TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente13,611Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 19 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 5 feb

📣Qanday qilib xalqaro darajada talabgir dasturchi bo'lish mumkinligi va minglab mutaxassislar orasidan ajralib turishni bilmoqchimisiz? Sizni Global Toptal kompaniyasining dasturiy ta'minot bo'yicha bosh muhandisi Munira Begmuratova bilan onlayn vebinarga taklif qilamiz! 🚀 ✨Sizni nima kutmoqda? ☑️ IT sohasida karerangizni tezlashtirishga yordam beradigan haqiqiy maslahatlar 🧠 ☑️ Qanday qilib dunyoning eng yaxshi kompaniyalari izlayotgan mutaxassisga aylanish mumkinligi haqida maslahatlar 🌍 ☑️ Katta tajribaga ega mutaxassisdan motivatsiya va ilhom 💡 💬 Ushbu vebinar katta yutuqlarga erishish istagida bo’lganlar uchun imkoniyat! 🗓Sana: 2025-yil, 6-fevral ⏰Soat: 19:00 🔗 Muvaffaqiyat sizni kutmoqda, faqat birinchi qadamni tashlang! Imkoniyatingizni qo'ldan boy bermang 💻 📝Vebinarda ishtirok etish uchun ro’yxatdan o’ting.

742 views

Pubblicato 5 feb

Дастурчиликка қизиқадиган қизларга юбориб қўйинглар жуда фойдали Вебинар бўлади Худо ҳохласа👇👇

695 views

Pubblicato 3 feb

Фарғоналик йигит маҳалласидаги ёшларни замонавий касбларга бепул ўқитмоқда Бир йил давомида ўқиган ёшлар сони 150 нафарни ташкил қилди. Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги Водил қишлоғида яшовчи Исломжон Муҳаммаджонов 24 ёшда. У Тошкент ахборот технологиялари университетитинг Фарғона филиалида “Телекоммуникация” йўналишида таҳсил олади. Муҳаммаджон ўз ҳудудида ёшлар етакчиси бўлиб, қишлоқдаги ёшларни замонавий касбларни пухта эгаллашлари учун “Обод” номли маҳаллада ўзи бир вақтлар орзу қилган “Обод таълим” ўқув марказини ташкил этган. Бугунги кунда Марказ замовий жиҳозлар, компьютер жамланмалари билан таъминланган. Бу ерда дастлаб маҳалланинг кам таъминланган оила фарзандлари, билим олишга иштиёқи баланд, замонавий касбларни ўрганишга қизиқувчи ёшларни бепул ўқита бошлади. Марказ ташкил этилганига 1 йилгина вақт тўлиб, бу ерда ўқиш истагида бўлган ёшлар сони орта бошлади. Шу вақтга қадар ёшлар компьютер саводхонлиги, график дизайнер, веб дизайн, инглиз тили, мобилаграфия каби кўплаб замонавий касбларни мутлақо бепул ўрганишмоқда. 2023 йилда “Келажак касблари” лойиҳаси асосида давлат грантида ғолиб бўлиб, ушбу маблағлар эвазига ташкил этилган ушбу марказ ўтган вақт давомида 150 нафар ёшларнинг замонавий касбларни эгаллашига сабаб бўлди. Курсларда таълим олган ёшлар орасида бугуннинг ўзида даромад топаётган ёшлар ҳам бор. “Бугун маҳалламиз ёшларида замонавий касбларни ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда. Бугун ҳаётимиз бевосита ахборот технологиялари, компютерлар ва интернет тизими билан боғлиқ бўлиб қолди. Чунки IT ёрдамида масофадан туриб билим доирани мустаҳкамлаш, дунёдаги энг нуфузли дастурчилар билан алоқа ўрнатиш, ҳаттоки бир жойда туриб юқори даромад топиш мумкин. Биргина бугун Водилни ўзида туриб, биз Америка ва бошқа чет эл йирик компания вакиллари билан шартнома тузишимиз, ҳамкорликни олиб боришимиз мумкин”, — дейди Исломжон. Исломжон яқин орада ҳудудда сунъий интелект асосида “Устоз AI” лойиҳаси таклиф этилмоқда. Ушбу лойиҳа ишга туширилса, сун]ий устоз ногиронлиги сабаб ҳаракатланишида муаммо бўладиган ёшлар ҳам замонавий касбларни мукаммал ўрганиб, ақлий салоҳиятларини ўстиришлари, билим тажрибаларини ошириб, ишлашлари мумкин, — дейди Исломжон Муҳаммаджонов. Исломжон ушбу ҳудудда коворкинг ҳудуд ташкил қилиб, ўзи таълим берган ёшлар билан чет эл компанияларига масофадан хизмат кўрсатадиган Марказ ташкил этишдан иборат. Исломжон нима орқали даромад топиши ҳақида сўраганимизда АйТи соҳаси орқали ўзининг бошқа лойиҳалари кўплиги, буюртмага дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиб тақдим этишини маълум қилди.

1,050 views

Pubblicato 31 gen

Шахло билан бир муҳим жараёнга тайёргарлик кўряпмиз, амалга ошмагунича айтмай тураман нималигини. Сизнинг дуоларингиз бизга ҳозир жуда ҳам зарур, дуо қилиб қўйинг🤲 Шу боисдан куни кеча қизим Шахлонинг устози билан суҳбатда бўлганимда имкон қадар унга планшет олиб беришимни илтимос қилдилар, бир он ҳам иккиланиб ўтирмадим, муддатли тўловга планшет олиб келдик. Планшет нима учун керак? Жуда кўп материаллар электрон тарзда эканлиги, видео дарслар, электрон китоблар ва таълимий иловалар унга жуда зарурлигини айтдилар. Смартфон бу ўринда кичкиналиги ва мактабда ундан фойдаланиш мумкинмаслиги, ноутбукни ҳар куни мактабга кўтариб бориб келиш оғирлигини айтдилар. Аслида энг муҳим ва даромадли сармоя – бу фарзанд таълимига киритилган инвестиция. Ўзимга ҳам онам қачондир барча зарур шароитларни яратиб беришга имконлари йўқ бўлса ҳам ҳаракат қилганлар. Таълимга инвестиция орқали биз фарзандимиз учун Келажакдаги барқарорлик, яъни мустаҳкам карьера ва молиявий мустақилликни таъминлашга ёрдам берамиз. Юқори малакали мутахассисларга ҳар доим талаб катта бўлади. Билимли инсонлар ўз жамиятига катта ҳисса қўшади. Мени ҳар ойлик маошимда фарзандларим таълими учун алоҳида сумма ажратилган ва мен бу суммани уларнинг тил ўрганишидан тортиб, замонавий касбларни ўрганишигача ҳеч оғринмай сарфлайман, ва энг аҳамиятли томони ҳозирни ўзидан бу ўз мевасини бера бошлаган. Шу учун фарзандингиз таълимига бугун сармоя киритинг – эртанги куни муваффақиятга тўла бўлади! 👨‍👩‍👧‍👦 Хўш, Сиз фарзандингиз таълими учун қандай инвестиция киритаяпсиз ёки киритгансиз? Фикрларингиз билан бўлишинг! Эҳтимол бу бошқаларга ҳам ас қотиб қолар⬇️

1,130 views

Pubblicato 30 gen

1,020 views

Pubblicato 30 gen

https://www.youtube.com/watch?v=tgQ_7nEjXk0

1,050 views

Pubblicato 29 gen

O‘z ishining ustasi balandparvoz gaplarga muhtoj emas, uning ishi eng yaxshi ko‘rsatkichdir 😊

1,010 views

Pubblicato 29 gen

Кеча таваллуд куним муносабати билан ўзининг самимий дил изҳорларини йўллаган, қимматли вақтини аямай табриклагани келган барча дўсту-яқинларимга ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан. Эътиборингиз, ғамхўрлигингиз ва қўллаб-қувватлашингиз бу кунни ҳақиқатан ҳам ўзгача қилди. Ҳар бир хабарингиз, қўнғироғингиз ва совғангиз қалбимни қувонч ва илҳомга тўлдирди. Мен билан бирга эканлигингизни жуда қадрлайман ва меҳрибонлигингиз ҳамда самимий муносабатингиз учун чексиз миннатдорман. Менга тилаганларингизнинг барчаси ўзларингизга юз баробар бўлиб қайтсин! Самимият ва чексиз ҳурмат билан, Шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг (Аллоҳ раҳматига олсин) мана шу шеърда битилган сўзлари гўёки ичимда айни дамда кечаётган туйғуларимни ифодалагандай... Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида, Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор. Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида, Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор. Қирқинчи қасримга ўтайми энди, Кечаги ёшлигим эртакми энди?..

924 views

Pubblicato 29 gen

“Аёллар кўрсин”: IT’да аёллар инқилоби Нега IT соҳасида аёллар кам, бу соҳада гендер тенглиги қандай ривожланмоқда, дастурчи бўлмоқчи бўлган ёш аёл-қизлар нималарни билиши, қандай кўникмаларни олиши керак, аёллар IT соҳасида дуч келиши мумкин бўлган муаммолар қайсилар, аёллар учун бу соҳада қўллаб-қувватлаш дастурлари етарлими? “Аёллар кўрсин” подкастининг навбатдаги сонида долзарб мавзу атрофидаги муҳим саволларга жавоблар айтилди. Подкаст иштирокчилари Адлия вазирлиги Медиа Маркази раҳбари Севара Ўринбоева ташаббуси билан суратга олинган подкаст меҳмонлари стартапер Нигора Акилова ҳамда мен Лайло Рустамова бўлдик. Тўлиқ видео👉🏻https://youtu.be/rmFA_vQZNLs

1,020 views

Pubblicato 28 gen

Хоразмлик 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топмоқда Урганч шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жавохир Мақсудов ёш бўлишига қарамай бугун замонавий касбларни ўрганган ҳолда ўқиш билан бир маромда фрилансерлик ортиқдан даромад топмоқда. Жавохир 15 ёшидан замонавий касбларни ўрганиш мақсадида дастурлаш, копирайтинг, график дизайн, мобилография, монтажёрлик, визуал пиар ҳамда СММ соҳаларини мукаммал ўрганишни бошлаган. “9 ёшимда отам уйимизга ноутбук олиб келиб, уни бошдан оёқ тушуниб, компьютерда бемалол ишлайдиган бўлинг, мабодо компьютер ишдан чиқиб қолса ҳам, ўзингиз таъмирлаб, барча дастурларни қандай ишлашини ўрганиб олинг, деб қўлимга топширган эдилар. Шу мендан IT соҳасини жиддий ўрганишга киришишимга туртки бўлди” — дейди қаҳрамонимиз. Айни вақтда Жавоҳир замонавий касбларни ўрганиш ортидан, креатив фикрлаш қобиляти, ижодий салоҳияти сабабли “KHISO Olympiads School, "Урганч соҳил бўйи уйлари" қурилиш компанияси, “Unify” ўқув маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти бошқармасида фрилансер сифатида фаолият юритиб келмоқда. Иш берувчиларга Жавохирнинг ишига ёндошувчи ёққани сабабли унга фойдаланишўи учун энг замонавий технология воситаларини ҳам олиб беришган. Жавохирдан тил билиш даражаси ҳақида сўраганимизда, IELTS'дан 6,5 балли борлигини айтди. Ҳозирда эса Жавоҳир Westminster Халқаро Университига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўрмоқда. Унинг мақсади АйТини янада чуқур ўрганиш, унинг янги қирраларини кашф этиш ва ёшларга ўргатишдан иборат. Жавоҳир сингари ёшларимиз эрта ёшдан замонавий касбларни ўрганиб даромад топаётгани жудаям қувонарли, ва уларни бошқа тенгдошларига ҳам ўрнак қилиб кўрсатишимиз лозим. Агар сиз ҳам шундай ёшларни танисангиз бизга ёзинг.

2,500 views

Pubblicato 24 gen

"IT sohasi men uchun ushalmaydigan orzu kabi edi", — deydi mutaxassisligi ingliz tili o'qituvchisi bo'lgan Dilnoza Umurova IT sohasiga bo'lgan kuchli qiziqish uni doimiy ravishda o'z ustida ishlab, turli zamonaviy kasblarni o'rganishga undagan. Bugun Dilnoza frontend (HTML, CSS, Figma, Photoshop), backend (Golang, Git, Bash, Linux, SQL, NoSQL) kabi yo'nalishlarni mukammal o'rganib, hozir faoliyat yuritmoqda. Shuningdek IBM Devops& Software Engineering hamda Google Project Management yo'nalishda o'qishni boshlagan. Dilnoza bosib o'tgan yo'li haqida: 📹https://www.youtube.com/watch?v=Xt0dK-l7u5U

1,400 views

Pubblicato 22 gen

Бугун биз юқори технологиялар оламига ақл, истеъдод ва гўзалликни ўзида мужассам этган ажойиб қиз Нодира Иброгимованинг нигоҳи билан қарадик. У ўзида билим ва ижодкорликни уйғунлаштириб, ҳаётимизни инновациялар ёрдамида ўзгартиришни мақсад қилган қизлардан. Нодира билан технологиялар оламига босиб ўтган йўли, севимли лойиҳалари, шунингдек, технологияларнинг жадал ривожланиши ва одамларга ғамхўрлик ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Ушбу учрашув IT фақат алгоритмлар ва коддан иборат эмаслигини, шунчаки дунёни яхшироқ қилиш истаги билан технологиялар ёрдамида дунёни ўзгартириш мумкин бўлган энг дадил ғояларни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида бўлди. Нодиранинг ҳикояси - бу IT соҳасидаги ақлли қизлар илҳомлантиришга, стереотипларни йўқ қилишга ва тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлишга қодирлигининг яна бир исботи. Нодира билан суҳбатни тез кунда эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳозирча эса мана шу эсдалик учун тушган суратимиз.

1,070 views
12•••5•••10•••15•••1718192021•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384