TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 42 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Peb 27
Na-publish Peb 27
АБСУРД Эълонга тушади кўзинг ҳар жойда: "Ўргатиб қўямиз, тўлиқ уч ойда, Инглиз тилида сўзлашни сизга, Мурожаат қилинглар азизлар бизга" Билмам бундай макр кимлардан қолғон, Уч ойда тўлиқ тил ўрганмоқ: Ёлғон. Эълон бергувчилар ёлғонлар тўшар, Бу эрсиз қизларга ваъдага ўхшар: "Бугун эрга тегинг, ваъда кучида, Ишонинг туғасиз уч ой ичида". @A_meshayan 23:43-14.06.2022 Абдурроҳман Мешаян
Na-publish Peb 27
Холат Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна, Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар. Сен қўнғироқ қилдинг шу он биргина- Қилар ишинг бўлди сочмоқлик заҳар. Сақлаб юрибманку ўзи масофа, Бўҳтон қилиб энди бунчалар туртма. Сени қилган бўлса бир таниш хафа, Мен қилган бўлмайман унга буюртма. Оқсоқ оёқларни жимгина силаб, Қилиб кетмоқдаман Аллоҳга хасрат: "Ўзинг кўрмоқдасан барчасин ё Раб, Беҳуда айбландим кўзимда ҳайрат. Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна, Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар. Жиммм йиғлаб кетяпман индамайгина, Гўёки устимдан куляпти шаҳар. @A_meshayan 12:01-27.02.2025 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 26
Бу шеърни 17 йил олдин 2008 йилда ёзганман. Лекин исм-шарифим Жаҳонгир Абдужалолов бўлганини ҳеч эслолмаябман.
Na-publish Peb 26
СОТҚИН Бадандан таратди мушк-анбар ифор, Сартарошлар сочни гўзал тарашди. Висол илинжида не парируҳсор, Суқланиб-суқланиб ёмон қарашди. Лабларим кулгудан тўхтагани йўқ, Забон бахт хақида айтаверди сўз. "Бахтсизсанку асли дея уриб дўқ, Асл ҳолатимни сотди икки кўз... @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 26
Ривоят қилишларича, Мавлоно Румий вафот этаётган чоғларида ул зотнинг шогирдлари, мухлислари қайғуга тушишади. Шунда Мавлоно «нега сизлар хафа бўляпсизлар? Ахир дўст ҳузурига кетяпман-ку? Бу аза эмас, балки тўйдир, чунки, мен дўст дийдорига етишиш учун кетяпман-ку?» деган эканлар. Шу сўзларни айтиб, улуғ мутафаккир улуғвор табассум ила жон таслим қилган эканлар. Бу воқеа милодий 1273-йил 17-декабрда юз берган эди. Мана, орадан салкам етти ярим аср ўтибдики, етти юз йилдан ортиқ Мавлоно Румийнинг издошлари бу кунни Дўст ҳузурига сафар тантанаси сифатида нишонлайдилар. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 26
ТАВБА Кибрим ортиб ўз-ўзимга қўйдим бино, Гуноҳтоғим таққосласам пастроқ Мино. Хар оқшомда боғдан турфа гуллар узиб, Гох лола гох настарин-ла қилдим зино. Хофиз оғзидан оятмас қулоғимга- Оқиб кирди машшоқ ахли айтган ғино. Кирилл-лотин кўзим очиб кўрганларим, Билмаганим зод бирла сод, син ва шино. Гуноҳларим эзгач мўмин бўлгум десам, Хамма деди: Сени урди қайси жино? Кечмасмикин деб ўзим хам қўрқдим ёмон, Қўймаяпманми деб хайит ўтгач хино. Лаа илаҳа иллаллоҳ деб топдим таскин, Бандасига ёлғон Зулжалолга чино. Хар тонг субхи содиқдан сўнг ўзга дедим: Жаҳолатга қайтгунча о юрак тино. Тавба-мени даволаган табиб исми, Тенг келолмас унга хатто ибн-Сино. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 26
Биринчи китоб Мени Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо доим қўллаб қувватлаган. Китоб чиқаришимни жуда истаган у киши. Бир гал Ёзувчилар уюшмасига тўгаракка борсам мени турғазиб: "Буни танийсизларми бу Ренис Мешаян (у вақтларда шу исмимда юрардим) биз бунга кел китобингни чиқарамиз, ёрдам берамиз десак эртага бораман индинга бораман деб икки йил ўтиб келиб ўтирибди. Начора, шоир ўз зарарига иш қилмаса шоир бўлмайдику" дегандилар. Шунгаям 14 йил бўлди. Ўн тўрт йил ўтиб ҳам асло китоб чиқармасдимкуя энг яқин укам китоб чиқаришимни жуда истади. Мен учун ўзимдан кўп қайғурди. Шунинг яхши маънодаги босими билан бу йил китобимни чиқаришга аҳд қилдим. Ким бор ким йўқ яна баҳор келгунча деган гап бор. Яхши ният қилиб тақдимотни 18-апрелга мўлжалладим. Ким истаса келаверади. Ўшандан бир хафта олдин яна эълон берилади. Жуда тушкунликда бўлганимга бугун ҳомийдан анча гап эшитдим. Касалмисиз соғмисиз кайфиятингиз борми йўқми фарқи йўқ ўлмаганмисиз демак келажакка китобингизни қолдиришимиз керак. Яна уч юзтача шеър ёзинг иккинчисиниям чиқарамиз деб қўйдилар. Китоб мувоваси ўзгариши эҳтимоли бор. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 25
(Мусофирлар дарди "Эй турналар")
Na-publish Peb 25
Na-publish Peb 24
Қўли енгил ҳамширам, Илтифот қилдинг бирам. Иширвориб венамни, Кўрсатдингку энамни. 😂😂😂🤲🤲🤲
Na-publish Peb 24
МУШУКЛАР ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ Ташкилотчи мушукларнинг- танловини уюштирди, Кейин мушуги бор зотлар, Мушукларин тутиб чиқди. Таловда ким ютди дея- қалам аҳли суриштирди, Танловда ташкилотчининг- лайча ити ютиб чиқди. @A_meshayan Абдурроҳман Мешаян