TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 54 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 5 apr
Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтди. Мисол учун, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган. Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган. Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади. Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади. Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади. Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.
Pubblicato 5 apr
Президент келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди. Энг аввало, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади. Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун: - 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади; - ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади; - хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида “тренерлар гуруҳлари” шакллантирилади; - мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади. Умуман, юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.
Pubblicato 5 apr
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланади. Унда халқ таълими тизимини ривожлантириш миллий дастурининг лойиҳаси ҳам тақдимот қилинади ва кўриб чиқилади. — Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание, посвященное результативности проводимых реформ в сфере народного образования. Будет представлен и рассмотрен проект национальной программы по развитию системы народного образования. Facebook|Instagram|Twitter
Pubblicato 5 apr
Автомобиль, уй, юқори даромад — касбидан қадр, барака топиб, машҳурликка эришган муваффақиятли устоз Ҳеч кимга сир эмас, ўқитувчига меҳнати юқори баҳоланмайдиган, қанча ишласа ҳам маошига машина, уй сотиб олишга қодир бўлмаган “омадсиз" касб эгаларига қарагандай қарашади. Аслида эса ҳар қандай касбда ҳам муваффақиятга эришиш инсоннинг ўзига боғлиқ. Исталган касбни таҳлил қилиб кўринг, унда муваффақиятга эришган ёхуд аксинча эришмаган инсонлар бор. Худди шундай энг шарафли касб саналган ўқитувчилик касбида ҳам ўз устида доим ишлаб, бугун энг талабгир ва муваффақиятга эришган устозлар бор... Ҳавас билан ҳамма нарсага эришиш мумкин, “Олма пиш, оғзимга туш” дегани билан ҳеч ким бизга олмани узиб бермайди, деган шиор билан ҳаракатдан тўхтамайдиган 144-умумтаълим мактабнинг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Машрабхон Умарова ана шундай тиришқоқ устозлардан.
Pubblicato 30 mar
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг 5-сонли мактаб ўқувчилари ўртасидаги юзага келган келишмовчилик деб айтилаётган ҳолат айни дамда мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда. Шу ўринда ота-оналардан бундай салбий ҳолатлар юз бермаслиги учун фарзандлари тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз!
Pubblicato 24 mar
Миришкор туманида ўқувчи қизнинг вафот этганлиги юзасидан дастлабки МАЪЛУМОТ Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган қиз 2005 йилда туғилган бўлиб, Миришкор туманидаги 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олган. У болалигидан тутқаноқ (эпилепсия) билан хасталанган бўлган. Ўқувчини ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан Шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган. Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Pubblicato 18 mar
Ўқитувчилар ота-оналар ҳақида... Аксарият ҳолларда ижтимоий тармоқларда айрим ота-оналарнинг ўқитувчиларни муҳокама қилаётганликлари ҳолатига дуч келамиз, лекин ўзимиз қандай ота-она эканлигимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми? Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати ўқитувчиларнинг ота-оналар тўғрисидаги фикрлари билан қизиқди. Хўш, улар бугунги ота-оналар ҳақида нима дейди? Уларнинг сўзларига қулоқ тутинг, эҳтимол, бу сизга келажагингиз бўлмиш фарзанд тарбиясида йўл қўяётган хатоларингиз устида яна бир бор ўйлаб кўришга ҳамда масъулиятингизни оширишингизга оз бўлсада туртки бўлар.
Pubblicato 18 mar
Ҳурматли мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар! Ижтимоий тармоқларда Наврўз байрамлари тадбирларида ўқувчиларнинг юпун кийинган ҳолда турли саҳна кўринишларини ижро этаётганлиги акс этган суратлар тарқалмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан аввал ҳам бир неча бор турли маънавий-маърифий тадбирларни об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш, болалар билан суратлардаги каби ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган масъул шахсларга чоралар ҳам қўлланилган. Шунга қарамай ҳали ҳамон жойларда бундай нохуш ҳолатлар афсуски давом этмоқда. Айни дамда фотосуратлардаги ҳолатлар қайси мактаб томонидан йўл қўйилганлиги ўрганилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб бошқа мактаблар тегишли хулоса чиқарган ҳолда бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари қатъий талаб этилади.
Pubblicato 11 mar
Халқ таълими вазирлиги АОКАнинг Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида 95,6 балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги рейтингида 139 та республика даражасидаги ташкилот ва идоралар ичида энг юқори кўрсаткични (95,6 балл) қайд этиб, 1-ўринни эгаллади. АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та вазирлик ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари, жами 359 нафар матбуот котибининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати ахборотни замонавий формат, онлайн ва кенг қамровли усулда оммавий ахборот воситалари орқали фойдаланувчиларга инфографика, фото, аудио, видео ва матн шаклларида, муайян белгиланган вақт оралиғида етказиб бериш мезонларига кўра, 95,6 балл тўплашга муваффақ бўлди. Маълумот учун,Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан 2021 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида 27 та матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-тадбирлар ўтказилган. 1000 дан ортиқ теле-радио каналлар, газета ва бошқа ОАВларда вазирлик фаолиятига оид материаллар эълон қилинди. ОАВ воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган 300 га яқин танқидий материаллардаги муаммолар ҳал этилиб, ахборот хизмати томонидан жавоб тақдим этилган. Шу билан бирга, хорижий оммавий ахборот воситаларида 50 дан зиёд материаллар эълон қилинган.
Pubblicato 11 mar
Pubblicato 4 mar
📢Бугун, 4 март куни ўтказилиши режалаштирилган Матбуот анжумани: ● Мавзу:Maktab.uz таълим платформаси тақдимоти, мактаб ўқувчилари учун яратилган бошқа таълим платформалари ● Вақти: 16:00 ● Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари ва мутасаддилар 〰️〰️〰️ ✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади. https://t.me/aoka_uz
Pubblicato 1 mar
Ўқитувчи шундай инсонки, у биргина ҳаракати билан ўқувчисининг ҳаётида из қолдириб, умрбод унинг дуоларида яшаши мумкин. Абдукарим МИРЗАЕВ унинг ҳаётида из қолдирган марҳум устози ҳақида сўзлаб берди ва буни ўқитувчи фидойилигининг бир намунаси деб атади. Абдукарим Мирзаев ўқитувчи ўқувчисининг тут егиси келаётганини кўриб, ўзининг бир дона кўйлаги борлигини ўйламасдан дарахтдан ўқувчисига тут териб берган ва эртаси куни ўша бир дона доғ бўлган кўйлаги билан мактабга келганини эслади. У ўқитувчисининг шу ҳаракати унга бир умр ўрнак бўлганини хотирлади.