TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 46 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 9 dic
#Диққат_овозли_чат ♾Ҳурматли устозлар! Замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими жорий қилинмоқда Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган навбатдаги овозли чат 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими мавзусига бағишланади. ⚠️Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади? ✅ Республика бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида фанлар кесимида махсус ягона платформа яратилади. ✅ Фан ўқитувчилари томонидан тайёрланган методик тавсиялар мактаблардаги методбирлашма баёни асосида педагогик кенгаш қароридан сўнг қуйидаги йўналишдаги ишлар махсус платформа тизимига жойлаштирилиши мумкин: ➡️ ўқув методик қўлланмалар; ➡️дарс ишланмалар; ➡️видео маҳсулотлар; Фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан мувофиқлаштирилиб борилади. ➡️ Ҳар бир фан бўйича алоҳида эксперт гуруҳлари тузилади; ➡️ Фан ўқитувчилари томонидан тавсия этилган методик тавсиялар Республика, вилоят ва туман миқёсида оммалаштирилиши мумкин. ➡️ Иш тажрибалар аввал туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилиши шарт деган тартиб бекор қилинмоқда. ➡️ оммалаштирилган замонавий методикалар учун махсус сертификат берилади. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими такомиллаштирилади: 🟢Методик кунлар; 🟢Фан ойликлари; Методик хизмат йўналишдаги барча янгиликлардан Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади. ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ: Бугун соат 1️⃣7️⃣:0️⃣0️⃣ 📌Овозли чатни ўтказиб юборманг!
Hashtags
Pubblicato 7 dic
Pubblicato 7 dic
Қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли таълим олиш деб ҳисоблаган 8 ёшли мактаб ўқувчиси 9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб мактаб имтихонига улгурди... Узоқ масофадан мактабга қатнаётган болалар воқеаси ўзимизнинг ҳаётимизда ҳам кўп учрайди. Бугун мана шу билан боғлиқ бир хитойлик боланинг ҳикоясига кўзим тушди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. Уч йил муқаддам Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати интернетни “портлатган” эди. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтихонга улгуриб 100 дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтихонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юан (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юнань провинсиясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам истишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди. Ниятим, бутун дунё ҳар бир болага мана шундай меҳр билан муносабатда бўлсин. Aфсуски, 21-асрда цивилизациянинг имтиёзларсиз ҳаётда яшаётган болалар борлиги ачинарли. Ва бу фақат Ўзбекистонда эмас экан. Бундан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш! Шундай экан фарзандларимизга таълим бериш учун бор имкониятимизни ишга солайлик. Зеро, дунёнинг ҳар бир чеккасидаги болажонлар бахтли яшасин.🤲 ФОТО: 👇👇
Pubblicato 7 dic
Ҳурматли устозлар! Давлатимиз раҳбари томонидан ўқитувчи ва педагогларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларнинг фаолиятига аралашув ҳолатларини чеклаш ва ўқитувчиларни таълим билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш жараёнларини олдини олиш бўйича берган топшириқларини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда ўқитувчиларни хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган қандай ишларга жалб этилаётгани билан боғлиқ мавжуд амалиётни имкони борича кенгроқ ўрганиш мақсадида маълумотлар ўрганилмоқда. Шу боис қуйидаги бот манзилига мактабингизда ўқитувчилар қайси идоралар томонидан ва айнан қандай турдаги ортиқча ишларга жалб қилинаётганлиги ҳақида маълумот қолдиришингизни сўраб қоламиз. Фикр-мулоҳазалар учун бот манзили:https://t.me/xtv_nazorat_bot
Pubblicato 5 dic
Бугунги қордан қувонаётган мана шу беғубор болажонларимизнинг борига шукр! Иллоҳим келажаклари порлоқ бўлсин асалчаларимнинг. Қор ва совуқ билан боғлиқ бугунги негатив хабарлар орасида мана шу видеони кўриб, юзимга табассум югурди ва Сизлар билан ҳам баҳам кўргим келди. Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани 88-мактабнинг 1-синф ўқувчилари
Pubblicato 1 dic
#Муносабат Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади. Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз. Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолади. Шу билан бирга жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилади. Маълумот учун, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.
Hashtags
Pubblicato 30 nov
🎞Яқин дақиқаларда Халқ таълими вазирлигида овозли чат! МАКТАБЛАРДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ТАШҚИ МОНИТОРИНГИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ Ҳурматли устозлар, сизларни ушбу мавзуда ташкил этилаётган илк овозли чатимизга таклиф қиламиз! 🕒Овозли чат бугунсоат 18:00 даВазирликнинг Телеграмдаги расмий каналида ўтказилади. ✅Унда мавзу юзасидан мутахассислар иштирок этиб, Сизларнинг қизиқтирган саволларингизга жавоб берадилар.
Pubblicato 29 nov
Ўқитувчи аслида мўъжизаларга қодир касб эгаси! Ўқитувчи бўлишни орзу қилган, аммо cоғлигидаги муаммо сабабли ўқувчилар орасида доимий равишда масхара бўладиган ўқитувчи ҳақидаги "Ҳиқчоқ" ҳинд фильмини кўрганмисиз? Мен бу фильмни ҳар бир ўқитувчимиз кўришини истаган бўлардим. Унинг ўқитувчи бўла олишига ҳеч ким ишонмагани сабабли, унга бир имкон беришга қарор қилишади ва мактабнинг энг безори ва нобоп оилалардан иборат бўлган юқори синф ўқувчиларини беришади. Нима деб ўйлайсиз, у бундай масъулият юкини енгиб ўта оладими? Дўстларим қаторида ўқитувчилар сони кўп бўлганлиги сабабли ушбу фильмни бўлишаман. Аслида сиз устозлар ана шундай мўъжизалар қилишга қодир касб эгаларисиз🤲 https://vimo.uz/watch/uBAwlttpe3Sz4Ag
Pubblicato 28 nov
♾Ҳурматли устозлар! ⚠️2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда таълим сифатини баҳолаш ташқи мониторингининг янги тизими жорий қилинмоқда. ✅Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади? ➡️Республика бўйича фанлар кесимида ягона тестлар банкидан фойдаланилади. ➡️Автоматлаштирилган тизим ихтиёрий баҳолаш ва қоғозбозликни олдини олади. ➡️Таълимдаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича Республика таълим маркази ва Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари билан ҳамкорликда Вазирлик томонидан марказлашган ҳолда ишланади. ➡️Аниқланган камчиликларнинг ҳудудий бошқармалар ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан муҳокамаларга қўйилганда ундан жазолаш чораси сифатида кўрилиши ❎қатъиян таъқиқланади. Шу ва бу йўналишдаги барча янгиликлардан тез кунларда Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади. ✅Бизни кузатишда давом этинг.
Pubblicato 28 nov
Фикрни жамлашга ёрдам берадиган хуснихат дарсидан олдинги бармоқлар машқи Бухоро вилояти 23-мактабнинг 1”В”-синф ўқувчилари
Pubblicato 24 nov
Позитив кайфият учун Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 243-мактабнинг кичик ўқувчилари ижросида инглизча тарона. “Spelling bee” мусобақасидан лавҳа👏👏
Pubblicato 24 nov
Яна бир актуал мавзу юзасидан интервью ташкил қилдик. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар ўртасида низолар акс этган видеолар тарқалмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар ўқитувчиларнинг шаъни ва обрўсига путур етказиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 🟢Халқимиз томонидан отадек улуғланадиган устоз ва ҳар бир оиланинг азиз фарзанди бўлган ўқувчи муносабатларини тартибга солишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий асослари қандай? ⚠️Хўш, ўқувчи билан синфда салбий ҳолат юзага келганда ўқитувчи қандай йўл тутиши тўғри бўлади? ⚠️Нега ота-оналар болаларининг портфеллари кундан-кунга дафтар ҳам сиғмайдиган даражада кичрайиб боряпти, ота-оналар портфелни кўздан кечиряптими? ⚠️Ўқитувчи ўқувчидан телефон олиб қўйишга ҳаққи борми? ⚠️Ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она муносабатлари қандай қоидаларга асосланган? 📹Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Сухроб ҚИРҒИЗБОЕВ билан бўлиб ўтган суҳбатда ушбу саволларга атрофлича жавоб топасиз.