TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente419,490Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 48 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 2 nov

📍Брифинг ● Мавзу: Халқ таълими тизимида Фин тажрибаси асосида апробация жараёнлари ● Вақти: 14:00 ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

7,990 views

Pubblicato 27 ott

#Диққат_эълон ♾2 кун давомида Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида республика бўйлаб сайёр қабуллар ўтказилади ➡️Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилади. 📌Унда фуқаролар ҳамда соҳа ходимлари халқ таълими тизимига оид барча масалалар, савол ва таклифлар билан мурожаат этиши мумкин. 📌Сайёр қабулларнинг ўтказилишига доир маълумотлар (манзили, вақти) билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин: Андижон вилояти Бухоро вилояти Жиззах вилояти Қашқадарё вилояти Наманган вилояти Навоий вилояти Самарқанд вилояти Сирдарё вилояти Сурхондарё вилояти Тошкент вилояти Фарғона вилояти Хоразм вилояти Тошкент шаҳар ⚠️Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг Сайёр қабули вақти ва манзили тўғрисида қўшимча тарзда маълумот тақдим этилади. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш 📱Telegram | 🎞Youtube |☮️Facebook | 💟Instagram

5,090 views

Pubblicato 21 ott

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрь куни бошланади. I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, таътил 6 календарь кундан иборат бўлади ва 9 ноябргача давом этади. II чоракнинг биринчи куни эса 10 ноябрьсаналади.

57,200 views

Pubblicato 20 ott

"УСТОЗНИ ЯПОНЛАРГА ЎХШАБ ҚАДРЛАШМАСА ҲАМ, ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙИШСА ЯХШИ БЎЛАРДИ..." Сўнгги кунларда ўқитувчиларни обрўсизлантиришга қаратилган турли видеоларни кузата туриб, март ойида ўқитувчиларимизнинг ота-оналар тўғрисидаги фикрлари акс этган ушбу видеороликни қайта эълон қилишни лозим деб топдик. Қарс икки қўлдан чиқади, оиласида чиройли тарбия кўрган бола ҳеч қачон кўчада бировдан гап эшитмайди! Айрим болаларимизнинг тарбиясини кўриб қўрқиб кетаман, биз ота-оналар иш билан бўлиб болаларимизга тарбия беришга вақт топа олмаяпмиз. Ўқитувчи эса таълим бериш баробарида болага тарбия ҳам беради. Бугун боланинг қилган ёмонлиги учун танбеҳ бераётган ва бунинг учун ота-онанинг дашномига қолиб кетаётган устозлар эртага фарзандларимизнинг хатосига кўз юмиб кетмайдими?! Бу ерда ҳозир кўпчилик менга "урган ўқитувчининг томонини оляпсан" деган дашномлар бера бошлайди. Асло, болага қўл кўтарилганлигининг томонини олиш ниятим йўқ, лекин аксарият устозлар билан гаплашсам, улар болаларга 1 оғиз гапиришга қўрқамиз, эртасига ота-онаси келиб жанжал қилади деган гапни айтишади. Шунда ҳурматли ота-оналар Сиз фарзандингизга шундай тарбия берингки, ҳамма ота-онангга раҳмат деб айтсин! Ушбу видеода келтирилган фикрлар келажагимиз бўлган фарзандларимиз тарбияси борасида яна бир бор ўйлаб кўришимиз, фикр қилишимиз учун оз бўлсада туртки бўлар. Шу ўринда Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг устоз ҳақидаги ушбу тўртлиги айни мулоҳазаларимизни тўлдириши, шубҳасиз: Дедилар, дунёда асли ким азиз? Айтдилар, устоздир, устоз бегумон. Тағин айтдиларки, азиз шубҳасиз Устозин қадрига етолган Инсон! Ниятимиз ва мақсадимиз, фарзандларимизга таълим-тарбия бераётган ўқитувчилар, нафақат ўқувчилар, балки ота-оналаримиз учун ҳам азиз ва қадрли бўлсин.

18,300 views

Pubblicato 19 ott

Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади Савол: Кунларнинг совий бошлагани ва қизимнинг саломатлиги сабабли мактабда ўқийдиган қизимга шим кийдирган эдим, мактаб маъмурияти қизимни уйга қайтариб юборди. Айтингчи, совуқ ҳавода ўқувчи-қизларга мактабга шим кийиб бориш мумкинми? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган ) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади. ***** В холодную погоду школьницам разрешено ходить в школу в брюках Вопрос: Из-за холода и состояния здоровья дочери я надела ей брюки, но администрация школы отправила ее обратно домой, чтоб она переоделась в юбку. Скажите пожалуйста, можно ли девочкам в холодную погоду носить брюки? Ответ: В соответствии с Положением Постановления Кабинета Министров “О мерах по обеспечению современной единой школьной формой учащихся государственных общеобразовательных учреждений”, утвержденного 15 августа 2018 года, в холодную погоду ученицам разрешается носить классические брюки, соответствующие школьной форме.

193,000 views

Pubblicato 15 ott

#Муносабат Намангандаги 58-мактабда география фани ўқитувчиси томонидан 6-синф ўқувчиси калтаклагани айтилаётган видеодаги ҳолат назоратга олиниб, айни дамда ҳудудий халқ таълими ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганини маълум қиламиз. Ҳурматли блогерлардан ўқитувчини қоралаб, “вахший” деб аташдан аввал ҳолатни тагига етишни мақсадга мувофиқ деб санаймиз! Болалар ўртасида юзага келаётган турли тарбиясизликка айнан бефарқлик ва лоқайдлик сабаб бўлмоқда шу боис ўқитувчини қоралашдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилиб кўринг! Ҳурматли устозларимиздан эса болани тарбиялашда бундай усулларга бормасдан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашингизни сўраб қоламиз. Муаммоли вазиятлар ота-оналар билан биргаликда агар бу ҳам натижа бермаса масъул органлар билан ҳал этилиши лозим!

68,200 views

Pubblicato 7 ott

Қизларингизнинг таълим олишига имкон беринг, уларнинг қанотларини синдирманг, зеро улар нозик жуссалари билан БУТУН ДУНЁНИ ўзгартиришга қодирлар!👩‍🎓👩‍⚕️👷‍♀️👩‍🏫👩‍💻👩‍✈️ Ушбу интервьюга оиласида қиз бола улғаётган ота-оналар учун жуда фойдали бўлади деган умидда қўл урдик. Қизларимиз ҳеч қайси ўғил боладан кам эмас!

9,140 views

Pubblicato 6 ott

Ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди Косонсой туман халқ таълими бўлимига қарашли 29-сонли мактабда 2022 йил 19 сентябрь куни содир бўлган нохуш воқеани ўрганиш юзасидан маълумот. Ижтимоий тармоқларда тарқалган Косонсой туманидаги 29-сонли мактабда содир этилган нохуш холат 19 сентябрь куни физика дарсида содир этилган. Физика фани ўқитувчиси дарс ўтаётганда ўқувчи ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Шунда ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига сухбатлашиш учун топширган. Бир мунча вақт ўтгандан сўнг ўқувчи синф хонасига қайтиб кирган ва видеода акс этгани каби ўқитувчига ташланган. Синфдаги бошқа ўқувчилар уларни ажратишга харакат қилган. Холат юзасидан туман ИИБ бўлими ва туман халқ таълими бўлими ходимлари мактабда ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, халқ таълими бўлими ва мактаб раҳбарларига ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳурмат ва белгиланган тартиб қоидалар асосида дўстона муносабат ўрнатилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

4,180 views

Pubblicato 6 ott

#Муносабат Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда "ўқувчилар ўқитувчини калтаклашди" мазмунида видео тарқалмоқда. Наманган вилояти Халқ таълими бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи эса синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган, қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратганлигини видеодан ҳам кўриш мумкин. Айни вақтда мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.

6,250 views

Pubblicato 4 ott

Ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг ягона мактаб формасида келишлариихтиёрий этиб белгиланди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тегишли тартибда тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини босқичма-босқич жорий этилиши белгилаб қўйилди. Шу ўринда ўқувчилар таълим муассасасига мактаб Уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийиниб келишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

26,400 views

Pubblicato 29 set

Яқинда дунёнинг 10 дан ортиқ давлат раҳбарларига мезбонлик қилган Самарқанд халқаро туристик маркази бу сафар бизнинг ҳурматли устозларимиз учун ўз эшикларини очди. Устозларимиз юртимизнинг энг муҳташам 5 юлдузлик меҳмонхоналарига жойлашдилар. Уларни 2 кунлик унутилмас онлар кутмоқда. Жараённи ёритиш учун таълим матбуот котиблари жам бўлдик. Тантаналарни яхши ўтказиб олишда юзларимиз ёруғ қилсин🤲 Устозларимиз ҳурсанд бўлиб қайтишсин.

17,200 views

Pubblicato 26 set

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ! Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари! Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда. Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп. Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз. ‼️Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди. Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин. Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради. Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!

6,540 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••454647484950•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384