TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente80,580Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 72 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 26 feb

Халқ таълими вазирлигига бир кунда жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Уларни доимо тегишлилиги бўйича масъуллар билан тезкор ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Масала ҳал бўлганидан сўнг юбориладиган мана бу сўзлар ишга бўлган иштиёқни янада ошишига хизмат қилади.

3,420 views

Pubblicato 25 feb

Матбуот котиблари фаолияти баҳоланди Таҳлилий натижаларга кўра, 2020 йил сентябрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 125 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг иш натижалари юқори, 67 нафариники ўрта, 30 нафариники қониқарли, 17 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди. Шу билан бирга, Президент қарорига асосан барча туман ва шаҳарларда ҳам ахборот хизматлари ташкил этилганди. Бу галги рейтингда биринчи марта туман ва шаҳар ҳокимликлари (жами 206 та) фаолияти ҳам инобатга олинди. Ҳокимликлар кесимида 190 нафар матбуот котибидан 6 нафарининг фаолияти юқори, 7 нафариники ўрта, 117 нафариники қониқарли, 60 нафариники эса паст даражада, деб топилди. 16 нафар матбуот котиби мазкур лавозим вакант бўлгани ёки матбуот котиби 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади. ➥ Батафсил @aoka_uz

2,160 views

Pubblicato 21 feb

"Халқ таълимида 7 кун" ✅Ўқувчининг бувиси ўқитувчига тарсаки туширди; ✅Шерзод Шерматовнинг Наманган сафаридан репортаж; ✅27 нафар АҚШлик ўқитувчи Ўзбекистонга нега келди? ✅Ота фарзандининг ўқитувчиcига уй совға қилди; ✅Хоразмлик 11-синф ўқувчиси 100 минг АҚШ долларлик грантни қўлга киритди. 🎥Халқ таълими вазирлигининг ҳафталик дайжестида юқоридаги мавзуларга батафсил тўхталиб ўтамиз 👆

6,140 views

Pubblicato 18 feb

Ўқитувчига тарсаки тушириб, ҳақорат қилган фуқарога нисбатан судга даъво аризаси киритилади Куни кеча ижтимоий тармоқларда мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчининг бувиси томонидан куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиниб, юзига тарсаки тушурганлик ҳолати акс этган видео тарқалди. Халқ таълими Вазирининг Назорат–ҳуқуқий Хизмати томонидан ҳодиса 2021 йилнинг 15 февраль куни Китоб тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 85–умумтаълим мактабида юз берганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, мактабда фан амалиёти ўтаб, 5 синфда дарс машғулотлари олиб бораётган Қарши давлат университетининг тарих факультети 4–курс талабаси Бобоназар Хуррамов ўқувчининг тартибсизликка йўл қўйгани, уй вазифасини бажармаганлиги боис танбеҳ берган. Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказганлиги учун ўқувчининг бувисига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197(5)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида ариза киритилаётганини маълум қиламиз. Ҳурматли ота-оналар! Сизлар томондан ўқитувчиларга қилинаётган ҳар қандай ножоиз муносабат боланинг онгига салбий таъсир қилиб унда ўқитувчи ва мактабга нисбатан ҳурматсизлик ҳиссини янада авж олдиради. Фарзандларингизга мактаб муқаддас даргоҳ, ўқитувчи эса ҳурматли инсон эканлигини уқтириб боринг, акс ҳолда кейинги пушаймон ўзингизга душман бўлиши мумкин! Ҳурматли ўқитувчилар! Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунинг 45-моддасига асосан сизнинг ҳуқуқларингиз, шаънингиз, қадр-қимматингиз ва ишчанлик обрўингиз давлат ҳимоясида. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197(5)-моддасига кўра ҳеч ким сизнинг хизмат вазифаларингизни бажаришига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас. Шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда сиз тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. “Талим тўғрисида”ги Қонунга биноан Ўзбекистон Республикасида таълимнинг устуворлиги таъминланган. Сизга бу борада ҳуқуқий маслаҳат зарур бўлган тақдирда “Устоз овози” виртуал инспекторига ёҳуд ҳудудингиздаги вазирнинг Назорат–ҳуқуқий Хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. Шаънингиз ва қадр-қимматингиз поймол бўлишига йўл қўйманг!

28,100 views

Pubblicato 18 feb

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги 30-умумтаълим мактаби ўқитувчи ходимларининг маошлари кечиктирилганлиги юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

6,880 views

Pubblicato 18 feb

Все школы в Узбекистане подключат к тарифу «Eduсation» Министерство народного образования сообщает, что все общеобразовательные школы страны переводятся на специальный тариф «Eduсation». В результате централизованных договоров за счет местного бюджета к специально разработанному АК «Узбектелеком» тарифному плану «Eduсation» уже подключено около 5 000 общеобразовательных школ. Ведется работа по переводу на данный тариф остальных школ, имеющих доступ к широкополосному интернету. Для школ вместимостью менее 500 учеников скорость интернет-соединения предусмотрена 10 Мбит/с, от 501 до 1000 мест учеников - 40 Мбит/с, школ с 1000 и более учениками и специализированных школ в области информатики и информационно-коммуникационных технологий - 100 Мбит/с. Скорость подключения к сетям Tas-IX составляет 100 Мбит/с на всех тарифах Eduсation. С помощью нового тарифа можно работать на электронных обучающих ресурсах (kitоb.uz, edumarket.uz, edukids, система Kundalik.com и др.), также использовать открытые онлайн-курсы, YouTube и другие внешние платформы для дополнительного обучения. Сегодня Министерство народного образования работает над созданием условий, чтобы компьютерные классы во всех школах были открыты на регулярной основе и чтобы учащиеся могли эффективно использовать их для повышения своих навыков в области ИКТ. Кроме того, учителя имеют доступ к международным образовательным платформам и ресурсам для работы. Стоит отметить, что на сегодняшний день школы использовали тариф Ziyonet, который имел ограниченную скорость и доступ к интернет-ресурсам.

5,200 views

Pubblicato 18 feb

Ўзбекистондаги барча мактаблар «Eduсation» тарифига уланмоқда Халқ таълими вазирлиги республикамизнинг барча мактаблари махсус «Eduсation» тарифига ўтказилаётганини маълум қилади. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан марказлашган ҳолда шартномалар тузилиши натижасида ҳозирда 5 мингга яқин умумтаълим мактаблари «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг поласали Интернет тармоғига уланиши имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 Мбит/с ташкил этади. Янги тариф ёрдамида электрон таълим ресусрлари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids, Kundalik.com тизими ва бошқалар)да ишлаш, Очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа ташқи платформалардан фойдаланиш мумкин. Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан барча мактабларда компьютер хоналари доимий равишда очиқ туриши ва ўқувчилар бундан самарали фойдаланган ҳолда ўзларининг АКТ савдхонлигини ошириши учун шароитлар яратилиши устида иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари ўқитувчилар ўз устида ишлашлари учун халқаро таълим платформалари ва ресурсларидан эркин фойдаланишларига имконият яратилди. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача барча мактаблар Ziyonet тарифидан фойдаланган бўлиб, ундаги тезлик ҳамда интернет ресурслари чегараланган эди.

6,630 views

Pubblicato 13 feb

Фарғона вилояти ҳокими барчага машҳур бўлган фарғоналик информатика ўқитувчисига бир синф компьютер жамланмасини совға қилди Фарғоналик информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритгани юртдошларимизнинг эътирофига сазовор бўлганди. Бугун ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кўрсатган ютуқларига Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров Яйпан шаҳар 65-мактаб интернатига бир синф компьютер жамланмаси совға қилди. Совғани вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари билан дилдан суҳбатда бўлиб, ўқувчиларга бундан-да юқори чўққиларни забт этишларини тилаган ҳолда топширди. Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Sherzod Shermatov Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Одинахон Йўлдошевага Халқ таълими фидойиси унвонини тақдим этганди. Ўқитувчини трендга чиқаргани учун блогер Исроил Тиллабоевга эса вазир томонидан замонавий ноутбук тақдим этилган.

4,630 views

Pubblicato 12 feb

ОФИЦИАЛЬНАЯ ИНФОРМАЦИЯ Касательная сохранении существующих квалификационных категорий учителей пенсионного возраста и выплате заработной платы в соответствии с ними Министерство народного образования и Государственная инспекция по контролю качества образования при Кабинете Министров дала поручение всем региональным управлениям народного образования по сохранению квалификации и должности учителей пенсионного возраста в образовательных учреждениях, а также выплате заработной платы в соответствии с квалификацией и должностями. Положение «О порядке аттестации учителей дошкольных, общеобразовательных, средних специальных, профессиональных и внешкольных учебных заведений», утвержденное Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 13 мая 2019 года № 392 (дата вступления в силу 14 мая 2019 года) Пункт 7 предусматривает, что существующие квалификационные категории и должности учителей пенсионного возраста, у которых не истек срок действия аттестата, должны сохраняться во время их деятельности в образовательных учреждениях. Также в соответствии с пунктом 79 настоящего Положения размер базовых тарифных ставок учителей,их квалификационные категории или должности определяются на основании сертификата. Исходя из вышеизложенного, существующие квалификационные категории учителей пенсионного возраста, сертификат об аттестации которых не истек до принятия настоящего Постановления, то есть до 14 мая 2019 года, будут сохранены (если учителя пенсионного возраста не были привлечены к аттестации по собственному желанию и их квалификационная категория не изменилась) и заработная плата выплачивается в соответствии с имеющейся квалификационной категорией. Также, если на момент вступления в силу настоящего Постановления (на 14 мая 2019 года), срок действия квалификационного аттестата учителей пенсионного возраста истек, категория сохраняться не будет, а ежемесячная заработная плата будет выплачиваться в порядке, установленном настоящим Положением. Если учитель пенсионного возраста проходил аттестацию после 14 мая 2019 и по его результатам категория изменилась, учителю положена выплата зарплаты исходя из действующей категории. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

2,160 views

Pubblicato 12 feb

Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолиниши ва унга мос равишда ойлик маошлари тўланиши юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади. Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,580 views

Pubblicato 11 feb

Ўқитувчини қуюшқонидан чиқарган ўқувчи узр сўради, ота-онага эса чора кўрилди Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳолати акс этган видеотасвир тарқалди. Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати ташаббуси билан мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига ўрганиш учун юборилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи томонидан турли ноўринли хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди. Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, Халқ таълими ва Ички ишлар бўлими томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Ўқувчилар содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўради. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди.

2,180 views

Pubblicato 10 feb

Ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган уч нафар ўқувчи профилактик ҳисобга олинди, ота-оналарга чора кўрилди 7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди. Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу хатти-ҳаракатлар Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-"А" синфи ўқувчилари томонидан суратга олинган. Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинди. Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган аҳлоқсизлиги учун барчадан узр сўради. Ота-оналарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди, ўқувчилар профилактик ҳисобга олинди. Шу ўринда ота-оналардан фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз!

11,500 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8384