TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 51 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Set 30
Бугун пешинга "Ракат" масжидига бордим. Доим масжиди бор маҳаллаларда яшайдиганларга ҳавас қилганман. Чунки ўз уйим масжиддан анча узоқ. Шу уйни ким олади билмадиму агар масжидга чиқишга ҳарис одам бўлса омади келибди. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 28
Na-publish Set 28
Na-publish Set 26
Na-publish Set 26
Na-publish Set 25
Ғофур Ғуломонинг зукколиги😂
Na-publish Set 24
#КИЧКИНА_ОНА Хотира сандиғин онгим ясайди, Бағрингда ухлардим доим тинчгина. Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди, Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина. Болалик чоғимни эсламай қандоқ, Таом ердим ҳар ён ушоқлар тўкиб. Кексайгач энди сен тўкяпсан ушоқ, Оёғинг остидан терай тиз чўкиб. Кеча заифгина чақалоқ эдим, Оғзимга тутардинг гоҳ асал, гоҳ сут. Бугун эса қара мен олиб келдим, Истасанг қовун е, истасанг е тут. Ташвишинг йўқ эди ёшлик пайтимда, Мени кийинтириб қўйишдан бўлак. Меҳрибоним сенга бу бир қайтимда, Мен оляпман энди сен учун кўйлак. Эсимдан чиқмаган гоҳ оч қолганинг, Шунда ҳам доимо мени тўйдириб. Тўкилган тишларинг ўрнига санинг, Ҳизмат қилай энди тишлар қўйдириб. Юришни ўргатдинг қўлларим тутиб, Сўнгра дадил-дадил ташладим қадам. Эндичи сен менга суяниб қолдинг, Вафот этиб кетгач бечора дадам. Ҳаммаси ўзгариб кетди онажон, Мендек фарзандингни ўйлаб кўп толдинг. Улғайдим ва ўсдим чинордек ишон, Сенчи ёш болага айланиб қолдинг. Бирга кезадирмиз боғларни ҳали, Ғазаблансанг мени сўксангда майли. Тирик бўлсанг бўлди овқат маҳали, Ерга ушоқларни тўксангда майли. Сочларинг оқаргач экмайсан экин, Ҳовлида етим сен нон ёпган тандир. Ёшинг ўтгач жуда ўзгардинг лекин, Меҳр тўла кўзинг ўзгармагандир. Устимдан кулмасин ағёрлар яна, Бу телба орзудир яхши биламан. Айрилиқ ёмондир сен билан она, Бир кунда ўлишни орзу қиламан. Сен ўтсанг мен бундан топмасам хабар, Мен ўлсам бу сенга бўлмаса аён. Ва лекин жаннатга етгунга қадар, Иккимизнинг қабр бўлса ёнма-ён. Хотира сандиғин онгим ясайди, Бағрингда ухлардим доим тинчгина. Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди, Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина... @A_meshayan 10:24-12.09.2023 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Set 23
#Мендан_олдин_дўстимга_бер. Кумушга қилгум қаноат, Ҳалол олтин дўстимга бер. Берар бўлсанг бахт-саодат, Мендан олдин дўстимга бер! Аямасдан ҳимматингни, Кўрсатиб зўр қудратингни. Ўшал саккиз жаннатингни, Мендан олдин дўстимга бер! Қилмай унга ғазабларни, Қимматбахо маркабларни, Унвонлару мансабларни, Мендан олдин дўстимга бер! Тўплаб савобнинг конини, Икки азиз инсонини,(ота-онасини) Хажга элтмоқ имконини, Мендан олдин дўстимга бер! Қиёматда Қозилигинг, Билган мендек қулвачча дер. Гўзал Роббим Розилигинг, Мендан олдин дўстимга бер! P. S: Дўстимнинг хаққига дуо қилсангиз. @A_meshayan 22:31-23.09.2024 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Set 23
ОТА ХУРМАТИ. Катта амалдор у, шаҳдам одими, Оғзига кўз тикар кишилар юзлаб. Қўлин қовуштириб хар бир ходими, Бир дўқ урса қолар қўрқувдан музлаб. Салобати босиб хаттоки посбон, Унинг қаршисида титрайди дағ-дағ. Аммо золим эмас, муҳтож сўрар он, Берар хисобидан кўчириб маблағ. Аммо шомдан сўнгра уйига етса, Қошларин чимириб ўшқирар бир чол: "Бор молларга қара адашиб кетса, Қўлимда ўласан, далага йўқол". Амалдор буйруқни бажармагунча, Чой хам ичолмайди ош хам еёлмас. "Дада, энди келдим, шоширманг бунча, Моллар меникику асли, деёлмас. Хорижлик дўст хайрон бўлмагил бу дам, Ўзбекнинг отага хурматидир бу. Ота учун ўғил кичкина одам, Катта амалдордир ваҳоланки у. 21:47-24.04.2019 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 22
Na-publish Set 22
УКА ЎТИНЧИ... (Битмаган ярам, ўз дардим, оғриқли нуқтам) Азоб ўтиб кетди жони-жонидан, Хоритди, қаритди, инингизни ғам. Жунжикдим қаҳрингиз қахратонидан, Меҳрингиз қуёши иситмай оғам. Дард зулукдек ичур укангиз қонин, Юрак сандиғимдан армон топилмиш. Сиз узгач силаи рахм арқонин, Бехиштнинг эшиги бизга ёпилмиш. Мен остонангизда чўксам хамки тиз, Бермайсиз ижозат кирмоқларимга. Дастимиздан йиғлар Она Дарёмиз, Нечун кўз тегди деб ирмоқларимга. Ич-этин надомат қайғу қурти еб, Дард оғирлик қилиб бўлганча карахт. Ниҳолларим нечун беоқибат деб, Қуриб битмоқдадир ул Ота Дарахт. Умрим шоми яқин жон оғажоним, Хар оқшом соғинчдан йиғлаб ётурман. Алвон хуршид мисол, узилса жоним, Уятдан қизариб мен хам ботурман. Айтингчи сиз мендан юз бурсангиз ҳам, Дилингизни соғинч тиғламасмикин? Умрим бомдодида опичган оғам Умрим хуфтонида йиғламасмикин? Тоат булоғида қалбингизни ҳеч, Фаришталар билан чайишмадингиз. Мен сизга Мусодек меҳрим бердим-у Сиз менга Хорундек қайишмадингиз... Сиз силаи рахм қилгунгача то, Чидайман санчсада қайғулар нишин. Фақат.. Хобилдан ўч олиб қилгандек хато, Такрор айламангиз Қобил қилмишин. @A_meshayan 25.01.2017. Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 19
Қўрқув ёмон. Яқинингни, жигарингни ҳимоя қилолмасанг, ёмонлардан асраёлмасанг, хавотирда эканингни билдирсанг нафратига учрасанг... Қўрқув ёмон, қўрқув ёмон, қўрқув ёмон, Ўз жигаринг кетиб турса гумроҳ томон. Мен ожизман уни ёмон одамлардан, Буюк Роббим ўзинг сақла эсон-омон... Мен кибридан ҳануз лолман, ҳануз ҳайрон, Дил Каъбамни бир гап бирла қилди вайрон... Амийн @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян