенга аямай қиличин солди, Сенинг ҳалол қонин Уҳудда оқди. Малак-ул Мавт келиб жонингни олди, Қилган амалларинг Аллоҳга ёқди. Жаноза раводир шаҳид инсонга, Гарчи у жаннатдан асло қувилмас. Бадани ботсада қип-қизил қонга, Шундайин кўмилгай тани ювилмас. Сени эса қандоқ қилмайлик ҳавас, Ювинтириб қўйди малоикалар. Тасаввур айладим титроқ йўқ эмас, Йиғладим, йиғидан титрар елкалар. Жарчи солганида уруш учун жар, Сен висолдан энди бўлгандинг фориғ. Яхши бўлмас дея кечиксам агар, Сен жунуб ҳолатда жанг қилдинг ортиқ. Мўъжиза кўрсатмоқ Роббимизга ҳос, Сени ювиб қўйди бир тўп фаришта. Аллоҳ амр бергач, қилганча ихлос, Ёмғир сувиб олиб кумуш идишда. Менинг гуноҳим кўп, қорайган юрак, Ёқилғи бўлмасам ўшал дўзахга. Жаннатда қачондир кўз тушса керак, Сендайин "ғосийлул малаикаҳга" @A_meshayan 22:20-29.10.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 7
Сурхондарёда сафардаман. Ўзим билан бир қоп илҳом, бир челак шижоат, бир тонна ижод олиб олдим. Хайрли жумалар, хайрли ифторлар ҳаммага.
Na-publish Mar 6
#Ашъари#мубашшара #АБДУРРОҲМАН#ИБН#АВФ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Абдуамр қолиб Абдурроҳманга, Эй исмин пайғамбар ўзгартирган зот. Феълингиз хуш келиб Буюк Раҳмонга, Жоҳилликдан қилди қалбингиз озод. Уҳуд жанги куни тарихдир гувоҳ, О йигирма жойдан яраландингиз. Сизни жаннатига киргизар Аллоҳ, Саҳобалар ичра сараландингиз. Табук ғазотига чиқилган дамда, От-улов оз эди, таом ундан кам. Жуда улкан қўшин қолганди ғамда, Жонбозлик қилдингиз сиз шу чоғда ҳам. Пайғамбар эҳсонга айлагач даъват, "Лаббай" деб даъватга бўйсуниб осон. Фақатгина бир сиз инфоқ қилдингиз, Етти ярим кило олтинни эҳсон. Буни кўрган Умар Набийга деди: "У савоб ўрнига орттирди гуноҳ. Ҳеч не қолдирмади фарзандларига" Набий савол берди сизга ўшал чоғ: "-Эй Абдурроҳман сен фарзандларингга, Бирор бир нарсани қолдирдингми айт?" -"Берганимдан кўра яҳшироқ ва кўп, Нарсани уларга қолдирдим бу пайт" "Нимани"? сўради пайғамбаримиз, Сиз яна орттириб хирмондек савоб. Аллоҳ ва расули ваъда қилган ризқ, Яхшиликни дея қилдингиз жавоб. Охир қўшин кетди Табукка жўнаб, Бир пайт бўлди намоз ўқийдиган вақт. Сизга насиб этди ҳеч саҳобага, Насиб айламаган шарафли бир бахт. Ҳадеганда расул келавермагач, Жамоатга сиздек зот бўлди имом. Аммо пайғамбар ҳам келиб қолдилар, Намозда илк ракаат бўлмасдан тамом. Бир сафга турганча жамоат билан, Пайғамбар қилдилар сизга иқтидо. Бундайин шарафдан ҳавасдаман ман, Сиздан бошқа маҳрум, сийлади Худо. Қирқ минг дирҳам кумуш қилгач садақа, Яна қирқ минг динор тилло тутқизган. Борин муслимларга қилган нафақа, Бўлмас охиратда сира ютқизган. Бир Аллоҳ йўлида жанг қилмоқ учун, Йўлга чиққанларни бўлмас синдириб. Сиз шундай зотларнинг беш юзтасини, Юбордингиз не бахт отга миндириб... Ёд этсам бошқа жанг олдидан эса, Савоб қилмоқликни яна ҳам суя. Ислом жангчиларин таъмин этдингиз, Бир минг беш юздан кўп тутганча туя. Яқинлашганида ўлим соати, Улуғ фикр чиқиб сиздек диндордан. Бадр жангин хар бир қатнашчисига, Васият қилдингиз тўрт юз динордан. Бадр жангчилари улушин олди, Тирик қолганлари эди юз нафар. Мўминларнинг азиз оналарига, Ҳадя ҳам тутдингиз ҳар гал, ҳар сафар... Ойиша онамиз қилдилар дуо: "Аллоҳ сероб қилсин Абдурроҳманни. Жаннатдаги булоқ Салсабийл билан" Рози қилсам деди фақат Раҳмонни. Сизни пайғамбар ҳам қилганди дуо, Ўшал гўзал дуо бўлди ижобат. "Сенинг берганингу қолдирганингга, Абдурроҳман, берсин Аллоҳ барокат! Сиз Умардан кейин ҳалифа бўлмай, Буни рад қилдингиз чулғайди ҳайрат. Ҳазрати Усмонни халифа сайлаб, Унга илк ўзингиз қилдингиз байъат. Мендан сўрасалар сен кимсан дея, Дейман "Мен Аллоҳга эгилиб боши. Умматман набийни яшовчи суя, Абдурроҳман ибн Авфнинг диндоши" @A_meshayan 13:30-05.04.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 6
Гўзал ўлим истаб
Na-publish Mar 6
Abdurahmon Meshayan pinned «#Бир_аёл_дарди Дардга чалиндим, ҳозир Самарқанддаман, онкологияда операция қилишмоқчи, лекин сиз ўзга вилоятдансиз деб анализлар, койка, операция ҳаммаси пуллик , тўлов қилинг аввал дейишаяпти, мен онкология касаллари бепул даволанади деб…»
Na-publish Mar 6
МУСЪАБ ИБН УМАЙР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ✍Муаллиф:АБДУРРОҲМАН Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan
Na-publish Mar 6
Na-publish Mar 6
МУСЪАБ ИБН УМАЙР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ШЕЪРНИ ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
Na-publish Mar 6
#Бир_аёл_дарди Дардга чалиндим, ҳозир Самарқанддаман, онкологияда операция қилишмоқчи, лекин сиз ўзга вилоятдансиз деб анализлар, койка, операция ҳаммаси пуллик , тўлов қилинг аввал дейишаяпти, мен онкология касаллари бепул даволанади деб ўйлабман. Биласиз қишда мардикор усталарга иш йўқ, оиладаги ўн бош одамдан ортириб олиб келган пулим Анализларга ҳам зўрға етаркан. Сиз Худога яқин инсонсиз илтимос савобталаб саҳий бойлардан дўстларингиз бўлса ёрдам беришсин. Ҳали 11 синф ўқувчиси ўғлим бор уйли қилинмаган😭😭😭🤲🤲🤲 Телефон рақамим: +998994212533 Карта рақамим: 4073420067467708 Заҳро Шамсийя
Hashtags
Na-publish Mar 5
Зунайра розияллоҳу анҳо (8) Аввал Бани Маҳзум қабиласига- Тегишли ожиза канизак эдинг. Кейинчалик эса Абу Жаҳлга, Қул бўлиб сотилгач таъзиринг единг. Ох Римлик Зунайра, мусулмон бўлдинг, Аллоҳ сенга қилди иймонни тортиқ. Диндан Абу Жаҳл қайтаролмагач, Сени калтаклади жуда ҳам қаттиқ. Абу Бакр Сиддиқ Лубайна билан, Сени сотиб олгач кўрмадинг таҳқир. Озод аёл бўлдинг аммо синалдинг, Бирдан бўлиб қолиб кўзларинг сўқир. Қурайш қабиласи айлади туҳмат: "Бутга сиғинмагач бўлиб қолди кўр". Сен жавоб айладинг:" Аллоҳга қасам, Сизлар ёлғончисиз, пешонангиз шўр. Сиз сиғинган бутлар менга беролмас, На бирор беморлик на бирор даво". Чиндан ҳам қайтадан кўзларингизга, Нурни қайтармоқни Хақ кўрди раво". Бу гал энди Қурайш қабиласидан, Яна туҳмат бўлди қилганча қаҳр, Дедилар: "Зунайра кўра бошлабди, Бу Муҳаммад қилган кучли бир сеҳр". О Римлик Зунайра, ўлим келган дам, Вафот топган жойинг бўлмишдир Ҳижоз. Амалларинг билан ўзинг жаннатга- Харидорлик қилган энг бахтли мижоз. @A_meshayan 03:25-06.03.2025 Абдураҳмон Мешаян