TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 44 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Peb 15
Бу тўртликни бундан уч йил олдин 05-март куни 2022-йилда мен ёзганман.✍️ Мен учун машҳурлик ҳеч қачон муҳим бўлмаган. Шунга барибир хурсанд бўлдим. Энг муҳими шеър юракларга етиб боргани. Жуда кўп шеърларим шунақа бошқа муаллиф номи остида кетиб қолган. Фарида Афрўзнинг чиройли гапи бор: "Денгизи бор одам томчисини қизғонмайди"
Na-publish Peb 15
Марҳумнинг армони Шайтон қулоғимга боғлади тугун, Ажал узоқда деб таъзирим едим. Жанозамни ўқиб кетишди бугун, Мен эртага тавба қилмоқчи эдим... @A_meshayan 18:32-05.03.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Peb 14
ЭРТАГА БУГУНДАН ЯХШИРОҚ БЎЛАР Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт, Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт. Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар, Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар, Тўкилгай пойингга кузда анорлар, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Ихлос билан қилсанг ибодатингни, Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни. Тўхтатсанг нолишу шикоятингни, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Кимларнидир қилмиш иблис васваса, Кимнидир чулғаган қайғу, талваса. Баридан қутулгунг Худо хоҳласа, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо, Сахийдир, айлайди бахт-омад ато, Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо, Эртага бугундан яхшироқ бўлар! 2010-йил Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan
Na-publish Peb 14
Анчадан бери бирорта шеър жойламадим. Икки ой бўлибди. Ўта тушкунликда, ҳаётимнинг қолган қисмини қандай ўтказиш хақида тинимсиз ўйлашлар... Қатор-қатор яқинларимнинг муаммолари, хақдорларнинг хаққини атай эмас имконсизликдан ўтай олмаслик, қалб қорайиши мени мувозанатдан чиқарди. Кеча бир яқиним "Сизни таниганимдан бери бошқаларнинг муаммолари билан юрасиз, психологияда бунақаларни ахлат челак дейишади қўйинг бошқаларнинг муаммосини" деди. Кўчага чиқсам бошқа танишим "сиз менга нимадир қилса куйиб-ёниб харакатда бўласиз, лекин мен тан оламан унақа эмасман" деди. Бирозгина кўнглим ёришди. Умуман ёзмай қўйишдан фақатгина бир нарса тўсиб туради: мусулмон қатламга ўзим яхшидирман ё ёмон Аллоҳнинг дини ўта гўзал эканлигини эслатиб туриб савоб тўплаш имконим борлиги. Ўзим ҳам бугун Аллоҳга "Хор бўлиб бўлиб яна сенга зор бўлиб остонангга қайтиб келдим кечир мени" деб ёлвордим. 😭😭😭 Энг оғир дамларида ёнида туриб дастак бўлганларимиз ярим йўлда ўлсанг ўл, қолсанг қол деб юз ўгириб кетдилар. Аллоҳ хайрлисини берсин. @A_meshayan АбдураҳмонМешаян
Na-publish Dis 15
Na-publish Dis 15
"ҚОТИЛ ЧОЛ" ("Йиғлаб ёзилган шеърлар"туркумидан) Қаҳратон қиш пайти. Изғирин совуқ, Хали узоқ эди кўкламгача йўл. Шафқат айламасдан сўйгандек товуқ, Кексайган чол урди "қотиллик" ка қўл. Ўғли келмас эди Московдан бери, Уч жонни боқарди жонзот елини. Икки қизин ташлаб, қайтмагач эри, Маъшуқ-ла қочганди безбет келини. Найласин? Бирор бир чора қолмаган... Ахтарса Аллоҳдан паноҳ ахтарди. Хатто чумолининг жонин олмаган- Шўрлик чол бир ўзи "ёв"ни ағдарди. Чол йиғлар, қувончи Аллоҳга аён, Энди совуқ қотмас ўғлин қизлари. " Ашёвий далиллар" сочилган хар ён, Болтада қолгадир бармоқ излари... 22:31-14.01.2018 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Dis 13
Арвакашнинг қизи нега мактабда калтакланиши, хўрланиши керак? Ummu Amina ёзяптилар: "Бугун бир ярам ёрилди. 6—синфда ўқийдиган қизимнинг бир синфдоши мунтазам синфида масҳараланиб, хорланади. Қизим айтиб қолса, суякларимга оғрийди, дод дегим келади. Вилоятдан пойтахтга келган, ижарада яшовчи оила. Отаси аравакаш, онаси адашмасам, бозорда нон сотади. Куни билан бозорда... Қизни аравакашни қизи деб масхаралашади, ерга ахлат ташлаб тергизишади, юзига тарсаки солишади, айни дамда ҳам баданлари кўкариб ётибди экан, ўша муштумзўр синфдошлари қилган. Қиз ва оиласи билан гаплашдим. Дадаси касал бўлиб қолгач, она бутунлай ишга шўнғиган, рўзғор қизчага қолган. Ҳар куни мактабимни ўзгартиринг, деб йиғлар экан, оиланинг эса бунга имконияти йўқ... Уни масҳараловчи икки қизга қулдек хизмат қилиб юради, нега бошқа қизлар билан дугона бўлмайсан, десам, бошқа билан дугона бўлсам, мени уради, деб йиғлайди. Ўзи уйқуси йўқ одамман, бу каби ҳолатлардан кейин кунлаб беҳаловат бўламан. Қизнинг онасига "Болангни шу зулмга ташларкансан, нега туғдинг?" деб роса гапирдим. Содда аёл! 7—8 марта мактабга бориб, устозига айтиб натижа ололмаган аёл. Мактабнинг маънавият тарғиботчилари билан гаплашдим. Ҳолатни баён қилдим. Эртага ўша қиз учун мактабга бораман. Қизнинг онасини қизидек назарга илишмаган. Мен бу ишни шундай қолдирмайман. Зулмга қараб турмайман. Ҳамиша болаларимга зулмга қараб турма, бировга ноҳақлик бўлса, охиригача олиш, балки шуни ҳурмати Худо сенга қиёматга назар солар дейман. У синфда бўлаётган ишларни эшитиб, шу жамиятда, шунақа тарбиясизлар, ҳайвонсифатлар ичида яшаётганимдан афсусланаман. Бошқа соҳани гапирмай, аммо таълимдаги ислоҳатлардан асло рози эмасман. Айниқса, мактабдаги системани расво қилиб бўлдик. Жамият хусусий ва иқтидорли мактаблар эвазига тирик қолиши мумкин, лекин давлат мактаблари асосан ҳатто дарсини уддалаб ўтолмайдиганларнинг қўлида қолган. Мактаб ўз обрўсини йўқотганига анча бўлган... Чарчоқ сабаб фикрларим чалкашиб кетаяпти, лекин болаликдай яхши даврини бетарбия ўқувчилар сабабли кўзёшлар, ҳақоратлар, зулмлар остида ўтказаётган қизга ачинаяпман. Қиз аламзада бўлиб қолган, ҳимоячиси йўқ. Курашишга кучи йўқ...Аллоҳ ишимизни осон қилсин. Зора, бир қалбнинг ярасига малҳам бўлсак..."
Na-publish Dis 13
#Метан_топилмаса "Метанда юрмаса бензинда юрсин" Бу гапни айтган зот еганми эсин? Гўёки Мария Антуанетта, Дегандек: "Нон йўқми халқ ҳўп торт есин! Ўшал Франция қироличасин, Гильотина охир чопган бошини. Бизнинг тўраларнинг кўрдим нечасин, Улар Мариянинг қариндошими? @A_meshayan 16:53-13.12.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Dis 13
#ishq • Jon sevgilim… 🎙️Javohir Kamoliddinov o’qidi Muallif: Abdurahmon Meshayan Javohir | Farg’oniy
Hashtags
Na-publish Dis 12
Бир шоира турмуш ўртоғига атаб ёзган шеърида: "Сиз ягона эркамсиз, Йўлбошловчи серкамсиз" деб ёзганини газетада ўқиган шоир Турсунбой Адашбоев шоирага қараб: "Эчкининг бичилгани, ахта қилингани серка бўлади хато қилибсизку" десалар шоира хафа бўлибди. Ўшанда Турсунбой Адашбоев қуйидаги тўрт сатрни ёзганлар: Олмахоннинг ўрисчаси белка бўлади, Белдан озроқ юқориси елка бўлади. Билмасангиз билиб қўйинг жон синглим, Така зотин бичилгани серка бўлади...
Na-publish Dis 12
🐝🍯⛰ Tabiiy tog‘ asali istaganlar uchun Qirg'iziston tog‘ asali. Laboratoriya tekshiruvidan o'tkazilgan tabiiy asal. Kilosi atigi 140 ming so‘mdan. Ulgurji kamida 10 kg olganlar uchun 110 ming so‘mdan qilib beramiz.😎 10 kg ni kelishib 2, 3 kishi ham olsa bo‘ladi. Yetkazish xizmati ham ichida ulgurji xarid uchun🛵 Asalning tabiiy ekanligiga kafolat beramiz 💯 Laboratoriya tekshiruvidan o‘tgan🧾 Tel: 99-988-94-65 Telegram @asalkent_admin
Na-publish Dis 11
Дахшатга солади гўрнинг илони, Ўлсак қумурсқалар бошларкан базм. Ернинг бордир катта кенг ошқозони, Ўлсак ҳаммамизни қиладир ҳазм. @A_meshayan 11:02-12.12.2024 Абдураҳмон Мешаян