TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente78,019Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 71 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 26 mar

Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик. Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади. Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. **** В школах IV четверть начинается 29 марта Ранее мы сообщали, что 20 марта 2021 года считается первым днем весенних каникул 2020-2021 учебного года. В Министерство народного образования поступило много обращений, о том, были ли продлены весенние каникулы. В ответ на эти вопросы МНО сообщает, что весенние каникулы продлятся до 28 марта, четвертая четверть начнется с 29 марта. Также напоминаем, что в связи с эпидемиологической ситуацией в нашей стране дано разрешение гибридному обучение, в случае ухудшения эпидемиологической ситуации в той или иной школы или в регионе, школьники имеют возможность продолжить обучение в онлайн режиме до стабилизации эпидемиологической ситуации.

19,800 views

Pubblicato 26 mar

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирмасликни талабқилади Халқ таълими вазирлигига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда умумий ўрта таълим муассасаларида онлайн тарзда таълим олаётган ўқувчилар ўзлаштириш ва билимларини баҳолашда анъанавий тарзда ўқиётган ўқувчиларни пастроқ баҳолаш ҳоллари учраётгани тўғрисида маълумотлар келиб тушмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармалардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймасликни қатъий талаб қилади. Мактаб ўқитувчиларидан ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини баҳолаш жараёнида, уларнинг таълим олаётган шаклидан қатъий назар ўқувчи билимлари, кўникма ва малакаларига баҳо ҳаққонийлик ва ишончлилик тамойилларига риоя этган ҳолда баҳолашни таъминлаш талаб этилади.

6,380 views

Pubblicato 21 mar

https://telegra.ph/MUNOSABAT-03-21-2

2,600 views

Pubblicato 18 mar

‼️Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олий таълим муассасига киришга тайёргарлик масалалари бўйича Очиқ мулоқот ташкил этади Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш бўйича вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Очиқ мулоқот ўтказади. Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун: ✅олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш; ✅йўналишларни тўғри танлаш; ✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади. 🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади. 🔹 Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин. ‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин бўлади. 🖥Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади. Очиқ мулоқот вақти:2️⃣3️⃣ март куни 🕒 соат 11:00 да ўтказиб юборманг!

5,620 views

Pubblicato 18 mar

🔹2021 йилнинг 16 март куни “Потребитель Бухара” ижтимоий тармоғи орқали ёритилган Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактаби ҳожатхонаси ҳолати тўғрисидаги танқидий видеолавҳа юзасидан расмий муносабат Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-03-17 ✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг:👉buxorovxtb

2,350 views

Pubblicato 16 mar

Бугун, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида режалаштирилган тадбир: 🔰 Матбуот анжумани ● Мавзу: Халқ таълими тизимида малакали кадрлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ● Вақти: 16:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги 〰️〰️〰️ 📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabotга жўнатишингиз мумкин. 🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

2,750 views

Pubblicato 15 mar

В целях предотвращения распространения коронавируса некоторые школы Ташкента поэтапно переводятся на дистанционное обучение Исходя из полномочий региональных властей по реализации мер по предотвращению распространения коронавируса некоторые школы Ташкента поэтапно переходят на дистанционную форму обучения. Информация о переходе школ на дистанционную форму обучения будет предоставляться непосредственно администрацией школы. Ученики школ, переведенные на дистанционную форму обучения, могут осваивать занятия через телеуроки проекта «Онлайн-школа». Просим родителей, оказать содействия в дистанционном обучении своих детей.

2,029 views

Pubblicato 15 mar

Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда. Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади. Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги ҳавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

1,910 views

Pubblicato 11 mar

“Zoʼr tv” телеканалида эълон қилинган 6 ёшли боланинг тақдири бўйича ҳолатни Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи ўрганмоқда Халқ таълими вазирлиги томонидан “Zoʼr tv” телеканали орқали эфирга узатилган «6 ёшли Дилшод қаерда» номли лавҳада келтирилган ҳолатларни жойида ўрганиш мақсадида вазирлик масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ҳозирги вақтда, телеканалнинг информацион дастурида келтирилган маълумотлар вазирлик вакиллари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари тўғрисида батафсил ахборот берилади.

11,800 views

Pubblicato 9 mar

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиби ўз ноутбукини олиб кетди, навбатдагиси сизники бўлиши мумкин! “Маърифат” газетасининг мухбири Шоира Боймуродова “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолиби эканлигини маълум қилгандик. Журналист Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қараеванинг педагогик фаолиятини ёритиб, уни интернет тармоғида трендга чиқишига эришди. Ҳар ой оладиган 3 миллион сўм нафақасини иқтидорли ўқувчиларга тарқатадиган директор ҳикояси ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Сиз ҳам ўз ишининг фидоий устозларини танийсизми, у ҳолда уларни трендга чиқаринг ва ноутбук соҳиби бўлинг. #zamonamiz_qahramonlari#Mustaqillik_30_yil

2,810 views

Pubblicato 4 mar

‼️Бугун соат 16:15да Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида ZOOM дастури орқали йиғилиш ташкил этилмоқда. Йиғилишда ҳудудий халқ таълими тизими раҳбарларининг 2021 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган мақсадли кўрсаткичларга (KPI) эришишда шахсий масъулиятларини ошириш ҳамда таълим сифати паст бўлган мактабларга юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинади. Мазкур йиғилиш жараёнларини вазирликнинг фейсбук тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

13,100 views

Pubblicato 2 mar

🔰Бугун, 2 март куни режалаштирилган матбуот анжумани ● Мавзу: Миллий тест тизимининг жорий этилиши ва бу борада юзага келаётган саволларга жавоблар ● Вақти: 16:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. 🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

6,870 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6970717273•••75•••80•••8384