TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 41 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 3
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ Рамазонда кўриб ўғли еб турганин нон, Унга қаттиқ дашном бермиш яҳудий падар. “Мусулмонлар рўзадордир, эй азиз ўғлон, Нонинг уйда егил, рўза битгунга қадар”. Бугун эса қоқ пешинда “оғзини очиб”, Кўча-кўйда нон-ку майли, хамр тотган мўл. Жувон юрар, рўзада ҳам сийнасин очиб, Гап гапирсанг, жим бўл дерлар, эрим қўйган йўл! Рўза чоғи ўғил ичса индамас ота, Дегим келар бахтга яқин йўлолмадингми? Рамазонни қадрлагач, ҳурмат уйғота, Бир яҳудий бузрукворча бўлолмадингми? @A_meshayan 10:04-04.06.2017 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 3
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ 🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев ✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян Яқинларингизга ҳам улашинг ! 👇👇👇👇 @m_zuhriddin_official
Na-publish Mar 3
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ва Хадижа розияллоҳу анҳо севгиси (4) Йигит кўркам ёши йигирма бешда, Ёмон қилмас эди асло ҳаёлни. Агар мард бўлмаса ёр қилармиди, Ўзидан ўн беш ёш катта аёлни? Бу гўзал муҳаббат, гўзал ишқ эди, Шоир беҳудага жўшгани йўқдир. Муҳаммад пайғамбар йигирма беш йил, Бу ишққа бошқа ишқ қўшгани йўқдир. Йўқса яна қайта уйлангум деса, Ким дерки Хадижа бошин эгмасди? Ёш ва гўзал ҳамда набий одамга, Оғиз солиб кўрса ким ҳам тегмасди? Сўнг айрилиқ келди ўлим дастидан, Яқин-узоқларнинг оғриркан дили. Пайғамбар ёридан айрилган йилни, Бежиз атамади "маҳзунлик йили" Шу қадар ёридан мамнун эдики, Набий дерди кўнгли Хадижадан тўқ: "Одамлар молию жонин қизғонса, Хадича жону мол қизғонгани йўқ". Бу гўзал муҳаббат, гўзал севгидан, Олти фарзанд келди ёруғ оламга. Ўн тўрт аср сўнг ҳам шоирлар бежиз, Бу ишқ тарихини олмас қаламга. Набий эллик ёшда ёри олтмиш беш, Йигирма беш йил ҳам сувдек оқдида. Шунда ҳам демади ишқи сусайиб: " Сен қаридинг, бошқа ёши ёқдида". Набийга меҳрла қаралибдики, Чорак аср бошқа(га) боқмади қиё. Дунё дунё бўлиб яралибдики, Бундан кучли ишқни кўрмаган дунё. @A_meshayan 05:08-03.03.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 2
Na-publish Mar 2
Умму Кулсум бинти Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (3) Гарчи эди отангиз Набий, Онадан ҳам бахтингиз кулган. Юрагингиз эзиб ётарди, Жуда оғир изтироб улкан. Истар экан отангиз мудом, Буюк ислом топмоғин ривож. Бир томонда опангиз Зайнаб, Абул-Ос-ла ёрдамга мухтож. Опангиз Руқайя мусофир, Синглингиз Фотима эди ёш. Волидангиз Ҳадижа бемор, Ботар эди бамисли қуёш. Кўз ёшингиз шашқатор оқди, Волидангиз қўйгач қабрга. Сўнг намуна кўрсатдингиз сиз, Суянгача метин сабрга. Йиллар ўтди иймонингизда, Ортиб борар экан даража. Опангизнинг вафотидан сўнг, Сиз бўлдингиз Усмонга завжа. Аммо жуда шафқатсиз ўлим, Қутулмоққа чора бўлганда. Вафот этмас эдингиз ахир, Йигирма еттига тўлганда. Пайғамбарга қийин бўлди кўп, Ётар эди уч қизи маъсум- Руқайя ва Зайнабдан кейин, Мана энди дооод Умму Кулсум... Хадичанинг эй азиз қизи, Эй атаган набийни падар. Хаққингизга уммат қилажак, Гўзал дуо қиёмат қадар.... @A_meshayan 11:37-02.03.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 2
Шеър ёзаётганимдаги "жинни" одатларим. Агар баҳор бўлса, ҳовлимда ўтириб ёзаётганимда онам чой келтириб беришларини илтимос қиламан. Уйда акамнинг ишчилари бўладими, жиянларимми улар эмас айнан онам олиб келиб берсалар ижодим қайнайди. Ўзим билан ўзим гаплашаман, маслаҳатлашаман. Эплаб ёзолмасам ўзимни хокимлар селектр ўтказганда қўл остидагиларини қанақа сўкса шунақа сўкаман. Бир куни қўшнимиз шунақа "ўзим билан ўзим гаплашиб" ўтирганимни кўриб онамга айтибди. Онам "Болам азалдан шунақа, ўзига индама" дебдилар. Ишқий шеърлар ёзаётганимда "Людмила Прокофьевна" ёрдамга келади. Овозини эшитсам бўлди, сатрлар тўкилаверади. Ким у деяпсизларми? "Рекламага тушмайдиган қиролича". Исломий шеърлар ёзаётганимда битта шеър учун ўнта одамга қўнғироқ қилишим, йигирма одамга маслаҳат сўраб мактуб ёзишим мумкин. Шеър тайёр бўлган бўлади, маълумотларда хато йўқми деб текшираман. Бу одатимдан энг кўп Муҳаммад Акбар Азим жабр чекади. Соат тунги 02:00 ми эрталабки 05:30 ми сим қоқавераман. Илҳом умуман келмай қўйса Muhammad Temur A'zamни чойга чақираман. У ғоялар сандиғи. Яхшиям шеърларимдан пул топмайман. Бу кишимга чўтал тўлаб ўлиб кетардим. Жонтемирнинг шеърларини ўқисам хафталаб шеър ёзмайман. Ўзимга ўзим "Қара бунинг қуйма сатрларини, сеники шиғирдан баттар" деявераман. Уч юздан ортиқ шеърларим телефонда ёзилган. Қораламаси йўқ. Менга шунақа қулай негадир. Ёнимда ўзимга ёқадиган одам ўтирса ҳам бемалол ижод қиламан.Бунга гоҳида соатлаб вақт кетади. У хафа бўлмаса бўлди. Гоҳида ухлаётганимда ҳам илҳом келади. "Менга ўз диним" шеъримнинг илк тўрт қаторини онгимда ёзиб қўйиб, уйқумни бузолмай келгуси куни маршруткада ёзганман. Энг кўп такрорлайдиган гапим: "Фу, шуям шеърми?" Аллоҳга муножот қилиб шеър ёзаётганимда йиғи келади. Жамоат жойида бўлсам тортинаман. Яқинда "Azon cafe"да ҳам шундай бўлди. Умуман олганда соғ одамдан шоир чиқмайди ўзи. Ўзимга ёқимсиз мавзуда буюртмага шеър ёзолмайман. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 2
Лубайна розияллоҳу анҳо (2) Қул бир аёл эдинг мусулмонликни- Қабул қилганингга ер эдинг қамчи. Оғзингдан тупуриб қоп-қора қонни, Ёғарди кўзлардан марварид томчи. "Мен сени урушдан тўхтадим чунки, Калтаклай-калтаклай чарчадим ахир". Сени уриб хориб бу гапни айтган, Кимсадан қутқарди пок Абу Бакр. Сўнгра озод бўлдинг, қулмас бўлиб ҳур, Янада Қуръонга қўйдинг муҳаббат. Жаннатда сочажак оразинг соф нур, Кавсар ичиргайдир сенга Муҳаммад. (Алайҳиссалом) Ҳозир кўпайгандир гоҳ рўмол ўраб, Гоҳ уни ечганча қилгувчи майна. Гарчи тупурмаган улар сендек қон, Сендек бардошлимас улар Лубайна. @A_meshayan 05:16-02.03.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 1
Баро ибн Молик розияллоҳу анҳу (1) "Бордир қанча-қанча сочи тўзиган, Ғубор босган, кийган икки жандани. Лек Аллоҳга ичса қачонки қасам, Тилаги бажодир бундай бандани. Баро ибн Молик ўшалардандир" Бу шоирнинг эмас Набийнинг гапи. Ямома жангида саксон жойидан, Ярадор кимсанинг паноҳи-Робби. Ҳурмузон айлади Барони қатл, Барога Фирдавс берилсин омин! Баро ўлгач қилиб Исломни қабул, Ҳурмузон ҳам бўлди яхши тобеъин. Мен ҳавас қиламан шаҳарлар аро, Оламнинг Мадина-Маккаларига. Саҳобалар ичра Бародек жасур, Анаснинг туғишган акаларига. @A_meshayan 16:27-01.03.2025 Рамазоннинг илк куни. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 1
Мешаянча анъана Ҳар йили Рамазон ойида саҳобалар хақида саҳарлик ва ифторлик вақтларига оз вақт қолганида шеърлар жойлаб борардим. Бу йил ҳам бу анъана давом этади ИншаАллоҳ. Ким мени яхши кўрса шу шеърларни ўқиганидан сўнг ифтор вақтида, таҳажжудларида дуо қилса. Чунки гуноҳларим бисёр. Уни ювишга ўз амалларим сизларнинг дуоларингиз боис бўлса не ажаб. Аллоҳ менинг қалбимга илҳом, қўлимга қалам берганига беҳисоб шукр. Шоирингиз Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Mar 1
Na-publish Peb 28
Йиғидан қизарган юзимни тўсдим, Кўзимга кўринмай қолди кам кўстим. Жиллақурса сени табриклаб қўяй, Рамазон муборак Ғазолик дўстим! Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 28
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни айтиб, Юрагимга бахт-у шодлик келди қайтиб. Ғам лашкари узоқларга кетди дайдиб, Қувончимга шерик бугун ер-у осмон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Хайрли кел эй ўн бир ойнинг султони, Дуодан тинмайди мўминнинг забони, Насиб айлаб ўшал Фирдавс ҳоқони, Барокатинг бизга сездир ё Рамазон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Парвардигор аслида энг Олийимдир, Ҳам боқувчим, ҳам дўстим, ҳам ҳомийимдир. Ё, Рамазон мени Унга яқинлаштир, Бундан афзал тилак бўлмас нечун ёлғон? Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Аллоҳимга айлаб тавба изҳоргача Ўзгарадир гуноҳда энг илғоргача. Сабр айлаб саҳарликдан ифторгача, Айлайдирмиз хатоларни бир-бир хазон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Қалбларимиз тўлур Хаққа мухаббатга, Севгимиз ҳам ортур Хазрат Муҳаммадга. (Алайҳиссалом) Юрагимиз Ватан бўлса саховатга, Бундан ортиқ шодлик топилмоғи гумон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Бу кунлардир кимга орзу, кимга армон, Кишанланмиш аҳли лаъин, аҳли шайтон, Кўзларда ёш қилинганда хатми Қуръон, Бизлар учун иймон қиммат, куфр арзон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Сандиқ-сандиқ тиллойим йўқ, гуноҳим бор, Арш тахтидан боқиб турган гувоҳим бор. Менга иймон инъом қилган Илоҳим бор, Шайтон мени айлолмагай ер-ла яксон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Минг шукрки мусулмонмиз, кофир эмас, Ҳаққа қулмиз, иблисларга шотир эмас, Бизнинг кўнгил шаккокликка қодир эмас, Хақни севсак бадандан жон чиқгай осон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Мен Расулдан ибрат олган ошиқдирман, Мен ихлосни дилга солган ошиқдирман. Мен Аллоҳни севиб қолган ошиқдирман, Лекин мени У севмаса ҳолим ёмон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Ҳали-ҳануз Каъбам тавоф қилолмадим, Қора тошни бир бор бўлсин силолмадим. Бир юз ўн тўрт сурани ёд ололмадим, Лек дилим шод янграганда зар гал азон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Ҳар кун беш вақт Аллоҳ бирла бетаржимон, Сўзлашурман мендан бахтли зот йўқ ҳамон. Ул Лайлат-ул Қадр келса биз бегумон, Гўдак янглиғ пок бўлурмиз, ўшал замон, Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. Дилда иймон, тилда зикр, қўлда тасбеҳ, Ҳар кун чорлар Масжид томон ул таровеҳ. Бу йил яхши бўл деб виждон берур танбеҳ Келгуси йил борми йўқми танамда жон? Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян