TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 52 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 24 mag
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчиларга табриги ўқиб эшиттирилмоқда
Pubblicato 21 mag
#Анонс 1 йил аввал хорижий тиллардан дарс бераётган ҳар 17 ўқитувчининг бир нафарида сертификат бор эди. Бугун-чи? ✅Қайси ҳудудлар бу борада “катта сакраш”га эришди? ✅Ҳар бир ҳудудда чет тилини ривожлантириш учун ҳар йили 1 млрд сўм маблағ. ✅Ўқувчилар учун эса соврин жамғармаси 54 миллиард сўмлик мегатанлов. ✅Хорижий тиллардаги янги авлод дарсликлари ва олис ҳудудларда бурро-бурро чет тилида сўзлашаётган ўқувчилар. Хорижий тил ўқитувчиларини уйғотган ва чет тилларини ўқитиш сифатини ўнглаган янгиликлар таҳлили! ‼️Бугун “Ўзбекистон 24” телеканалида, “Ахборот 24” дастуридан сўнг! Махсус дастурни ўтказиб юборманг!
Hashtags
Pubblicato 16 mag
https://telegra.ph/ZHorij-jilning-15-maj-kuni-izhtimoij-tarmo%D2%9Blarda-tar%D2%9Balgan-Ingliz-tili-fani-%D1%9E%D2%9Bituvchisining-%D1%9E%D2%9Buvchini-kaltaklagani-tasvirlangan--05-16
Pubblicato 16 mag
МУНОСАБАТ Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди Сурхондарё вилояти, Бандихон туманидаги, 4-мактабда содир бўлганлиги айтилаётган ўқувчига нисбатан куч ишлатиш акс этган видео юзасидан. Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди. Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасиданхизмат текшируви тайинланди. Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. Шу ўринда юртимиздаги барча педагогларга болага нисбатан куч ишлатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди. Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади. Мактабда бундай ҳолатларнинг барча кўринишларини бартараф этиб, ўқитувчиларни босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақириб қолади.
Pubblicato 14 mag
#Бизнинг_Репортаж Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг кундалик турмуш тарзи, қизиқишлари ҳамда келажакдаги орзу ва мақсадлари билан танишиш мақсадида 21-Меҳрибонлик уйида бўлди.
Hashtags
Pubblicato 14 mag
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сонли "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонни нотўғри талқин қилган ҳолда ижтимоий тармоқларда рус тили фани ўқитувчиларига ТРКИ С1 даражадаги сертификатга эгалик қилганлиги учун ойлик маошига 50% тўхтатилиши тўғрисида тарқалаётган хабарлар мутлақо АСОССИЗ. Рус тили фани ўқитувчиларига ТРКИ С1 бўйича 50 фоизли устамалар ПҚ-5117-сонли Қарор асосида эмас, балки Вазирлар Маҳкамасининг 20январь2022 йилдаги 34-сонли Қарорига асосан тўланишини маълум қиламиз
Pubblicato 11 mag
Умумтаълим мактаблари ходимларига иш ҳақи тўловлари бўйича юзага келаётган мурожаатлар юзасидан: Халқ таълими вазирлиги умумтаълим муассасалари ходимларига амалга оширилган тезкор чоралар натижасида 10 май ҳолатига апрел ойи учун иш ҳақи тўловлари тўлиқ амалга оширилганини маълум қилади. Агар сизнинг мактабингизда иш ҳақи тўланмагани юзасидан маълумотлар бўлса @Laylo_xtvpress ёзиб юборишингиз мумкин.
Pubblicato 27 apr
#Бизнинг_суриштирув НИМА САБАБДАН БОШЛАНҒИЧ СИНФДА АЪЛО БАҲОГА ЎҚИГАН БОЛАНИНГ ЎЗЛАШТИРИШ КЎРСАТКИЧИ ЮҚОРИ СИНФДА ТУШИБ КЕТАДИ? Бошланғич синфда аъло баҳоларга ўқиган боланинг ўзлаштириш кўрсаткичи юқори синфга ўтганда тушиб кетиши сабаблари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бунга кимлар ёки қандай омиллар сабаб бўлади? Бу борада ўқитувчи, ота-оналар ва энг асосийси ўқувчиларнинг ўзлари қандай фикрда? Мавзу юзасидан психолог тавсияси қандай? Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати тайёрлаган навбатдаги мавзу айнан шу ҳақида.
Hashtags
Pubblicato 26 apr
#Премьера Зўравонликка барҳам бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир! Бугун Миллий матбуот марказида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Табдирда оилавий зўравонлик масаласига кенг жамоатчилик эътиборини…
Pubblicato 26 apr
#Премьера Зўравонликка барҳам бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир! Бугун Миллий матбуот марказида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Табдирда оилавий зўравонлик масаласига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида “Саҳар” гуруҳининг «Аёл» қўшиғига ишланган видеоклип тақдимоти бўлиб ўтди. UNICEF тадқиқотларига кўра, дунёда 5 ёшгача бўлган ҳар 4 боладан бири ўз турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка дучор бўлган она билан яшайди. Шундай экан жамиятимизда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир! Видеоклип Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ жамғармаси, “НеМолчи” интернет ресурси, GGC UNNO агентлиги ташаббусига асосан яратилган. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Hashtags
Pubblicato 26 apr
⚡️26 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказиладиган матбуот анжумани бўлиб ўтади: 🕙15:00 да Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ташхис маркази, ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. ✅ Мавзу: Халқ таълими тизимида болалар ўртасида зўравонликка қарши олиб борилаётган ишлар. ● Иштирок этади: Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ва бошқа мутасаддилар. 📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг. 👉Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
Pubblicato 25 apr
Ижтимоий тармоқларда Ихтисослашган мактаблардан ўқувчиларни кўчириш бўйича ота-оналарнинг норозилиги акс этган видеомурожаат юзасидан МУНОСАБАТ Жорий йилнинг 14 апрель куни Ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндашувни шакллантириш, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 168 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар ташкил этилиши белгиланди. Агентлик мактабларида Президент мактаблари тажрибасидан келиб чиқиб, ўқув жараёни халқаро таълим дастурлари асосида тайёрланган замонавий дарсликлар асосида олиб борилади, ўқувчилар хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириши учун зарур шарт-шароит ва таълим муҳитини яратилади, мазкур жараёнга хорижий ҳамда маҳаллий педагог кадрларни жалб қилинади, сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этилади. 2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларига ўқувчилар танлов асосида, янги аниқ фанлар йўналишига 5 - 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 - 11-синфларга қабул амалга оширилади. Мазкур танловларда биринчи навбатда шу мактабда таълим олаётган ўқувчилар тўлиқ иштирок этади ва уларни барчасига танловда қатнашишга имконият берилади. Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида ғолиб бўлган (1, 2, 3-ўрин) умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудудида жойлашган Агентлик мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади. Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказиладиган мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини бошқа таълим муассасаларига кўчириш бўйича кўрсатма берилмаган. Шу ўринда, мактаб маъмуриятларидан шошма-шошарлик билан ота-оналар ўртасида норозиликларни келтириб чиқармасликлари, ўқув йилини ушбу мактабда тўлиқ якунлашлари бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб боришлари сўралади. Ҳурматли ота-оналар! Ортиқча безовта бўлмасдан, ўқув йилини тўлиқ якунлаб, Агентлик томонидан эълон қилинган танловларда муваффақиятли иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram | Youtube | Facebook | Instagram