TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 51 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 3 lug
Ҳурматли қорақалпоғистонлик устозлар биз сизлар билан қалбан биргамиз😔 Халқ таълимидаги фаолиятим давомида бир марта хизмат сафарида бўлганман у ҳам бўлса Қорақалпоғистонга бўлган. У ердаги ўқувчиларимиз ва устозларимиз билан гаплашганда уларнинг фикрлаш даражалари эркин ва юқори даражада эканлигига гувоҳ бўлганман. Юзага келган вазият уларни қанчалик ҳавотирга солаётганини тасаввур ҳам қила олмайман. Қорақалпоғистонда 726 та мактабимиз бор унда 37 минг ўқитувчи 351 минг ўқувчимизга сабоқ беради😔 Азиз қорақалпоғистонлик ўқитувчилар ва жонажон ўқувчиларимиз биз сизлар билан қалбан биргамиз. Аллоҳ ўз паноҳида сақласин Сизларни. Ватанимиз тинчлигига ҳеч ким раҳна солмасин Иллоҳим🤲
Pubblicato 3 lug
Айни дамдаПрезидент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб турибди Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда. Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.
Pubblicato 27 giu
Ҳурматли ҳамкасблар, азиз журналистлар! Сизларни бугунги касб байрамимиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни чин юракдан муборабод этаман. Доимо янгиликка интилиб, излаб яшашдан, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришларни одамларга тезкорлик ва холислик билан етказишдан асло чарчаманг. Сизларни касб байрамингиз билан табриклаб, барчангизга соғлик, бахт-саодат, хонадонларингиздан бахт, тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака аримаслигини тилайман. Масъулиятли ва шарафли ишингизда омад ва зафарлар доим ёр бўлсин!
Pubblicato 22 giu
#Муносабат 11-синф битирувчиларига шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади Ижтимоий тармоқларда, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг шаҳодатномаларини олиш юзасидан мурожаат келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчлари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг шаҳодатномаларининг оригинали ҳам мактабда сақланади. Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида шаҳодатноманинг оригинал нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига мурожаат этишлари мумкин. 11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса уларга шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади. Шунингдек, жорий ўқув йили 11-синф битирувчилари мактабдан шаҳодатномасининг асл нусхасини олмасдан ҳам ОТМга ҳужжат топшириш учун рўйхатдан ўтиш мумкин. Халқ таълими вазирлигининг attestat.uzedu.uz электрон платформаси Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган. Яъни, битирувчилар my.dtm.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш жараёнида шаҳодатнома маълумотларини киритиши шарт эмас, сайтда битирувчининг тамомлаган мактаби ва шаҳодатнома рақами автоматик тарзда пайдо бўлади.
Hashtags
Pubblicato 17 giu
#Брифинг 📢17 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбир: 〰️〰️〰️ 📍Брифинг ● Мавзу: 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби ● Вақти: 14:00 ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
Hashtags
Pubblicato 15 giu
Меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги юзасиданРАСМИЙ БАЁНОТ Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги ва камайтириб тўлаш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мазкур масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагилар маълум қилинади: 2022 йилда педагог ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик меҳнат таътили берилиб, бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади. Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади (Бунда меҳнат таътили даври 48 кундан иборат бўлади). Бугунги кунда "УзАСБО" дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди. Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади. Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда вазирликнинг 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Pubblicato 11 giu
#Баёнот Ҳурматли педагоглар! Сўнгги кунларда айрим телеграм каналлар, жумладан "Маҳоратли педагог" канали ва журнали Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият юритиши борасида ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни берган ҳолда, ўз журналида пуллик асосда мақолалар чиқариш ҳамда пуллк семинарларга қатнашиш хизматларини тарғиб қилмоқда. Бунинг эвазига эса сертификат эгаларига навбатдаги аттестациядан ўтиш, тоифа ва устама олишда ёрдам бўлиши иддао қилинмоқда. Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги "Маҳоратли педагог" телеграм канали ва журнали билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини, ушбу канал орқали бериладиган сертификат эса ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслигини ва Халқ таълими вазирлиги педагогларга бу каби пуллик хизматлар кўрсатмаслигини маълум қилади. Вазирлик фаолиятига доир барча расмий маълумотлар фақат вазирликнинг расмий каналлари орқали бериб борилади. Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!
Hashtags
Pubblicato 9 giu
💰Ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова ёз мавсумида болалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Бу йил ёз мавсумида 1 131 та оромгоҳ (205 та стационар ва 926 та соғломлаштириш майдончалари) фаолият кўрсатиб, уларда 297 441 нафардан зиёд болалар дам олиши режалаштирилган. 8 июнь ҳолатига 533 та таълим муассасасида соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган бўлиб, уларда 47 840 нафар болалар дам олмоқда. 📌Батафсил Telegram | Facebook|Instagram|Медиабанк
Pubblicato 9 giu
📢 9 июнь, пайшанба куниАОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар: 〰️〰️〰️ 📍Брифинг ● Мавзу: Халқ таълими вазирлиги томонидан ёз мавсумида болалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ● Вақти: 12:00 ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, вазирлик ахборот хизмати раҳбари
Pubblicato 24 mag
#TEZKOR Farg‘ona viloyat xalq ta’limi boshqarmasining “O‘qituvchidan gap eshitgan o‘quvchi derazadan chiqib ketdi” mazmunida ijtimoiy tarmoqda tarqatilgan murojaatga MUNOSABATI Viloyat xalq ta’limi boshqarmasi mutaxassislari tomonidan ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilgan mazkur xabar o‘rganilmoqda. Ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab bo‘lgan mazkur holat Qo‘shtepa tumanidagi 22-maktabda bo‘lib o‘tganligi aniqlandi. Tarqatilgan ba’zi xabarda o‘quvchi qiz maktabning ikkinchi qavatidan o‘zini tashadi, deb iddao qilingan. Ma’lum bo‘lishicha, holat joriy yilning 23-may kuni ushbu maktabning birinchi qavatida joylashgan kimyo fani sinfxonasida bo‘lgan. Maktabning 8-sinif o‘quvchisi A.A.dars paytida kalitni uyiga tashab kelish uchun ruxsat so‘ragan. O‘qituvchi dars tugashiga 5 daqiqa qolganini bildirgan. Biroq o‘quvchi muallima gapiga quloq solmasdan derazadan sakrab, qochib ketgan. Shundan so‘ng o‘qituvchi uni qayta sinif xonasiga olib kirib tanbeh bergan, biroq o‘quvchi qiz yana derazadan qochib ketgan. Shu holat A.A.ning sinifdoshi tomonidan telefonda tasvirga olinib tarqatilgan. O‘quvchi A.A. sog‘-salomat hech qanday tan jarohati olmaganligini ma’lum qilamiz. Mazkur xabar viloyat xalq ta’limi boshqarmasi rahbariyati tomonidan nazoratga olingan. O’rganish davom etmoqda, holat bo‘yicha natijalarini tegishli tartibda yana e’lon qilinishini ma’lum qilamiz. Farg‘ona viloyati xalq ta’limi boshqarmasi axborot xizmati.
Hashtags
Pubblicato 24 mag
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик — Поздравление всем выпускникам школ нашей страны Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Pubblicato 24 mag