TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 52 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Set 19
#AЁЛ#ҲАМ#ОДАМ... Қадрини билмаслар, гарчи ёридан- Руҳсат сўрамасдан босмайди қадам. Ортмайди дала, иш, уй, рўзғоридан, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Бизникилар уни "ўўўв" деб чақирар, Французлар эса атайди мадам. Денгизни кўрмасдан элликка кирар, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Бизнинг юртда унга масжид ҳам ёпиқ, Гоҳи Қадр куни, очиқдир бир дам. Ўқитмай қўйишса йиғлайди пиқ-пиқ, Ахир эркак каби, аёл ҳам одам. Чўзарлар ўз хаққи бўлган маҳрини, Эри уриб-тепса бермасдан ёрдам- Отаси кет дея, ўртар бағрини, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Аёл зулм ичра қолган Ироқдир, Эри эса гўё золим бир Саддам. Ором олмоқликдан буткул йироқдир, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Севиб қолса гуноҳ, ошиқ бўлса айб, Шарманда бўлмасин дейдида дадам. Ишқин ичга ютиб, жииим яшайди хайф, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Ит билан сайр қилса ҳеч ким хайронмас- Лондонлик бир киши кеч тушгач бир дам. Бизда хотин наҳот хайвончаликмас, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Эй эркак сайр айла аёлинг билан, То белингда куч бор, токи сен бардам. Сенга савоб бўлсин, Аллоҳдан тилан, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Дўстларинг ошинг еб, ғийбатинг қилар, Биттаси йўқламас пулинг бўлмас дам. Қадр-қийматингни хотининг билар, Сен ҳам қадрини бил, аёл ҳам одам. Унга беравергин меҳр-у муҳаббат, Қара, туя янглиғ унда бор чидам. Хотинин урмаган набий Муҳаммад(Алайҳиссалом) Сен ҳам урма, ахир аёл ҳам одам. @A_meshayan 23-36-05.07.2022 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 16
Samarqandlik shifokor Maqsud Aralov gepatitning eng og‘ir darajasi bilan kasallanib, jigar serroziga chalingan. U 1982-yil tug‘ilgan va yaqindagina bemorligidan xabar topgan. Oxirgi tashxis natijalariga ko‘ra, Hindistonga borib, jigar ko‘chirish amaliyoti bajarish zarurligi aytilgan. Oila qiyin vaziyatda. Operatsiya uchun 30 000$ miqdorida mablag‘ kerak ekan. Hozirda uch bolaning otasi boʻlgan Maqsud aka 12 000$ yiqqan, qolganiga saxovatli kishilar yordami zarur. Saxovatli yurtdoshlarimizga murojaat qilamiz, oila qiyin vaziyatdan chiqib ketishi uchun oz bo‘lsa ham yordamingizni ayamang. “Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”. UzCard💳 6262 5700 1066 9986 Aralov M. Visacard💳 4187 8000 0105 2497 Aralov M. Tel.shaxsiy: +998990760232
Na-publish Set 15
Бибисора Туробова шеъри
Na-publish Set 15
“Жанозамни булбул ўқисин” шеъри муаллифи вафот этди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15-сентябр куни 72 ёшида вафот этди. Ўлсам жанозамни булбул ўқисин. Куйиб ўтган умрим шархини айтсин. Бардошим ҳақида ашъор тўқисин. Мендан норозилар фикридан қайтсин. Ўлсам жанозамни булбул ўқисин. Айтолмай қолганим десин Аллоҳга. Саловатлар айтсин тoплаб бор кучин. Билмаганим билганим десин Аллоҳга. Ўлсам олов таним муз билан ювинг. Токи кафанларим кетмасин куйиб. Ювгач юрагимга парча муз қўйинг. Борай хузурига озгина совиб. Ўлсам кафаними булутдан қилинг. Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда. Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг. Гунохкор бандага тор гўр жабрда. Ўлсам чинор экинг қабрим бошига. Токи соясида тиловат ўқинг. Чўмилиб яшадим кўзим ёшига. Йиғламанг сиз фақат "САЛОВАТ" ўқинг. Кичкина ясатинг қабр тошимни. Куръон оятларни ёздиринг ўйиб. Ёзманг қабр тошга умрим ёшини. Мен сафарга кетдим чориғим кийиб. Ўлсам оёқ томон ўнг томонимга. Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг. Соғиниб келсангиз "Ихлос"ни ўқинг. Қабримни гул эмас "Куръон" безасин. Ўнг тарафдан келинг оёқ тарафдан. Токи кўрсин сизни очиқ кўзларим. Ўлим хақ эканин оласизу тан. Қувонай келди деб ўғил қизларим. Ўлсам йўқлаб туринг билинг кутаман. Чунки сизни деб ўтдим ўзимдан кечиб. Йўқламай қўйсангиз зардоб ютаман. Ётаман гўрда хам кўз ёшим ичиб. Ўлсам умрим шархин набираларга. Яширмай ўчирмай борини сўзланг. Интиқ кутганимни уларни хамда. Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг. Ўлсам шеърларимни авайлаб асранг. Имконин топиб топширинг элга. Биламан, мени ўқир соғиниб севиб. Ўтар ёзганларим қўллардан кўлга. Ахил бўлинг, мехрибон бўлинг. Имконин топсангиз қарзимни тўланг. Дуосини олинг мен севган элни. Меърос қолдираман сизга сабримни. Ўлсам жанозамни булбул ўқисин... Бибисора Туробова P. S: Инсон минглаб шеър ёзиши мумкин аммо халқ ёдида "ташриф қоғози" бўладиган шеъри бўлмаслиги мумкин. Мен шоир сифатида ҳавас қилдим опага. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Na-publish Set 12
#Нусайба_бинти_Каъб_розияллоҳу_анҳо (Умму Аммора исмлари бизнинг диёрларда Насиба бўлиб урфга кирган) Мен қаламга кўнглимни ёрдим, Яна илҳом тутди қўлимдан. Сўнг саодат асрига бордим, Ва.. Нусайба чиқди йўлимдан. Нусайба ким? Ақлинг сарфла, Қаҳрамонлик кўрсатган хотин. Кумуш эмас олтин харфла, Мухрлаган тарихга отин. Уҳуд жанги борарди қизиб, Ҳеч кимсада йўқ эди роҳат. Ким чанқаса унга сув тутиб, Кимдир олиб қолса жароҳат. Қўяр эди ярасин боғлаб, Толиқмасди бу ишдан сира. Нусайба бу ярлақаган Раб, Уҳуд жангидаги ҳамшира. Камончилар алданиб қолиб, Жанг етди деб ниҳоясига. Ўз жойини ташлаб кетган дам, Расулуллоҳ ҳимоясига- Мардонавор чиқди Нусайба, Ўйнатганча қилич қўлида. Ўлмоққа ҳам рози бўлганча, Набий ҳимояси йўлида. Мусъаб ибн Умайр ўлгач, Бир суворий унга ташланди. Елкасидан ярадор бўлгач, Бир лаҳзага кўзи ёшланди. Ўғли Абдуллоҳ ҳам ичди сув, Садоқатнинг улкан сойидан. Нусайбачи билмасдан қўрқув, Уҳуд куни ўн уч жойидан- Жароҳатлар олди Набийнинг- Тола сочи тўкилмасин деб. Муслим қилса унга ҳўб ҳавас, Мушрик юрар ҳасаддан ич еб. "Уҳуд куни боқсам ўнг ёнга, Нусайбага тушарди кўзим. Қарасамда сўнг чап томонга, Яна уни кўрардим ўзим" Бу гапларни Расулдир айтган, Ва чиқариб муборак сасин: Деганлар: "Эй Нусайба сизнинг, Оилангизни Аллоҳ сақласин". Эй Нусайба онажон сизга, Хавас қилмай бўлурми ахир. Насиб этди бир хорлик бизга, Сувимиз шўр, ошимиз тахир. Камдир бизнинг теримиз шилса, Ёдламаймиз бирор бир сура. Битта бадбахт чет элда қилса, Пайғамбарни карикатура- Қўлимиздан келмас ҳеч вақо, Бисёрмизу кўпикмиз кўпик. Ўлиб бўлган бизларда тақво, Наҳот солсак дўзахга кўприк? @A_meshayan 18:20-12.09.2024 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 12
#СУРИШ_КЕРАК” Кўппак янглиғ на ғингшиш, на хуриш керак, Истиғфорни тилдан қўймай юриш керак! Мамлакатда дорихона, чойхона мўл, Мадрасаю масжидлар оз, қуриш керак! Фиръавнга қарши чиққан чоғларида, Мусо ёнида Хорундек туриш керак! Жон олгани келгунича Малак ул-мавт, Юз ва қалбни Каъба томон буриш керак! Ким наф топмиш бошин уриб деворларга, Пешонани сажжодага уриш керак! Ким ёяжак соф Исломни биз ёймасак, Нега энди мамлакатдан "суриш" керак? Не-не "олтин бошлар" мажбур қилди хижрат, Қолиб нечун Орол янглиғ қуриш керак? Қайда бўлсанг бўл юртда ё ташқарида, Хар жойда савоб ишга улгуриш керак! @A_meshayan 15:35-20.08.2019 Абдураҳмон Мешаян.
Hashtags
Na-publish Set 9
#БУЛБУЛИМ. Миттигина қушсан, ожизсан, Боғ саҳнаси сенга азизсан. Дунёдаги энг зўр ҳофизсан, Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. Боғ аро бор гуллар дасталаб, Куйлаганинг куйни асталаб, Сенга Тангрим берган басталаб Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. Ўзингдирсан ҳофизи замон, Куйинг англар хар қандай инсон, Таржимасиз хам бетаржимон, Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. Дунёдаку санъаткор бир тўп, Халолининг пешонасин ўп, Энг ашаддий мухлисларинг кўп, Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. Дунё экан бир уй армонли, Куйинг шифо, куйинг дармонли. Минг йилларким куйлайсан жонли, Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. Сеҳрлаган бутунлай мани, Соҳир сасинг хамма-хаммани. Билмадинг хеч фонограммани, Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. Сенга бутун жаҳондир Ватан, Бердим мумтоз куйингга ман тан, Сен бир ҳалқнинг ҳофизимас, Сан- Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. Камбағалнинг дардини куйлаб, Лек фақат бой хизматин айлаб, Юрмаганинг учун атайлаб, Дунё ҳалқ ҳофизи булбулим. @A_meshayan 2015-йил Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Set 9
Ўзбекистон республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ходими Мусохон Нурматов вафот этибди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун... У киши билан боғлиқ яхши хотираларим бор. 2014-йилнинг охирроғида шоир Ботиржон Эргашев сабабчи бўлиб у киши билан кўришганмиз. У киши менинг учта шеъримни қўшиққа айлантирганлар: "Тонг отмасайди" "Ёки менга ёр бўласан ёки ҳеч кимга" "Булбулим". Жуда мулоҳазали, фикри теран ижодкор эдилар. Менинг шеърларим диний, сиёсий бўлганига: " Абдураҳмон шеърларингиздан бунча қон хиди келади?" деб жиддий қиёфада хазиллашиб қўйгандилар. Айнан шу уч шеърни ўқиб Мусохон Нурматов менга қараб баланд овозда: " Жуда зўр ёзибсиз, қойиллатибсиз. Лекин нимага четдасиз? Нимага китоб чиқармаябсиз, нимага машҳур бўлишга харакат қилмаябсиз, сизларнинг Навоий авлодларининг харакатсизлиги сабаб анави чала шоир ифлослар уйини қурябди, кўтарилябди эээээ" дегандилар. Жуда қувонганман. "Мени Навоий авлоди дедия" бу киши деб, яширмайман осмонларда учганман. Яна бир гал "Ҳеч қачон шеърларингизни бировга кўтариб олиб бориб қўшиқ қилинг деманг. Унутманг, биринчи ўринда шоир, кейин бастакор, охирида қўшиқчи туради. Тарих ҳеч қачон бу қўшиқчиларнинг номларини мухрламайди. Мен фалончига ҳам айтдим дайди итдек бировларнинг эшиги остида турма деб қулоқ солмади" деганлари ёдимда. Шундан кейин то ўзлари илтимос қилиб мени чорлашмагунча бирор санъатчининг ёнига бормаганман. Доим ўзлари йўқлашади. "Мен ҳаммани сизлаб гапираман. Фақат ёмон кўрган одамларимнигина сенлайман, тушунябсизми" деб зийраклигимни синамоқчи бўлганларида кулиб қўйгандим. Жойлари жаннатда бўлсин! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 6
#Абу_Дардо_розияллоҳу_анҳу_ва__қизи Муовия халифа эди, Бошқарарди араб элини. Истар эди Абу Дардодек- Зотнинг қизи бўлса келини. Катта кетиб қаддин кермади, Учрамади бирор таҳдидга. Қизин Абу Дардо бермади, Муовия ўғли Язидга. Язид эди бақувват-моддий, Турганида куёвлик хохлаб. Абу Дардо ўз қизин оддий, Бир йигитга қўйди никоҳлаб. Нега бундай тутганлигин йўл, Сўрашганда Абу Дардодан. Жавоб берди қовуштириб қўл, Қўрқиб фақат қодир Худодан: "Қаср ичра яшаса қизим, Қуллар қилса хизматин ботир. Қай аҳолга тушарди дини, Мен динидан олдим хавотир." @A_meshayan 21:25-06.09.2024 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Set 5
#ОТА_ЮРАГИ Kўзлари ёш, оёғи- Увишганда отанинг. Қиш чоғи ўз уйидан- Қувишганда отанинг. Келолмаскан ўзига Ёшлар тўлиб кўзига Ўғил мушти юзига- Тушганида отанинг. Лек оқ қилдим демаскан, Қарғашни хам билмаскан. Қалбда ишқ гули улкан- Ўсганида отанинг. Деркан: "Эшит ноламни Ё Раб кечир боламни!" Йўлин меҳрдек шамми?- Тўсганида отанинг. Ношуд чиқса қизлари. Парво қилмас ўзлари. Йиғлайвериб кўзлари- Ишганида отанинг. Бўғзига келиб жони, Лаънатларкан дунёни. Охир сабрин уммони- Тошганида отанинг. Бўлсин деб ими-жими- Тезроқ мерос тақсими. Ўғли шод қон-босими- Ошганида отанинг. Лек ер ўпаркан тизи Тугаб қора дориси- Ўздан олдин вориси- Ўтганида отанинг. @A_meshayan 09:00-29.12.2015 Абдураҳмон Мешаян
Hashtags
Na-publish Set 5
ИншаАллоҳ яна бир янгиси...
Na-publish Set 2
#Жобир_ибн_Абдуллоҳ_ва_етти_сингил Отажони Абдуллоҳ- ибн Амр билан у Исломни қабул қилди Ақоба байъатида. Жуда ёш бўлганига, Бадрда қатнашмади, Аммо эди Уҳудда, Қатнашмоқ ниятида. Расулуллоҳ дедилар: Жобирга қараб аста, Падаринг берса изн Киришинг мумкин жангга. Отаси эса деди: "Мендан сўнг сингилларинг, Ёлғиз қолиши мумкин, Руҳсат беролмам санга". Агар мен қўрқмасайдим, Ёлғиз қолишларидан, Истардим кўз ўнгимда, Шаҳид бўлишлигингни. Ҳамма чин эркакладек, Шараф билан шон билан, Аллоҳнинг номин айтиб Жангда ўлишлигингни" Еттита қизин ўйлаб, Абдуллоҳ ибн Амр, Қисматни қаранг энди, Ўғлини қиймай кўзи. Жангда қаҳрамонларча, Оғриққа қилиб сабр, Шаҳидлик шаробини, Ичди Уҳудда ўзи. Абдуллоҳ ибн Амр, Кўмилди ўшал жойда, Кўзлардан марвариддек, Дурдек ёшлар сочилди. Сув чиқармоқлик учун, Қирқ олти йил ўтиб, Уҳуд шаҳидлари-ла, Унинг қабри очилди. Ўғли Жобир кўрдики, Бу ўнгдир эмас рўё, Тўрт кам эллик йил ўтиб, У бўлди гувоҳ тирик: Худди кеча ўлгандек, Ота ухларди гўё, На оёғи, на қўли, На бадан эди чирик.... Отаси ўлгач Жобир, Уйланди бир аёлга, Аёлнинг исми эди, Суҳайма бинти Масъуд. Ҳаётнинг баланд-пастин Кўрган аёл томондан, Етти синглин қарашга, Эҳтиёж эди мавжуд. Расулуллоҳ сўради: "-Уйландингми эй Жобир? -Ҳа уйландим Расулим! -Бевагами ё қизга? -Бир бевага уйландим, -Қиз олсанг яхшимиди, -Етти синглим ўйладим, Ростини айтсам сизга! -Истамадим уларнинг, Қаровсиз қолмоғини, Бир тажрибали аёл, Менга эди кўп керак. Расулуллоҳ дедилар, Тинглаб туриб Жобирни, "Завжанг бўлсин, хайрли, (Барокатли) муборак! Йиллар ўтиб орадан, Хасталанмишдир Жобир, Олмоққа келганида, Набий кўнгилларини. Расулуллоҳга қараб, Бермишдирлар бир савол, Бемор холда ҳам ўйлаб, Етти сингилларини. " Ортимда қоладиган, Етти синглим бор маним, -Айтинг уларга қанча Мерос қолдирсам бўлар?" "Сен ушбу хасталикдан- Ўлмайсан деди Набий, Чиндан ҳам йиллар ўтиб, Тўқсон беш ёшда ўлар. Жобир ибн Абуллоҳ Қанча-қанча жанг қилган, Ғаним қонини тўкиб, Душман холин танг қилган. Мардлигу сахийлигин, Санасам адо бўлмас, Сингиллар иззатлаши Мени ҳангу манг қилган. Қизга уйланмоқликдан Сингиллар деб кечиб воз, Хасталанса уларга, Қолдирмоқ учун мерос- Борми замонамизда, Беморлигин унутган, Борми шундоқ акалар, Синглисин қилган эъзоз. Ака синглиллар аро, Қайга боқмай маҳкама. Раъно, Маҳлиё бирла, Уй-жой талашар Собир. Сингилларку жуда кўп, Отамеросга хақли, Аммо мард акалар кам, Мисли саҳоба Жобир. @A_meshayan 19:12-02.09.2024 Абдураҳмон Мешаян