TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente100,460Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 73 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 9 feb

АҚШдан 30га яқин ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларда ишлаш учун келди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм 9 феврал куни Тошкент шаҳридаги 295-мактабга ташриф буюришди. Ушбу мактабда Ўзбекистондаги таълим муассасаларида дарс бериш учун АҚШдан ташриф буюрган 27 нафар инглиз тили ўқитувчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 👉https://kun.uz/06108248 Kun.uzTelegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

2,020 views

Pubblicato 9 feb

Асака тумани "Қадим" МФЙ ҳудудида жойлашган 18-умумтаълим мактаби 920 ўқувчи ўринга эга, ҳозирда 1221 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабда 2 та дарвоза мавжуд, асосий дарвозадан ходимлар ва ўқувчиларни кириб чиқиши учун, иккинчи дарвозаси эса заҳира бўлиб, карантин даврида соат 7:00 дан 12:00 гача очилиб, 9:00 дан 12:00 гача ёпилади. Видеолавҳада акс этган 2-синф ўқувчилари дарс тугагандан кейин ўзини уйига яқин бўлганлиги учун мактабнинг орқа томонидаги дарвозадан ошиб ўтган. Бу ҳолат юзасидан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган. БАТАФСИЛ: https://t.me/asaka_tuman_xtb/23118

3,370 views

Pubblicato 8 feb

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида Kun.uz журналисти ноутбукбилан тақдирланди Жорий йилнинг 14 январь куни Kun.uz нашрида Самарқанд вилояти, Иштиҳон тумани, Башир қишлоғидаги 73-мактаб филиали бошланғич синф ўқитувчиси Эътибор Қувондиқова ҳаёти ва фаолияти акс этган "Жуда кўп ота-оналар фақат бугунини ўйлаб яшаяпти" — номли видеоматериал эълон қилинганди. Унда оддий қишлоқ ўқитувчисининг ўй-хаёллари Kun.uz нашри журналисти Муҳаббат Мамирова томонидан маҳорат билан ёритилган. "Айнан ўша ўқитувчини қаҳрамон сифатида олиб чиқишимизга унинг фидоийлиги кўплаб ота-оналар томонидан эътирофларга сазовор эканлиги бўлди, — дейди Муҳаббат. Журналист Муҳаббат Мамирова Халқ таълими вазирлиги томонидан “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида ноутбук билан тақдирланди. Материал сайтда 20 мингдан ортиқ кўрилиб, 200 дан ортиқ гуруҳларга тарқатилди, ҳамда ушбу гуруҳларда мингдан ортиқ изоҳларга сабаб бўлди. Шошилинг! Кейинги ноутбук сизники бўлиши мумкин! #zamonamiz_qahramonlari#Mustaqillik_30_yil

33,300 views

Pubblicato 8 feb

“Замонамиз қаҳрамонлари”ни ижтимоий тармоқда трендга чиқаринг ва замонавий ноутбукка эга бўлинг! Халқ таълими вазирлиги "Замонамиз қаҳрамонлари" лойиҳаси давом этаётганини эслатиб ўтади. ‼️Биз излаётган “Замонамиз қаҳрамонлари” кимлар? 🔷Таълим соҳаси ривожига, келажак авлодга сифатли таълим бераётган фидоий устозлар! ‼️Лойиҳада кимлар қатнашиши мумкин? ✅ Мактаблардаги ёшлар етакчилари; ✅ Маънавият бўйича масъуллар; ✅ Журналистлар; ✅ Блогерлар ва соҳага бефарқ бўлмаган исталган одамлар. Бунинг учун сиз “Замонавмиз қаҳрамони”ни топиб, уларни ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали #zamonamiz_qahramonlari#Mustaqillik_30_yil хештегларини ишлатиб трендга чиқаришингиз лозим. 🖥“Замонамиз қаҳрамонлари”ни топган энг яхши иштирокчилар йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбук билан тақдирланади. 🎁Илк ғолиб ўз нотбукини қўлга киритди, кейингиси сиз бўлишингиз мумкин!

27,100 views

Pubblicato 6 feb

2,170 views

Pubblicato 6 feb

Ижтимоий тармоқларда дарс вақтида мактаб синф хонасида оёғини парта устига қўйиб ахлоқсизлик қилган ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига чора кўрилди Халқ таълими вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган дарс вақтида ахлоқсизлик қилаётган ўқувчиларнинг шахси аниқланди. Мазкур ахлоқсизликлар Самарқанд вилоятидаги 77-мактабнинг 9-синф ўқувчилари томонидан содир этилганлиги аниқланди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари ҳамда қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясида йўл қўйилган хатолари муҳокама қилинди. Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлгани учун узр сўради. Ўқувчилар ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари учун пушаймон эканлигини билдирди. Мактаб ички тартиб-қоидалари ҳамда ўқувчи этикасига риоя қилмаган уч нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ жарима жазоси қўлланилди. Шу ўринда ота-оналардан фарзанд тарбиясидаги ҳар бир жараён муҳимлигини яна бир бор эслатган холда, уларнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмасликларини, мактаб муқаддас даргоҳ, ўқитувчи эса доим эъзозли ва ҳурматли инсон эканликларини доимий равишда уқтириб боришларини сўраб қоламиз. Бу каби хатти-ҳаракатлар уларнинг келажагида салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Қуйида мазкур жараён акс этган видеолавҳани кўришингиз мумкин:👇👇 Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram

2,110 views

Pubblicato 5 feb

🔹Жорий йилнинг 5 февраль куни “BUKHARA NEWS” телеграм каналида эълон қилинган “Шофиркон туман 33-мактаб директори Аминовдан қишлоқ аҳли норози” сарлавҳали видеомурожаатга муносабат Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-02-05 ✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉buxorovxtb

2,140 views

Pubblicato 5 feb

#baytchellenj Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenjэълон қилганди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилди: Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра, Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас. Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас. Мазкур челленджни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбариАлишер Саъдуллаев, Олий ва ўрта таълим вазириАбдуқодир Тошқулов ҳамда Мактабгача таълим вазириАгриппина Шин давом эттирди. Челленджни давом эттириш навбати Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга берилди. Марҳамат, ташаббусга қўшилинг! #bahrubayt #navoiy_580 #Alisher_Navoiy

3,800 views

Pubblicato 4 feb

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчи қизлари билан болалар гинекологи томонидан ўтказилган суҳбат юзасидан МАЪЛУМОТ Бугунги кунда мамлакатимизда эрта туғруқларни олдини олиш, ёшларнинг репродуктив саломатлигини асраш, жинсий зўравонликларни профилактика қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Эрта турмуш ва туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш мақсадида Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси болалар гинекологи томонидан 238-мактабнинг юқори 9, 10, 11-синф ўқувчи қизлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ана шундай ишларнинг мантиқий давоми бўлди. “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш ва эрта ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари” мавзусида ўтказилган давра сухбати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари асосида ташкил қилинмоқда. Бу каби ўсмирлик физиологияси, репродуктив саломатликка оид сухбатларни барча умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари билан режага мувофиқ ўтказиш белгиланган. Суҳбатлар давомида ўқувчи қизларга болалар гинекологи томонидан қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши, кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқиши тўғрисида тушунтиришлар бериб борилади.

2,680 views

Pubblicato 4 feb

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари билан гинекологлар томонидан жинсий мавзуда ўтказилган сухбат юзасидан тарқалаётган видеода айтилган ҳолат ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан тез фурсатларда аниқ маълумот берилади.

2,170 views

Pubblicato 4 feb

Янгийўл шаҳар 6-мактабда шифт кўчиб тушиш ҳолати юзасидан МАЪЛУМОТ Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиш ҳолати юз берди. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Маълум бўлишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд.сўм маблағ эвазига "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган. Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда. ‼️Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча вилоятлардаги қурилиш бўйича мутасаддилар ҳамда қурувчи ташкилотлардан мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъулият билан ёндошишни, унинг сифат жиҳатига алоҳида эътибор берган ҳолда мактабни келгусида болалар эксплуатацияси учун хавфсиз ҳолда топширишни сўраб қоламиз.

17,600 views

Pubblicato 3 feb

Шерзод Шерматов Озодбек Назарбековнинг чақирувини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди. Озодбек Назарбеков "Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас" байти билан бошланувчи ғазалнинг биринчи байтини ўқиб, челленжни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга давом эттиришини билдирган эди. Вазир Шерзод Шерматовнинг ғазал ўқиш маҳоратига баҳо беринг

2,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••707172737475•••80•••8384